ўрта осиёнинг қадимий табиати ва аҳолиси ҳақида маълумотлар

DOC 73,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1549527929_73985.doc ўрта осиёнинг қадимий табиати ва аҳолиси ҳақида маълумотлар режа: 1. тошқотган излар тарихи 2. қадимий олимлар тасвиридаги сурхондарё ўрта осиёнинг қадимий табиати ва аҳолиси ҳақида маълумотлар қадимий ўрта осиё табиати ҳақидаги илк маълумотларни биз инсоният тарихида энг қадимий китоблардан бири ҳисобланган «зенд-авеста» китобидан топамиз. бу китобнинг «яшт» деб аталган қисмида ҳозирги ўрта осиёда жойлашган майдонларнинг ўша вақтдаги таърифи берилади. «бу ўлкани кўп сонли қўшинлари билан жасур доҳийлари бошқариб, ундаги баланд тоғлар ўтлоқ ва сувларга бой ва у жойда чорвачилик учун барча шароит мавжуд, бу жойда чуқур кўллар, кенг сувли жойлар мавжуд ва кема сузувчи кенг водийли дарёлар ўзларининг жўшқин тўлқинларини искат, поурута, моуру, харева, тау, суғда, каиризао томонга оқизади». ўша жойларнинг ҳозирги номи: искат - скифлар жойи, поурута - паропамизида (қобул дарёси водийси), моуру - марв, харева - ҳирот, суғда - суғдиёна, каиризао - қадимий хоразмга тўғри келади. бу қадимий китобда ўша вақтда суғориш каналлари мавжудлиги ҳақида аниқ ёзилган: …
2
да бу тўқайлар жуда қалин ва ўрмон шаклида бўлган. бу ҳақда маълумотни яна квинт курций руфнинг китобидан топамиз. унинг берган маълумотига кўра, александр македонский мароканда (самарқанд) шаҳридан чиқиб «базаир» деган жойга бориб ов қилган. бу жойда ҳозирги қўриқхонага ўхшаш махсус ов қиладиган жой ташкил қилинган бўлиб, овчилар бу ердан ҳайвонлар кўзига унчалик ташланишмаган. бу жойни квинт курций руф шундай тасвирлайди: «бу жойдаги ёввойилар бойлигининг асосий белгиларидан бири - ўрмонларда ва қўриқланадиган жойлардаги ҳайвонлар тўдаларидир. улар бундай жой учун мўл-кўл, катта булоқлар суви билан тўйинган катта ўрмонларни танлашади, атрофини девор билан ўраб олишади ва овчилар учун яширинадиган баланд миноралар ясалади. бу қўриқхонага тўрт йил ичида тегинилмаган эди. александр бу жойга келиб, ҳамма аскарларига ов бошлашга буйруқ берди. бошқа ҳайвонлар ичида шоҳнинг олдидан жуда улкан арслон чиқди».(3.16) қадимги ўрта осиёда ўша вақтларда ҳам кўп жойлар ўзлаштирилган ва маданий дарахтлар экилиб боғу роғга айлантирилган. бу ҳақда яна квинт курций руф маълумот беради. «ксениппа …
3
- эрон ўртасидаги муносабатларнинг тўрт минг йиллик тарихини таърифлар экан, бу буюк давлатларни турон ва эрон деб ўз номи билан атайди ҳамда бу давлатлар ўртасидаги жангу жадаллар сабабини қидиради. нечук тахтда даврон сурди хусрав шоҳ, нечук турон томон сурди у сипоҳ. ўрта осиёнинг қадимий майдонида асрлар давомида турли хил аҳоли яшаб келган. уларнинг номларини бу қадимий китоблардан излаб топамиз. масалан, птоломейнинг «география» китобида қуйидаги аҳоли номлари учрайди. «бақтриядаги окс дарёсининг шимолида сагатерлар, зариасплар, улардан жанубда сагатерлардан кейин хомерлар, улардан пастда комлар, акинаклар, кейин тамбизлар, пастда ариасплар, катта тоҳарлар қабиласи, улардан пастда мариканлар, скардлар, варнлар.... яшашади. ...бу жойда окс тоғлари олдида пазиклар, яксартнинг шимолий қисмида ятийлар ва тоҳарлар, улар тагида авгаллар, суғд тоғларидан кейин оксидранклар, дрибактлар ва кандарлар, тоғ этагида мардиенлар, окс олдида оксианлар ва хоразмликлар, улардан шарқда дрепсиенлар...»(2.42) табиийки асарда улар ҳақида кам маълумот берилган. қадимий туронда қандай аҳоли яшаганини билиш учун ўша аҳоли урф-одати таърифланган саҳифаларни қидирамиз. қадимий хитой …
4
еча минг ли майдонни эгаллаб аҳолисининг сони 200000 нафар... уларнинг урф-одатлари ва тили гаогюйликларга (уйғурларга) ўхшаш». уйғур тили туркий тилнинг бир тармоғи бўлиб, уйғур урф-одатлари туркий, яъни ҳозирги ўрта осиё аҳолисининг урф-одатига ўхшаш бўлган. шу сабабли турклар мамлакати - туроннинг қадимий аҳолиси туркий тилда сўзлашган ва туркий урф-одатларга амал қилган. тошқотган излар тарихи ер курраси ўзининг кўп миллион йиллик тарихида бошидан турли хил табиий шароитларни ўтказган ва ҳар бир шароитда унинг ўзига хос ҳайвонот дунёси ва ўсимликлар яшаган. вақт ўтиб шароит ўзгариши натижасида бу ҳайвон ва ўсимликлар дунёси ҳалок бўлган, лекин бу тирик мавжудотларнинг тош қотган излари бизга қадар етиб келган. қуйида биз ўрта осиё майдонида бир вақтлар яшаган улкан ҳайвонлар-динозаврларнинг тош қотган излари учровчи жойлар ҳақида ҳикоя қиламиз. биринчи изли тошни биз денов шаҳридан 30 километр шимолда жойлашган сина қишлоғининг ғарбидаги сойда учратдик. бу ерда машҳур сумбуламозор ғоридан қуйироқда тоғ сойи чап қирғоғида сатҳи 8 кв м ли, юзаси …
5
лашиб хиралашган. демак, бу изларга қараб хулоса қилиш мумкинки, изли тош устидан икки гуруҳ уч бармоқли ва тўрт бармоқли икки хил динозаврлар босиб ўтган. олдинги икки гуруҳ уч бармоқли ва битта тўрт бармоқли динозаврлар бу жойдан ўтаётганда шошмасдан аста-секин босиб ўтишган. шу сабабли тош юзидаги излар бир-бирига яқин ва чуқур босилган. тўртинчи туркум уч бармоқли динозавр тош устига босган оёғини тезда қайтариб олган, шу сабабли бармоқлар ораси кенг ва бир-биридан узоқ жойлашган. қолган изларга қараганда ҳайвонлар шошмасдан ўтишган. бу излар тошнинг юзига қандай тушган ва бизнинг давримизгача қандай етиб келган? бу ҳақда маълумот бериш учун ўша майдоннинг палеогеографиясини ўрганамиз ва бу фан маълумотлари орқали динозаврлар изи тушган даврдан ҳозиргача бўлган тарихни ўқиймиз. энг бирламчи излар тушган тошни ўрганамиз. у базальт тоши бўлиб магматик, яъни магманинг отилиб чиқиб совуши натижасида ҳосил бўлган тошлар. бундай тошда изни учрашининг ўзи фанда кам учровчи ҳодиса бўлиб, ҳақиқатдан ҳам оловли магмадан пайдо бўлган тош юзасида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўрта осиёнинг қадимий табиати ва аҳолиси ҳақида маълумотлар"

1549527929_73985.doc ўрта осиёнинг қадимий табиати ва аҳолиси ҳақида маълумотлар режа: 1. тошқотган излар тарихи 2. қадимий олимлар тасвиридаги сурхондарё ўрта осиёнинг қадимий табиати ва аҳолиси ҳақида маълумотлар қадимий ўрта осиё табиати ҳақидаги илк маълумотларни биз инсоният тарихида энг қадимий китоблардан бири ҳисобланган «зенд-авеста» китобидан топамиз. бу китобнинг «яшт» деб аталган қисмида ҳозирги ўрта осиёда жойлашган майдонларнинг ўша вақтдаги таърифи берилади. «бу ўлкани кўп сонли қўшинлари билан жасур доҳийлари бошқариб, ундаги баланд тоғлар ўтлоқ ва сувларга бой ва у жойда чорвачилик учун барча шароит мавжуд, бу жойда чуқур кўллар, кенг сувли жойлар мавжуд ва кема сузувчи кенг водийли дарёлар ўзларининг жўшқин тўлқинларини искат, поурута, моуру, харева, тау, суғда, каиризао ...

Формат DOC, 73,0 КБ. Чтобы скачать "ўрта осиёнинг қадимий табиати ва аҳолиси ҳақида маълумотлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўрта осиёнинг қадимий табиати в… DOC Бесплатная загрузка Telegram