патогенезда бошқарув механизимларининг аҳамияти

DOCX 20,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493792760_68196.docx патогенезда бошқарув механизимларининг аҳамияти режа: 1. маҳаллий ва умумий патогенезнинг мунособотлари. 2. организмда патологик жараёнларнинг тарқалиш йўллари. 3. касаликнинг келиб чиқишда нерв тизимининг ва гуморал омилларнинг таъсири (реактивлик, резистентлик, иммунитет). таянч иборалар: патология, реактивлик, резистентлик, ички ва ташқи ҳимоявий тўсиқлар, этиология, патогенез ва бошқалар. касаллик қўзғатувчи сабаблар йиғиндиси ҳамда уни ривожлантирувчи шароитлар патогенез дейилади. ҳар бир индивидиумда касаллик келиб чиқиши, кечиши ва оқибати ҳақидаги таълимотга патогенез дейилади. ҳозирги этиологик таълимот касаллик чақирувчи ҳамма сабаб ва шароитларни 3 категорияга бўлиб ўргатади. 1. патоген ёки касаллик чақирувчи сабаблар, буларга турли микроорганизмлар, протозоа, замбурғлар ва рикетциялар, кимёвийфизикавий ва механик таъсиротлар киради. 2. ёрдамчи факторлар шамоллаш, тўйимсиз озиқлантириш, парваришлаш, боқиш, асраш ва гигиеник шароитларга риоя қилмаслик. 3. индифферент ва психоген омиллар. касалликларни келиб чиқишга ташқи муҳит таъсиридаги экзоген ва эндоген омиллар сабаб бўлади. касалликнинг экзоген сабабларига механик, физик, кимёвий биологик омиллар кириб, организмга ташқи муҳитдан таъсир қилади ва ҳар хил патологик жараёнларни қўзғаши …
2
ган жароҳатлар киради. физик сабаблар – иссиқ ёки совуқ, нур энергияси, электр токи, атмосфера босими, намлиги таъсир этиши туфайли хилма-хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин. совуқ олиш – тананинг бирор жойига совуқ маҳаллий таъсир қилганда томир ва тўқималарда совуқ олишни ҳарактерлайдиган бир қанча ўзгаришлар ҳосил бўлади. бундай ҳолатларда томирлар торайиши рўй бериб оғриқ пайдо бўлади. совуқ олган жойнинг териси оқаради, ва иссиқлик даражаси пасаяди. томирларнинг қисқа муддатли тарайишидан кейин бошланадиган парез, яъни томирларни торайтирувчи нервларни паралиги сабабли томирлар кенгаяди. қон бироз қуюқлашиб юришмай қолади. қоннинг суюқ қисми капилярдан чиқиб шишлар пайдо бўлади. иссиқлик таъсиридан иссиқ қонли ҳайвонлар кўпинча ривожланиш даврида ташқи муҳитдаги иссиқликнинг ўзгариш даражасига мослашиб олади. аммо одатдаги иссиқлик даражаси юкори кўтарилганда тўқималар қитиқланиб жароҳатланади ва уларниннг функцияси бузилади. иссиқлик маҳаллий ва умумий таъсир қилади. маҳаллий иссиқлик таъсир қилганда ўша жой қўяди. атмосфера босимининг таъсирида босим пасайган ва кўтарилган ҳолларда организмда ўзгаришлар кузатилади. атмосфера босимининг пасайиши натижасида авж оладиган, тоғларга …
3
киради. кимёвий бирикмалар тўқималарга таъсир қилганда улар таркибидаги органик субстаницияни бузади яъни оқсилларни ивитади. цитоплазма ва ўзак структурасини бузиб, орган тўқима ҳамда бутун организмнинг ҳаёт фаолиятини бузади. заҳарларнинг таъсири фақат уларнинг хоссаларигагина эмас, балки организмининг умумий ҳолатига, жигар ва без тугунларининг ҳимоявий ҳолатига, ажратув аъзолари қобилятига, марказий нерв тизимсига таъсир қилади. эндоген, яъни ичдан таъсир кўрсатувчи кимёвий моддалар – организмнинг ўзида моддалар алмашинуви ва тўқималарнинг парчаланишидан ҳосил бўлган бирикмалар бўлиб, организмни ўз ўзидан сурункали заҳарланишига олиб келади. заҳарланишлар қўйидаги шаклларда намоён бўлади: организмда ҳосил бўлган заҳарли моддалар ут, сийдик ажратиш аъзолари орқали чиқиб кетмасдан қайтадан тўқималарга шимилиб, организмни заҳарланишга олиб келади. чириш жараёнида ҳосил бўлган заҳарли моддалар қонга шимилиб бутун организмнинг ҳўжайра ва тўқималарига тарқалиб уни заҳарлайди. модда алмашинувининг бузилишидан ҳосил бўладиган заҳарли моддаларнинг организмда тўпланиб, унинг ҳаёт жараёнларини бузадиган аутоинтоксикациялар ҳам учрайди. биологик сабаблар - турли тирик организмлар, кўпинча ҳайвонда ривожланади, кўпаяди ва ҳар хил юқумли ва инвазион касалликларни …
4
н сабаб эмас, балки патологик жараёнларни пайдо бўлиши ва кечишини тезлаштирадиган шароит ҳисобланади. бундай хусусиятлар ҳайвонларнинг ирсияти билан конституция тузилишидан иборат. одамда касалликларнинг ривожланиши учун қўлай бўлган шароитда наслдан-наслга ўтади. касалликнинг ривожланиши учун қўлай шароитнинг наслдан-наслга ўтишини организмдаги йўлдош (плацента) орқали ўтган ёки она қорнидаги бола шаклнинг бузилиши (туғма касаллик) билан боғлик бўлган патологик жараёнлардан фарқ қилиш керак. патогенезни тўғри мулоҳоза қилиш учун ўз навбатида патоген агентнинг организмга кирадиган “дарвозасини” аниқлаш керак, чунки патологик жараённинг бошланиш нўқтаси касалликнинг келажакдаги ривожланишда катта аҳамиятга эга. организмга касаллик қўзгатувчи кирган жой касаллик дарвозаси дейилади (тери, шиллиқ пардалар ва х.к.). касаллик патогенезини аниқлашда патоген агентларнинг кириш жойи ва қўзғатадиган патологик жараёнларнинг бутун организм бўйлаб тарқалиш йўлларини ҳам билиш керак. касаллик организмда бир неча йул билан тарқалади: а) давоми буйича тарқалиш – касаллик қўзғатувчи сабаб бир - бирига туташган ҳужайраларни биридан иккинчисига ўтиш воситаси билан тарқалади. масалан: (грипп) ҳиқилдоқга, ундан ўпкага). б) ишқаланиш, илашиш - …
5
иятга эга яъни қон элементларнинг регенерацияси, тўқима дефектининг битиши ва ҳ.к. организмда ҳимоя реакцияси касаллик ривожланишнинг босқичларига боғлиқ ҳолда ҳар хил бўлади. баъзан улар шу даражага етадики, ҳатто зарарли бўлиб қолади ҳамда уларни тўхтатиш учун аралашиш талаб қилинади. ошқозон ва ичакдан бегона зарарли маҳсулотларни чиқаришга имкон берадиган - қусиш, буғозликдаги токсикозлар. нерв тизимси издан чиққан функцияларни аввало ўз фаолиятини тикланиши учун унинг тормозланиши муҳим аҳамиятга эга, бундан организмга таъсир кўрсатаётган патогенли сабаблардан ҳимоя қилиш учун аввало мия пўстлоғи қавати фаолияти тормозланади, шу пайтда унинг издан чиққан фаолияти тикланади. юқори табақаланган ҳайвонларда мослашиш - компенсация жараёнларини таъминлашда нерв тизимси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. реактивлик – бу ташқи муҳит ўзгаришига организм ҳаёт фаолиятининг мураккаб реакциясидир. у олий нерв фаолиятининг нерв тизимсининг функционал ҳолати, эндокрин тизимсининг ҳолати, атроф муҳит шароити, зот, ёш ва фаслларга боғлиқ. реактивлик кўпинча организмнинг резистентлиги билан ифодаланади. резистентлик - бу ташқи муҳитдан таъсир этадиган зарарли таъсиротларига организмнинг қаршилик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"патогенезда бошқарув механизимларининг аҳамияти" haqida

1493792760_68196.docx патогенезда бошқарув механизимларининг аҳамияти режа: 1. маҳаллий ва умумий патогенезнинг мунособотлари. 2. организмда патологик жараёнларнинг тарқалиш йўллари. 3. касаликнинг келиб чиқишда нерв тизимининг ва гуморал омилларнинг таъсири (реактивлик, резистентлик, иммунитет). таянч иборалар: патология, реактивлик, резистентлик, ички ва ташқи ҳимоявий тўсиқлар, этиология, патогенез ва бошқалар. касаллик қўзғатувчи сабаблар йиғиндиси ҳамда уни ривожлантирувчи шароитлар патогенез дейилади. ҳар бир индивидиумда касаллик келиб чиқиши, кечиши ва оқибати ҳақидаги таълимотга патогенез дейилади. ҳозирги этиологик таълимот касаллик чақирувчи ҳамма сабаб ва шароитларни 3 категорияга бўлиб ўргатади. 1. патоген ёки касаллик чақирувчи сабаблар, буларга турли микроорганизмлар, протоз...

DOCX format, 20,7 KB. "патогенезда бошқарув механизимларининг аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.