эрамиздан аввалги v-iv асрларда қадимги юнонистон

DOC 143,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1547394402_73856.doc эрамиздан аввалги v-iv асрларда қадимги юнонистон режа: 1. мил.авв. v-iv асрларда юнонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. 2. қадимги юнонистон полислари ва улар тараққиёти. 3. қадимги юнонистонда антик қуллик ва унинг хусусиятлари. 4. афина қулдорлик демократиясининг ривожланиши. 5. пеллопоннес урушлари. 6. ii-афина денгизи иттифоқи ва полис тузумининг инқирози. мил.авв. v-iv асрларда юнонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. эр.ав. у асрда греция экономикаси жадал ривожлана бошлайди. бу ривожланиш антик қуллик формасига асосланган. бу даврда қулдорлар сон жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатдан ҳам ўсади. эр.ав. у асрда қулларни кўплаб олиб кела бошлайдилар. грек-эрон урушида асир олинганлар ва фракия, кичик осиё каби жойлардаги қабилалар қўшни қабилаларга хужум қилиб, аҳолини қул қилиб грекларга олиб келиб сотганлар. грецияда қул бозорлари бор эди. энг катта қулбозори хиос оролида бўлган. қуллар бозорда яланғоч қилиб қўйилган. улар синаб кўрилиб сотиб олинган. қулларнинг меҳнатидан қишлоқ хўжалигида, ҳунармандчиликда ва кон ишларида фойдаланганлар. юридик жиҳатдан қул хўжайиннинг мулки ҳисобланган. грек давлатларининг баъзиларида қулни ўлдиришни тақиқловчи қонун бўлсада, …
2
ан. қулларнинг қочиши камдан-кам муваффақиятли бўлган. қочган қулларни одатда тушиб олинган ва эгаларига қайтарилган, қул эгаси уларни жазолаган. эр.ав. у асрда яшаган илотларнинг қўзғолонларигина бир оз уюшган қўзғолонлар бўлган. эр.ав. 464-455 йилларда бўлган қўзғолон кенг миқёсда бўлиб, 3-мессения уруши деб ном олган ва уни спарталиклар зўрға бостирган. қадимги грецияда эр.ав. у-1у асрда эркин ишлаб чиқариш бўлиб, улар қишлоқ хўжалигида ҳам, ҳунармандчиликда ҳам ишлар эди. ҳунармандларнинг кичикроқ устахоналари бор эди ва улар яқин кишилари билан бирга ишлаганлар. эркин усталар энг нозик ва малака талаб қиладиган ишларни бажарар эдилар. кулолчиликда улар идишларни шаклга солар, пиширар ва уларга нақшлар чиздилар. металлургияда эркин темирчилар бўлиб, металлдан чиройли қуроллар ва буюмлар ясардилар. греклар биринчи бўлиб пўлатдан буюм ясашни амалий равишда ўрганганликлари маълум. эр.ав. у-1у асрларда қулларнинг меҳнатидан фойдаланиш ҳамма соҳаларда ўсиб кетганлиги сабабли, эркин кишиларнинг меҳнат қилиш имкониятини аста-секин чеклаб борган ва уларнинг ижтимоий аҳволини пасайтириб, иккинчи навли кишиларга айлантириб қўйган. қишлоқ хўжалиги: эр.ав. у-1у …
3
а бўлади. афинанинг - вазалари, матолари, пўлат ва темир буюмлари, айниқса, қадрланган. турли ҳунармандчилик буюмлари ясайдиган устахоналар эргастериялар - ишхоналар деб аталган. уларда ишловчилар сони 20-30 кишига етган. эр.ав. 1у асрда яшаган машҳур нотиқ демосфен ўз отасининг қуролсозлик устахонасини тасвирлаган, унда 33 та қул ишлаган. аммо катта устахоналар деярли бўлмаган. ўша замоннинг манбаларидан фақат биттагина катта устахона борлиги маълум, унда 120 та қул ишлаган. 2 дан 10 нафаргача юмушчи ишлайдиган устахоналар кўп бўлган. ҳунармандчиликнинг ривожланиши натижасида афина бой шаҳар бўлиб қолган. савдо: афинада ҳунармандчилик ривожланиши билан бирга ички ва ташқи савдо равнақ топиб борган. афинадан 5 км масофада жойлашган пирей аттиканинг асосий порти бўлиб, бу портга ажнабий савдо кемалари келиб турган. пирей гавани жуда қулай, чунки у шамолдан бутунлай тўсилган. болқон грецияси ўрта денгиз ҳавзасидаги кўпгина мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилган. афинанинг сицилия ва италия шаҳарлари билан савдоси унча катта бўлмаган ва уларда коринф, пелопоннеснинг бошқа давлатлари кўпроқ савдо қилганлар. афина …
4
эди, у бу аралашув сиёсатининг эр.ав. 1у асрда ҳам давом эттирди. эр.ав. 1у асрда греклар дунёсида вазият анча мураккаблашди: илгари иқтисодий жиҳатдан тараққий қилган полисларда эркин аҳолининг табақаланиши, болқон грециясининг шимолий, жанубий ва ғарбий қисмида илгари қолоқ бўлган районларда эканомиканинг ривожланиши юз берди. қулдорлик товар хўжалиги ўсди. бу ривожланиш факторлари қадимги грек жамиятида синфий курашни кескинлаштирди ва товар сотишни қийинлаштирди. заиф полис давлатлари қулдорларни халқ оммасидан ҳимоя қилишга ожиз эди. пелопоннес урушида қуллар меҳнатидан ҳунармандчиликда, савдо-сотиқда ва денгизчиликда кенг фойдаланилган. мазкур урушдан қуллар меҳнатидан қишлоқ хўжалик меҳнатида ҳам кенг қўлланила бошланди. бу ҳол ҳунармандларнинг, юк ташувчиларнинг, батракларнинг аҳволига ҳалокатли таъсир этди. улар люмпен пролетарларга айланиб, онда-сонда иш топар эдилар ва асосан қулдорлик давлатининг қуллар меҳнати билан яратилган маблағларидан берилган арзимас садақа ҳисобига яшар эдилар. улар қулдорлик жамиятининг паразит элементлари орасида энг паст табақа эди. ишлаб чиқариш меҳнатига, қулнинг иши деб нафрат билан қараш шу даврда кенг одат бўлган. урушлар даврида …
5
г ўрта табақаси ташкил этарди. бу табақа барҳам топган қуроллар олишга қурби ҳам етмаган. ўрта табақа ишсизларга айланган эди. қулдорлик жамиятининг ривожланиши шароитида камбағаллашиб қолган омма учун оғир аҳволдан қутилишнинг бирдан-бир йўли ёлланма аскарлар сафига киришдан иборат эди. чунки эр.ав. у асрнинг охири 1у асрнинг бошларида грецияда ёлланма аскарларнинг отрядлари тез фурсатда ҳарбий кучларнинг асосий тури бўлиб қолган эди. ёлланма аскарга эхтиёж грециянинг ўзида ҳам катта эди. эрон шоҳлари, миср фиръавнлари кўплаб грек ёлланма аскарларини хизматга ола бошлашган. грецияда тажрибали аскарларнинг махсус бозорлари бўлган. бу бозорларда ҳукумат ва аскарбошлар хизмат қилишни истаганлар билан шартнома тузганлар. эр.ав. 1у асрда ёлланма аскарлар ва уларнинг аскарбошлари грек полислари ҳаётида катта роль ўйнай бошлаганлар. ёлланма аскар отрядлари полисларда ҳукмрон олигархиянинг ҳокимиятини мустаҳкамлар эдилар, демос қаршилигини бостирар эди. лекин ёлланма аскарлар ўзларини олиб келган ҳукуматни ағдариб ташлаб, ўз аскарбошиларини тиран деб эълон қиларди. эр.ав. 1у асрда грецияда спартадаги илотлар қўзғолонларидан ташқари қуллар қўзғолонлари ҳақида манбаларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эрамиздан аввалги v-iv асрларда қадимги юнонистон"

1547394402_73856.doc эрамиздан аввалги v-iv асрларда қадимги юнонистон режа: 1. мил.авв. v-iv асрларда юнонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. 2. қадимги юнонистон полислари ва улар тараққиёти. 3. қадимги юнонистонда антик қуллик ва унинг хусусиятлари. 4. афина қулдорлик демократиясининг ривожланиши. 5. пеллопоннес урушлари. 6. ii-афина денгизи иттифоқи ва полис тузумининг инқирози. мил.авв. v-iv асрларда юнонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. эр.ав. у асрда греция экономикаси жадал ривожлана бошлайди. бу ривожланиш антик қуллик формасига асосланган. бу даврда қулдорлар сон жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатдан ҳам ўсади. эр.ав. у асрда қулларни кўплаб олиб кела бошлайдилар. грек-эрон урушида асир олинганлар ва фракия, кичик осиё каби жойлардаги қабилалар қўшни қабилаларга хужум қилиб...

Формат DOC, 143,5 КБ. Чтобы скачать "эрамиздан аввалги v-iv асрларда қадимги юнонистон", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эрамиздан аввалги v-iv асрларда… DOC Бесплатная загрузка Telegram