жалолиддин мангуберди

DOC 91.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402747579_42999.doc www.arxiv.uz жалолиддин манкгуберди қорақум йўлбарси, хоразмнинг ёвқур ботири султон жалол ад-дин манкбурни авлодлар хотирасида ҳамиша барҳаётдир. 1097 йилда салжуқийлар ануш тегиннинг ўғли қутбиддин муҳаммадга хоразмшоҳ унвонини беришади, шу йилдан бошлаб хоразмшоҳларнинг энг буюк, забардаст тўртинчи сулоласи-(ануштегинийлар)нинг ҳукмронлик даври бошланган. бу сулола ҳукмронлиги хоразмда 1221 йилгача, хоразмга қарам бўлган ўлкаларда 1231 йилгача, яъни хоразмшоҳ жалолиддин манкбурн вафотигача бўлган даврда тўла таминланган. бу даврда хоразм империя даражасига кўтарилди ва унга 33 та давлат бўйсунди. шу даврда унинг чегаралари шимолий-шарқда дашти қипчоқ чўллари ва тяншан тоғларигача, жанубда ҳинд уммонигача, ғарбда боғдод халифалиги, жанубий шарқда ҳиндистон билан чегарадош бўлган. 1215 йилгача бўлган даврда хоразмшоҳлар ўз сарҳадларини жуда кенгайтириб, марказлашган яхлит давлатга тўла тўкис асос солган эдилар, лекин бу давлат ҳам бошқа шарқ давлатлари сингари ички зиддиятларга тўла бўлиб, ҳар бир шаҳзода, ҳар бир амир, ҳар бир амалдор давлат томонидан ўзига берилган ваколатни суъистемол қилиб, кўпроқ бойлик тўплаш ва юқори мансабларга эга бўлиш учун …
2
шундан кейин шоҳ бу офатларни олдини олиш, лашкарни руҳини кўтариш ва азалий душмани бўлмиш боғдод халифасини жисман йўқ қилиш ҳамда унинг бойликларига эга бўлиш учун 400 минг кишилик қўшинга бош бўлиб 1217 йилнинг кузида боғдодга юриш бошлайди. хоразмшоҳ муҳаммадни қудратли қўшини асадобод давонига келиб етганда, шу йили куз эрта тушганлиги сабабли қаттиқ совуқ бошланиб, уч кун бўрон қутуради ва қалин қор ёғади. қишга деярли тайёргарлик кўрилмаганлига туфайли хоразм қўшини ҳеч қандай қаршиликсиз, урушсиз катта талофатга учрайди. бўрондан омон қолган ва хоразм томон чекинаётган қўшин қолдиқларига тоғ йўлларида парчам кўчманчи қабилалари ва хаккар қабиласидан курдлар ҳужумлар уюштириб бутунлай қириб ташлашади, шоҳ ва унинг яқинлари жуда катта талофатлар кўриб, гурганчга эмас самарқандга қайтишади. шу орада шоҳнинг онаси бош вазир низомулмулкни ўрнига ўзининг собиқ ғуломи муҳаммад солиҳни тайинлайди. ҳали ўғли ўлмай туриб давлат ерларини невараларига тақсимлаб беради, бунда адолатсизлик қилиб жололиддинга (1198-1231) ғазна ва унга ёндош ерларни, укаларига хоразмга яқинроқ ерларни бўлиб беради, …
3
иш буюрилса, гурганчдан туркон хотун саройидан “исмат ад-дунйа ва-д-дин улуғ туркон малика нисо ал-аламайн”, “жаҳоннинг ва диннинг ҳимоячиси, икки дунё аёлларининг ҳукмдори улуғ туркон хотун” деган муҳр билан келган фармон юқоридаги фармонни бекор қиларди. хоразмшоҳ муҳаммад 1217 йилги боғдод юришидан олдин 1216 йилда шайх нажмиддин кубронинг шогирди шайх маждиддин ал-боғдодийни қатл қилиши натижасида шоҳ ўз давлатида дин аҳллари ичида таянчга эга эмас эди. шунингдек, хоразмшоҳ муҳаммад ўз давлати фуқаролари орасида ҳам таянч кучга эга эмас эди, чунки дастлаб халқ оммаси хоразмшоҳни адолатли ҳукмдор ва ғайридинлардан халос қилувчи сифатида қабул қилиб, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган эди. бироқ хоразмшоҳ муҳаммад зулмга, адолатсизликка қарши бош кўтарган ўз халқини ғазабига дучор бўлганди. хоразмшоҳ муҳаммад фақат қурол кучи билан давлатни сақлаб, мўғуллар ҳужуми арафасида ўз мамлакатидаги давлат тизимига ва аҳоли ичидаги ҳеч бир табақага суяна олмас эди. 1206 йилги қирғин натижасида шарқий ва марказий мўғулистон сарҳадларида янги давлат – мўғул давлати ташкил топди. бу давлат …
4
савдо карвони қипчоқ уруғлари томонидан таланди, хоннинг ўтрор ҳокими инолчиқхонни жазолашни сўраб юборган элчиларини шоҳ томонидан ўлдирилиши икки ўртада уруш бошланишига сабаб бўлади. хоразмшоҳ муҳаммад шу даврдаги тарихчилар таъбири билан айтсак, “урушдан қочувчи эмас, уни ўзи излаб топувчи эди”- минг афсуски шу даврда чингизхондай ғайратли, айёр рақиб хоразмшоҳ муҳаммадга рўпара келганди. бу давр бутун шарқ халқлари бошига энг қора кунларни бошлаб берган давр бўлиб инсоният ҳали бундай инқирозни кўрмаганди, мўғуллар ўзларидан маданияти устун бўлган халқларни яратган нодир дурдоналарини, шаҳарларни, ўлкаларни ва майда халқларни бутунлай йўқ қилдилар. мўғуллар 1219 йил сентябрда хоразмшоҳларнинг шарқий чегарасидаги жуда катта ва бой шаҳар ўтрорга ҳужум бошладилар. уруш бошланган вақтда шоҳ теварагидагиларни биринчи гуруҳи бутун қўшинни олиб сирдарё бўйига чиқиб, чарчаб келаётган душманни қарши олиш керак, иккинчи гуруҳи самарқанд яқинидаги қатвон даштида душманга ҳал қилувчи зарба берамиз деса, учинчи гуруҳ лашкарни катта шаҳарларга бўлиш керак, душман келиб атрофни талаб шаҳарларга киролмай олдинги кўчманчилар сингари орқага қайтиб …
5
муҳрини бериб, –“мен учун ўч ол ва хоразмни асраб қол”, деб васият қилади. жалоладдин ҳамроҳларини олиб гурганчга кетади, лекин бу ерда хумортегин бошлиқ қипчоқлар уни ўлдирмоқчи бўладилар. жалоладдин ўзига содиқ 700 кишини олиб, собиқ хўжанд ҳокими темур малик бошчилигида гурганчни ташлаб, мулки холиси бўлмиш ғазнага кетади. гурганч мудофаасига бош бўлган, юзминг қўшинга бошлиғи хумортегин биринчи ҳужумдаёқ енгилади, шундан кейин гурганч мудофааси билан шайх нажмиддин кубро бошчилигидаги ҳунармандлар шуғулланадилар ва душманга етти ой қаршилик кўрсатадилар. тарихий гурганж фожиаси хоразмшоҳлар давлатининг инқирозини билдирар эди. мовароуннаҳр ва хоразмнинг бепоён ҳудудлари чингизхон давлати тасарруфига ўтади. аммо чингизхон ва унинг галалари билан кураш ҳали ўз ниҳоясига етмаган эди. бу курашнинг асосий сардори ва байроқдори султон жалолиддин манкбурн эди. мовароуннаҳр ва хоразмни қўлга киритган чингизхонда султон жалолиддин ҳаёт экан тинчлик йук эди. айниқса, 1221 йилда жалолиддинниинг мўғуллар устидан нисо, нишопур, ғазна атрофларида қозонган ғалабалари чингизхон оромини бузмоқда эди. икки ўртадаги жанг 1221 йилнинг ёзида парвона даштида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жалолиддин мангуберди"

1402747579_42999.doc www.arxiv.uz жалолиддин манкгуберди қорақум йўлбарси, хоразмнинг ёвқур ботири султон жалол ад-дин манкбурни авлодлар хотирасида ҳамиша барҳаётдир. 1097 йилда салжуқийлар ануш тегиннинг ўғли қутбиддин муҳаммадга хоразмшоҳ унвонини беришади, шу йилдан бошлаб хоразмшоҳларнинг энг буюк, забардаст тўртинчи сулоласи-(ануштегинийлар)нинг ҳукмронлик даври бошланган. бу сулола ҳукмронлиги хоразмда 1221 йилгача, хоразмга қарам бўлган ўлкаларда 1231 йилгача, яъни хоразмшоҳ жалолиддин манкбурн вафотигача бўлган даврда тўла таминланган. бу даврда хоразм империя даражасига кўтарилди ва унга 33 та давлат бўйсунди. шу даврда унинг чегаралари шимолий-шарқда дашти қипчоқ чўллари ва тяншан тоғларигача, жанубда ҳинд уммонигача, ғарбда боғдод халифалиги, жанубий шарқда ҳиндистон билан чега...

DOC format, 91.5 KB. To download "жалолиддин мангуберди", click the Telegram button on the left.

Tags: жалолиддин мангуберди DOC Free download Telegram