чоризмнинг агдарилиши ва буржуа феврал демократик инкилобининг галабаси

DOC 42.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403258023_44136.doc www.arxiv.uz чоризмнинг ағдарилиши ва буржуа февралдемократик инқилобининг ғалабаси россиянинг биринчи жаҳон урушида бирин-кетин мағлубиятга учраши уни бусиз ҳам оғир аҳволини чидаб бўлмайдиган даражада ёмонлаштирди. натижада 1917 йилларнинг бошларида рус ишчиларининг ҳаракати кучайиб, уларда 676 минг киши қатнашди. кейинги февраль ойида ҳам ўн минглаб ишчилар бош кўтардилар. соддатларнинг ҳам ғалаен кўтарганликла ри маълумдир. чор ҳукуматига қарши кураш шу даражада авжига миндики, 1917 йил 28 февралда дума томонидан тузилган вақтли комитет ҳокимиятни ўз қўлига олганлиги ҳақида қарор қабул қилди. ўша йилнинг 2 мартида муваққат ҳукумат тўзилиб, унинг аъзоларини кадет, октябрист ва прогрессивист партияларининг вакилларидан ташкил этди. 1917 йил 27 феврадда петроградда ишчи ва солдат депутатлари совети ташкил қилиниб, унда эсер ва меньшевиклар кўпчилик ўринни эгалладилар. бу совет вақтли ҳукуматни тузишни думанинг вақтли комитетига топшириш ҳақида қарор қабул қилди. умуман эсер ва меньшевиклар кўпроқ буржуа демократик республикасини жорий этиш тарафдорлари эди. император николай ii кўрдики, тахтни ушлаб туришнинг ҳеч иложи йўқ. шу …
2
ри ўтиб кишиларда озодликка чиқиш умидлари қайнай бошлади. ўлкада истиқомат қилаётган рус ишчи ва хизматчилари ҳам ўзларининг хурсандчилигини изҳор этиб митинг ва намойишларни ўтказдилар. чоризм ҳукмдорлиги тугатилган бўлсада, лекин генерал-губернатор куропаткин петрограддаги муваққат ҳукуматнинг вакили сифатида ишни давом эттирди. эски давлат бошқаруви ўз кучини йўқотмади. биринчи жаҳон уруши вақтида ўлкада социалдемократик ташкилотлар тугатилган эди. 1917 йил март ойининг бошларида улар даставвал тошкентда, сўнг бошқа шаҳарларда қайта юзага келди. айни пайтда ишчи ва солдат депутатлари советлари пайдо бўлди. уларнинг орасида айниқса тошкент совети марказий орган сифатида муҳим ўрин эгаллади. 1917 йил мартда тошкент ишчи ва солдат депутатлари совети куропаткинни вазифасидан маҳрум этилиши ҳақида қарор қабул қилди. шунга биноан ва халқ оммасининг хоҳиширодаси асосида куропаткин ва бошқа чор амалдорлари ишларидан бўшатилди. сўнгра 1917 йил 7 апрелда марказдаги муваққат ҳукуматнинг туркистон комитети тўзилди. дума ва кадет партиясининг аъзоси н. н. шчепкин комитет раиси этиб тайинланди. бу комитетнинг маҳаллий органлари — ижроия комитетлари тошкент …
3
апрель ойида у биринчи ўлка мусулмонлар съездини ўтказди. съезддда марказий орган — туркистон ўлка мусулмон шуроси тўзилди. марказий шўро ҳайъатига мунаввар қори, беҳбудий, убайдулла хўжаёв, заки валидий, тошпўлат норбутаёв, ислом шоаҳмедов ва бошқалар киритилди. биринчи съезд жамоа аҳли томонидан зўр қизиқиш ва мамнуниятлик билан қарши олинди. зеро, «шўрои исломия»нинг бўлимлари ўлканинг қатор шаҳарларида пайдо бўлди. хусусан, бундай бўлим (шўъбалар)га тошкентда — мунаввар қори, самарқандда — беҳбудий, фарғонада — носирхон тўра бошчилик қидцилар. шу тариқа «шўрои исломия» партияси бутун ўлкани қамраб олган эди. унинг бевосита қатнашувида тошкентда — «турон», самарқандда — «мир важул ислом», «клуб исломия», андижонда — «озод халқ», «ҳуррият», «маърифат», каттақўргонда — «равноқул ислом», «гулистон», хўжандда — «муайин аттолибин» каби турли тўгарак ва жамиятлар пайдо бўлди. «шўрои исломия» партиясининг кўрсатилган даражада кенг қулоч ейиши бежиз бўлмаган, албатта. чунки унинг мақсадлари мазлум халқнинг манфаатларини ўзида акс эттирган эди. буни партиянинг 1917 йил 28 апрелда «нажот» газетасида чоп этилган мақсад ва …
4
сиёсий ташвиқот ва митингларни ташкил этиш ҳақидаги вазифалар мазлум халқни сиёсий курашга тайёрлашни назарда тутилганлигани кўрсатади. партиянинг мустамлака ва улуғ миллатчилик руҳи билан суғорилган маъмурият раҳбарларини йўқотиб, янгиларини тайёрлаш ҳақидаги фикрининг заминида катта сиёсий масала ётган. бунга кўра туб аҳолининг сиёсийиқтисодий ва маънавий манфаатларини таъминлайдиган сиёсий маъмуриятни ташкил қилиниши лозим эди. жадидлар партиянинг олдига қуйилган муҳим ва зифаларни ўлкадаги турли миллатларни биргаликда курашларсиз амалга оширишни иложи йўқлигини яхши англаган эдилар. шу боис миллатлараро дўстлик ва биродарликни таъминлашни муҳим вазифа деб белгиланди. умуман айтганда, «шўрои исломия» партиясининг раҳбарлари ва фаол аъзоларининг сиёсий фаолияти юқори даражага кутарилганлиги кўриниб турибди. бу ҳақда уларнинг туркистон мухториятини ташкил этиш ҳақидаги фикрмулоҳазалари ҳам далолат беради. бу борада ўлка мусулмон шўросининг халққа қаратилган қуйидаги мурожаати диққатга сазовордир. «туркистон мусулмони, туркистонлик туркий миллати бундан қирқэллик йил муқаддам бўлиб ўттан ҳолларни асло унутгани йўқ. мусулмоннинг у вақт бухоро, хива, қўқон, қозон хонликлари каби бир-бирига душман ўлкаларга бўлиниб, ниҳоятсиз низо, …
5
урожаатда расмий суратда туркистон заминига мухторият берилиши ҳақидаги қарор қабул қилинганлигини маълум қилиниши муҳим воқеа ҳисобланди. чунки у мустамлакачилик исканжасида эзилиб ётган халққа озодлик ва тараққиётни бахш этарди. шу боис ўша қарор кенг меҳнаткаш омма томонидан зўр хурсандчилик билан қарши олинди. «шўрои исломия» партияси орасида келишмовчилик лар йўқ эмас эди. чунончи улардан катта бир гуруҳи мухторият тарафдорлари бўлсада, лекин ислоҳотлар ўтказишга қарши чиқдилар. улар жамият ҳаётини ўрта аср даражасида сақлаш ва шариат асосида иш юритиш ғоясини олдинга сурдилар. бу жамиятни замонавий тараққиётдан четлатиб қўйишига олиб келарди, албатта. шу боис эскилик тарафдорлари, яъни консерваторлар «шўрои ислом»дан ажралиб 1917 йил езда «шўрои уламо» номида алоҳида уюшмаларини туздилар. 1917 йил 12—14 июль кунлари ҳозирги фарғона шаҳрида мусулмон ташкилотларининг съездида «турк одами марказияти» партияси тўзилди. унинг вазифаси сиёсий кучларни бирлаштириб ватан мустақиллиги ва тараққиётини таъминлашдан иборат эди. 1917 йил 17—20 сентябрь кунлари тошкентда ўтказилган туркистон мусулмонларининг иккинчи съездида ҳам туркистонга мухторият берилиши қайта тасдиқланиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чоризмнинг агдарилиши ва буржуа феврал демократик инкилобининг галабаси"

1403258023_44136.doc www.arxiv.uz чоризмнинг ағдарилиши ва буржуа февралдемократик инқилобининг ғалабаси россиянинг биринчи жаҳон урушида бирин-кетин мағлубиятга учраши уни бусиз ҳам оғир аҳволини чидаб бўлмайдиган даражада ёмонлаштирди. натижада 1917 йилларнинг бошларида рус ишчиларининг ҳаракати кучайиб, уларда 676 минг киши қатнашди. кейинги февраль ойида ҳам ўн минглаб ишчилар бош кўтардилар. соддатларнинг ҳам ғалаен кўтарганликла ри маълумдир. чор ҳукуматига қарши кураш шу даражада авжига миндики, 1917 йил 28 февралда дума томонидан тузилган вақтли комитет ҳокимиятни ўз қўлига олганлиги ҳақида қарор қабул қилди. ўша йилнинг 2 мартида муваққат ҳукумат тўзилиб, унинг аъзоларини кадет, октябрист ва прогрессивист партияларининг вакилларидан ташкил этди. 1917 йил 27 феврадда петроградда иш...

DOC format, 42.0 KB. To download "чоризмнинг агдарилиши ва буржуа феврал демократик инкилобининг галабаси", click the Telegram button on the left.