гапнинг иккинчи даражали бўлаклари. аниқловчи

DOC 87,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405919466_56983.doc гапнинг иккинчи даражали бўлаклари гапнинг иккинчи даражали бўлаклари. аниқловчи режа: 1. аниқловчи ва унинг турлари: а)сифатловчи. б)қаратувчи. 2. аниқловчи ва унинг ифодаланиши. 3. изоҳловчи аниқловчининг бир тури сифатида. гапнинг иккинчи даражали бўлаклари гап мундарижаси, структураси билан боғлиқ бўлиб, ўзига хос семантик ва лексик-грамматик белгиларга асосланади: бўлакнинг морфологик хусусиятлари, ўз ҳоким сўзига қандай синтактик алоқа ва қандай восита орқали боғланиши, бошқа сўзлар билан бирикиш имкониятлари – синтактик валентлик, қўшилманинг семантик хусусиятлари каби. англашиладики, гапни бўлакларга ажратиш ва ҳар бир турнинг яна ички бўлиниши, уларнинг фарқланиши бир қанча белгилар комплексига асосланади. гапнинг йиғиқ ва ёйиқ гаплар деб иккига ажратилиши гап таркибида иккинчи даражали бўлакларнинг иштирок этиш-этмаслиги билан боғлиқ. иккинчи даражали бўлакларнинг иштироки йиғиқ гапларни кенгайтиради ва бу кенгайтириш грамматик томонни ҳам, семантик томонни ҳам кўзда тутади. бунда, ҳар бир иккинчи даражали бўлак маълум бўлакни кенгайтиради. ана шундай предмет белгисини англатадиган ёки нарсанинг кимгадир қараганлилигини ифодалайдиган иккинчи даражали бўлак аниқловчи деб аталади. …
2
шнинг бирор хусусиятини аниқлаб келади. бу материал жиҳатидан асосан шундай: от бўлмаган сўз от. сифатловчи отни аниқлаб, одатда, шу от билан ифодаланган предметни ажратишга, конкретлаштиришга, унинг маъно доирасини торайтиришга хизмат қилади: ипак (умумий) -оқ ипак (хусусий). бу тур сифатида ажратиш учун эмас, балки тасвир учун қўлланган бўлади. маънонинг, тушунчанинг ҳажми тораймайди. грамматикада сифатлаш терминини бир қанча белгиларни ифодалаш учун қўллаймиз: предметнинг қандайлиги (оппоқ қор, ширин қовун), миқдор белгиси (унта китоб, учбоғ сабзи), ўринга муносабат белгиси (осмондаги юлдузлар) пайтга муносабатни билдирувчи белги (кечаги бола, кўкламдаги учрашув), кўрсатиб аниқлаш белгиси (бу бино, анави кўл) ва бошқалар. кўринадики, сифатловчининг маъноси шу вазифада келган сўзнинг тури, семантикаси билан зич боғлик: сифат аниқловчи, олмош аниқловчи, сон аниқловчи, сифатдош аниқловчи ва ҳ.зо турдаги сифатловчилар бўлиши мумкин. маънони торайтириш сифатловчида эмас, қаратувчида ҳам бор: стол(умумий)-бизнинг стол (хусусийлашган). демак, сифатлаш, қаратиш ва изоҳлашнинг мазмуни аниқланмишнинг маъносини торайтиришдан, конкретлаштиришдан, умуман, предмет белгисини аниқлашдан иборат: аниқловчи, сифатловчи, қаратувчи, белги каби …
3
эса бундай хусусият йўқ. икки турдаги бу сифатловчиларнинг юқоридаги фарқларига кўра академик а.а.шахматов биринчисини атрибутив аниқловчи, иккинчисини эса предикатив-атрибутив аниқловчи деб атайди. аммо баъзи предикатив-атрибутив аниқловчилар атрибутив аниқловчи ўрнига кўча олиш хусусиятидан ҳоли эмас: кўрар кўз, эшитар қулоқ кабилар. 3. сифатдош аниқловчи ўзига махсус тўлдирувчи, ҳол қабул қила олади, бу билан ёйиқ тусга киради. масалан: кеча шаҳардан келган бола шаҳардан келган, кеча келган. қаратувчиди бирикма олдида келган сифатловчининг қаратувчи- нинг ўзига ёки бутун бирикмага хослиги қуйидагича аниқланади: 1.қаратувчи "белгили" бўлса, сифатловчи қаратувчининг ўзига гина хос бўлади. бундай пайтда сифатловчи билан қаратувчи зич бирикиб, бир бутунича қаралмишга бирикади: севимли шоирнинг уйи, илғор колхознинг боги каби. 2. қаратувчи "белгисиз" бўлса, сифатловчи бутун бирикмага тегишли бўлади. бу вақтда қаратувчи билан қаралмиш яна ҳам кучли бирикиб, бир бутун ҳолда айтилади, сифатловчининг 2) умуман хослик: чинорнинг барги. 3) бутуннинг бўлаги: қовуннинг уруғи, пиёзнинг пўсти 4) тўдадан ажратилган қисм маъноси: талабаларнинг бири. қаратқич ва тушум келишиклари …
4
ирига боғланиб бориши, одатда, сифатланмишга қўшимча қўшилиб, сифатловчили бирикманинг бошқа бир отга аниқловчи бўлиб келишидан ҳосил бўлади. масалан: ўткир кўз-ўткир кўзли бола, қизил гул-қизил гулли пиёла. бундай бирикмаларда пауза ўрнининг ўзгариши маъно ва грамматик ҳолатнинг бошқалигини кўрсатади. масалан: ўткир овозли фильм бирикмасини: а) ўткир сўзидан кейин пауза қилсак, "мазмуни ўткир фильм" маъноси англашилади. б)товуш узилиши овозли сўзидан кейинга кўчирилса "овози ўткир фильм" маъноси келиб чиқади. сифатловчининг ёйиқ тусда бўлиши ҳар хил: 1) сифатловчининг таркибида нумеративнинг бўлиши (уч тегирон сув, бир боғ беда); 2)сифатдошнинг ўз тобе элементлари борлиги (тез чопаётган от) ва бошқалар. сифатловчидан кейин бир неча от қатор келганда, унинг биринчи отгагина ёки ҳаммасига боғлиқ эканлиги умумий маънодан, грамматик ҳолатдан, интонациядан билиниб туради. бу сифатловчи билан ифодаланган белги ўша отлар англатган предметларнинг ҳаммасида топиладиган бўлса, сифатловчи ўша отларнинг ҳаммаси учун умумий бўлади, дастлабкисида топилса биринчи отгагина хос булади (буни аниқлашда интонациянинг ҳам муҳим роли бор). ақлли болалар, қизлар тартибни яхши …
5
га кўчирилади ва талаффузда алоҳида тўхтам, ёзувда вергул ё тире билан ажратиладиган тўлдирувчилар терс сифатловчи-аниқловчилар деб юритилади. шеърий нутқ учун бу меъёрий ҳолат ҳисобланади; булутчалар - оппоқ ва енгил, паға-паға сузар осмонда. 2. каратувчи. каратувчили бирикмада бир предметнинг иккинчи предметга қарашлилиги, хослиги англашилади. бу асосан, отнинг от билан аникловчилик алоқасидир: ўрикнинг гули, узум шираси каби. бунда қаратувчи қаратқич келишиги, қаралмиш эгалик шакли қўшимчаларини қабул қилади. қараткич келишиги шакли қўлланмаган ҳолатларда белгисиз караткич келишигида атамасидан фойдаланилади. уларнинг "белгили" ва "белгисиз" ишлатилиши мазмун ва грамматик жиҳатидан фарқланиб туради. масалан: колхоз боги-умуман қарашлилик, белги) - колхознииг боғи - таъкид, конкрет қарашлилик маънолари билдиради. қаратувчининг хослик маъносини белгилашда шу вазифадаги сўзнинг лексик маъноси, лексик-семантик хусусияти ҳам катта роль ўйнайди. менинг дафтарим, сенинг дафтаринг, унинг дафтари каби бирикмаларда грамматик алоқа икки томонлама ифодаланади: қаратувчи билан қаралмиш шахс-сон жиҳатидан мослашади, шунингдек бу алоқада келишик аффикси ҳам иштирок этади. демак, бундаги муносабатнинг асосий воситаси-мослашув, баъзан бошқарув ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гапнинг иккинчи даражали бўлаклари. аниқловчи" haqida

1405919466_56983.doc гапнинг иккинчи даражали бўлаклари гапнинг иккинчи даражали бўлаклари. аниқловчи режа: 1. аниқловчи ва унинг турлари: а)сифатловчи. б)қаратувчи. 2. аниқловчи ва унинг ифодаланиши. 3. изоҳловчи аниқловчининг бир тури сифатида. гапнинг иккинчи даражали бўлаклари гап мундарижаси, структураси билан боғлиқ бўлиб, ўзига хос семантик ва лексик-грамматик белгиларга асосланади: бўлакнинг морфологик хусусиятлари, ўз ҳоким сўзига қандай синтактик алоқа ва қандай восита орқали боғланиши, бошқа сўзлар билан бирикиш имкониятлари – синтактик валентлик, қўшилманинг семантик хусусиятлари каби. англашиладики, гапни бўлакларга ажратиш ва ҳар бир турнинг яна ички бўлиниши, уларнинг фарқланиши бир қанча белгилар комплексига асосланади. гапнинг йиғиқ ва ёйиқ гаплар деб иккига ажратилиши гап...

DOC format, 87,5 KB. "гапнинг иккинчи даражали бўлаклари. аниқловчи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.