очиқ шикастланишлар

DOCX 17,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538819988_72647.docx очиқ шикастланишлар режа: 1. очиқ шикастланиш ҳақида, жароҳатлар ҳақида. 2. жароҳат таснифи 3. ёпиқ шикастланишлар очиқ шикастланиш ҳақида, жароҳатлар ҳақида. тери ёки шиллиқ парданинг механик таъсир натижасида жароҳатланиш очиқ шикастланиш дейилади. бундай таъсир натижасида анча ичкарида жойлашган тўқималар ҳам зарарланиши мумкин. шикастланиш оқибати (прогноз) қуйидагиларга боғлиқ: 1) қон кетиши миқдорига; 2) травматик шикастланишнинг енгил-оғирлигига; 3) маҳаллий инфекция бор-йўқлигига; 4) ҳаётий аъзоларга шикаст етишига. очиқ шикастланишларнинг клиникаси маҳаллий ва умумий симптомлардан иборатдир: а) маҳаллий-оғриқ, тери бутунлигининг бузилиши, жароҳат, унинг очилиб туриши, қон кетиши; б) умумий ўткир анемия, шок, инфекция, оғриқ зарарланган зонанинг нерв билан қанчалик таъминланганлигига ва таъсир этган жисмнинг ўткир ёки ўтмаслигига, жароҳатнинг юза ва чуқурлигига, унинг йириклигига боғлиқ. жароҳат таснифи шикастланишлар (жароҳатлар) келиб чиқиш хусусиятларига, тўқималарнинг зарарланиши характерига кўра қуйидагиларга бўлинади: кесилган, санчилган, чопилган, уриб олинган, эзилган, йиртилган, лат еган, тирналган, тишланган, ўқ теккан, тешиб ўтилган аралаш. клиник белгиларига кўра жароҳатлар турли хил бўлиши мумкин. жароҳатлар янги ёки …
2
атиш учун қўл ёки оёқни кўтариб қўйиш ва боғлам қўйиш даркор. агар шунда ҳам қон тўхтамаса, жгут қўйилади. жгут дом ҳам тўғри қўйилавермайди, у венада қон димланиб қолишига олиб келади. жгут қўйилгандан сўнг албатта вақтини ёзиб қўйиш керак; 4) қоқшолга қарши эмдори қилиш (псс, пса) ни эсдан чиқармаслиги керак; 5) бемор узоққа жўнатилаётган бўлса, оғриқ қолдирувчи дорилар қўлланилади. ёпиқ шикастланишлар ёпиқ шикастланишлар белгилари, биринчи ёрдам ҳақида. ёпиқ шикастланишларнинг турлари: 1) лат ейиш; 2) чўзилиш; 3) узилиш; 4) чайқалиш; 5) қисилиш; 6) суяклар чиқиши; 7) суякларнинг ёпиқ синиши; 8) узоқ сиқилиш синдроми; 9) қорин бўшлиғидаги ёпиқ шикастланишлар; 10) кўкрак бўшлиғидаги ёпиқ шикастланишлар; 11) чаноқ бўшлиғидаги ёпиқ шикастланишлар. лат ейиш деб аъзо ва тўқималарнинг бирор тумтоқ нарсаларга урилиши натижасида тери бутунлигининг бузилмай зарарланишига айтилади. белгилари: оғриқ, шиш. оғриқ ўша заҳоти рўй берса, шиш ва қон талашлар 2-3 кундан кейин юзага чиқади. албатта, маҳаллий тана ҳароратининг кўтарилиш ҳам табиий ҳол. лат ейиш оғирроқ …
3
чўзилиш. чўзилиш сабаблари ва клиник белгилари лат ейиш ва узилишга жуда ўхшаб кетади. давоси: тинчлик, боғлам қўйиш, иммоблизация, учинчи ҳафтага бориб ҳаракат машқлари ва даволаш физкультураси қўлланилади. чайқалиш. асосан бош мия чайқалиши чайқалишлар орасидаги энг оммабоп кўриниш бўлиб, муҳим функционал ва морфологик ўзгаришларга олиб келади. шунингдек, қон томир, нерв, ички органларнинг қисилишлари ҳам мавжуддир. сабаблари: қаттиқ шикастланганда (урилганда, йиқилганда), узоқ вақт вибрация берувчи аппарат (электроперфаратор, оғир автомобиль рулини бошқариш) билан ишлаганда юзага келади. белгилари: бошда бўлса қисқа вақтга ҳушдан кетиш, (ретроградная амнезия), агар кўкракда бўлса, ўша соҳада қаттиқ оғриқ, электр аппарати ёки руль таъсирида бўлса, қўлларининг қалтираши кузатилади. давоси: тинчлик, таъсир этувчи омилни бартараф қилиш, симптоматик ва умумий ҳамда жароҳлик муолажасини ўтказиш каби даво усулларидан фойдаланилади. суяклар чиқиши. чиқиш деб бўғим юзаларининг силжиб, узоқ вақт давомида нофизиологик бир-бирига нисбатан нотўғри туриб келишига айтилади. силжиш натижасида бўғим юзалари бир-бирига тегмай қолса: тўла чиқиш, қисман тегиб турса, тўла олмаган чиқиш дейилади. 50%дан …
4
са, муолажани тезда бажариш керак, 3-5 кундан кейин жойига солиш қийин бўлади. елка суягини матт, гиппогкрат, коххер, жанилидзе усулида солиш, сон суягини жанилидзе усулида, жағни гиппократ усулида солиш ва чиққан суякларни кечиккан бўлса, жарроҳлик усулида солиш каби даволаш турлари мавжуд. фойдаланилган адабиётлар: 1. б.в.петровского, е.и.чазова. «актуальные проблемы гемостазнологии». москва, 1981. 2. «практическое руководство по хирургическим болезным». минск, 1983. 3. в.шмитт, в.хартич. «общая хирургия». москва, 1985. 4. основные вопросы организаери травматологической помощи в городах. москва, 1976.
5
очиқ шикастланишлар - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"очиқ шикастланишлар" haqida

1538819988_72647.docx очиқ шикастланишлар режа: 1. очиқ шикастланиш ҳақида, жароҳатлар ҳақида. 2. жароҳат таснифи 3. ёпиқ шикастланишлар очиқ шикастланиш ҳақида, жароҳатлар ҳақида. тери ёки шиллиқ парданинг механик таъсир натижасида жароҳатланиш очиқ шикастланиш дейилади. бундай таъсир натижасида анча ичкарида жойлашган тўқималар ҳам зарарланиши мумкин. шикастланиш оқибати (прогноз) қуйидагиларга боғлиқ: 1) қон кетиши миқдорига; 2) травматик шикастланишнинг енгил-оғирлигига; 3) маҳаллий инфекция бор-йўқлигига; 4) ҳаётий аъзоларга шикаст етишига. очиқ шикастланишларнинг клиникаси маҳаллий ва умумий симптомлардан иборатдир: а) маҳаллий-оғриқ, тери бутунлигининг бузилиши, жароҳат, унинг очилиб туриши, қон кетиши; б) умумий ўткир анемия, шок, инфекция, оғриқ зарарланган зонанинг нерв билан қан...

DOCX format, 17,7 KB. "очиқ шикастланишлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: очиқ шикастланишлар DOCX Bepul yuklash Telegram