йирингли жаррохликда ибн сино кушган хиссаси

PPT 6,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1479291571_64369.ppt презентация powerpoint ибн синонинг тиббий мероси буюк олим, абу али ибн сино, турли халқ олимлари (гиппократ, гален, платон, аристотель, птолемей, диоскорид ва бошқа бир қатор олимлар) томонидан 10 аср давомида тиббиёт соҳасида яратган асарларини чуқур ўрганиб, уларни муҳимларини ва иккинчи даражадагиларини ажратиб муайян тартибга солиш ва ўз тажрибалари билан бойитилган ҳолда, маълум бир назария ва қонун-қоида асосида умумлаштирган алломадир. ниҳоятда мураккаб ва маъсулиятли вазифани ибн сино катта маҳорат билан амалга оширдики, унинг “тиб қонунлари” асари жаҳон тиб илми тарихида тутган мавқеи ёрқин гувоҳлик бериб туради. абу али ибн сино буюк энциклопедист олим бўлиб, унинг тиббиёт хазинасига қўшган улкан ҳиссаси бебаҳодир. буюк алломанинг анатомия, физиология, терапия, кардиология, пульмонология, гастроэнтерология, гепатология, неврология, психиатрия каби тиббиётнинг турли йўналишлари қаторида йирингли жарроҳликда ҳам қилган назарий ва амалий хулосалари, маслаҳатлари замонавий тиббиётнинг пойдеворини ташкил қилади. айниқса олимнинг йирингли жарроҳлик борасидаги қарашлари барча тадқиқотчиларни ўз диққатига тортади, яъни ибн сино касалликлар гуруҳига мансуб шишларни иссиқ …
2
гар қоннинг куйдирувчи ҳолати кучайса, сарамас пайдо бўлади, унда куйишиш ва қовжираш аломатлари кузатилади. флегмона ҳосил бўлганда, ушбу маҳаллий соҳада ҳарорат ошиши, алангаланиш, ҳажм катталашиши, тортишиш, бармоқ билан босганда ичга ботмаслик, жойлашганига кўра чуқур бўлиб, артериялар яқинида ёки сезувчи аъзода бўлса кучли лўқиллаш ҳолати кузатилади. сарамасда қизиллик тиниқ, равшан кўриниб туради, қўл теккизганда йўқолиб, модданинг латифлиги ва тарқалиши сабабли ўрни оқариб қолади, кейин қизиллик яна қайтади. сарамас шиши фақатгина тери юзасида жойлашади, ҳамда бир жойдан иккинчи жойга кўчади. флегмонадан фарқли, оғрик белгиси камроқ кузатилади. буюк олим таъкидлашича, ҳаётий руҳнинг аъзога етишига (қон орқали кислороднинг етказилиши) тўсқинлик қилувчи омил, тиқилма(тромб, эмбол, иссиқ, ёмон, турғун, катта ва қуюқ моддали шиш), ушбу жараёнга таъсир қилиб, сезувчи аъзонинг сезгиси бузилмаса, унга – «гангрена» дейилади. агар шиш ёки тиқилма мустаҳкам ўрнашиб, сезувчи аъзонинг сезгиси йўқолса, ҳамда тери қатламидан токим суяк бутунлиги бузилиб, емирилиш жараёни кузатилса «сафоқулус» (ҳозирда айнан номи йўқ) деб аллома таъриф беради. улуғ …
3
қуюқ суртма қўйиб боғланади. сарамасни даволаш: агарда шиш сабабчиси ғайритабиий сафро хилтидан бўлса, организмни ўт (сафро)ни ҳайдовчи сургилар билан бўшатиш кифоя. агарда жараён тўлиқ тери қатламида ўрнашган бўлса, ушбу аъзога тегишли қон томиридан қон олиш жуда фойдали. совутувчи ва кучли буриштирувчи дориларни суртма сифатида қўллаш ижобий самара беради. гангренани даволаш: агарда эт, яъни тери бутунлиги тўлиқ бузилган бўлса, ушбу бузилган терининг ҳаммаси олиб ташланади, ҳамда ушбу соҳанинг ҳар томонидан чуқур ёриқчалар қўйилиб, яқин турган майда томирлардан қон олиш ёки зулук солиш зарур. очик ёриқларга албатта яллиғланишга ва чиришга қарши таъсир қилувчи сирка ва туз эритмалари қўлланилади. буюк олимнинг таъкидлашича, гангрена жараёни бошланаётган жойни «чуқур ёриб очиш» ушбу ҳолатнинг чуқурлашувига тўсқинлик қилиши билан бирга, ўлган тўқималарнинг тезрок қовжираб (деморкацияланишига) олиб келади. ушбу тушунча ҳозирги замон жарроҳлигида хам асосий принцип сифатида сақланган. гангренада қўлланиладиган дори қичитувчи таъсирга эга бўлиши керак, масалан: қичитқиўт уруғи ёки шафтоли баргидан бир бўлак олиниб асалдек қуюлгунча сувда …
4
адим ва ўрта аср табиблари томонидан кенг тадбиқ килинган. жумладан, буюк аллома ўз даврида буйрак ва қовуқ тошларини кесиб олиш, ўсмаларни олиб ташлаш, чуррани кесиш каби мураккаб операцияларни муваффақиятли равишда бажарган. хулоса: буюк алломанинг, асрлар оша ўзида акс этган ноёб тиб илми дурдоналари борки, улар барча халқлар учун ҳам умумбашарий хазинадир. ушбу тиббий мерос инсоният учун битмас-туганмас манбаа бўлиб, ибн синонинг яратган асарлари бутун инсониятга тегишлидир. айниқса, тиббиёт соҳаси илмига бағишланган асарлари йирингли жарроҳликда ҳам жаҳон тиббиётининг ривожланишида пойдевор бўлиб хизмат қилади.
5
йирингли жаррохликда ибн сино кушган хиссаси - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"йирингли жаррохликда ибн сино кушган хиссаси" haqida

1479291571_64369.ppt презентация powerpoint ибн синонинг тиббий мероси буюк олим, абу али ибн сино, турли халқ олимлари (гиппократ, гален, платон, аристотель, птолемей, диоскорид ва бошқа бир қатор олимлар) томонидан 10 аср давомида тиббиёт соҳасида яратган асарларини чуқур ўрганиб, уларни муҳимларини ва иккинчи даражадагиларини ажратиб муайян тартибга солиш ва ўз тажрибалари билан бойитилган ҳолда, маълум бир назария ва қонун-қоида асосида умумлаштирган алломадир. ниҳоятда мураккаб ва маъсулиятли вазифани ибн сино катта маҳорат билан амалга оширдики, унинг “тиб қонунлари” асари жаҳон тиб илми тарихида тутган мавқеи ёрқин гувоҳлик бериб туради. абу али ибн сино буюк энциклопедист олим бўлиб, унинг тиббиёт хазинасига қўшган улкан ҳиссаси бебаҳодир. буюк алломанинг анатомия, физиология, тера...

PPT format, 6,5 MB. "йирингли жаррохликда ибн сино кушган хиссаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.