гап бўлаклари. гапнинг бош бўлаклари

DOC 63,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1405919255_56978.doc гап былаклари гап бўлаклари. гапнинг бош бўлаклари режа: 1. гап бўлаклари ҳақида умумий маълумот. 2. эга ва унинг ифодаланиши. 3. кесим ва унинг ифодаланиши. 4. эга билан кесим орасида тиренинг ишлатилиши. 5. кесимнинг эга билан мослашуви. 1. гап бўлаклари ҳақида умумий маълумот. гап бўлаклари, дастлаб, бош ва иккинчи даражали бўлакларга бўлинади. бош бўлаклар гапнинг грамматик асосини ташкил қилади. фикр, асосан, гапнинг грамматик асоси орқали ифодаланади. иккинчи даражали бўлаклар эса бош бўлакларни аниқлаб, тўлдириб келади. бош бўлаклар эга ва кесимдан иборат. иккинчи даражали бўлаклар тўлдирувчи, аниқловчи ва ҳоллардир. 2. эга ва унинг ифодаланиши. кесим орқали изоҳланадиган предметни англатувчи, гапда мутлоқ ҳоким вазият эгаллайдиган бош бўлак эга дейилади. эга кенга маънода предмет тушунчасини билдириб, кесимдан англашилган белги, ҳаракат, ҳолатнинг кимга ёки нимага қарашли эканини кўрсатади. эга бош келишик шаклидаги сўзлар билан ифодаланади: эганинг отлашган сон билан ифодаланиши. беш – ўннинг ярми. иккови ҳам бир-бирига жуда ўхшаш. (п.қодиров) иккови ҳиринг-ҳиринг кулади. (п.қодиров.) …
2
г отлашган тақлид сўз билан ифодаланиши. тақлид сўз отлашиб, гапнинг эгаси вазифасида келиши мумкин. масалан: отнинг дукур-дукури рельсларнинг туташган жойига урилаётган ғилдирак товуши билан уйғунлашиб кетарди. (ч.айтматов.) эганинг фразеологик ибора билан ифодаланиши. бир бутун ҳолда қўлланадиган фразеологик иборалар ҳам гапда эга бўлиб келади: бировнинг кўнглини олиш қийин, кўнглини чўктириш эса осон. беморнинг кўнглини кўтариб қўйиш унга ярим соғлиқ бахш этишдир. (мақол.) эганинг сўз бирикмаси билан ифодаланиши. ҳар хил қолипда тузилган сўз бирикмаси ҳам, тузилишига кўра содда ёки мураккаб бўлишдан қатъий назар, гап таркибида келиб эга вазифасини бажаради: рақибидан қарздор бўлиш ва буни узишнинг иложини тополмаслик ҳам холбекнинг ориятига тегди. (п.қодиров.) эганинг гапда тенг предикатив бирлик билан ифодаланиши. эга-кесим муносабати акс этган гапга тенг қурилма, яъни предикативлик бирлик ҳам гапда эга бўлиб келади: нафси ёмон ҳайитда ўлар. (мақол.) 3. кесим ва унинг ифодаланиши. эга англатган предметнинг предикатив белгисини ифодалайдиган ёки эга ҳақидаги ҳукмни билдирадиган бош бўлак кесим дейилади. кесим эгага нисбатан …
3
лгари бодомзордаги колхознинг катта бир боғи бор эди. (п.қодиров.) ҳозир "ошиҳалол" айтиб тўрва кўтариб юрадиган подачилар йўқ. (п.қодиров.) от кесимнинг ундов сўз билан ифодаланиши: ҳа, тил деган мисоли той, тиёлмасанг олингга вой! (с.жалил.) кесим якка сўзлар билан ифодаланибгина қолмасдан, баъзан фразеологик ибора билан ҳам ифода этилади. масалан: ...фарида кечикканига афсус еди. (с.анорбоев.) булутлар ҳамон қайсарлик билан қуёш юзини тўсиб, нур йўлига ²ов солиб турарди. (с.кароматов.) кесим баъзан содда ёки мураккаб сўз бирикмалари билан ифода этилади. масалан: энг тўрдаги хилват чодир – мурод уйи. (п.қодиров.) сойлар соҳилларга чалқиганида, дала – гўё қишда қирчиллама қор. (миртемир.). биринчи гапда кесим икки мустақил сўздан ташкил топган содда бирикма билан ифодаланган. иккинчи гапнинг кесими вазифасидаги сўз бирикмаси тузилишига кўра мураккаб бўлиб, уч мустақил сўздан тузилган. содда ва таркибили кесимлар. кесим тузилишига кўра икки хил бўлади: 1) содда кесим; 2) таркибли (составли) кесим. якка бир негизли сўзлар билан ифодаланган кесим содда кесим бўлади. содда кесим, қайси …
4
ифодаланишига кўра содда кесимлар сингари икки хил бўлади: таркибли феъл кесим, таркибли от кесим. таркибли феъл кесим икки ёки ундан ортиқ негиздан тузилган феъллар билан ифодаланади. бунда ўзининг маъносини сақлаган феъл етакчи феъл ҳисобланади. қолганлари эса кўмакчи феъл бўлиб, етакчи феълдан англашилган ҳаракат, ҳолатга қўшимча маъно орттирилади. бунда етакчи феъл асосан равишдош шаклида бўлади, баъзан эса сифат сифатдош шаклида хам бўлиши мумкин. масалан: мактабдагиларни қолдириб, кичкиналарингни етаклаб келавер, оғайни. (а.мухтор.) ...эски ҳаётини эслагиси ҳам кемасди... (а.қаҳҳор.) таркибли от кесим феълдан бошқа сўзларнинг боғлама вазифасида келган кўмакчи феъл билан ёки тўлиқсиз феъл билан бирикишидан ҳосил бўлади. таркибли от кесимда асосий маъно биринчи қисмда бўлади, иккинчи қисм, яъни боғлама эса қушимча етакчи қисми сифатида от, сифат, сон, олмош, равиш, феълнинг ҳаракат номи шакли, модал сўз келиши мумкин. масалан: ишрбоз қўзининг тандир кабоби жуда яхши бўлади-да. (п.қодиров.) қайиқ каттагина, эшкаги тўртта эди. (п.қодиров.) подшони куёв қилишга ҳавасмандлар кўп эди. (п.қодиров.) тенгдошларининг ичида ундан …
5
ини пайвандлаганда чақнаган зангори шуълалар. (ж.абдуллахонов.) булар – кўм-кўк дов-дарахтлар. (к.яшин.) 5. кесимнинг эга билан мослиги. кесим эга билан шахс ва сонда мослашади: улар кулимсираб аскияга қулоқ солишди. (п.қодиров.) ўзбек тилида кесимнинг эга билан сон жиҳатидан мос бўлиши iii шахсининг кўплигида шарт эмас; эга iii шахснинг бирлик шаклида ҳам келади: тоғ этагида ойкўл қишлоғининг мирзатераклари элас-элса кўзга ташланади. (п.қодиров.) кесим, сон каби сўз туркумлари билан ифодаланганда, эга кўплик шаклда бўлса ҳам, кесим бирликда ишлатилади: ўрмон ичидан қушларнинг сайрашлари эшитилиб туради. (п.қодиров.)

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гап бўлаклари. гапнинг бош бўлаклари"

1405919255_56978.doc гап былаклари гап бўлаклари. гапнинг бош бўлаклари режа: 1. гап бўлаклари ҳақида умумий маълумот. 2. эга ва унинг ифодаланиши. 3. кесим ва унинг ифодаланиши. 4. эга билан кесим орасида тиренинг ишлатилиши. 5. кесимнинг эга билан мослашуви. 1. гап бўлаклари ҳақида умумий маълумот. гап бўлаклари, дастлаб, бош ва иккинчи даражали бўлакларга бўлинади. бош бўлаклар гапнинг грамматик асосини ташкил қилади. фикр, асосан, гапнинг грамматик асоси орқали ифодаланади. иккинчи даражали бўлаклар эса бош бўлакларни аниқлаб, тўлдириб келади. бош бўлаклар эга ва кесимдан иборат. иккинчи даражали бўлаклар тўлдирувчи, аниқловчи ва ҳоллардир. 2. эга ва унинг ифодаланиши. кесим орқали изоҳланадиган предметни англатувчи, гапда мутлоқ ҳоким вазият эгаллайдиган бош бўлак эга дейилади. эга ке...

Формат DOC, 63,5 КБ. Чтобы скачать "гап бўлаклари. гапнинг бош бўлаклари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гап бўлаклари. гапнинг бош бўла… DOC Бесплатная загрузка Telegram