урта осиё мусулмонларининг хаж зиёратлари тарихидан (xix асрнинг охири хх аср бошларида)

DOC 77,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403084359_43324.doc www.arxiv.uz ўрта осиё мусулмонларининг ҳаж зиёратлари тарихидан (xix асрнинг охири хх аср бошларида) ҳар йили маккага ҳаж қилиш ислом динида қурби етган мусулмонлар учун фарз бўлган амаллардан биридир. ўрта осиё мусулмонлари ҳаж сафарини амалга оширишда анча машаққатли йўлларни босиб ўтишларига тўғри келган.xix асрнинг охири хх аср бошларига келиб эса ўрта осиё мусулмонлари сув йўли ва темир йўл орқали ҳаж сафарини амалга оширганлар. улар одесса, севастополь, феодосия, батумгача темир йўл хизматидан фойдаланиб, кейин ҳижозгача сув йўли транспортларида кетишган1.ҳаж зиёратини амалга оширишни қийинлаштирган сабаблардан бири ҳижоз ҳамда мусулмонлар тўхтайдиган шаҳарлардаги тиббий аҳволнинг оғирлиги бўлиб, у ерларда вабо ва ўлат каби оғир юқумли касалликлар тарқалиб турар эди. бундай касалликлар мамлакат ичкарисига олиб кирилмаслиги учун батум, феодосия, баку, красноводскда тиббий-назорат пунктлари ташкил этилган эди.бу даврда мусулмонлар ҳаж зиёратига боришлари учун хориж паспортларини олиши керак бўлган. бунинг учун эса чет элга чиқишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ҳақида полиция маҳкамасидан ҳужжат олишган2.хориж паспортини туркистонда олмасдан …
2
и россия портлари орқали кетиш ҳамда шу йўл билан феодосия ёки батум орқали келиш ҳақида тилхат олинган4.умуман, қора денгиз орқали ҳаж зиёратига борувчиларни ташиш ҳисобига россия пароход жамиятлари катта фойда кўрар, бундай жамиятлар ўртасида рақобат мавжуд эди. шунинг учун улар ҳаж сафарини ташкил этшни йўлга қўйишга ҳаракат қилган эдилар. шу мақсадда бу жамиятлар туркистон шаҳарларида ўз вакилларига эга бўлиб, улар йўловчиларни ўз пароходларида кетишга тарғиб қилар эди. саид ғани саид азимбоев бу кўнгилли флотнинг туркистондаги бош вакили эди.тошкентдан одессагача зиёратчилар алоҳида вагонларда олиб борилган. тошкентдан ҳафтасига уч маротаба, самарадан ҳар куни иккинчи классли 2 та вагон қатнаб турган. бундан ташқари, учинчи классли ингга яқин вагон мусулмонларни одессага олиб борган, шу вагонларнинг 60 фоизи тошкентдан, 20 фоизи самарадан, қолганлари эса қабулсой, туркистон, оренбург ва пензадан жўнаган5. почта поездининг 1,2,3-классли вагонларида одессага 8 1/2 суткада, товар поездининг 4-классли вагонида 12 суткада етиб борганлар6.туркистон шаҳарлари ва станцияларидн одесса, феодосия ва ботумгача учинчи класс …
3
ломнического движения и грядущая опасность / тв. 1910. №215.9 тв, 1908, №186.91битта станцияда поезддан тушганлар ва уларни ҳожихонага агентлик вакиллари келиб олиб кетганлар. ҳожихонадан улар жуда катта зарурат туғилгандагина ҳожихона тиббий ходими кўригидан ўтгандан сўнг чиқиши мумкин бўлган.пароходга чиқишдан олдин зиёратчилар шаҳар врачи, ҳожихона ва кема врачи томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. бу буйруқни бузганлар уч ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган ёки 3000 р. жарима солинган10.1909 йилнинг охирида туркистон генерал-губернаторига бир гуруҳ туркистонлик ва бухоролик мулла ҳамда имомлар пароход кўнгилли жамияти вакиллари устидан шикоят қилган эдилар. шикоятда зиёратчилар темир йўл станцияларида бу жамият вакиллари томонидан таланаётгани мисоллар билан кўрсатиб берилган ҳамда тошкент темир йўл полицияси тергов ишларини бошлаб юборган11.1910 йилга келиб туркистон матбуотида ҳам бу муаммо кўтарилиб, одесса шаҳрида ўлат ва вабо касаллиги кенг тарқалгани учун зиёратчилар севастополь портидан ҳажга кетиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ёзила бошлаган эди12.агентлик вакиллари кўп фойда кўриш мақсадида рақобатни синдиришга ҳаракат қилган эди, улар зиёратчиларнинг севастополга боришларига …
4
уҳофаза мақсадида ҳаммомда чўмилишган ва уларнинг кийимлари ҳамда бошқа юклари дезинфекция қилинган, ҳаммомга киришда уларга аврат жойларини беркитиш учун сочиқ берилган. дезинфекциядан 10 шу ерда.11 туркестанский курьер. 1910. №31.12 тв. 1910. №235. вопль паломников. / закаспийское обозрение. 1910. №31.13 к сведению паломников-мусулман. / закаспийское обозрение. 1905. 192.92ўтилгани ҳақидаги белги паспортда қайд этилган, агар бундай белги бўлмаса тиббий тадбирлардан бош тортган киши сифатида ҳожи яшайдиган жойида қонун бўйича жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган эди14.туркистон генерал-губернаторлиги уезд ва полиция бошлиқ-ларига ҳаж зиёратчиларига берилган паспорт миқдорини қаттиқ назорат остига олиш вазифаси юклатилган эди. ҳожилар сафар-дан келгандан кейин паспортларини жойлардаги маъмурий бошқар-маларга топширишган15.лекин ҳожилар баъзи вақда жидда-бомбей пароходига билет арзон бўлгани учун ҳиндистон ва афғонистон орқали ҳам ҳаж сафаридан қайтганлар16. ҳаж сафарини ташкиллаштиришни тартибга солиш учун таклифлар туркистон матбуотида вақти-вақти билан кўтарилиб турган. шундай мақолалардан бирида айтилишича, зиёратчилар учун ҳеч қандай жамиятнинг кераги йўқ эди, улар билетларни бевосита пароход компаниясидан олиши мумкин эди, темир йўл …
5
ам учраб турган, улар асосан қариялар бўлиб, уларнинг кўпчилиги йўлда силласи қуриб йўл азобига дош бера олмай вафот этганлар20.14 правила для паломников, установленные приказом туркестанского генерал-губернатора от 23 января 1901 года / тв. 1902. №96.15 паспорта для паломников. / закаспийское обозрение. 1905. №19216 шу ерда.17 юлин г. эксплуатация мусульман паломников. / тв. 1910. №235.18 наливкин в.п. туземцы раньше и теперь. т. 1913. с.139.19 паломничество мусульман. / тв. 1913. №28.20 наливкин в.п. туземцы раньше и теперь. т. 1913. с.140.93туркистонлик бойлар макка ва мадина шаҳарларида жойлар сотиб олиб, ўз ҳисобидан моддий аҳволи ночорроқ иёратчилар учун ҳожихоналар ташкил этишган. «туркестанские ведомости» газетаси ёзишича, аҳволни яхши биладиган кишиарниг фикрига қараганда ҳар йил 50.000 киши зиёратга борса, шулардан 1/10 қисми бой кишиларни ташкил этиб, улар ҳаж зиёрати учун 15.000.000 р. сарфлашган, қолган 45.000 киши эса 27.000.000 р. сарфлаганлар. умумий ҳисобда ҳар йили туркистонлик зиёратчилар 42.000.000 р. сарфлаганлар21.xix аср охири хх аср бошларида ҳаж сафарини амалга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"урта осиё мусулмонларининг хаж зиёратлари тарихидан (xix асрнинг охири хх аср бошларида)" haqida

1403084359_43324.doc www.arxiv.uz ўрта осиё мусулмонларининг ҳаж зиёратлари тарихидан (xix асрнинг охири хх аср бошларида) ҳар йили маккага ҳаж қилиш ислом динида қурби етган мусулмонлар учун фарз бўлган амаллардан биридир. ўрта осиё мусулмонлари ҳаж сафарини амалга оширишда анча машаққатли йўлларни босиб ўтишларига тўғри келган.xix асрнинг охири хх аср бошларига келиб эса ўрта осиё мусулмонлари сув йўли ва темир йўл орқали ҳаж сафарини амалга оширганлар. улар одесса, севастополь, феодосия, батумгача темир йўл хизматидан фойдаланиб, кейин ҳижозгача сув йўли транспортларида кетишган1.ҳаж зиёратини амалга оширишни қийинлаштирган сабаблардан бири ҳижоз ҳамда мусулмонлар тўхтайдиган шаҳарлардаги тиббий аҳволнинг оғирлиги бўлиб, у ерларда вабо ва ўлат каби оғир юқумли касалликлар тарқалиб турар...

DOC format, 77,5 KB. "урта осиё мусулмонларининг хаж зиёратлари тарихидан (xix асрнинг охири хх аср бошларида)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.