энг буюк жасорат

DOC 39,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353507053_40088.doc энг буюк жасорат – “энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир” (и www.arxiv.uz энг буюк жасорат “энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир” (и.каримов). ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб ўта олишдан иборат. оддий ўт-ўлан ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. жасорат намуналарини кўрсатади. инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. у нафақат жисми, балки кўпроқ руҳияти талаблари билан яшайди, онгли ҳаёт кечириш учун ички дунёси, маънавий оламига суянади. айни маънавий тамойиллар асосида одамзод қадим-қадимдан дунёни диалектик идрок этиб, икки куч – ёруғлик ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги доимий кураш сифатида талқин этиб келган, эзгуликка интилиб яшаган. дунёдаги кўп халқларнинг эртагу ривоятларида қаҳрамонлар айри-чорраҳа йўлга …
2
ли, буюк қалб эгаси бўлиши керак. юнон афсоналаридаги икар каби ҳалок бўлишини била туриб, қуёшга, ёруғликка, буюк орзу томон парвоз қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. аммо инсоният тараққиётини ҳар доим айни ана шундай одамлар йўлга қўйганлар, шулар тарих ғилдирагини олға силжитганлар. уларнинг маънавий жасорати одамларни ибрат мактаби бўлган. инсоният тариққиёт йўлларини белгилаган буюк кашфиётлар, одамларни руҳан покланиш, қалбан улғайишга даъват этган фан, маданият, санъат ва адабиёт ва бошқа бунёдкорлик дурдоналари ана шундай маънавий жасорат меваларидир. суқрот яратган илм, унинг инсон ва жамиятга доир фалсафаси мана қарийб 2,5 минг йил мобайнида шарқу ғарб алломаларини руҳлантириб келмоқда. унинг ҳаёти ва ўлими тарихи инсон руҳий қувватининг чинакам рамзига айланган. одоб ва аҳлоқни фалсафий теран тадқиқ қилган суқрот ҳокимият томонидан айбланиб ўлим жазосига ҳукм этилади. шогирдлари унга қамоқдан қочиб жонини сақлаб қолишни таклиф этишганда, бундан воз кечади. суқрот учун қамоқдан қочиш ўзи тарғиб қилган ва ўзи бутун умр риоя этган қоидаларга, умр ишига ва …
3
қилмади ва ўтда куйдирилди. худди шундай, ўнлаб европа алломалари жаҳолат қурбонлари бўлишди. марказий осиёда ҳам юзлаб ана шундай буюк жасорат соҳибларини санаб ўтиш мумкин. хусусан, хоразм маъмун академиясида фаолият кўрсатган абу наср ибн ироқ, абу райҳон беруний, ибн сино, маҳмуд хўжандий, аҳмад ибн муҳамад хоразмий, аҳмад ибн ҳамид найсабурий каби алломаларнинг фидойилиги туфайли шарқ зиё масканига айланди. уларнинг илмий кашфиётлари, машаққатли меҳнат ортида яратган асарлари жаҳон илм-фанининг ривожига беқиёс ҳисса бўлиб қўшилди. эл-юрт мустақиллиги йўлида ўз жонини фидо қилган нажмиддин кубро ёки жалолиддин мангубердиларнинг жасоратисиз, мамлакатни ривожлантириш, давлатни мустаҳкамлашга умрини бахшида этган амир темурсиз, халқ фаровонлиги, жамият барқарорлиги ҳақида қайғурган алишер навоийсиз, ватан ишқи билан буюк салтанатни яратган заҳириддин муҳаммад бобурсиз ўзбек халқининг тарихини ва буюк келажагини тасаввур этиш мумкин эмас. хх асрнинг кўп халқлар учун қайғули тарихида ҳам бундай улуғ сиймолар кўп. масалан, ҳиндистонда миллий озодлик кураши раҳбарларидан бири, атоқли мутафаккир, файласуф “маҳатма” (“буюк қалб”) тахаллуси билан машҳур бўлган …
4
рди. бу сиёсатнинг асл моҳияти халқларни, хусусан ўзбек халқини тарихдан айириш, ўзлигини йўқотиш, ўлкани хом ашё базасига айлантиришдан иброт эди. шунинг уучун халқнинг миллий тарихи, орияти, маданиятини ҳимоя қилишга ҳаракат қилган ҳар қандай инсонга “халқ душмани”, “ватан хоини” каби тамғалар босилиб, қатағон қилинди. шундай таҳликали даврда ҳам ўзбек зиёлилари халқнинг орияти ҳимоясига отланиб, фидойилик кўрсатишди, бу йўлдаги қийинчилик ва таъқиблардан руҳан букилмай дадил тура олишди. шундай шахслар қаторида абдулла қодирий, ойбек, абдулла қаҳҳор, мақсуд шайхзода, саид аҳмад, шукрулло сингари шоир ва ёзувчилар, яҳё ғуломов, иброҳим муминов каби ўнлаб, юзлаб олимларнинг номларини келтириш мумкин. масалан, археолог олим яҳё ғуломов ссср даврида ўзбекистонни яхлит пахта даласига айлантириш сиёсати туфайли қаърида тарихий обида ва ёдгорликлар яширинган тепаликлар текисланишига қарши чиқади. шу туфайли тазъйиққа учраганда ҳам олим ўз ҳаётий ва илмий қарашларидан воз кечмади. тарих ва келажак олдида масъулиятни ҳис этиб тизимга, унинг бемаъни сиёсатига мардона қаршилик кўрсатган шундай инсонлар туфайли ўзбек халқининг бой …
5
зумга ҳам тўхтамади. халқ келажаги, ватан истиқболи учун курашиб, ёниб яшаган ана шундай қаҳрамонлар маънавий жасорат тимсоли сифатида одамларни эзгуликка, фидойиликка даъват этиб келади, миллатнинг ўзлигини чуқурроқ англашга ёрдам беради.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"энг буюк жасорат" haqida

1353507053_40088.doc энг буюк жасорат – “энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир” (и www.arxiv.uz энг буюк жасорат “энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир” (и.каримов). ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб ўта олишдан иборат. оддий ўт-ўлан ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. жасорат намуналарини кўрсатади. инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. у нафақат жисми, балки кўпроқ руҳияти талаблари билан яшайди, онгли ҳаёт кечириш учун ички дунёси, маънавий оламига суянади. айни маънавий та...

DOC format, 39,0 KB. "энг буюк жасорат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: энг буюк жасорат DOC Bepul yuklash Telegram