синтаксис 2

DOC 87,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403261029_44221.doc синтаксис www.arxiv.uz синтаксис режа: 1. тарихий синтаксис ҳақида маълумот. 2. сўз бирикмаси. 3. гап бўлаклари. қадимги туркий тил ва сўнгги даврлар тилининг синтактик тузилиши билан ҳозирги замон тили синтактик тузилишини қиёслар эканмиз, ўзбек тили синтаксисида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлганини кўриш мумкин. шуниси характерлики, синтаксисдаги ўзгаришлар кўпинча морфология ва лексикада бўлган ўзгаришлар туфайли рўй берган. масалан, восита келишигининг истеъмолдан чиқиши сўзларнинг бошқарув муносабатини ўзгартиради ва ҳол доирасини кенгайтиради. синтаксис тараққиётидаги иккинчи омил- бошқа тилларнинг таъсиридир. тарихда ўзбек тилига айниқса форс-тожик тилининг таъсири сезиларли бўлган. бу тилнинг таъсири билан янги сўз бирикмалари, эргаш гаплар вужудга келди. маълумки, сўз бирикмалари иккига бўлинади: тобе бирикмалар, тенг бирикмалар. тенг бирикмаларда сўзлар ўзаро тенг муносабатга киришса, тобе бирикмаларда сўзлар ўзаро тобе-ҳоким муносабати орқали боғланади. тобе бирикма таркибидаги бош ва эргаш сўзлар қандай воситалар билан боғланишига қараб, уч турга бўлинади: бошқарув, мослашув, битишув. бошқарув муносабатида эргаш сўз бош сўзнинг талаби билан бирор грамматик формада шаклланади. бошқарувнинг …
2
ул сувни ич¡дµрл¡р (бн). оттыз-қырқ б¡рг шāхыны¦ µчид¡ бир йердин-оқ ирикр¡к п¡нж¡ урадур (бн). изофа. изофа икки отнинг аниқловчилик муносабатига киришувидир. изофа араб ва форс тилларига хос бўлиб, туркий тиллардаги мослашувли бирикманинг ўзидир. œзбек тили лексикасининг жуда катта қисмини араб ва форс сўзлари ташкил этгани учун бу тиллардан изофий бирикмалар ҳам жуда кўплаб ўзлашган. мисоллар: қаки пай, аби ҳайван (лутфий), ғунчайи хандан, булбули бостан (хоразмий), шайхул ислом, в¡ ҳазрат шайхны¦ «маҳзанул асрар»иға жаваб айтыбтур (навоий, мн). араб ва форс тилларидаги аниқловчи-аниқланмишнинг жойлашуви билан ўзбек тилидаги аниқловчи-аниқланмишнинг ўринлашуви ўртасида жиддий фарқ мавжуд. араб ва форс тилларида аввал аниқланмиш кейин аниқловчи келса, ўзбек тилида аввал аниқловчи сўнг аниқланмиш келади. гап бўлаклари. маълумки, гап бўлаклари гапни ташкил қилувчи сўз шакллари, бирикмалари ва бошқа синтактик бирликларнинг таркибий ва маъно хусусиятларига кўра фарқланади. бунда таркибий хусусият тушунчаси гап бўлакларининг ифодаланиши, уларнинг гапдаги бошқа синтактик ҳодисалар билан боғланишива синтактик мавқе тушунчаларини ўзида бирлаштиради, улар маълум бир …
3
интаксис деган янги йўналиш юзага келди. бу борада а.бердиалиев, р.сайфуллаева, а.нурмонов, н.маҳмудов, а.аҳмедов, с.солихўжаева, м.абузалова ва бошқаларнинг тадқиқотларини кўрсатиб ўтиш жоиз. бу тадқиқотларда гапнинг бош бўлаклари хусусида ҳам янгича қарашлар пайдо бўлди. бу, айниқса, н.маҳмудов, а.нурмонов, м.абузаловаларнинг ишларида ўз ифодасини топди. бу қараш бўйича ўзида предикативликни акс эттирадиган, гапни уюштирувчи ва шакллантирувчи бўлак кесимдир. кесим гапнинг марказий бўлаги бўлганлигидан бутун тавсифи – грамматик категориялари: тасдиқ-инкорлик, шахс, замон, коммуникатив мақсад ва ҳоказолар кесимга қараб белгиланади. кесим гап қурилишида уюштирувчилик ролини ўйнайди. тўғри, кесим ҳақидаги бундай фикр-мулоҳазалар анъанавий тилшуносликда ҳам бор. жумладан, а.ғуломов шундай ёзади: «кесим эга билан ўзаро боғланган бўлиб, гапнинг уюштирувчи марказларидан биридир: у ҳукмни ифодаловчи, гапликнинг асосий белгиларини (модаллик, замон ва шахсни) – предикативликни кўрсатувчи энг муҳим бўлак бўлганлигидан гапнинг мазмунини, структурасини, характерини белгилашда катта роль ўйнайди, эга нутқ предметини-темани (гапнинг нима тўғрисида боришинигина) билдиради, шу ҳақда нима дейилишини, хабарни, характеристикани кесим билдиради» (ғуломов а., асқарова м. қозирги замон …
4
тушунчаси билан жуда зич боғланган экан, у гапда ҳоким бўлак ҳисобланиши керак. эга қуйидаги маъно хусусиятларини билдиради: 1. қаракат, ҳолат ва белгини билдиради: қамул беш-он кµнд¡ абтар девāнаны бозахāнада йана бир јзидек абтар бойныны чапыб јлдµрди (навоий, хм). 2. иш-ҳаракат объектини билдиради: вазырға бу хабар йетишти (навоий, тма). 3. иш-ҳаракатнинг ўрнини билдиради: в¡ ул ҳазратны¦ мубарак мурқади жам вилайатыда харжуд қасабасыдадур (навоий, мн). 4. иш-ҳаракат ёки белгининг пайтини билдиради: в¡ йалашны¦ замани беш йылдын жузвий јксµкдµр (навоий, тма). таркибига кўра эга содда ва мураккаб турларга бўлинади. содда эга бир сўз шакли билан ифодаланади: саҳāват инсāнийат бағыны¦ бāрвар шажаридур (навоий, м қ). мири мажлисдағы аҳли мажлисқа муттафық болды (навоий, мн). мураккаб эга бир неча сўзлар бирикмасидан иборат бўлади: бу шеърға ҳазрат маҳдуми нуран жаваб айтыбтурлар (навоий, мн). кесим гап таркибида муҳим ўрин тутадиган бош бўлакдир, шунинг учун ҳам у содда гапларда эганинг қўлланишига нисбатан муқимдир (кесим ҳақидаги янгича қарашлар юқорида айтиб …
5
мустақил феъл+тўлиқсиз феъл қўшилмасидан ҳам мураккаб феъл кесимлар ҳосил қилинган: секиз мы¦ шāҳ ва шāҳзāда хыдматын қылур эрди (навоий, тма). мураккаб от кесимлар от+феъл ва от+боғлама қўшилмаларидан иборат бўлади: ва шāмда аларға кјп муридлар пайда болдылар (навоий, нас.муҳ.). жамиъ дарвешл¡р ҳāзыр эрдил¡р (навоий, нас.муҳ.). эски ўзбек тилида ҳам худди ҳозирги ўзбек тилидагидек, от кесимлар таркибида -тур, -мен,-сиз,-биз каби қўшимча- боғламалар, эрди, эрмиш, бол, барур ва форс-тожик тилидаги ҳаст боғламсидан нусха кўчириш асосида вужудга келган бор сўз боғламалари кенг қўлланган. тўлдирувчи. тўлдирувчи гапнинг узвий бўлакларидан бўлган иккинчи даражали бўлакдир. тўлдирувчи учун асосан от ва олмош туркуми ифода ашёси бўлиб хизмат қилади. у воситасиз ва воситали каби икки турга бўлинади. воситасиз тўлдирувчи тушум келишигидаги сўз билан ифодаланади. улар қуйидагича ифода ашёсига эга бўлади: 1. от билан ифодаланган: бу залимлар мµлкни барбад бергµчидµрл¡р (навоий, м қ). 2. отлашган сифат билан: ақыл бу тарықны шиар қылмас ва йахшы-йаманны ҳақ йаратқандын артуқ-јксµк билм¡с (навоий, м …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "синтаксис 2"

1403261029_44221.doc синтаксис www.arxiv.uz синтаксис режа: 1. тарихий синтаксис ҳақида маълумот. 2. сўз бирикмаси. 3. гап бўлаклари. қадимги туркий тил ва сўнгги даврлар тилининг синтактик тузилиши билан ҳозирги замон тили синтактик тузилишини қиёслар эканмиз, ўзбек тили синтаксисида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлганини кўриш мумкин. шуниси характерлики, синтаксисдаги ўзгаришлар кўпинча морфология ва лексикада бўлган ўзгаришлар туфайли рўй берган. масалан, восита келишигининг истеъмолдан чиқиши сўзларнинг бошқарув муносабатини ўзгартиради ва ҳол доирасини кенгайтиради. синтаксис тараққиётидаги иккинчи омил- бошқа тилларнинг таъсиридир. тарихда ўзбек тилига айниқса форс-тожик тилининг таъсири сезиларли бўлган. бу тилнинг таъсири билан янги сўз бирикмалари, эргаш гаплар вужудга келди. маълумки, ...

Формат DOC, 87,5 КБ. Чтобы скачать "синтаксис 2", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: синтаксис 2 DOC Бесплатная загрузка Telegram