юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича операциялар

DOC 151.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363847927_42685.doc www.arxiv.uz режа: 1. юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши; 2. юкларни транспортга оид тамғалаш: манипуляция нишонлари, асосий, қўшимча ва ахборот ёзувлари; 3. юк ташиш шартномаси; 4. ташиш ҳужжатларини шакллари: юкхати, йўл қайдномаси, йўл қайдномасиннг корешоги, юк паттаси ва уларни тўлдиришга қўйиладиган талаблар; юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши темир йўл транспортида юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилишга уставнинг 8-, 49-, 53-, 54-, 57-,59-, 60-бандлари ва юкларни ташиш қоидаларини 5-бўлими бағишланган. юк жўнатувчилар амалдаги қоидаларга мувофиқ ташиш жараёнида ҳаракат, ёнғин ва экологик хавфсизликни, меҳнат муҳофазасини, юкларни, юк багажларни, вагонларни ва контейнерларни асрашни таъминлаш ҳамда ташиш воситаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ўз маҳсулотларини ташишга мукаммал тайёрлашлари шарт. юкларни ташишга тайёрлашга қуйидаги муҳим опрациялар мансуб бўлади: - маҳсулотларни керакли сифат ҳолатига келтириш – қуритиш, саралаш, олдиндан совутиш ва бошқалар; - юк жойларини транспорт пакетларида ва боғломларида йириклаштириб лозим даражада ўраш; - зичлаш – қиринда, самон, пахол, пичан, арра тўпон ва бошқаларни исканжалаш (пресслаш); - темир …
2
ш ва назорат органлари (ғалла ва карантин инспекцияси, ветеринар – санитар назорат) томонидан кўрикдан ўтказиш ҳам амалга оширилади. юкларни транспортга оид тамғалаш: манипуляция нишонлари, асосий, қўшимча ва ахборот ёзувлари идиш – ўровли ва донали юкларни жўнатувчи юкларни қабул қилиш ва ташиш қоидаларига (юк ташиш қоидалари 3-бўлим) мувофиқ транспортга оид тамғаларни тасвирлаши керак. транспортга оид тамғалашнинг мазмуни, уни тасвирлаш жойи ва усули, жойлаштириш тартиби, тамғалаш ёрлиқларининг ўлчамлари ва ёзувлар гост 14192-96 “юкларни тамғалаш” га мувофиқ бўлиши керак. транспопортга оид тамғалаш манипуляция нишонларидан; асосий, қўшимча ва ахборот ёзувларидан иборат. манипуляция нишонлари – бу юк билан муносабатда (муомалада) бўлиш услубларини кўрсатувчи тасвирдир. манипуляция нишонлари тасвирлашнинг зарурлиги маҳсулотнинг стандартларида ёки бошқа норматий – техник ҳужжатларида белгиланади. манипуляция нишонлари юкнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида огоҳлантиради, ҳамда хизматчиларга маҳсулотни ортиш – тушириш, сақлаш ва ташиш услублари ҳақида маълумот беради. 14.1-расмда манипуляция нишоналари кўрстилган бўлиб, улар стандартлаш бўйича ҳалқаро ташкилат исо (iso – international оrganisation for standartisation) …
3
борларда сақлаш ҳамда ерга тагликсиз қўйиш мумкин эмас. iv-нурланишдан қўрқади. агар ҳар қандай нур энергияси юкнинг хусусиятига таъсир қилиши ёки ўзгартириб юбориши мумкин бўлса бундай юкларда ушбу нишон тасвирланади. v-совуқдан қўрқади. агар ҳарорат нишонда кўрсатилганидан пасайиб кетса юк бузилиши ёки хусусияти ўзгариб кетиши эҳтимоли бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. бу нишон билан тасвирланган юклар ҳарорат нишонда кўрсатилган қора рангдан пасайиб кетганида совуқдан ҳимоя қиланиши керак. i-тез бузилувчан юк. ташишда ва сақлашда юқори ёки паст ҳарорат таъсирида қолиши мумкин бўлмаган ва юкни ҳимоя қилиш учун тегишли чора-тадбирлар (сунъий совутиш ёки иситиш, шамоллатиш ва ш. ў. лар) кўриш керак бўладиган юкларда ушбу нишон тасвирланади. транспорт вазирликлари тасдиқлаган тез бузилувчан юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ташиладиган юкларда ушбу нишон тасвирланади. vii-герметик ўров. нишон ташқи муҳит таъсирларига сезгир бўлган юкларда тасвирланади. бу нишон билан тасвирланган юклар ўровини ташишида ва сақлашда очиш тақиқланади. viii-бевосита илгакда кўтарилмасин. қачонки илгак ўровни шикастлантирганда юкни шикастланишини ёки нобуд бўлишини келтириб …
4
иши мумкин бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. бу нишон билан тасвирланган юклар ташишда, сақлашда ва ортиш-тушириш ишларида ҳар доим стрелкалар йўналиши юқорига бўлган ҳолатда бўлиши керак. xii-оғирлик маркази. қачонки оғирлик маркази юкнинг геометрик маркази ташқарисида бўлса, ҳамда баландлиги 1 метрдан ортиқ бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. юкларни транспорт воситаларига маҳкамлашда ва ортиш-тушириш ишларида нишонни жойлашишини ҳисобга олиши керак. xiii-тропик ўров. қачонки ортиш-тушириш ишларида, ташишда ёки сақлашда ўров шикастланганида тропик климатнинг беаёв таъсири оқибатида юкнинг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. белгилаш: суръатда: т-тропик ўров; махражда ўралган ойи ва йили (масалан, 07-05). xiv-устма-уст тахлаш тақиқланади. бу нишон устма-уст тахлашга ижозат этилмаган юкларда тасвирланади. бу нишон билан тасвирланган юклар устига ташишда ва сақлашда бошқа юклар қўйишга ижозат этилмайди. xv-бевосита юкдан кўтарилсин. юкни ўзидан юк кўтариш занжирида бевосита кўтариш амалга ошириш зарур бўлган юкларда бу нишон тасвирланади. бу нишон билан тасвирланган юкни ташишда ва сақлашда ўровдвн кўтаришга ижозат этилмайди. xvi-шу …
5
аки, агарда ҳар хил жинсли ёки ҳар хил навли юклар бир хил идишда (масалан, турли хил навли пахта толаси тойларда) ёки бир жинсли юкларни ҳар хил турли идишда ташилганда ёки қачонки бир жинсли юклар жўнатмасида навларни аралашиши йўл қўйилмаса ёки қачонки асбоб – ускуна, жиҳозларнинг комплектлари ташилганда ёки йўл сафарида қайта юклаш билан юк ташилса. юклар транспорт пакетларида ташилганида қўшимча, уларнинг ҳар бирида каср шаклидаги тамға тасвирланиши керак: суръатида – пакетнинг тартиб рақами ва тире орқали пакетнинг брутто массаси; маҳражида – пакетдаги жойлар сони ва тире орқали пакетнинг нетто массаси. қўшимча ёзувлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: - юк жўнатувчининг тўлиқ номини; - жўнатувчи темир йўлини қисқартирилган номи ва жўнатувчи темир йўл станцияси кўрсатилган жўнатиш пунктининг номини; - темир йўл тамғасини. темир йўл тамғаси майда ва кам тоннажли жўнатмада ташиладиган ҳар бир юк жойига касир кўринишида: суръатида – жўнатишга юкларни қабул қилиш китоби (гу-34 шакл) бўйича тартиб номери ва тире …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича операциялар"

1363847927_42685.doc www.arxiv.uz режа: 1. юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши; 2. юкларни транспортга оид тамғалаш: манипуляция нишонлари, асосий, қўшимча ва ахборот ёзувлари; 3. юк ташиш шартномаси; 4. ташиш ҳужжатларини шакллари: юкхати, йўл қайдномаси, йўл қайдномасиннг корешоги, юк паттаси ва уларни тўлдиришга қўйиладиган талаблар; юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши темир йўл транспортида юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилишга уставнинг 8-, 49-, 53-, 54-, 57-,59-, 60-бандлари ва юкларни ташиш қоидаларини 5-бўлими бағишланган. юк жўнатувчилар амалдаги қоидаларга мувофиқ ташиш жараёнида ҳаракат, ёнғин ва экологик хавфсизликни, меҳнат муҳофазасини, юкларни, юк багажларни, вагонларни ва контейнерларни асрашни таъминлаш ҳамда ташиш воситаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ўз м...

DOC format, 151.0 KB. To download "юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича операциялар", click the Telegram button on the left.