тупроқ ва ер нархи

DOC 155.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363182335_42103.doc тупроқ ва ер нархи www.arxiv.uz режа: 1. тупроқ нархини аниқлаш йўллари 2. ер солиғи ва нархи. тупроқ ва ер нархи тупроқни табиий хоссалари, яoни физикавий, кимёвий, биологик ва бошқа хусусиятлари унинг унумдорлигини белгилайди. тупроқнинг бу хусусиятлари осонгина бузилиши ва ҳатто қайта тикланмайдиган ҳолатга тушиши мумкин. тупроқни унумдорлигини кескин пасайтириб юбориш бутунлай йўқотиш бу унча мураккаб иш эмас, аммо уни тиклаш жуда машақатли меҳнат, катта илм талаб қилади. тупроққа бепарво қарашимизга асосий сабаблардан бири бу уни бебаҳо эканлигидир. ана шу нарса кўп ҳолларда катта-катта майдонларга кескин зарба бериш сабаблари тариқасида кўринади, яoни тупроқни структура қоплами, структураси бузилади. кейинги вақтларда катта-катта майдонларда тупроқ унумдорлиги турли сабабларга кўра пасаймоқда. бу жараёнда гумуснинг деградацияси яққол кўринмоқда. мамлакат миқёсида тупроқларнинг унумдорлигини кескин пасаяётганлигини бонитировка натижаларини солиштиришдан ҳам билса бўлади. кейинги 10 йилда фарғона вилоятида бу кўрсаткич 10 баллга камайган. шунга қарамасдан бу жараён, яoни тупроқ унумдорлигини камайиши пул тариқасида ҳеч қаерда айтилмайди. ҳозирги иқтисодий …
2
аверса ўзаро келишувга асосан қўйилиши мумкин. тупроқ ва ер майдончасига қўйилган нархлар қуйидаги мақсадларни кўзда тутмоғи зарур: 1) тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш; 2) унумдор тупроқли ерларни ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ажратишни максимал миқдорда чеклаш; 3) қайта тиклаш ишларини, яoни нобоб ерларни қишлоқ хўжалик оборотига киритиш ва ҳоказолар. тупроқ нархини аниқлаш йўллари. тупроқ нархи ҳар хил омилларга боғлиқ равишда аниқланиши мумкин. биринчи навбатда потенциал ва самарали унумдорлигига таянган ҳолда аниқланиши керак. бу кўрсаткичларни нисбий баҳолаш йўллари кўп бўлиб, улардан бири тупроқларни бонитировкалаш ва шу асосда бонитировка жадвалини тузиш бўлиб, бу иш амалга оширилмоқда. потенциал унумдорлик етарли даражада тупроқ экологик индексини (тэи) ҳисоблаш орқали ҳам аниқланади. бу усулга кўра аниқ бир экологик шароитда шаклланган тупроққа тегишли тупроқ экологик индекс ҳисобланади ва бу индекс шу тупроқнинг унумдорлик даражасига пропорционал саналади. тупроқ нархини белгиловчи тупроқ экологик индекси катталиги нарх аниқловчи биринчи таркибий қисм саналади. иккинчи таркибий қисм бу тариф категорияси ҳисобланади. тариф категорияларини …
3
ишлаб чиққан. ундан айрим мисолларни қуйида жадвал тариқасида келтирамиз. 41-жадвал. тупроқ нархини ҳисоблаш учун тариф категориялари. тупроқни тариф категорияси шу категорияга кирувчи тупроқлар бир балл бонитетга туғри келадиган тариф, руб/га. 1 тоғли қримнинг кўп йиллик дарахт-зорларининг нимҳўл ва нам тупроқлари 600 2 чўл ва чалачўл минтақаларининг суғориладиган тупроқлари 380 3 марказий осиёдаги дарё соҳилларида жойлашган суғориладиган ерлар 330 4 ўзбекистон, тожикистон, туркманистон ва бошқа давлатлар ҳамда россиянинг жану-бий худудларидаги суғориладиган ерлар 280 тупроқ нархи анашу тариф категориясида берилган бир балл бонитетига тўғри келадиган рақамни тупроқни экологик индекси оркали ҳисобланган балл бонитетига кўпайтириш асосида ҳисобланади. масалан; чалачўл минтақасидаги суғориладиган бўз тупроқлар 3 тариф категориясидан жой олган бўлиб, бир балл учун тарифи 380 руб/га ни ташкил қилади. демак тупроқ нархини ҳисоблаш учун тупроқ экологик индекси аниқланади. агар тупроқ экологик индекси 80 га тенг десак, у ҳолда бу худудда тупроқ нархи 80*380 руб/га = 30400 руб/га ни ташкил қилади. кўриниб турибдики, бу тариф …
4
тлар кўпаяди, сабаб уларнинг унумдорликлари чекланган, шу боис бундай ерларда ўртача йиллик даромад камаяди. демак бундай тупроқларни нархи пастроқ бўлиши керак ва у шундай ҳам. унумдорлиги чекланган тупроқларни нархини ҳисоблашда қўлланиладиган тузатиш коэффициенти қуйидагича аниқланади. чекланган омилга эга бўлган тупроқни тупроқ экологик индекси олиниб шунга ўхшаган, яoни шу типдаги унумдорлиги чекланмаган бошқа айирмани индексига тақсимланади. масалан; суғориладиган кучсиз эрозияланган типик бўз тупроқни тэи 50 бўлса, ювилмаган типик бўз тупроқни тэи 58 га тенг бўлса, у ҳолда тузатиш коэффициенти тк = 50:58 = 0.86. олинган натижага, яoни 0,86 га бир қўшилади ва ўртача коэффициент қуйидагича ҳисобланади: тк = (0,86+1):2 = 0.93. бу 0,93 коэффициент энди тариф категориясига тузатма тариқасида ишлатилади. мисол учун ювилмаган, яoни эрозияланмаган суғориладиган типик бўз тупроқ 3 чи категорияга киради, (бир балл учун тариф 380 руб/га) бу ҳолатда унинг нархи 58*380=22040 руб/га. кучсиз ювилган типик бўз тупроқни ҳам шу категорияда деб ҳисобласак, у ҳолда унинг нархи 50*380=19000 руб/га …
5
да кўп. шуни ҳам унутмаслик керакки, ер, тупроқ нархи ҳам динамикада, кишилик жамиятининг турмуш даражаси, қишлоқ хўжалик экинларини нархи, техника ва технология нархига боғлиқ равишда ўзгаради. демак тупроққа, ерга қўйиладиган нарх ҳар бир алоҳида шароитда ўша вақт учун ҳисобланиши керак. шу боис битта аниқ доимий формула ёки қонун-қоида ёзилиши қийин ва мураккаб илмий иш ҳисобланади. ер солиғи ва нархи. тупроқнинг агрокимёвий, агрофизикавий хоссалари, табиий географик шароити, ўрнашган жойи, экологик ҳолати биргаликда унинг нархини белгилаши мумкин. унинг қийматидан келиб чиқиб, унга солиқ белгилаш ҳам йўлга қуйилади. тупроқни хоссаларини нисбатан осонгина ёмон томонга қаратиб бузиш мумкин, лекин уни тузатиш, яхшилаш эса жуда мураккаб ва машаққатли меҳнат талаб қилади. кўпчилик ҳолларда тупроққа бўлган муносабатимиз ёмон, ёхуд бепарво, бу эса охир оқибатда тузатиб бўлмас натижаларга олиб келади. бундай бўлишига сабаб тупроқларимиз, ерларимиз бепул, қолаверса эгасиз. мамлакат миқёсида оладиган бўлсак йилига унудорликни йўқолган қисмини ҳисобласак катта-катта рақамларни ташкил қилди. биз бу йўқотишни пулга айлантирадиган бўлсак, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тупроқ ва ер нархи"

1363182335_42103.doc тупроқ ва ер нархи www.arxiv.uz режа: 1. тупроқ нархини аниқлаш йўллари 2. ер солиғи ва нархи. тупроқ ва ер нархи тупроқни табиий хоссалари, яoни физикавий, кимёвий, биологик ва бошқа хусусиятлари унинг унумдорлигини белгилайди. тупроқнинг бу хусусиятлари осонгина бузилиши ва ҳатто қайта тикланмайдиган ҳолатга тушиши мумкин. тупроқни унумдорлигини кескин пасайтириб юбориш бутунлай йўқотиш бу унча мураккаб иш эмас, аммо уни тиклаш жуда машақатли меҳнат, катта илм талаб қилади. тупроққа бепарво қарашимизга асосий сабаблардан бири бу уни бебаҳо эканлигидир. ана шу нарса кўп ҳолларда катта-катта майдонларга кескин зарба бериш сабаблари тариқасида кўринади, яoни тупроқни структура қоплами, структураси бузилади. кейинги вақтларда катта-катта майдонларда тупроқ унумдорлиги ту...

DOC format, 155.5 KB. To download "тупроқ ва ер нархи", click the Telegram button on the left.

Tags: тупроқ ва ер нархи DOC Free download Telegram