nutq o'stirishga oid o'yinlar

PPTX 41 стр. 347,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 41
powerpoint presentation нутқ ўстиришга оид ўйинлар «почтальон посилка ташийди» уйиннинг мақсадu. болалар нутқини ўстириш. қўлланмалар. пакетга солинган ўйинчоқлар (ўйинда қатнашувчилар сонига қараб). ўйиннинг бориши. ўйинчоқлар юк машинасига тахланади, булар посилкалар ҳисобланади. почтальон улар­ни ташийди. у биринчи пакетни логопедга беради. логопед пакетни очади ва нима олганлигини, (яъни предметнинг номини айтади ва шу предметни таърифлайди, унинг рангини, баъзи ҳолларда эса ҳатто шаклини, у билан қандай ўйнаш кераклигини айтади. болалар ҳам пакет олганларида олган предметларини логопед гапириб бергандек таърифлаб берадилар. кўргазмали материаллар, дидактик ўйинлар болалар тафаккурини такомиллаштиради, уларнинг идрокини ўстириб, маълум изга солади. бунга мисол келтирамиз. «қўғирчоқ меҳмонга боради» ўйини ўйиннинг мақсади. овқатланишда фойдаланадиган предметларнинг номини эсда сақлаб қолиш. қўлланмалар. тарелка, стакан ёки пиёла, нон қўядиган идиш, дастурхон, катта патнис ва бошқалар. ўйиннинг бориши. — болалар! келинг меҳмон-меҳмон ўйнаймиз! — дейди логопед. сўнгра фаридага насибанинг қўғирчоғини овқатга таклиф қилишни айтади. насиба фариданинг қўғирчоғини меҳмонга таклиф қилади. болалар меҳмонни кутиб олишга тайёргарлик кўра бошлайдилар. …
2 / 41
и кутиб оладилар ва уни столга ўтказадилар. логопед болалардан тарелка, қошиқчалар, вилка, пичоқ, пиёла ва бошқа нарсалар қаерда туришини бирма-бир сўрайди. логопед болаларга: қўғирчоқлар овқатланаётган пайтда тарелкадан нималар ейишяпти, қошиқ-вилка билан нима қилинади, пичоқ билан нималар кесилади, пиёлада нималар ичиш мумкин каби сўроқлар орқали уларнинг билимларини янада мустаҳкамлаб боради. болалардан 2—3 нафари ўйин охирида ўйинчоқларни ўз жойига йиғиштириб қўядилар. мазкур ўйин орқали болаларнинг сўзларни тўғри талаффуз қилишлари, гапларни тўғри туза олишлари текшириб борилади. болаларнинг оғзаки нутқидаги нуқсонлар ҳисобга олинади. оғзаки дидактик ўйинлар болаларга таниш материаллар асосида ўтказилади. шу боисдан ҳам ана шундай ўйинлар ёрдамида болаларнинг нутқи тез ўсади ва фикрлаш қобилияти активлашади. аммо шу билан бирга, оғзаки таърифлаш асосида предметларни умумий хусусиятларига кўра, группалаш каби топшириқлар болаларнинг тасаввурларини конкретлаштиради. «почтальон» уйини ўйиннинг мақсади. болаларга ўқув қуролларини таништириш. қўлланмалар. конверт, сумка, турли хил газета ва журналлар. ўйиннинг бориши. логопед бир болани почтальон қилиб тайинлайди. у газета-журналлар солинган сумка билан синфга киради. …
3 / 41
– бу уйинчоқ – қўғирчок; бу уй жиҳози – стол; кийим — кўйлак; идиш — стакан ва хоказо. болалар ўйин давомида бир оз қийналишлари мумкин, бунда логопед тушунтириши лозим. зийраклик, оғзаки жавобда хозиржавобликни ўстирадиган ўйинлар. «магазиндан харид қилиш» мақсади: болаларни кишиларга маданий муомала қилишга ўргатиш. огзаки нутк малакаларини ошириш. қўлланмалар. турли ўйинчоқлар, кийимлар. ўйиннинг бориши. болаларнинг ўйинчоқ виставкаси, ўйинчоклар дўкончаси. логопед ўйин мазмунига кўра бугун болалар дунёси магазинига боришларини, у ерда чиройли ва қизиқарли ўйинчоклар борлигини, уларни кузатиш, танлаган ўйинчоқларни олишдан олдин сотувчига илтимос билан мурожаат қилишни айтади. шунингдек, логопед «марҳамат», «раҳмат» сўзларини эсдан чиқармаслик, аниқ, равон гапириш лозимлигини таъкидлайди. шунга ўхшаш ўйин турларининг айримларини биз ҳам методик қўлланма тариқасида тавсия этамиз: «сен буни қачон бажарасан?» ўйини ўйиннинг мақсади. болаларда маданий-гигиеник кўникмаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг нутқини ўстириш. қўлланмалар. тиш пастаси, тиш чўткаси, совун, сочиқ, тароқ, ойна, оёқ чўтка, турли мойлар ва бошқалар. ўйиннинг боршии. логопед стол устида турган предметлардан бирини …
4 / 41
очиқдан қўл - юзни артиш-да фойдаланамиз каби гапларни тузиши» мумкин. совун расми кўрсатилса, болалар: совун билан юзимизни ювамиз. совун юз-қўлни, баданни тоза қилади – деб жавоб берадилар. «суратни топ» ўйиннинг мацсади. болаларни тозалик коидаларига қатъий риоя қилишга ва расмларни тема асосида топа олишга ўргатиш. қўлланмалар. фасллар, кийим-бош, идишлар, ўйинчоқлар тасвирланган расм - плакатлар. ўйиннинг бориши. тарбиячи катта расм-плакатни доскага илиб қўяди - плакатнинг темаси турлича бўлиши мумкин. масалан, «тушлик овкат», «нонушта» ва ҳоказо. болалар ёғоч темага мос карточкалар танлаб олиб, номини айтадилар ва шунга оид гап тузадилар. масалан, турли овкатлар акс этган ёки қўлида сочиқ ушлаган бола акс этган расм. темага мос карточка суратларни тўғри топа олган болалар ўйинда очко оладилар. ўйиннинг ii вариантида болаларга расмлар кўрсатилиб, улар асосида болаларининг фикрлаши, гап туза олиш қобилияти аниқланади. «рангларни тўғри топа оласизми?» ўйини ўйиннинг мақсади. болаларни рангларни фарқлашга ўргатиш, предметларнинг рангларига қараб аниқлай олиш. болалар тасаввурини ўстириш. қўлланмалар. турли рангдаги нарса ва …
5 / 41
нгда эканлигини айтишларини талаб қилади. болалар байроқчаларнинг рангига қараб группаларга бўлинадилар. ҳар бир группа маълум рангдаги байроқча билан белгиланган жойда тўпланади. кейинчалик жойлар яна логопед кўрсатмаси асосида алмашинади. масалан, кўк байроқча олган болалар карта олдида учрашадилар, яшил байроқчали болалар доска олдига сафланадилар, оқ байроқчалилар эса давра қуриб турадилар. сўнгра уларга эркин топишга рухсат берилади ва йўл-йўлакай турли топшириқлар бериб борилади. бундай топшириқлар асосида болаларда рангларни ажрата олиш кўникмаси ҳосил бўлади. «предметни оғзаки тасвирлаш» ўйини ўйиннинг мақсади. материалларга кўра предметларни группалаб танлаб олиш. қўлланмалар. предметлар, ҳар хил материалдан ясалган ўйинчоқлар (металл, ёғоч, резинка, пластмасаа). ўйиннинг бориши. логопед болаларга ҳар хил предметлардан, ясалган ўйинчоқларни бўлиб беради ва уларнинг қайси материалдан тайёрланганлигини, массасининг оғир-енгиллигини аниқлашни топширади. таклиф қилинган бола болаларга бирор предметни кўрсатади. у кўрсатган предмети кўғирчоқ эканлигини ва у резинадан ясалганлигини айтади. шунингдек, қошиқнинг ёғочдан ясалганини ёки пичоқнинг металдан тайёрланганини изоҳлайди. сўнгра турли материалдан ясалган предметлар аралаш ҳолда қўйилади. таклиф қилинган бола …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 41 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "nutq o'stirishga oid o'yinlar"

powerpoint presentation нутқ ўстиришга оид ўйинлар «почтальон посилка ташийди» уйиннинг мақсадu. болалар нутқини ўстириш. қўлланмалар. пакетга солинган ўйинчоқлар (ўйинда қатнашувчилар сонига қараб). ўйиннинг бориши. ўйинчоқлар юк машинасига тахланади, булар посилкалар ҳисобланади. почтальон улар­ни ташийди. у биринчи пакетни логопедга беради. логопед пакетни очади ва нима олганлигини, (яъни предметнинг номини айтади ва шу предметни таърифлайди, унинг рангини, баъзи ҳолларда эса ҳатто шаклини, у билан қандай ўйнаш кераклигини айтади. болалар ҳам пакет олганларида олган предметларини логопед гапириб бергандек таърифлаб берадилар. кўргазмали материаллар, дидактик ўйинлар болалар тафаккурини такомиллаштиради, уларнинг идрокини ўстириб, маълум изга солади. бунга мисол келтирамиз. «қўғирчоқ меҳ...

Этот файл содержит 41 стр. в формате PPTX (347,2 КБ). Чтобы скачать "nutq o'stirishga oid o'yinlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: nutq o'stirishga oid o'yinlar PPTX 41 стр. Бесплатная загрузка Telegram