cўзлашув тилига хос суффикс ва суффиксоидларининг семантик хусусиятлари

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405600423_55915.doc 3 cўзлашув тилига хос суффикс ва суффиксоидларининг семантик хусусиятлари сўзлашув суффикслари ва суффиксоидлар билан ясалган сўзлар, контаминация, тескари парчалаш йўли билан ясалган тузилмалар, сўзлашув қисқартмаларини а. д. швейцер , а.а. миллер ва wentworth-flexner ишларида учратиш мумкин. улар ўз структураларининг ғайриоддийлиги билан тадқиқот учун катта қизиқиш туғдиради. биз қуйида фақат энг қизиқарли ва сўзлашув тили учун сермаҳсул ҳисобланган хорижий суффиксларни кўриб чиқиб, ясама сўзларни таснифлашга ҳаракат қиламиз. бу жиҳатдан, тадқиқ этилаётган суффиксларнинг этимологиясига таянамиз. шуни таъкидлаш керакки, бундай сўзлар асосий фарқловчи белгига эга бўлади. бу белги эса структуравий белгиланганлик бўлиб, сўз асосининг суффикс билан боғланишининг ғайриоддийлиги ва адабий андоза учун маҳсулдор эмаслиги билан белгиланади. структуравий белгиланганлик ўз навбатида, ясама сўзлар нуқтаи назаридан услубий маркерланган, турли экспрессив – баҳоловчи белгилари билан муайян экспрессив коннотациянинг мавжудлигини тақозо этади. шунга асосланган ҳолда биз ясама сўзларни экспрессив деривация мисоллари сифатида таҳлил этамиз. (1) келиб чиқиши лотин тили билан боғлиқ суффиксларга эга сўзлар. auditorium, sanatorium …
2
маларда биринчи элемент қисқартирилган ҳолатда намоён бўлади; масалан, beautorium (гўзаллик салони), theatorium (кинотеатр), furnitirium (мебель дўкони), lubritorium (автоматика). баъзан эса, «ғайриоддийлик» хусусиятини кучайтириш учун биринчи элемент сифатида архаизмга ўхшаш асос намоён бўлади. масалан, barb (соқол) – barbers (cартарошхона) тузилмасини barber – barbertorium каби тузилма билан бир қаторда кўриш мумкин. ёки бунинг тескариси бўлмиш bob (киска аёллар турмаги) каби неологизмлар bobatorium (аёллар салони) сифатида намоён бўлиши ҳам кузатилади. таҳлил учун hotdogatorium (хот-дог сотиладиган дўкон) каби тузилмалар ҳам қизиқиш уйғотади. бундай мураккаб асос hot-dog сленгизми иборасининг ўхшаш шакли сифатида иккиламчи, сўзлашувнинг икки карра кодланишини яққол намоён этади. ушбу суффикс билан ясалган тузилмалар муайян коннатацияга эгадир: улар одатда кинояли белгига молик бўлиб, тўла қийматга эга бўлмаганлик, баъзан эса бетакаллуфлик касб этади. (2) француз тилига мансуб суффикслар . –ese суффикси британия умумий сленгига хос бўлиб, эски француз (-eis) суффиксидан ўзлашган ва французча –ois, -ais суффиксларига мос келади ва уни итальян тилидан ўзлашган деган фикрни …
3
инг кўчаларидан бири мадисон авенюга хос нутқий қўлланмалар), pentagonese (пентагон ходимларига хос лексикон), federalese (расмий жаргон), gangsterese (гангстерларнинг нутқий хусусиятлари), junglese (хобо жаргони), filmese (овозсиз фильмлардаги субтитрга хос ёзув услуби), cablese (телеграфга хос услуб) кабилар. 1939-1945 йиллардаги уруш даврида британияда структурасига кўра ўзига хос янги сўзлашув тузилмаси - evacuesе (эвакуация қилинганлар жаргони) вужудга келди. баъзида биринчи элементнинг қисқартирилган шаклда келишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак, одатда, ёзувда сўз охиридаги ўқилмайдиган – е олиб ташланади: junglese, cablese, madison avenuese. бизнинг таснифимизга кўра ушбу суффикс билан ясалган барча тузилмаларни эркин моноэлементларга киритиш жоиздир. уларнинг барчасида бетакаллуфлик белгиси мавжуддир . юқорида таҳлил қилинган суффиксларнинг барчаси маҳсулдор бўлиб, экспрессив дериватлар ясашда фаол қатнашади. ушбу турдаги дериватларнинг вужудга келишига, фикримизча, икки омил таъсир кўрсатади: а) адабий андозада хақиқий англо-саксон негизларнинг чет тиллардан кириб келган маҳсулдор суффикслар билан боғланишининг бирмунча осонлиги. бу эса ўз навбатида ушбу негизларнинг адабий андоза учун маҳсулдор ҳисобланмаган чет тиллардан кириб келган суффикслар …
4
арнинг вужудга келиши ва кенг қўлланилиши имкониятининг мавжудлиги ҳақида хулоса чиқаришимизга асос бўлади. чунки улар мавжуд инглиз тили структуравий моделларига зид эмасдир . қуйида биз бир морфемали суффиксоидлар билан боғланиб, сўзлашувга хос от ва сифатлар ясайдиган ва одатда ақш умумий сленгига тегишли бўлган тузилмаларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз. кўрсатиб ўтилажак суффиксоидларнинг барчаси адабий андоза сўзлари бўлиб, фақат сўз ясаш асосида сўзлашув тили бирликларини ясайди. таъкидлаб ўтамизки, суффиксоид атамаси хориждаги замонавий инглиз филологияси соҳасида қўлланилиши билан бирга биздаги германистикада ҳам кенг тарқалган дейиш мумкин. аммо баъзи олимлар алоҳида суффиксоидни ажратиб кўрсатиш тўғри эканлигини тан олишмайди ва уларни ҳатто қадимги герман тиллари учун хос хусусият бўлган муайян лексик заифлашувни бошидан кечираётган ва функционал жиҳатдан қўшма сўзлардаги иккинчи компонент сифатида суффиксга яқинлашаётган мустақил лексик бирлик сифатида қарашни таклиф этишади. тилшуносликда ушбу бирликка нисбатан яна бир атама - «нисбий суффикс» атамаси ҳам ишлатилади. у тўлиқ маъноли сўз шаклидаги коррелятларга эга бўлган, аммо морфологик ва семантик …
5
ўладиган камситувчи-кинояли белгини олса, -man, -boy билан ясаладиган тузилмаларда бетакаллуфлик оҳангги мавжуд бўлади. чамаси, коннотация яратилишида кам бўлса-да сезилиб турадиган ушбу дериват морфемаларнинг предмет-мантиқий маъноси муайян роль ўйнайди. (а) –man суффиксоиди адабий андозада ҳийла кўп кузатилади. оддий сўзлашувда у ўзига хос жинсни кўрсатувчи сифатида чиқса, биринчи компонент дериватнинг предмет-мантиқий маъносини белгилайди. масалан адабий андозадаги airmanга ўхшаш тарзда shyman, birdman (қиёсланг. manbird) жаргонизмлари шаклланган . gunman адабий ясама сўзи америка вариантида умумий сленгнинг «гангстер» лексик-семантик вариантига мансуб бўлиб, ушбу модел асосида худди шу предмет – мантиқий маънога эга бўлган махсус сленгизм (мс) - жаргонизмлар шаклланган: rodman, bumpman, croakman, mobsman, heavyman, hatchet-man, yeggman, heistman, tobyman. америка ареали махсус сленги учун адабий доминантга эга жуфт синонимик қаторлар хосдир, масалан, (pickpocket) – knucksman, pratman: (safe - cracher) – peteman, peterman: (street pedder) – pitchman, phoneyman: (detective) – clapman, slap-man: (smuggler) – iceman, yellow – goodsman: (swindler) – magsman, shellman баъзи бир ясама лексемаларнинг семантик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"cўзлашув тилига хос суффикс ва суффиксоидларининг семантик хусусиятлари" haqida

1405600423_55915.doc 3 cўзлашув тилига хос суффикс ва суффиксоидларининг семантик хусусиятлари сўзлашув суффикслари ва суффиксоидлар билан ясалган сўзлар, контаминация, тескари парчалаш йўли билан ясалган тузилмалар, сўзлашув қисқартмаларини а. д. швейцер , а.а. миллер ва wentworth-flexner ишларида учратиш мумкин. улар ўз структураларининг ғайриоддийлиги билан тадқиқот учун катта қизиқиш туғдиради. биз қуйида фақат энг қизиқарли ва сўзлашув тили учун сермаҳсул ҳисобланган хорижий суффиксларни кўриб чиқиб, ясама сўзларни таснифлашга ҳаракат қиламиз. бу жиҳатдан, тадқиқ этилаётган суффиксларнинг этимологиясига таянамиз. шуни таъкидлаш керакки, бундай сўзлар асосий фарқловчи белгига эга бўлади. бу белги эса структуравий белгиланганлик бўлиб, сўз асосининг суффикс билан боғланишининг ғайриодди...

DOC format, 63,0 KB. "cўзлашув тилига хос суффикс ва суффиксоидларининг семантик хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.