қуёш энергиясидан фойдаланишни мактабдан бошлаш керак

DOC 831.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403839825_47456.doc максуд қуёш энергиясидан фойдаланишни мактабдан бошлаш керак қуёш энергиясидан тўла ва унумли фойдаланишни таъминлайдиган асосий омиллардан бири - соҳани яхши биладиган , тушуна оладиган ва қуёш энергетикаси қурилмаларини ишлата оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашдан иборатдир. бунда мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўта муҳим роль ўйнайди. ўқувчилар қуёшнинг битмас-туганмас энергия манбаи, экологик тоза ва ундан халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида фойдаланиш мумкин эканлигини тўла тасаввур қилиши ва англаб етиши лозим. масаланинг иккинчи томони қуёш энергиясидан фойдаланиш қурилмалари, қуёш элементлари, қуёш электр станциялари ҳозирги замон фан ва техника, айниқса электроника фанининг энг охирги ютуқлари асосида яратилаётганини ҳисобга олсак, қуёш энергиясидан фойдаланиш муаммолари ўқувчиларни ҳозирги замон электроникасининг асосларини ўрганиши ва фойдаланишига ҳам имкон беради. ўзбекистон республикаси энг серқуёш маконлардан бири эканлиги ва қуёш энергиясидан тўла ва хар томонлама фойдаланиш масаласи – халқимизнинг энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлабгина қолмай, балки ажойиб гўзал ватанимиз табиатини, унинг экологиясини яхшилаш ва сақлаб қолиш омилларидан биридир. юқоридагилардан келиб …
2
ни халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида қўллаш мумкинлиги, қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириб берувчи фотоэлементлар, уларнинг тузилиши , физик моҳияти ҳамда фойдали иш коэффицентини аниқлаш, улар асосида исталган энергия миқдорини олиш мумкинлиги, яъни қуёш электр станцияларини яратиш ва бу станцияларнинг тузилиши, ишлаш жараёнлари ва уларнинг асосий хоссаларини ўрганиш, кундалик хаётда ишлатиладиган хар қандай электр асбоблари учун қандай қуёш батареялари зарурлигини ҳисоблаш ва уларнинг лойиҳаларини яратиш мумкинлигини ўқувчиларнинг ўзлари тўла тассавур қилишига ва бевосита ўзлари иштирок этишлари орқали ижобий натижалар олишига имкон беради . 2. ҳозирги вақтда мактабларда қуёш элементлари асосида яратилган мавжуд ўқув – лаборатория асбоблари, маънавий эскирган, доимо бир хил натижа берувчи, зерикарли, шуни эътиборга олган ҳолда ҳозирги замон фан- техникасига тўла тадбиқ қилинаётган физик ҳодисалар ва қонуниятлар моҳиятини тўла намойиш этадиган қурилмалардан фойдаланиш, улардан фан-техника соҳасида амалда қўллаш йўлларини ҳам кўрсатади. яратилган замонавий ўқув лаборатория қурилмалари ташқи томондан ўзига жалб қилиши орқали ўқувчиларни доимий изланиш, ижодий фикрлаш, физикавий қонунлар …
3
ланишга қулай, кўп вақт узлуксиз ишлашга мўлжалланган, сиртқи кўриниши ва мазмуни билан ўқувчиларни ўзига жалб қиладиган ҳолда тайёрлангандир. бундай ўқув лаборатория қурилмаларини ташкил этган ҳамма детал ва қисмлар ўзимизда мавжуд ва ишлаб чиқарилаётган буюмлардан иборат. афсуски республикамиздаги мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда қуёш элементларининг функционал имкониятларидан фойдаланиладиган ўқув лаборатория қурилмалари мавжуд эмас, баъзи бир академик лицей ва касб-хунар коллежлардаги чет элдан келтирилган шунга ўхшаш мавжуд қурилмаларнинг имкониятлари чегараланган ва физика фанининг фақат маълум ҳодисаларини ўрганишга мўлжалланган. шу муносабат билан тошкент давлат техника университетининг «электроника ва автоматика» факультетини «электроника ва микроэлектроника» кафедрасида физика фаниниг ҳамма бўлимлари бўйича тубдан янги туркумдаги қуёш элементлари асосида мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун лаборатория қурилмалари яратилди ва яратилмоқда. бу лаборатория қурилмалари учун зарур бўлган қуёш элементлари республика бўйича ягона бўлган технолгик жараёнлар амалга ошириладиган аппаратура ёрдамида кафедранинг ўзида тайёрланмоқда. яратилган қурилмалар мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллеж ўқув дастурлари асосида ишланди ва улардан …
4
инг тузилиши ҳамда уларнинг имкониятлари ҳақида маълумот берамиз “электр манбаларини кетма-кет, параллел ва аралаш улаш қонунларини намойиш этиш”га мўлжалланган лаборатория қурилмаси, қувватлари (берилган ток ва кучланишда) ҳар хил бўлган, ҳар хил юзага эга бўлган тўртта кремний фотоэлементи ва уларни ўзаро ҳар хил улашга имкон берадиган клеммалар, рақамли амперметрлар ва вольтметрлардан иборат. 1-расм. фотоэлементларни кетма-кет ва параллел улашни ўрганиш. бу қурилма ёрдамида қуйидаги амаллар бажарилади: 1.ҳар бир фотоэлементнинг электр манбаи сифатида бераётган қувватини аниқлаш, бу қувватнинг (ёруғлик ўзгармас ҳолда) фотоэлемент юзасига боғлиқлигини ўрганиш, шунингдек улардан олинаётган ток кучи ва кучланиш, фотоэлемент юзасига тушаётган ёруғлик оқимига боғлиқлигини ўрганиш. 2.электр манбаларини кетма-кет улаш қонунини ўрганиш. 3.манбаларни параллел улаш қонунларини ўрганиш. 4.манбалардан керакли қувват олиш учун уларни аралашма улашдан фойдаланиш. 5.манбаларнинг ички қаршилигини ҳисоблаш. 6.ҳар бир фотоэлементни электр манбаи сифатида, унинг бераётган ток кучи ва кучланишини ҳар хил ёруғлик оқимлари бўйича ҳисоблаб,уларнинг фойдали иш коэффициентини аниқлаш. 2-расм. «ҳар қандай жисмлар ва суюқликларнинг ёруғликни ютиш …
5
аш. 2.қуёш элементи – электр манбасини асоси параметрларининг ток кучи, кучланиш ва қувватининг тушаётган ёруғлик оқимига боғлиқлигини ўрганиш. 3. қуёш элементи- электр манбасини асосий параметрининг тушаётган ёруғлик тўлқин узунлигига боғлиқлигини ўрганиш ва энг оптимал тўлқин узунлигини (ёруғлик рангини) аниқлаш, унинг физик моҳиятини англаш. 4.ҳар хил рангдаги бир хил қалинликдаги плёнкаларнинг ёруғликни ютиш хоссаларини ўрганиш ва ёруғликни энг катта ва энг кам ютадиган ҳолатларини аниқлаш 5.бир хил қалинликда ва бир хил рангда бўлган ўнта плёнкани қуёш элементи устига кетма-кет жойлаштириш орқали ёруғлик ютилишининг жисм қалинлигига боғлиқлик қонунини ўрганиш. (бугер қонуни) 6. машғулотларни ҳар хил жисмлардан фойдаланган ҳолда бажариш 7. қуёш элемент юзасини тўла қоплайдиган шиша идишга бир хил миқдорда ҳар хил суюқликларни солиб, уларнинг ёруғликни ютиш хоссаларини ўрганиш. 8. маълум суюқликка (сув) ҳар хил миқдорда бошқа аралашма қўшиб (сут, кока-кола), уларнинг миқдорини олинган суюқликнинг ютилиш коеффициенти хоссаларига таъсирини ўрганиш ва қонуниятини аниқлаш. мана шу иккита лаборатория қурилмаси учун келтирилган масалалар, улардан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қуёш энергиясидан фойдаланишни мактабдан бошлаш керак"

1403839825_47456.doc максуд қуёш энергиясидан фойдаланишни мактабдан бошлаш керак қуёш энергиясидан тўла ва унумли фойдаланишни таъминлайдиган асосий омиллардан бири - соҳани яхши биладиган , тушуна оладиган ва қуёш энергетикаси қурилмаларини ишлата оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашдан иборатдир. бунда мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўта муҳим роль ўйнайди. ўқувчилар қуёшнинг битмас-туганмас энергия манбаи, экологик тоза ва ундан халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида фойдаланиш мумкин эканлигини тўла тасаввур қилиши ва англаб етиши лозим. масаланинг иккинчи томони қуёш энергиясидан фойдаланиш қурилмалари, қуёш элементлари, қуёш электр станциялари ҳозирги замон фан ва техника, айниқса электроника фанининг энг охирги ютуқлари асосида яратилаётганини ҳисобга олсак, қ...

DOC format, 831.0 KB. To download "қуёш энергиясидан фойдаланишни мактабдан бошлаш керак", click the Telegram button on the left.