эркин иқтисодий зоналар

DOCX 12 pages 60.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
эркин иқтисодий зоналар “эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун 1996 йилда қабул қилинган эди. бироқ эркин иқтисодий зоналар (эиз) нинг кўпчилик қисми кейинги 5 йил мобайнида ташкил этилди. эиз нима ва уларнинг устуворликларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги борасида фикр юритамиз. тушунчалар эркин иқтисодий зона – минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир. эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятнинг исталган турлари билан шуғулланишига йўл қўйилади, ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларида ман этилган фаолият турлари бундан мустасно. эиз турлари эркин иқтисодий зоналар қуйидаги хилларда ташкил этилиши мумкин: эркин савдо зоналари; эркин ишлаб чиқариш зоналари; эркин илмий-техникавий ва бошқа зоналар. қандай ҳолатда эиз иштирокчиси бўлиш мумкин? эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар дирекцияда рўйхатдан ўтади. дирекция рўйхатдан …
2 / 12
лади, шунингдек ўзбекистон республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи шахслар ва чет эл фуқаролари ҳам жалб этилиши мумкин. эркин иқтисодий зонага меҳнат ресурсларини жалб этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. эркин иқтисодий зонага чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши, иқтисодий зонадан чиқиши ва шу ҳудудда бўлишининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган соддалаштирилган тартиботи жорий этилиши мумкин. солиқ ва божхона имтиёзлари “эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ эиз иштирокчиларига қатор имтиёз ва префернециялар яратилган. эиз иштирокчилари қуйидаги тўловлардан озод этилади: ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги республика йўл жамғармасига ва ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар; ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан …
3 / 12
фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади. баъзи эиз ларга алоҳида бошқа солиқ ва божхона имтиёзлари ва устуворликлар берилиши ҳам мумкин. божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш муддати эиз иштирокчисига бериладиган эиз иштирокчиси гувоҳномаси берилган кундан эътиборан бошланади. ер участкалари ажратиш “эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомда ер участкаларини, давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «нол» харид қиймати бўйича сотиш; эиз иштирокчилари, биринчи навбатда ишламай турган, бўш биноларга, жумладан давлат мулки бўлган объектларга ва яратилган инженерлик инфратизими мавжуд базаларга мўлжалдаги миқёсда қурилиш ишларини амалга оширишни кўзлаган ҳолда жойлаштирилади. ер участкаси олиш учун эиз иштирокчиси ер участкаси тақдим этиш учун шахсан ўзи ташриф буюрган ҳолатда ёки почта алоқаси орқали давлат хизмати марказларига мурожаат этадилар. аризада ер участкаси қандай мақсадлар учун ва қандай муддатга …
4 / 12
лларлик 73 та лойиҳа), "ургут" эиз (312,9 млн долларлик 55 та лойиҳа), "навоий" эиз (282,8 млн долларлик 53 та лойиҳа) ва "буҳоро-агро" эизда (325,1 млн долларлик 112 та лойиҳа) амалга оширилди. 2020 йил якунига қадар фаолият кўрсатаётган эиз ҳудудларида умумий қиймати 487,4 млн долларга тенг бўлган 128 та лойиҳа амалга оширилди. шундан 162,1 млн долларни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади. лойиҳалар замонавий иссиқхоналар қуриш (204,7 млн долларлик 62 та лойиҳа), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (140 млн долларлик 18 та лойиҳа), кимё ва нефть-кимё саноати (50,6 млн долларлик 13 та лойиҳа), озиқ-овқат саноати (15,9 млн долларлик 10 та лойиҳа), тўқимачилик саноати (20,1 млн долларлик 8 та лойиҳа), машинасозлик (6 млн долларлик 2 та лойиҳа), чарм-пойаббзал саноати (14,9 млн долларлик 5 та лойиҳа), электротехника саноати ( 13,7 млн долларлик 3 та лойиҳа), фармацевтика саноати (56,3 млн долларлик 6 та лойиҳа), мебель ва қоғоз ишлаб чиқариш (1,1 млн долларлик 1 та лойиҳа) каби …
5 / 12
лари марказлаштирилган ҳамда номарказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкинлиги назарда тутилган. эизларни зарур инфратузилма билан таъминлаш уларнинг самарали ишлаши ва янги инвесторлар ва тадбиркорларни ўз ҳудудларида лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилишнинг асосий омили ҳисобланади. шу муносабат билан, 2021 йилда мавжуд эизни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича ишларни бажариш учун 890 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. хусусан, бу эиздаги инвестиция фаолиятининг ижобий прогнозлари билан боғлиқ. 2021 йилда республиканинг эркин иқтисодий зоналарида қиймати 2,9 млрд долларлик 443 та янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган, улардан 1,4 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади. ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 552 янги турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 41,6 минг янги иш ўринлари яратилади. бундан ташқари, жорий йилда “бухоро-агро” эиз, “ғиждувон” эиз ва “ургут” эиз ҳудудларини кенгайтириш, шунингдек, қорақалпоғистон республикасида янги эркин иқтисодий зонани - “қорақалпоғистон-агро” ва фарғона вилоятидаги иккита махсус эркин иқтисодий зоналар - "андижон-текстайл" ва "наманган-текстайл"ни ишга тушириш режалаштирилган. махсус индустриал зоналар (миз) ўзбекистон …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "эркин иқтисодий зоналар"

эркин иқтисодий зоналар “эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун 1996 йилда қабул қилинган эди. бироқ эркин иқтисодий зоналар (эиз) нинг кўпчилик қисми кейинги 5 йил мобайнида ташкил этилди. эиз нима ва уларнинг устуворликларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги борасида фикр юритамиз. тушунчалар эркин иқтисодий зона – минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир. эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятнинг исталган турлари билан шуғулланишига йўл қўйилади, ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларида ман э...

This file contains 12 pages in DOCX format (60.1 KB). To download "эркин иқтисодий зоналар", click the Telegram button on the left.

Tags: эркин иқтисодий зоналар DOCX 12 pages Free download Telegram