онкологик касалликлар ва уларнинг кимётерапияси асослари

DOC 89,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1527235385_71789.doc онкологик касалликлар ва уларнинг кимётерапияси асослари режа: 1. ўсмаларга қарши препаратларни таъсири 2. имммуностимулятор таъсирга эга препаратлар. 3. кимётерапевтик усуллар. хозирги кунда жуда кўп касалликларни келиб чиқиши ва уларнинг даволаш принциплари яхши ишлаб чиқилган. аммо усмалар жумладан рак ва шунга ўхшаш касалликларнинг келиб чиқиши, ривожланиши, уларни олдини олиш ва даволаш масалалари халигача хал этилмаган. шунинг учун хам хозирги кунда юрак-қон томир касалликлари каби усма касалликлари жуда кенг тарқалган. шу билан бирга усма касалликлари кундан кунга кўпайиб бормоқда ва ёшлар ўртасида хам кенг тарқалмоқда. бир йилда жахон бўйича 6 млн янги усма касалликлари руйхатга олинмокда. масалан: францияда хар 100 минг кишига 361 та, бразилияда эса 283 та усма касаллиги тўгри келмоқда. хар иккита усма касаллигининг 1 таси 60 ёшдан ошган инсонларда қайд этилади. умуман усма касаллигининг 80% - ни 50 ёшдан ошган беморлар ташкил этади. усма-рак касаллиги жуда секин ривожланади. рак хужайраларини 2 мм хажмдагиси пайдо бўлиши учун ўрта хисобда …
2
микроорганизмлар юзага чиқарса, усмалар организмни ўзини тўқималаридан пайдо бўлади ва ривожланади. ўсмаларга қарши препаратларни таъсири уларга нисбатан сезувчанлик, дориларни юбориш йўллари, тезлиги, дозалари, рак ташқарисидаги метаболизми, усма хужайраларига кира олишига боғлиқ. ўсмада бўлиниш қобилиятига эга хужайралар, вақтинча бўлинмайдиган, умуман бўлинмайдиган ва некрозга учраган хужайраларни қайд этиш мумкин. хавфли ўсмалар деб организмдаги қайсидир бир тўқималарни ёки хужайраларни ғайри табиий ўсиб кетишига айтилади. агарда эпителийдан ўсса-эпителиома, бириктирувчи тўкималардан ўсса-саркома, ёғ туқималаридан ўсса липома дейилади. бу касалликда яллиғланган тўқима ва органларнинг ўсиб кетиши, хужайраларнинг парчаланиши ва уларни бошқа хужайра ва органларга ўтиши-метастази қайд этилади. хавфли ўсмаларнинг хужайралари тўхтовсиз ўсиб ёнидаги соғлом хужайра ва тўкималарни сиқиб боради, уларнинг функциялари хам бузила бошлайди. маълум бир давргача бу процесс давом этади, сўнгра хавфли ўсмалар ўз табиатига яраша ўрнида яралар пайдо бўлади. яралардан парчаланиб чиққан хужайралар лимфа ва қон орқали бошқа органларга хам тарқалади ва у ерларда хам янги хавфли ўсмалар ўса бошлайди. хавфли ўсимталар қаторига тинимсиз …
3
арини қон билан таъминланишига сабабчи бўлади. натижада хавфли ўсма тез ўсиб кетади. хавфли ўсмаларнинг ривожланишида организмдаги мембрана стабилизаторларини иштирок этувчи воситаларнинг етишмовчилиги хам катта рол ўйнайди. хавли ўсмаларга қарши ишлатиладиган фармакотерапевтик препаратларни 3 та группа вакиллари ташкил этади: синтетик-кимёвий препаратлар; ўсимликлардан олинган препаратлар; имммуностимулятор таъсирга эга препаратлар. усмаларга қарши ишлатиладиган фармакологик препаратлар билан бирга бир неча бошқа даво усулларидан хам фойдаланилади. буларга қуйидаги даво усуллари киради: жаррохлик усуллари (бирламчи ва янги формадаги усмаларда амалга оширилади…!) иссиқ температурадан фойдаланиш усуллари (махаллий-куйдириб даволаш…!). ута совуқ температурадан фойдаланиш усуллари (тери ва юзаки усмалар учун). радиоактив изотопларидан фойдаланиш усуллари (фақат стационарларда амалга оширилади). кимётерапевтик усуллар. биз учун бу даво усуллари ичида кимётерапевтик ва иммуностимуляторлардан фойдаланиш ўзига хос рол ўйнайди. чунки бошқа методларда фармакологик препаратлардан фойдаланилмайди. ўсмага қарши ишлатиладиган препаратлар унчалик самарали эмас, кўпчилик препаратлар усмаларни вақтинчалик ўсишини тўхтатиши мумкин, лекин бутунлай даволай олмайди. аммо баъзи бир препаратлар маълум усмаларни, масалан: бачадон хориэпителиомасида, болаларнинг ўткир …
4
малар жарохатланади. бундай тўқималарга суяк илиги, ичакларни шиллиқ қаватлари киради. шунингдек бу препаратлар таъсирида жинсий аъзолар хам азият чекади – стериллик юзага келади. организмни химоя кучлари, юрак ва мнс-сининг фаолиятлари сусайиб кетади…! усмаларга қарши ишлатувчи антибиотиклар (дактиномицин, оливомицин, рубомицин, митомицин с. ва б.) ни ишлатилганда уларни кардиотоксик таъсирлари юзага чиқади. препаратларни ножўя таъсирлари уларни терапевтик дозаларида ишлатилганда унчалик кўп юзага чиқмайди. бу препаратлар иммунодепрессив, мутаген ва тератоген таъсирларни хам юзага чиқаради. препаратларни ножўя таъсирларини камайтириш учун баъзан уларни ўсма қайд этилган орган ёки тўқималарнинг артерияларига юборилади. бунда жарохатланган органдан чиқувчи веналарини бироз сиқиб, қоннинг шишлардан чиқишини бироз камайтириб турилади. шунинг учун хам баъзан жарохатланган орган ёки бўлимларни усмаларга қарши препаратлар билан перфузия (ювиш) қилинади. усмаларга бериладиган препаратларни қон пайдо қилувчи органларнинг функцияси сусайганда, ўткир инфекцияларда, жигар ва буйракни функцияларини кучли бузилганида бериб бўлмайди. умуман усмаларга қарши препаратларни, бошқа методларга қараганда яхши эффект беришига ишонч хосил бўлгандагина ишлатиш маъқул бўлади. бу …
5
таъсирга эгадирлар. алкилловчи дори воситаларининг таъсир механизмида уларни эритмаларда ва биологик суюқликларда ўзидан хлор ионларини ажратиб чиқариши ва уларни днк структурасига таъсир этиши, натижада алкилланган субстрактларни хосил бўлиши ётади. бунда днк молекуласининг стабиллиги, ёпишқоқлиги ва бир бутунлиги бузилади, натижада уларнинг бўлиниши юзага чиқмайди ва хужайралар ўлади. бу группа препаратларига: хлорэтаминлар (допан, проспидин, сарколизин, лофенал, спиробромин, циклофосфан ва хлорбутин), этиленаминлар (тиафосфоамид, имифос, дипин, промидин, тиопидин), нитрозомочевина унумлари (нитрозаметилмочевина , ломустин, дакарбазин, кармустин) ва метансульфон кислота унумлари (миелосан, миелобромол) киради. хлорэтиламинларнинг молекуласидаги ипритдан азотли ипритларни хосил бўлиши уларнинг таъсир механизмига катта рол ўйнайди. бу группа препаратлари кўпроқ қон бластомаларида (суринкали лейкемия, лимфа ва ретикулосаркомада, юинга суяк усмаларида, лимфалейкозларда ва б.) ишлатилади. буларнинг энг катта ножўя таъсирлари хам қон пайдо қилиш системасини функцияларини сусайтириштадир (натижада лейкопения,тромбоцитопения ва турли хил анемиялар юзага чиқади). бундай холларда беморларга қон, эритроцитлар, тромбоцитлар, лейкоцитлар массалари қуйилади.шу билан бирга иммуностимуляторлар, антибиотиклар хам кенг қўлланади. антиметаболитлар табиий метаболитларнинг антагонистлари (метотрексат), …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"онкологик касалликлар ва уларнинг кимётерапияси асослари" haqida

1527235385_71789.doc онкологик касалликлар ва уларнинг кимётерапияси асослари режа: 1. ўсмаларга қарши препаратларни таъсири 2. имммуностимулятор таъсирга эга препаратлар. 3. кимётерапевтик усуллар. хозирги кунда жуда кўп касалликларни келиб чиқиши ва уларнинг даволаш принциплари яхши ишлаб чиқилган. аммо усмалар жумладан рак ва шунга ўхшаш касалликларнинг келиб чиқиши, ривожланиши, уларни олдини олиш ва даволаш масалалари халигача хал этилмаган. шунинг учун хам хозирги кунда юрак-қон томир касалликлари каби усма касалликлари жуда кенг тарқалган. шу билан бирга усма касалликлари кундан кунга кўпайиб бормоқда ва ёшлар ўртасида хам кенг тарқалмоқда. бир йилда жахон бўйича 6 млн янги усма касалликлари руйхатга олинмокда. масалан: францияда хар 100 минг кишига 361 та, бразилияда эса 283 та усм...

DOC format, 89,0 KB. "онкологик касалликлар ва уларнинг кимётерапияси асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.