buxgalteriya hisobi asoslari

PDF 26 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
6-мавзу. бухгалтерия ҳисобининг моҳияти ва аҳамияти ҳамда вазифалари режа: 1.бухгалтерия ҳисобининг моҳияти ва турлари. 2.бухгалтерия ҳисобининг мақсади, вазифалари ва функциялари. 3.бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар. 4.марказлашган ва марказлашмаган бухгалтерия. бухгалтерия ҳисоби (4-модда. бухгалтерия ҳисоби) барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир. бухгалтерия ҳисобининг турлари молиявий ҳисоб бошқарув ҳисоби солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари(3-модда. бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари) бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари узлуксизлик ишончлилик кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ахборотдан фойдалан- увчиларни ўз вақтида, тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахборотлари билан таъминлашдир. бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат: 1 • бухгалтерия ҳисоби счетларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотларни шакллантириш; 2 • самарали бошқарув мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш; 3 • молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни …
2 / 26
тларидан фойдаланади бевосита молиявий манфаатдор бўлган ташқи фойдаланувчилар – бевосита молиявий манфаатдор бўлмаган ташқи фойдаланувчилар бу қарз берувчилар, кредиторлар, мол етказиб берувчилар ва харидорлар, бўлғуси акциядорлар, уларнинг консультантлари. – бу биринчи навбатда солиқ органлари. уларнинг асосий вазифаси солиқлар ва бошқа тўловлар (божхона тўловлари , жарималар ва бошқалар)ни йиғишдан иборат. бухгалтерия хисоби ахбороти (5-модда. бухгалтерия ахбороти) бухгалтерия ахбороти бошланғич ҳисоб ҳужжатларига асосланган, бухгалтерия ҳисоби регистрларида, молиявий ҳисоботларда, тушунтиришларда ҳамда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда акс эттириладиган бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги қайта ишланган маълумотлардир. бухгалтерия ҳисобининг субъектлари (6-модда. бухгалтерия ҳисоби субъектлари) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ўзбекистон республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг ўзбекистон республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шўъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисобининг объектлари а. хўжалик маблағлари (активлар) б. маблағларнинг манбалари (хусусий капитал, захиралар ва мажбуриятлар даромадлар, харажатлар фойда, зарарлар) с. корхона молия-хўжалик фаолиятида амалга ошириладиган хўжалик муомалалари (активлар, хусусий …
3 / 26
ида тўлиқ истеъмол килинадиган, бутун қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулоти ёки кўрсатилган* хизматлар нархига ўтказадиган мол-мулк киради. узоқ муддатли активларга куйидагилар киради: -асосий воситалар. бинолар, иншоотлар, машина ва ускуналар, мебел, транспорт, ҳисоблаш техникаси, асбоб ва ускуналар, иш ҳайвонлари ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик кўчатлар ва ҳоказолар киради; номоддий активлар узоқ фойдаланиладиган (бир йилдан ортик), пулли баҳога эга бўлган ва даромад келтирадиган, лекин моддий кўринишга эга бўлмаган объектлар. капитал куйилмалар корхонанинг асосий воситалар қурилиши ва харид қилиниши учун сарфлаган ва уларнинг тугалланмаганлиги сабабли асосий воситалар таркибига ҳали кабул қилинмаган маблағлари узоқ муддатлш молиявий қуйилмалар(инвестиция лар). уларга бир йилдан ортиқ муддатга фойдаланиш учун мўлжалланган қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва ҳоказо)ни харид килишга доир корхона харажатлари киритилади. бу қимматли коғозлар бошқа корхоналар фаолиятига маблағлар кўйилганидан гувоҳлик беради ва йиллик даромад (дивиденд) олиш ҳуқуқини беради. узоқ муддатли дебиторлик қарзлари  бу корхона томонидан бошка юридик ва жисмоний шахсларга берилган тўлаш муддати бир йилдан ортиқ бўлган …
4 / 26
лов бериш ва белгиланган синовларнинг барча босқичларидан ўтмаган, бутланмаган, шунингдек техника назорати ёки буюртмачи томонидан қабул килинмаган махсулот;  тайёр маҳсулот - бу берилган корхонада ишлов берилиши тўлиқ тугалланган, стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган, техника назорати бўлими томонидан қабул килинган ва тайёр маҳсулот омборига топширилган маҳсулот;  пул маблағлари - бу кассадаги нақд пуллар ва талаб қилиб олингунга қадар депозитлар, шунингдек ҳисоб- китоб, валюта ва банкнинг бошқа ҳисоб варақларидаги маблағлар;  қисқа муддатли дебиторлик қарзлари — бу корхона томонидан жисмоний ва юридик шахсларга берилган,муддати бир йилдан кам бўлган карзлар;  қисқа муддатли кечиктирилган харажатлар - бу берилган хисобот даврида амалга оширилган, лекин келгуси хисобот даврида келтириладиган харажатлар. бундай харажатларни келтириш муддати бир йилдан ошмайди. бухгалтерия ҳисобида нафақат активларнинг таркиби ва жойлаштирилиши, балки ҳосил бўлиш манбаларини кўриб чиқадиган ва корхона томонидан воситалар нималар ҳисобига харид қилинганлигини кўрсатадиган кўрсаткичлар ҳам акс эттирилиши керак. улар пассивлар деб аталади. шаклланиш манбалари бўйича …
5 / 26
аврдаги битимлар ёки ўтган даврдаги воқеалар натижасидир, яъни корхонада мажбуриятлар ҳосил бўлишига олиб келувчи воқеалар содир этилган (пул маблағлари ўтказилмаган ҳолда иш ҳақи, турли ажратмалар, солиқлар ҳисобланган, товарлар харид қилинган ва бошқалар) бўлиши керак қарз маблаглари (қарзга олинган капитал) манбалари бухгалтерия ҳисобининг предмети хўжалик маблағлари (активлар), уларнинг манбалари (пассивлар) ва маблағларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги доиравий айланиши ҳамда фаолият натижаларидир. баҳолаш ва калькуляция счетлар тизими ва икки ёқлама ёзув;баланс ҳисобот. ҳужжатлаштириш ва инвентаризация; бухгалтерия ҳисоби методини ташкил этувчи асосий усуллар (элементлар) қўйидагилардан иборат: 4. марказлашган ва марказлашмаган бухгалтерия. марказлашган бухгалтерия барча бошланғич ва йиғма ҳужжатлар хўжаликнинг бўлинмаларида тузилиб, марказий бухгалтерияга топширилади ва у ерда бу ҳужжатларни ишлаш, хўжалик муомалаларининг бухгалтерия ҳисобининг тегишли синтетик ва аналитик счётларида акс эттириш, чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини тузиш амалга оширилади. марказлашмаган бухгалтерия дастлабки ва йиғма натижаларни ишлаш, синтетик ва аналитик ҳисобни юритиш ҳамда баланс ва ҳисоботларни тузиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"buxgalteriya hisobi asoslari" haqida

6-мавзу. бухгалтерия ҳисобининг моҳияти ва аҳамияти ҳамда вазифалари режа: 1.бухгалтерия ҳисобининг моҳияти ва турлари. 2.бухгалтерия ҳисобининг мақсади, вазифалари ва функциялари. 3.бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар. 4.марказлашган ва марказлашмаган бухгалтерия. бухгалтерия ҳисоби (4-модда. бухгалтерия ҳисоби) барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир. бухгалтерия ҳисобининг турлари молиявий ҳисоб бошқарув ҳисоби солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари(3-модда. бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари) бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари узлуксизлик...

Bu fayl PDF formatida 26 sahifadan iborat (1,1 MB). "buxgalteriya hisobi asoslari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: buxgalteriya hisobi asoslari PDF 26 sahifa Bepul yuklash Telegram