хх асрниг 80-йилларидан постструктурализм глобаллашув жараёни билан биргаликда ўсди, қамров миқёсини кенгайтирди

DOC 127,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662757441.doc хх асрниг 80-йилларидан постструктурализм глобаллашув жараёни билан биргаликда ысди, камров микёсини кенгайтирди хх асрниг 80-йилларидан постструктурализм глобаллашув жараёни билан биргаликда ўсди, қамров миқёсини кенгайтирди режа: 1. бадиий асар ҳақида тушунча. 2. санъаткор туйғу, ҳолатларининг ифодачиси – сўз. 3. структура – асарнинг бадиий-эстетик харитаси. 4. тарих, фалсафа, роман ҳақиқий бадиий асар – мукаммал, мураккаб таркиб (структура). у матн тарзида яратилади. матннинг пишиқ-пухталиги аввало санъаткор истеъдодига, айтмоқчи бўлган гапининг ҳаққонийлигига, сўзларга юклатилган маънонинг салмоғига, маромнинг товланиши, тусланишига боғлиқ. мукаммал матн яратиш – илмий-ижодий изланиш демак. санъаткор изланмаса, ўқимаса, ўрганмаса, маълум даражада тадқиқотчи бўлмаса, мусти маҳкам матн яратиши амри маҳол. буюк санъаткорларнинг деярли ҳаммаси ўзигача яратилган етук асарларни жиддий ўрганган. навоий, бобурдай санъаткорлар илм билан ҳам жиддий шуғулланганлар, етук тадқиқотлар яратганлар. бу анъана жаҳон адабиётида ҳамиша бўлган, ҳануз давом этяпти. санъаткорнинг санъати шундаки, у ҳар бир сўз, ҳолатдаги маъноларни бус-бутун қамраб олишга интилади, сўзнинг ич-ичига, моясига кириб боришга интилади. бадиийлик изланишлар имконияти …
2
майди-ку?! санъаткор туйғу, ҳолатларининг ифодачиси сўз. шундай бўладики, ҳолат бор, ижодий изтироб бор, лекин шу ҳолат, изтиробнинг ифодачиси – монанд сўз йўқ. шундай пайтда санъаткор янги сўз кашф этади, сўзлар оламида “янги меҳмон” кўз очади. янги сўз табиий эҳтиёж, таниш ҳолат ифодачиси сифатида туғилса, яшаб кетади, тилда ўз ўрнини топади. одатда, янги сўзлар сўзлашув, жонли тилда пайдо бўлиб, сўнг бадиий адабиётга киради. лекин, санъаткорлар асарларида туғилиб, жонли тилга қовушиб кетган сўзлар оз эмас. сўнгги йиллар ўзбек шеъриятида сўз излаш жараёни кучайиб бормоқдаки, шеърларда янги сўзлар, эски сўзларнинг янги маъно қирраларини кашф этиш кўзга ташланмоқда. тадқиқотчи эргаш очилов юзлаб шеърлардаги сўзлар, уларнинг маъно-мазмуни ҳақида куйинчаклик билан фикр-мулоҳаза юритди. унинг “ҳар сўзнинг ўз ўрни бор” (“ўзас” 2004 йил, 3 декабрь) мақоласида ниҳоятда ўринли танбеҳлар қатори янги сўзларнинг қўлланишига ишончсизлик билан қараш кайфияти сезилади. ваҳоланки, машҳур структуралист ролан барт сўзлари билан айтганда: “... ҳар бир янги сўз – янги байрам. тошқин ўзан бўйлаб …
3
удойшукур – “даҳрий ҳаво”), шуълани шаккок деб аташ (б.рўзимуҳаммад – “шаккок шуъла”), висолни шармандага чиқариш (а.маҳкам – “шарманда висол”), сирни бетгачопарликда айблаш (б.эшпўлатов – “бетгачопар сир”), байтни сўйиш (ҳ.аҳмедова – “сўйилган байт”) мумкинми? ундан ташқари, “чорбоғлар бадани”, “умид асаби” (б.эшпўлатов), “олма ишқий гуллаган” (с.оллоёр), “қаърим қаърида” (о.икром), “ҳилқатли кўксим” (н.абдураҳмонов), “осмонсизлик қаърида” (и.искандар), “нимранг нигоҳ”, “ҳилолий ҳарам”, “ҳилолий товуш” (дилбарой), “ҳижроний мерос” (хуршида), “осмон-лаққи” (а.қутбиддин) каби иборалар ҳам ғализ ва мавҳум, кўнгилга ботмайди”. келтирилган мисоллардаги баъзи сўз, ибораларни ўринсиз, асоссиз, ножўя қўлланган демасак, кўпчилик сўз, иборалар изланиш, ижодий жараён самараси сифатида диққатни жалб қилади. тўғри, “бо” - қўшимчаси билан ясалган сўзлар ўта сунъий. “вафоат”, “висолат”, “ёлғизият”, “қонолуд”, “хаёлдўз”нинг илдиз отиб кетишига ишонч йўқ. аммо “даҳрий ҳаво”, “шаккок шуъла”, “шарманда висол”, “нимруҳ”, “тунзор”, “ғамсувор”, “сўйилган байт”, “қаърим қаърида”, “нимранг нигоҳ”, “осмон-лаққи”, “чорбоғлар бадани”, “умид асаби” сингари сўз, ибораларда жон, ҳолат, беандазалик бор. ўзини ҳурмат қилган санъаткор учун ҳар бир янги асари, …
4
ш”, “кўкракка уради ёқимтой салқин”, “чечакларда ноз”, “кўзлар илғагунча полиз, бедазор”. гўзаллик узра гўзаллик тасвирланаверади. ниҳоят, “муздек ва ёрқин, беқасам ҳандалак узилди”. у “гўёки ёлқин, қуймадек бежирим”. ҳандалак – “аслида қуёш зарраси”, “она тупроқ тоти, тупроқ шираси”. шеърда ажойиб структуравий мутаносиблик бор: ҳандалак ҳам, зарра ҳам қуймадай, ҳар бир образ, тасвир полиз, ҳандалакзор тароватини аниқ тасаввур этишга хизмат қилади. шеърдан битта сўз, битта образни олиб қўйинг-а: тизимдаги тартиб, таркибдаги мукаммаллик бузилади – матнда мажруҳлик пайдо бўлади. шеър шунчалар яхлитки, ҳар бир ҳаракат, ишора бошдан адоқ тўсиқсиз, бир маромда ўтади. структурализм матндаги яхлитлик, изчиллик; тушунча, образлар ора алоқадорлик; ҳолат тароватини безаҳа ифодалаш методидир. худди шу ҳолатни «тилла балиқча» шеърида кузатиш мумкин. биз абдулла орипов (м. қўшжонов, с. мелиев) китобидаги «тилла балиқча» шеъри талқинини структурал ўрганиш деб биламиз ва ўша фикрларга қўшиламиз. кези келди: адабий жараёндаги хунук бир ходиса ҳақида тўхталинмоқчимиз. ўзини ҳурмат қилган санъаткор борки, асарини-мукаммал матнни қарачиғидай асраб авайлайди. константин …
5
оситасида ўз ифодасини топади. хариталар сиёсий, экологик, ер таркиби бўйича яратилади. бадиий-структуравий харита семиотик нуқталарнинг жой-жойига қўйилиши, семиологик моҳиятнинг ёритилиши нуқтаи назаридан тузилади. семиотик нуқта, семиологик марказлар дуч келган жойда эмас, асарнинг ғояси, мақсади нуқтаи назаридан аниқ белгиланган ўрингагина қўйилади. давримизнинг донишманд ижодкорларидан бири фозил искандар истеъдод нима деган саволга бундай жавоб берибди: “истеъдод адабиёт майдони бирлигида китобхон билан туташадиган алоқа нуқталари миқдори” (татьяна бек. триждў двадцатипятилетие. “литературная газета”, 2004 йил, 17-23 феврал). истеъдоднинг шоирона таърифини структурага нисбатан ҳам қўллаш мумкиндай туюлади: “структурада – бадиий матн тўқимаси бирлигида ўзаро туташадиган, бош ғоя томонидан бошқариб туриладиган семиотик нуқталар, семиологик марказлар миқдоридир”. структура тугалликни, яхлитликни, семиотик нуқталар аниқлигини, семиология марказларининг мутаносиблигини тақозо қилади. каттадир, кичикдир, шеърийдир, насрийдир, драматургикдир – барча асарларда ўзига хос тугал структура бор. мана, жуда жўн, тўрттагина иборанинг икки бор такроридан таркиб топган матн – шеър: думингни ликиллатасан, олға кетасан. думингни ликиллатасан, олға кетасан. áóíäàí îñîí ¸äëàíàäèãàí øåúð áўëìàñà …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хх асрниг 80-йилларидан постструктурализм глобаллашув жараёни билан биргаликда ўсди, қамров миқёсини кенгайтирди"

1662757441.doc хх асрниг 80-йилларидан постструктурализм глобаллашув жараёни билан биргаликда ысди, камров микёсини кенгайтирди хх асрниг 80-йилларидан постструктурализм глобаллашув жараёни билан биргаликда ўсди, қамров миқёсини кенгайтирди режа: 1. бадиий асар ҳақида тушунча. 2. санъаткор туйғу, ҳолатларининг ифодачиси – сўз. 3. структура – асарнинг бадиий-эстетик харитаси. 4. тарих, фалсафа, роман ҳақиқий бадиий асар – мукаммал, мураккаб таркиб (структура). у матн тарзида яратилади. матннинг пишиқ-пухталиги аввало санъаткор истеъдодига, айтмоқчи бўлган гапининг ҳаққонийлигига, сўзларга юклатилган маънонинг салмоғига, маромнинг товланиши, тусланишига боғлиқ. мукаммал матн яратиш – илмий-ижодий изланиш демак. санъаткор изланмаса, ўқимаса, ўрганмаса, маълум даражада тадқиқотчи бўлмаса, муст...

Формат DOC, 127,5 КБ. Чтобы скачать "хх асрниг 80-йилларидан постструктурализм глобаллашув жараёни билан биргаликда ўсди, қамров миқёсини кенгайтирди", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хх асрниг 80-йилларидан постстр… DOC Бесплатная загрузка Telegram