тошкентдаги музейлар

DOCX 724,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1444142445_61729.docx мавзу: тошкентдаги музейлар ўзбекистон тарихи давлат музейи ўзбекистон тарихи давлат музейи – ўзбекистон фанлар академиясининг йирик илмий – тадқиқот ва маданий-маърифий муассасаларидан бири. 1876 йилда тошкент музейи номида ташкил этилган.1883 йил туркистон оммавий кутубхонаси билан бирлаштирилди. этнография, археология, нумизматика, ҳарбий - тарих бўлимлари бўлган (1903 й). 1918 йил туркистон ўлка халқ музейига ,1922 йилдан туркистон бош музейига, 1925 йилдан ўрта осиё бош музейига айлантирилди. 1943 йилдан ўзбекистон халқлари тарихи музейи деб номланган. 1969 - 1992 йиллар ойбек номидаги ўзбекистон халқлари тарихи музейи деб аталган. 1992 йил 21 апрелдаги ўзбекистон республикаси вазирлармаҳкамасининг 203 - сонли қарорига мувофиқ, бир неча музейларни бирлаштириш асосида ўзбекистон тарихи давлат музейи номи билан айта ташкил этилди. музей ўзбекистон ва ўра осиё халқларининг моддий ва маънавий обидаларини сақлаш ва ўрганиш бўйича мамлакатда йирик илмий - тадқиқот маркази ҳисобланади.ҳозирги кунда унинг заҳирасида 250 мингга яқин тарихий, санъат ва маданият ёдгорликларидан иборат осори атиқалар сақланади. бунинг 60 мингдан …
2
га оид иш қуроллари ва маҳсулотларидан намуналар – ҳар бир этнографик ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.шулардан 10 мингдан ортиғи ўзбек халқининг ижтимоий ҳаётига оид бўлса, 6 мингги ўзбекистон ҳудудида яшовчи бошқа миллатларга тааллуқлидир. музей тошкент шаҳрининг марказида шароф рашидов шоҳкўчасида жойлашган.бино мурабба тарҳли, 20 та зал (умумий экспозиция майдони 3,2 минг кв.м), маърузалар (500 кв.м) ҳамда конференция (170 кв.м) заллари, устахоналар, фонд, иш хоналаридан иборат.анъанавий панжара услубида ишланган қуёш нуридан сақловчи тўсиқлар оддий геометрик шаклдаги бинога жозибадорлик бахш этган; кенг йўлка бино олди майдонига олиб бориб, 2-қават вестибюли билан боғланади. бино 1999 – 2003 йилларда қайта таъмирланди (меъмор р. искандаров ва б.), ички тузилиши ўзгартирилди,янги дизайнда замонавий техника билан жиҳозланди. устахоналар,фонд ҳамда ходимларнинг иш хоналари 1 – қаватда жойлашган.бино интерьери миллий анъаналарда (ганчкорлик – м. усмонов ва б.;ёғоч ўймакорлиги – қ. ҳайдаров ва б. ) зийнатланган, таъмирлаш даврида маҳобатли деворий расмлар (рассом а. икромжонов, а. алиқулов) билан безатилган. …
3
лари, китоблар, этнографик буюмлар, юртимиз рассомлари асарлари каби нодир экспонатлардан иборат. экспонатларнинг сони эса 2,5 мингдан ошади. темурийлар тарихи давлат музейи тошкент шахри амир темур шох кучаси алишер навоий номидаги давлат адабиёт музейи алишер навоий номидаги давлат адабиёт музейи – ноёб илмий маскан ўзбекистон фанлар академиясининг алишер навоий номидаги давлат адабиёт музейи 1968 йили буюк шоирнинг 525 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган. у шу чоққача халқимизнинг кўп асрлик адабий меросини жамлаш, уни муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва тадқиқ қилишда катта ишларни амалга ошириб келмоқда. ўтган давр давомида музейнинг xv-xx аср адабиёти тарихини намойиш этувчи бой экспозицияси яратилди. томошабинлар кўп асрлик бой адабий тарихимизнинг ноёб дурдоналари билан танишибгина қолмай ўрта осиё маданияти ва санъатининг бадиий намуналари-китоб, асвирий санъат, хаттотлик, наққошлик, мусиқа ва меъморчилик асарлари билан ҳам танишиш имкониятига эга. музейда қўлёзмалар билан биргаликда эски босма китоблар фонди ҳам мунтазам бойиб боряпти. бу фондда мингдан ортиқ номдаги қўлёзма ва тошбосма асарлар …
4
ламчи ишловдан ўтказиш, уларни илмий тавсифларини амалга ошириш ва каталог сифатида нашр қилдириб уларни экспозицияда намойиш қилиш ва илмий муомалага киритиш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. ўзбекистон олимпия шон-шуҳрати музейи тошкент шаҳридаги ўзбекистон олимпия шон-шуҳрати музейи 1996-йилнинг 2-центабридан бошлаб фаолият юритиб келади. узоқдан қуёшнинг заррин нурларига бурканган маҳобатли иншоот атрофи турли-туман манзарали дарахтлар билан ўралган. секин-аста у томон юриб борарканман, оқаётган сувнинг мафтуннаво оҳангию, бетакрор меъморий эчим, замонавийлик ва миллийлик руҳи сингдирилган гўзал архитектура намунаси бўлган бино ақлимни шоширди. бу иншоот ўзбекистон олимпия шон-шуҳрати музейидир. дарҳақиқат, музей қимматбаҳо экспонатлари, бетакрорлиги ҳамда сўлим жойда жойлашганлиги билан ажралиб туради. халқаро спорт ташкилотларининг ёрлиқлари, спортчиларимизнинг олимпия ўйинлари ва нуфузли мусобақаларда қўлга киритган кубоклари, медаллари, эсдалик совғалари ҳамда сидней, афина, пекин олимпиадалари машъалалари каби экспонатлар жой олган. “qatag’on qurbonlari xotirasi” muzeyi ўзбекистон мустақил республика деб эълон қилингандан кейин мамлакатда президент и.а.каримов раҳбарлигида амалга оширилган хайрли ишлардан бири чор ва совет мустамлакачилиги йилларида бегуноҳ қурбон бўлган, …
5
моий, маданий ва маънавий ҳаётида улкан воқеа бўлди, қисқа муддатда мазкур мажмуа табаррук зиёратгоҳлардан, ёш авлодларни ватанпарварлик ва миллатпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган масканлардан бирига айланди. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг 2001-йил 1-май санали “қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида”ги фармони асосида “шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида “қатағон қурбонлари хотираси” музейи барпо этилди. музей 2002-йил 31-августда – мамлакатда илк бор нишонланган “қатағон қурбонларини ёд этиш куни”да тантанали равишда очилди. ёдгорлик мажмуи ва музей барпо этилган жой хх асрнинг 20-йилларидан то иккинчи жаҳон уруши бошлангунига қадар совет давлатининг жазо органларига қатлгоҳ бўлиб хизмат қилган. тошкент шаҳрида отилган қатағон қурбонлари шу ердаги учта қатлгоҳга дафн этилганлар. ёдгорлик мажмуи ана шу собиқ уч қатлгоҳ ҳудудларини ўзаро бирлаштириб туради. агар рамзий сағана ёдгорлик мажмуининг мемориал маркази ҳисобланса, музей биноси унинг маърифий маркази бўлиб хизмат қилади. музей биноси бўзсу бўйида, баҳаво жойда жойлашган бўлиб, бир қаватдан иборат, ердан баландлиги 20 м. дастлабки бино бир гумбазли 400 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тошкентдаги музейлар" haqida

1444142445_61729.docx мавзу: тошкентдаги музейлар ўзбекистон тарихи давлат музейи ўзбекистон тарихи давлат музейи – ўзбекистон фанлар академиясининг йирик илмий – тадқиқот ва маданий-маърифий муассасаларидан бири. 1876 йилда тошкент музейи номида ташкил этилган.1883 йил туркистон оммавий кутубхонаси билан бирлаштирилди. этнография, археология, нумизматика, ҳарбий - тарих бўлимлари бўлган (1903 й). 1918 йил туркистон ўлка халқ музейига ,1922 йилдан туркистон бош музейига, 1925 йилдан ўрта осиё бош музейига айлантирилди. 1943 йилдан ўзбекистон халқлари тарихи музейи деб номланган. 1969 - 1992 йиллар ойбек номидаги ўзбекистон халқлари тарихи музейи деб аталган. 1992 йил 21 апрелдаги ўзбекистон республикаси вазирлармаҳкамасининг 203 - сонли қарорига мувофиқ, бир неча музейларни бирлаштириш асо...

DOCX format, 724,8 KB. "тошкентдаги музейлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тошкентдаги музейлар DOCX Bepul yuklash Telegram