ўта хавфли инфекциялар ўлат, куйдирги. ўлат

DOC 79,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1480794812_66398.doc ўта хавфли инфекциялар ўлат, куйдирги. ўлат режа: 1. касаллик ҳақида қисқача маълумот. 2. ўлатга таъриф, кириш-ўлатни ижтимойи ва иқтисодий, зарарлари ҳақида тушyнча кириш ўлат ўткир табиий ўчоқли трансмиссиз касаллик бўлиб iersinia pestis қўзғатувчиси келтириб чиқаради. касаллик юқори иситма оғир интоксикация белгилари, лимфа тугунлари, ўпка ва бошқа аъзоларда геморрагик-некротик яллиғланишга хос бўлган клиник белгилар билан кечади. касаллик эпидемик ва пандемик тарқалиш хусуиятига эга бўлганлиги учун ўта хавфли ва карантин инфекциялар гуруҳига киради ва халқаро бибиий-санитария қоидаларига амал қилинади. этиологияси. ўлат қўзғатувчиси iepsinia pestis, харакатсиз, икки чети юмолоқ 1,5-2,0х0,5-0,7 мкм таёқчасимон шаклдир. ўлат микроблари полиморфизм хусусиятига эга бўлиб чўзинчоқ, донадор, ипсимон ва филтрланадига турлари ҳам бўлади. ўлат микроблари спора ҳосил қилмайди, капсулалари бор, грамманфий, анилин бўёқлар билан яхши бўялади (икки чети тўқроқ бўялади-биполяр бўялиш хусусияти). ўлат қўзғатувчиси факултатив анаэроб. улар оддий суюқ ва қаттиқ озуқа муҳитига 25-30 с ва рн 6,9-7,2 бўлган ҳолатда р-вирулентли ва в- вирулентли турлари кўринишида яхши ўсади. …
2
ларнинг айрим жойларга кўчиб ўтишлари сабабли касаллик сақланиб қолиши мумкин. табиатда ўлат қўзғатувчиларини сақлайдиган кемирувчиларнинг 100 хили аниқланган. ўлат қўзғатувчиларининг асосий резервуарлари бўлиб қум сичқонлари, хомяклар, тарабаган, қўрсичқонлар ҳисобланади. африка қиътасида ўлат қўзғатувчилар қўпроқ қора каламушларда, кўпсўрғичли ва хонадон каламушларида сақланиб туради. ўлатнинг синантроп ўчоқларида касалликнинг асосий резервуарлари бўлиб қора ва кулранг каламушлар ҳисобланади. улар ёввойи табиятдан хонадонларга кириб келиб шу ерда яшашга мослашади ва касаллик келтириб чиқаришга омил яратади. транспорт воситалари, айниқса кемасозлик ривожланиши натижасида каламушлар бир ўлкадан бошқа ўлкаларга ўтиб юриши имкониятига эга бўлади ва касалликни тарқалишига сабаб бўлади. одамларни ўлат билан зарарланиши бир қанча йўллар орқали амалга ошади: трансмиссив-ўлат қўзғатувчилари сақловчи бургалар чаққанда, мулоқат орқали-касалланган кемирувчиларни терисини шилаётганда, касал туяларни гўштини бўлаклаётганда, алиментлар-ўлат микроблари тушган озиқ-овқат истемол қилинганда, ҳаво-томчи ўлатни ўпка шакли билан зарарланган беморлар билан мулоқатда бўлганда. ўлат касаллигига мойиллик жуда юқори, касалликка чалиниш индекси 160га тенг, яъни 100 га. табиий ўчоқларда касалликка мавсумийлик хос ўлат …
3
ғатувчиси тери ёки шиллиқ қаватлар орқали юққанда 3-4% ҳолларда терида доғга ўхшаган бирламчи аффект ҳосил бўлиб кейинчалик ярага ёки карбункулга айланади. яра ва бубонда кўп миқдорда ўлат қўзғатувчилари бўлади. кўпчилик ҳолатларда ўлат қўзғатувчиси лимфа йўллари орқали регионар лимфа тугунларига боради ва у ерда кўпайиб, бубон ҳолдаги геморрагик яллиғланишни келтириб чиқаради. бубон кесиб кўрилганда ичида бир-бирига туташиб кетган лимфа тугунлари кўринади. улар ва атроф тўқималар қон ва йиринг билан шимдирилган ҳолатда бўлади ва йирингли яллиғланиш бўлиб тўқималар эриб кетади. қон томирлар ва капиллярлар синусларида кўп миқдорда тўпланиб қолган микроблар бўлади. ўлатнинг клиник туридан катъий назар касаллик вақтида ҳамма аъзоларда ўзгаришлар бўлади. терида петихиялар ёки қон қуйилишлар, некрозли жойлар кузатилади. халқ иборасида «қора ўлим» номи билан юритиладиган ўлат касаллиги терида бўладиган ўзгаришлар кейинчалик қорайиб қолишидан олинган бўлиши мумкин. ичак шиллиқ қаватларида, ошқозонда, қон томирлар деворларида қонталашишлар кузатилади. юрак мушакларида кучли дистрофик ўзгаришлар, перикард ва эндокард остида қонталашган ўчоқлар кузатилади. буйраклар қонга тўлган …
4
рламчи ўпка 2. иккиламчи ўпка 3. ичак шакли. касалликнинг енгил, яширин, субклиник, бубон шаклида, камроқ ҳолатларда ичак шакли, сепсис шаклида кечиш белгилари манбаларда кўрсатилган. ўлатда касалликнинг яширин даври бир неча соатдан (бирламчи ўпка ва септик шаклида) 10 кунгача бўлиши мумкин (эмланган одамларда). касалликнинг клиник шаклидан қатъий назар касаллик ўткир бошланади, продромал даври бўлмайди, кучли қалтираш, юқори тана ҳарорати 39-400с ва ундан юқори кузатилади. беморларда кучли бош оғриғи, мушакларда оғриқ, ҳолсизлик, айрим ҳолларда қўрқув кузатилади. беморлар юзи ва конъюктиваси қизарган, лаблари қуруқ. оғиз шиллиқ қаватида геморрагиялар ва яра бўлиши мумкин. тил шишган титраб туради, қалин оппоқ қараш билан қопланган (худди бўр суркалганга ўхшаб). тилнинг шишганлиги ва қуруқлиги беморлар нутқини қийинлашувига олиб келади. касаллик оғир кечганда юз ифодаси нажот излаган одам қиефасида, терилари кўкаринкираган, кўзларида қўрқўв акс этади. тери шакли. касаллиикнинг бошланишида қўзғатувчи тушган ерда доғ пайдо бўлади ва кейинчалик папула, везикула ва пустулага айланади. яра ушлаб кўрилганда кучли оғриқ бўлиб, ичи …
5
лан бошланади. касалликнинг 1-2-нчи кунларидаёқ бубонда кучли оғриқ сезилади. оғриқ тинч ҳолатда ва ҳаракат вақтида ҳам кучли бўлганлиги учун беморлар кўпинча мажбурий ҳолатда ётишади. шаклланаётган бубон дастлаб оғриқли инфилтратдан ташкил топади, кейинчалик яллиғланиш жараёни қўшилиши билан атроф лимфа тугунлари ва унга туташган клетчатка қавати шишиб катталашади (8 смгача). бу ерда атроф тўқималари билан бирлашиб кетган конглемерат ҳосил бўлади. бубон устидаги тери таранглашган, қизарган, юмшоқ қисми қўкаринқираб туради. лимфангит белгилари бўлмайди. периаденит ҳисобига бубон чегараси силлиқланиб туради, бу касалликка ташхис етакчи белги бўлиб ҳисобланади. ўлатни бубон шакли кўпроқ (55% ҳоларда) чов соҳасида ва болдир соҳасида учрайди. айрим ҳолларда қўлтиқ остида, бўйинда ва қулоқ остида бўлади. касалликнинг кечиш оғирлиги бўича биринчи бўйин соҳаси бубонлари, кейинчалик қўлтиқ ости ва чов бубонлари туради. ўлат бубон шаклининг асоратлари бўлиб иккиламчи септик ва йирингли ўлат менингити ҳисобланади ва кўпинча ўлимга олиб келади. ўлат бирламчи септик шакли қисқа муддатли яширин давр ( бир неча соатдан 1-2 кунгача) …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўта хавфли инфекциялар ўлат, куйдирги. ўлат"

1480794812_66398.doc ўта хавфли инфекциялар ўлат, куйдирги. ўлат режа: 1. касаллик ҳақида қисқача маълумот. 2. ўлатга таъриф, кириш-ўлатни ижтимойи ва иқтисодий, зарарлари ҳақида тушyнча кириш ўлат ўткир табиий ўчоқли трансмиссиз касаллик бўлиб iersinia pestis қўзғатувчиси келтириб чиқаради. касаллик юқори иситма оғир интоксикация белгилари, лимфа тугунлари, ўпка ва бошқа аъзоларда геморрагик-некротик яллиғланишга хос бўлган клиник белгилар билан кечади. касаллик эпидемик ва пандемик тарқалиш хусуиятига эга бўлганлиги учун ўта хавфли ва карантин инфекциялар гуруҳига киради ва халқаро бибиий-санитария қоидаларига амал қилинади. этиологияси. ўлат қўзғатувчиси iepsinia pestis, харакатсиз, икки чети юмолоқ 1,5-2,0х0,5-0,7 мкм таёқчасимон шаклдир. ўлат микроблари полиморфизм хусусиятига эга бўл...

Формат DOC, 79,5 КБ. Чтобы скачать "ўта хавфли инфекциялар ўлат, куйдирги. ўлат", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўта хавфли инфекциялар ўлат, ку… DOC Бесплатная загрузка Telegram