нақш ва уларнинг турлари

DOC 114.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474958399_65182.doc нақш ва уларнинг турлари режа: 1. нақш элементлари ва уларнинг турлари. 2. стилизация ва унинг ўзига хос томонлари. 3. наққошликда ритм, симметрия, жойлаштириш, тақси. 4. нақш тузиш усуллари. 5. ўсимликсимон ва геометрик нақшлар. стилизация - ўсимлик ва хайвонот дунёси буталар, новдалар, шохлар, барглар, гуллар, мева шаклларини қайта ишлашдир. наққошлик санъатининг илдизи жуда қадим ўтмишимизга бориб тақалади. инсоният ўзи учун зарур бўлган жамики буюмларни бадиий безаб, такомиллаштириб келган. оддий рўзқор буюмларидан тортиб, кийим-кечак, китоб, бино безаклари ҳамма-ҳаммаси нақш элементлари ёрдамида безатилади. халқ амалий санъатидаги безак элементлари табиатда учровчи ўсимлик дунёси, гул, новда, барг ва ҳайвонлар тасвирини энг сода кўринишидаги аксидир. нақшни чизишда, асосан икки манбадан – табиий ва геометрик шакллардан фойдаланилади. ўсимликлар, хайвонлар ва қушлар нақш санъатининг тасвир объектидир. маълумки, ҳар бир нақш намунаси ўзига хос нақш элементларининг йиқиндисидан иборат. стилизация ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан олинган турли шакллар масалан, буталар, новдалар, шохлар, барглар, гуллар, мевалар ва шу кабиларнинг табиий шаклларини …
2
ра тасвирини чизишдан иборатдир. бадиий нақш ишлаш жараёнида ўқувчилар қуйидагиларни пухта ўзлаштириб олишлари зарур: · атроф муҳитдаги, табиатда мавжуд бўлган табиий шаклларни қайта ишлаш, яъни стилизациялаш йўлларини билишлари, ундан самарали фойдалана олишлари; · берилган нақш элементлари ёки намуна асосида янги нақш композициясини туза олишлари; · мустақил равишда янги нақш композициясини туза оладиган бўлишлари керак. нақш элементлари билан таништирув машқулотларида ўқитувчи ўқувчиларни табиат қўйнига саёҳатга олиб чиқади ва улар машқулотларда ўрганган назарий ҳамда амалий билим малакалари асосида, ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини кузатадилар ва “стилизациялаштириш” орқали уларнинг бадиий тасвирларини, шаклларини ҳосил қилиш билан бевосита шуқулланадилар. ўқувчиларга махсус кетма-кетлик асосида тузилган рангли ёки оқ-қора фото-суратлардан ва кўргазмали қуроллардан фойдаланиш орқали тушунчалар бериш ҳам яхши натижа беради. стилизация табиатда учрайдиган ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини, уй-рўзқор буюмларини табиий кўринишдан анча соддалаштириб, энг ихчам кўринишларда тасвирлаш демакдир. нақш чизишни ўрганувчилар ана шу усулни батафсил тушунган ҳолда эгаллаб олишлари лозим. чунки кўпгина нақш композициялари ана шу тарзда қайта ишланган …
3
абли нозик, нафис кўринишларда тасвирланади. наққошлар тол, анор, хурмо, бодом, самбит, хина, атиргул, узумлар ва шу кабилар баргларини стилизациялаштириб, нақш композициясини тузишда қадимдан фойдаланиб келганлар. гуллар - ислимий нақш элементи бўлиб, нақшларга тарқил пардоз берилганидан сўнг янада кўрк ва ҳусн бақишлайди. гул элементлари асосан нақш шаклларининг марказий қисмларига жойлаштирилади. гулларнинг ҳам беҳисоб турлари мавжуд бўлиб, ўзига хос номлар билан аталади. гул турларига оддий ва мураккаб кўринишдаги ойгул, лола, пахтагул, чиннигул, пистагул, кувачагул, карнайгул, сафсаргул, атиргул, наргизагул ва бошқа гул турлари киради. новда - ўсимликсимон нақш элементи сирасига киради. гул, барг, мевабарг ва бошқа элементларини ўзаро боқлаб бириктириб тўлдиради. намоён рута, морпеч, мунаббат, турунж ва турли мураккаб нақш композицияларида новда элементлари якка ва қўш бандларда учрайди. таноб - нақш намуналаридаги асосий шакл йўлларини ясайди. бундай шакл номлари меҳроб, медоҳил қалампир, гардиш ва шу кабилар билан аталади. мадоҳил – ислимий нақш элементи. мадоҳил лола, тумор, учбурчак кўринишини эслатувчи шакллар мисолида учрайди. шкуфта …
4
композицияларини тузиш (йўл, квадрат, айлана, учбурчак ва турли шакл юзаларига) халқ амалий санъатининг қайси бир тури бўлмасин, унинг заминида нақш элементларидан тузилган композиция ётади. нақш композициясининг безак элементлари эса табиатда учровчи гул, новда, барг, парранда ва ҳайвонот дунёсини соддалаштириб тасвирлаш натижасида ҳосил қилинади. ўар бир воҳа ва шаҳарларнинг нақш композициялари бир-биридан ўзаро ажралиб туради. тошкент, хоразм, фарқона, самарқанд, бухоро наққошлик мактабларининг ўз орнамент ва ранг коллоритлари мавжуд. мустақил нақш тузиш жараёнида стилизация орқали нақш элементлари ўзаро бириктирилади. нақш бўлакларининг вазифалари ва равон чизилишига эътибор берилади. гул, барг, новда, бофта ва қўш бандлик нақш элементларидан нақш композицияси тузилади. талабаларнинг фантазиялари, мавжуд нақш элементларини маълум қонун-қоидаларга амал қилган ҳолда жойлаштиришда улар маълум билим ва малакага эга бўлишлари лозимлигини тақозо этади. биргина “бодом”, “јалампир” нусҳалари шаклидан наққошлик, заргарлик, кулолчилик, каштачилик, зардўзлик каби халқ амалий санъатида турли-туман ўзига хос нақш намуналарини яратиш мумкин. композиция тузиш йўллари ва уларнинг ҳомаки намуналарини тайёрлаш наққошлик, ганчкорлик, ёқоч …
5
осий қонуниятларига риоя қилиш лозим. композицияда нақш яратиш муайян қоидасини симметрия, ассиметрия, мувозанат, деталларнинг ўлчови, шакли, ранги кабиларга риоя қилиш ташкил этади ва бунга қатьий амал қилинади. мустақил нақш тўқиш жараёнида ўқувчилар стилизация орқали тузилган элементларини ўзаро бириктирадиган нақш элементларининг вазифаларига ва уларнинг равон чизилишига эьтибор берадилар. мустақил нақш композициясини тузишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим: · чизилажак нақш композициясини шакл, ўлчам ва тақсимларини мўлжалга олиш. · композициянинг якка ёки қўш банддан иборат бўлишлиги назарда тутилган ҳолда таноб (ясовчи) элементи шаклларини жойлаштириш. · композицияга новда, барг, гул ва бошқа нақш элементларини киритиб мукаммаллаштириш. · даврий такрорланиш. · нақш бандини бофта, шкуфта элементлари билан боқлаб бойитиш. · композициянинг асосий шаклини умумлаштириб нақшни номлаш. · композициянинг маъно ва мақсадини ҳисобга олган ҳолда ранг тусларини аниқлаш. · симметрик жойлашув ва ранглар мутаносиблигини сақлаш. йўл, айлана, квадрат шакллари учун чизиладиган нақш композициялари ҳам ихтиёрий равишда мавжуд нақш элементлари бирикмаларидан тузилади. мустақил нақш тўқишни бошлашда ўқувчи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "нақш ва уларнинг турлари"

1474958399_65182.doc нақш ва уларнинг турлари режа: 1. нақш элементлари ва уларнинг турлари. 2. стилизация ва унинг ўзига хос томонлари. 3. наққошликда ритм, симметрия, жойлаштириш, тақси. 4. нақш тузиш усуллари. 5. ўсимликсимон ва геометрик нақшлар. стилизация - ўсимлик ва хайвонот дунёси буталар, новдалар, шохлар, барглар, гуллар, мева шаклларини қайта ишлашдир. наққошлик санъатининг илдизи жуда қадим ўтмишимизга бориб тақалади. инсоният ўзи учун зарур бўлган жамики буюмларни бадиий безаб, такомиллаштириб келган. оддий рўзқор буюмларидан тортиб, кийим-кечак, китоб, бино безаклари ҳамма-ҳаммаси нақш элементлари ёрдамида безатилади. халқ амалий санъатидаги безак элементлари табиатда учровчи ўсимлик дунёси, гул, новда, барг ва ҳайвонлар тасвирини энг сода кўринишидаги аксидир. нақшни чизишд...

DOC format, 114.5 KB. To download "нақш ва уларнинг турлари", click the Telegram button on the left.

Tags: нақш ва уларнинг турлари DOC Free download Telegram