бруцеллёз

DOC 141.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474958925_65187.doc бруцеллёз режа: 1. бруцеллёз қўзғатувчиси (этиология). 2. бруцеллёз манбаи ва юқиш йўллари. 3. патологик анатомияси. 4. болаларда бруцеллёзнинг кечиши. 5. профилактика (касалликни олдини олиш). кириш бруцеллёз ҳайвонлардан юқадиган юқумли- аллергик хасталик бўлиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, ретикулоэндотелиал аъзолар фаолиятининг бузилиши, қон-томир, асаб, таянч-ҳаракат органлари, жинсий ва бошқа аъзолар ишининг бузилиши билан кечадиган касалликдир. бу касаллик ҳакида қадимги юнон врачи гиппократнинг асарларидаёқ айтиб ўтилган. англия солдатлари ўртасида, кейинроқ ўрта денгиздаги «малта» ороли аҳоласи ўртасида тарқалган касалликни 1859 йилда марстон биринчи бўлиб «малта иситмаси» номи билан ёки «ўрта денгиз иситмаси» билан таърифлади. давид брюс (1986) шу касалликдан ўлганлар талоғидан, кейинроқ эса бошқа тадқиқотчилар ҳам бу касаллик қўзғатувчисини ажратиб олишга муяссар бўлдилар ва у биринчи кашф қилган олим номи билан бруцелла деб, касаллик эса бруцеллёз деб аталди. 1897 йилда рейд ва семпл агглютинация реакциясини аниқладилар. бруцеллёз ҳозирги пайтда кўпгина мамлакатлар қатори ўзбекистонда ҳам, айниқса чорвачилик ривожланган ва бу хасталикни тарқалишини олдини олиш бўйича …
2
ўйлардан ажратиб олинади; 6. br.canis – итлар ўртасида касаллик тарқатувчи, 1966 йилда итлардан ажратиб олинади. бруцеллалар жуда майда шар ёки овалсимон шаклдаги бактериялар бўлиб, харакатсиз, споралар ҳосил қилмайдиган, анилин буёги билан енгил бўяладиган, грамсалбий, факултатив анаэроблардир. улар ўзгарувчан бўлиб «s» шаклдан «l» ва «r» шаклларга ўтиши мумкин, эндотоксинлар ишлаб чиқаради. сунъий овқатларда бруцеллалар жуда секин ўсади, 10-14 кундан то 3 ойгача бўлган муддатда майда ялтироқ тўдалар ҳосил қилади. улар учун жигарли агар ва жигардан тайёрланган шўрва яхши озуқа ҳисобланади. бруцеллалар ташқи муҳитга чидамлилиги ва яшаши билан бир-биридан фарқланади. улар паст ҳароратга чидамли, музда ва қорда 1,5 ойдан 4 ойгача сақланади. лекин 60-700с гача қиздирилганда 30 дақиқа ичида ўлади, 80-850сда 5 дақиқа қайнатилганда шу заҳотиёк ўлади. тўғри қуёш нури, одатдаги концентрациядаги дезинфекцион эритмалар аралашмаси (хлорли оҳак, лизол) ва антибиотиклар бруцеллаларни ўлдириш хусусиятларига эга. бруцеллёз манбаи ва юқиш йўллари. бруцеллёз зооноз гуруҳи хасталикларига киради. касалликни асосий манбаи бўлиб қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан: қўйлар, …
3
зада 72 кунгача, томорқа тупроғида 100 кунгача, ҳайвонлар жунида 3-4 ойгача, сувда ва гўнгда 4 ойгача, одам сийдигида 2 ҳафтагача яшай олади. бруцеллалар одам организмига шикастланган ва шикастланмаган тери орқали, ошқозон-ичак, кўз-қовоқ шиллиқ пардалари, жинсий аъзолар орқали ўтади. касал ҳайвонлар (эчки, қўй, сигир, туя, ит) бруцеллёзни юқтирадиган манба ҳисобланади, булар сийдиги, гўнги, урғочилари эса жинсий аъзоларининг суюқлиги, қоғоноқ суви, сути билан микрококкларни ажратади. касал ҳайвоннинг маҳсулотларидан сут-қатиқ, бринза, пишлоқ, сари ёғ, гўшт ва терисидан хасталик ўтиши мумкин. бруцеллалар ҳаво йўли орқали молхонани тозалаётганда чангдан, тери ошлаш корхоналарида ифлос ҳаводан нафас олиш туфайли ва касал ҳайвон ажралмалари теккан мева, сабзавотларни истеъмол қилиш, зарарланган сув орқали ҳам юқиши мумкин. бруцеллёз асосан касбга алоқадор бўлиб, бу билан кўпинча ҳайвонларга қарайдиган ва улардан олинадиган маҳсулотлар билан ишлайдиган кишилар касалланадилар. одатда ветеренария ходимлари, зоотехниклар, чўпонлар, сутсоғувчилар, гўшт тайёрлаш корхоналари, ёғ-пишлоқ пиширадиган, жун ювадиган корхоналар, зотли ҳайвонлар етиштирадиган ширкат хўжаликлар, қорамолчилик фермалари, сут заводи ишчилари ва …
4
с олиш йўллари шиллиқ қаватлари, тери орқали киради. улар тўқима фагоцитлари билан ушланиб ўша ерда кўпаяди ва лимфа томирлари орқали чекка лимфа тугунларига тарқалади. жойлардаги тўқима ва хужайраларнинг фаоллиги ҳисобига лимфа филтридан ўтган бруцеллалар лимфа тугунларида ушланиб қолади ва биринчи ҳимоя таъсирига учрайди. бруцеллалар организмга тушгандан бошлаб макроорганизм билан микроорганизм ўртасида кураш кетади. агар микрококкларнинг вирулентлиги, тушган сони камроқ бўлса, организм фаоллиги кучлилик қилса бруцеллалар шу лимфа тугунларининг ўзида йўқ қилинади ва юқумли жараён ўзининг бошланиш босқичидаёқ тўхтайди. агарда организмда иммунокомпетент аъзолари фаолиятиниг сустлиги, кўп миқдорда тушган бруцеллаларнинг вирулентлиги кучлилик қилса, уларнинг лимфа тугунларида кўпайиши ва бу тугунларнинг асосий манбага айланиб, ундан кейинчалик кўплаб қон томирига чиқиши ва бактерияларнинг қонда кенг миқдорда трқалишига сабаб бўлади. бруцеллаларнинг организмга тушиб то, қонда кенг тарқалишигача бўлган вақт касалликнинг яширин даврига тўғри келади ва 2-4 ҳафта давом этади. кейинчалик қон, ички аъзолари ва тўқималарининг фагоцитоз фаоллиги ҳисобига қон орқали тарқалган бруцеллалар қисман ўлиб ўзидан …
5
аъзолар ва бошқалар томонидан шамоллаш аломатлари белгилари билан намоён бўлади. шундай қилиб, зарарланган ўчоқлар-метастазалар пайдо бўлади. бу инфекцион-токсик таъсирини инфекцион-аллергик жараён билан алмашишда касалликни ўткир шаклдан ним ўткир ва сурункали шаклига ўтиши билан ҳамда жойлардаги патоморфологик ўзгаришларни кетиши билан кузатилади. касалликка қариши иммунитетни кўтарилиши билан бруцеллалар лимфагемопоэз аъзоларидан жигарда, талоқда, лимфа тугунларида ва суяк кўмигида кузатилади. кейинчалик бруцеллаларнинг маълум бир миқдори организмдан чиқариб турилади, маълум бир қисми аъзоларнинг ҳимоя функцияси ҳисобига ўлади, маълум бир қисми эса ҳаётини юқорида айтиб ўтилган аъзоларда сақлаб қолади. қулай шароит туғилиши билан (чарчаш, совуқ қотиш, салбий ҳаёжонланишлар, бирор бир хасталикка чалиниш ва бошқалар) организмда сақланиб қолган бруцеллалар фаоллиги ошиб қайта қонга тушиши ва кенг тарқалиши касаллик белгиларини қайта намоён бўлишига сабаб бўлади, шу билан яна аъзоларга, тўқималарга бирикиши кузатилиб касалликни рецидиви кўрилади. бруцеллёз касаллигида жараён асосан иммунокомпетент (жигар, талоқ, суяк кўмиги, лимфа тугунлари) ва қўшувчи тўқималари бой бўлган аъзоларида кузатилиб, бруцеллалар шу аъзо тўқималарида узоқ, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бруцеллёз"

1474958925_65187.doc бруцеллёз режа: 1. бруцеллёз қўзғатувчиси (этиология). 2. бруцеллёз манбаи ва юқиш йўллари. 3. патологик анатомияси. 4. болаларда бруцеллёзнинг кечиши. 5. профилактика (касалликни олдини олиш). кириш бруцеллёз ҳайвонлардан юқадиган юқумли- аллергик хасталик бўлиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, ретикулоэндотелиал аъзолар фаолиятининг бузилиши, қон-томир, асаб, таянч-ҳаракат органлари, жинсий ва бошқа аъзолар ишининг бузилиши билан кечадиган касалликдир. бу касаллик ҳакида қадимги юнон врачи гиппократнинг асарларидаёқ айтиб ўтилган. англия солдатлари ўртасида, кейинроқ ўрта денгиздаги «малта» ороли аҳоласи ўртасида тарқалган касалликни 1859 йилда марстон биринчи бўлиб «малта иситмаси» номи билан ёки «ўрта денгиз иситмаси» билан таърифлади. давид брюс (1986) шу касалликда...

DOC format, 141.5 KB. To download "бруцеллёз", click the Telegram button on the left.

Tags: бруцеллёз DOC Free download Telegram