фотосинтезда углерод ўзлаштирилиши йўллари. унга таьсир этувчи омиллар

DOC 75,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1674652933.doc 4 – мавзу: фотосинтезда углерод узлаштирилиши йуллари фотосинтезда углерод ўзлаштирилиши йўллари. унга таьсир этувчи омиллар режа: 1. фотосинтезнинг қоронғулик фазасида карбонат ангидридни ўзлаштириш йўллари. фотосинтезнинг с3 йўли билан углеродни ўзлаштирилиши хусусиятлари 2. фотосинтезнинг с4 йўли билан углеродни ўзлаштирилиши хусусиятлари 3. фотосинтезда карбонат ангидрид ўзлаштирилишининг сам йўли 4. фотосинтез жадаллигига ташқи омилларнинг таьсири 5. фотосинтез жадаллигига ички омилларнинг таьсири 6. фотосинтез маҳсулдорлигини оширишда агротехник тадбирларнинг аҳамияти фотосинтез жараёнинг иккинчи босқичи “қоронғулик” босқичи дейилади. чунки бу босқичда борадиган биокимёвий реакциялар ёруғлик иштирокисиз, фотосинтезнинг биринчи “ёруғлик” фазасида синтезланган атф ва надф.н энергиялари воситасида содир бўлади. бу жараёнда атф ва надфн2 лар карбонат ангидридни ўзлаштириб углеводлар ҳосил булишида иштирок этади. карбонат ангидридни ўзлаштирилиши ҳам оддий жараён эмас. у жуда кўп биокимёвий реакцияларни ўз ичига олади. биокимёнинг янги усулларини қуллаш натижасида бу реакцияларнинг хусусиятлари тўғрисида батафсил маьлумотлар олинди. ҳозирги пайтда со2 ни ўзлаштиришнинг куйидаги йўллари аниқланган: 1). с3 йўли (калвин цикли): 2) с4 йўли …
2
14снинг емирилиш даври 5220 йилга тенг бўлиб, тажриба ўтказиш учун жуда қулай ҳисобланади. тажриба жараёнида бир ҳужайрали сувўт - хлорелла нишонланган 14со2 бўлган шароитда ҳар хил муддатларда сақланган ва фиксацияланган. фиксацияланган сувўтларда ҳосил бўлган органик моддалар хромотография усулини қўллаш орқали бир-биридан ажратиб олиниб, радиоавтография усули ёрдамида ҳар бир органик модда таркибида калвин циклидаги 14с миқдори аниқланган. беш сониядан кейинги ўлчашлар натижаси 14снинг 87% и фосфоглицерат кислотасида, қолганлари эса бошқа моддалар таркибида бўлишини кўрсатган. бир дақиқадан кейин эса нишонланган 14с бир қанча органик ва аминокислоталар таркибида қвайд этилган. юқоридаларга асосланиб карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши натижасида дастлабки ҳосил бўладиган модда фосфоглицерат кислота эканлиги аниқланган. м.калвин нишонланган р32 ва с14 дан фойдаланиб фосфоглицерат кислотасининг ҳосил бўлиш йўлини ҳам аниқлади. унинг назарияси бўйича со2 нинг дастлабки ўзлаштирилиши учун акцепторлик вазифасини рибулоза – 1,5 дифосфат бажаради. рибулоза – 1,5 дифофатенол шакли карбонат ангидридни бириктириши натижасида олти углеродли беқарор оралиқ модда ҳосил бўлади ва у дарҳол сув …
3
и дейилади), уларда фотосинтез с3 йўли билан (калвин цикли) содир бўлади. 2. қозон университети олимлари ю.с.карпов (1960) ва и.а.тарчевский (1963)лар айрим ўсимликлар ва бирламчи органик моддалар уч углеродли бўлмай, балки тўрт углеродли эканлигини аниқладилар. австралиялик олимлар м.д.хетч ва к.р.слэклар 1966-1969 йилларда бу ҳодисани тажрибалар асосида исботладилар ва шунга асосан фотосинтезнинг бу йўли хетч ва слэк цикли деб аталади. фотосинтезнинг с4 йўли асосан бир паллали ўсимликлар( маккажўхори, жўхори, шакарқамиш, тариқ ва бошқалар)да содир бўлади. фотосинтезнинг с4 йўли кузатиладиган бу ўсимликларда фотосинтезнинг дастлабки маҳсулоти сифатида оксалоацетат ва малат кислоталари ҳосил бўлади. чунки нишонланган 14с дастлаб бу кислоталарнинг тўртинчи углеродида тўпланади ва фақат кейинчалик фосфоглицерин кислотасининг биринчи углеродида пайдо бўлади. м.хетч, к.слэк ва бошқаларнинг кўрсатишича, бу циклда со2 нинг акцепторлик вазифасини фосфоенолпируват кислотаси бажаради. баргнинг мезофилл қатламини ҳосил қилган ҳужайраларда фотосинтез с4 йўли билан (хетч ва слэк цикли) амалга ошади. мезофилл ҳужайралардаги хлоропластлар асосан грануляр тузилиш хусусиятига эга. маккажўхори баргидаги умумий хлоропластларнинг 80 …
4
оғизчалари ёпиқ бўлса ҳам фотосинтез жараёни давом этади. чунки обкладка ҳужайраларидаги хлоропластлар аввал ҳосил бўлган малат(аспарат)дан фойдаланади. шунингдек улар ёруғлик таъсирида нафас олиш жараёнида ажралиб чиққан со2 дан ҳам фойдаланади. шунинг учун ҳам с4 ўсимликлари қурғоқчиликка, шўрликка нисбатан чидамли бўладилар. бундай ўсимликлар одатда ёруғсевар бўладилар ва сутка давомида қанча узайтирилган кун билан таъсир эттирилса, шунча органик модда кўп ҳосил бўлади. 3. фотосинтезнинг сам йўлида ўсимликлар томонидан кечаси қабул қилингшан со2 кундузи фотосинтез жараёнида фойдаланилади. сам йўли атамаси инглизча crassulaceae oeid metalolism тушунчасидан келиб чиққан. ривожланишининг катта даври жуда қурғоқчилик шароитида ўтадиган ўсимликларда фотосинтез с4 йўли билан бориб, улар асосан кечаси (оғизчалар очиқ вақтда) со2 ни ўзлаштириб олдади ва олма кисдотаси(малат)ни тўплайди.чунки кундуз кунлари оғизчалар тўла ёпиқ бўлади оғизчаларнинг ёпиқ ҳолатда бўлиши транспирация жараёнини секинлаштириб,ўсимликлар танасидаги сувнинг ортиқча сарф бўлишининг олдини олади. кечаси оғизчалар очиқ бўлган вақтда ўзлаштирилган ҳамда нафас олиш жараёнида ажралиб чиққан со2 ферментлар (феп-карбоксилаза) ёрдамида фосфоенолпируват билан бирлашиб …
5
да катта бўлади ва бу боғлиқлик фотосинтез экологияси дейилади. фотосинтез жадаллиги ва маҳсулдорлиги ўсимлик маҳсулотларини етиштиришда муҳим амалий аҳамиятга эга. фотосинтез жадаллиги деганда бир метр квадрат ёки бир дм2 барг юзаси ҳисобига бир соат давомида ўзлаштирилган со2 ёки ҳосил бўлган органик модда миқдорига айтилади. фотосинтез жараёни кечиши учун ёруғлик омили муҳим ва ҳал қилувчи ҳисобланади. ёруғликнинг жадаллиги ва спектрал таркиби катта аҳамиятга эга. ёруғлик спектрининг 400-700 нм га тенг фаол нурларининг 80-85 фоизини барглар ютади. шундан 1,5-2,0 фоизи фотосинтез учун сарфланиб, кимёвий энергияга айланади ва органик моддалар таркибида тўпланади. қолган энергиянинг 45 фоизи транспирация учун ва 35 фоизи иссиқлик энергиясига айланиб сарфланади. кўпчилик ўсимликларда фотосинтез жадаллиги ёруғликнинг интенсивлигига боғлиқ бўлиб, у ёруғсевар ўсимликларда тўла қуёш ёруғлигининг 1 гача ошиб боради. ёруғлик кучининг бундай ошиб кетиши фотосинтезга камроқ таъсир этади. фотосинтезнинг ёруғликка тўйинган (максимал) ҳолати ўсимликларнинг турларига боғлиқ. ёруғликнинг тўйинганлик ҳолати сояга чидамли ўсимликларда анча паст, ёруғсевар ўсимликларда эса юқори бўлади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фотосинтезда углерод ўзлаштирилиши йўллари. унга таьсир этувчи омиллар" haqida

1674652933.doc 4 – мавзу: фотосинтезда углерод узлаштирилиши йуллари фотосинтезда углерод ўзлаштирилиши йўллари. унга таьсир этувчи омиллар режа: 1. фотосинтезнинг қоронғулик фазасида карбонат ангидридни ўзлаштириш йўллари. фотосинтезнинг с3 йўли билан углеродни ўзлаштирилиши хусусиятлари 2. фотосинтезнинг с4 йўли билан углеродни ўзлаштирилиши хусусиятлари 3. фотосинтезда карбонат ангидрид ўзлаштирилишининг сам йўли 4. фотосинтез жадаллигига ташқи омилларнинг таьсири 5. фотосинтез жадаллигига ички омилларнинг таьсири 6. фотосинтез маҳсулдорлигини оширишда агротехник тадбирларнинг аҳамияти фотосинтез жараёнинг иккинчи босқичи “қоронғулик” босқичи дейилади. чунки бу босқичда борадиган биокимёвий реакциялар ёруғлик иштирокисиз, фотосинтезнинг биринчи “ёруғлик” фазасида синтезланган атф ва над...

DOC format, 75,0 KB. "фотосинтезда углерод ўзлаштирилиши йўллари. унга таьсир этувчи омиллар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.