mardlik - jasorat va matonat

DOCX 7 pages 33.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
“мардлик – жасорат ва матонат” “мардлик – жасорат ва матонат” деганда одатда, биринчи галда ҳарбийлар, уларнинг фаолияти кўз олдимизга келади. мардлик тимсоли бўлган жасорат ва матонат нафақат ҳарбийлар, уруш пайтлари ёки ҳарбий вазиятларда, балким барча даврларда инсон томонидан амалга ошириладиган хатти-ҳаракат сифатида баҳоланади. бугунги кунда бутун дунёда глобал муаммолардан бирига айланиб бораётган, кўплаб мамлакатларни қамраб олган ва қурбонлар берилишига олиб келган пандемия шароитида ҳаёт кечираётганлигимизнинг ўзи, қолаверса кўринмас ёв ҳисобланаётган ушбу касалликка қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг фаолияти – бу жасорат тимсолидир. узоқ тарихимизда аждодларимизнинг она юрт, миллат эрки, озодлиги йўлидаги курашлари мардлик, жасорат тимсолидир. мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида, авваламбор, асосий устувор йўналишларидан бири миллий армияни шаклантиришдир. бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига хос бўлган юксак фуқаролик фазилатларини ўзида мужассам этадиган том маънодаги умумхалқ байрамига айланди. ҳозирги кунда дунёда олдиндан айтиш қийин бўлган …
2 / 7
мобайнида аниқ натижаларга эришилди, қуролли кучлар келгусидаги қиёфасини белгилаб берадиган стратегик тамойиллар ва ана шу мақсадга эришишга қаратилган кенг кўламли комплекс чора-тадбир ишлаб чиқилди. аввало, ташқи сиёсат мослашувчанлиги ва очиқлиги, қўшниларимиз билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини сақлаш энг устувор вазифа экани ҳақидаги принциплар асосида ўзбекистон республикасининг мудофаа доктринаси янгиланган ҳолда қабул қилинди. 2017 йилда миллий гвардия ва мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ташкил этилди, ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, уларни босқичма-босқич замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди. мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ролини ошириш бўйича ишлар бутунлай янги сифат босқичига кўтарилди. ҳар бир ҳудудда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди, уларга бевосита раҳбарлик қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юкланди. униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида мустаҳкам ҳаётий позиция ва ватанимиз …
3 / 7
кредитлар бериш асосида кўп қаватли уй-жойлар босқичма-босқич барпо этилмоқда. айниқса, кейинги йилларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айланиб бормоқда. минтақамизда очиқлик ва миллий манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш тамойилларига асосланган янги сиёсатни амалга ошириш доирасида қуролли кучларимиз марказий осиёнинг барча мамлакатларидаги ҳамкасблари билан яқин шериклик алоқаларини ўрнатди ва мустаҳкамламоқда. сўнгги йилларда биз бир қатор қўшма ўқув машғулотларини биргаликда ўтказилди. шунингдек, юқори даражадаги ҳарбий делегацияларнинг ташрифларини ташкил этилди, тезкор ва жанговар тайёргарлик борасида тажриба алмашилди. тобора кучайиб бораётган бундай ҳамкорлик бугунги кунда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни, марказий осиё деб аталмиш умумий уйимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг муҳим омилига айланиб бормоқда. дунёдаги энг юксак стандартлар даражасида ташкил этилган узлуксиз ҳарбий таълим тизими изчил ривожлантириб борилмоқда. ҳозирги пайтда янгитдан тузилган, моҳият эътибори билан ноёб бўлган ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти мамлакатимизнинг замонавий олий таълим муассасалари қаторидан муносиб жой эгаллади. …
4 / 7
да бизнинг ҳарбийларимиз ўзларининг профессионал тайёргарлик даражаси бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатлар армияларининг ҳарбий хизматчиларидан асло қолишмаслигини сўзда эмас, амалда исботламоқда. халқаро ҳарбий ўқув мусобақаларида, армиялар ўртасидаги ва спорт беллашувларида ўзбекистон вакиллари ўзларининг маҳорати, руҳан бақувватлиги, ғалабага бўлган иродасини намоён этмоқда, буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари эканликларини яққол кўрсатмоқда. мисол учун ўзбекистон мудофаа вазирлиги тизимда 2019 йил давомида эришилган 15та юқори натижани санаб ўтсак; 1. санкт-петербург шаҳрида мдҳга аъзо давлатларнинг олий таълимгача муассасалари ўртасида илк бор ўтказилган халқаро олимпиадада ўзбекистон «темурбеклар мактаби» ўқувчилари 2-ўринни эгаллади. 2. ўзбекистон армиясининг жанговар самардорлиги 10-12 фоизга, жанговар қудрат қарийб икки баробарга ошди. 3. ҳарбий соҳада махсус тиббий кўрик босқичлари икки баробарга қисқарадиган бўлди. 4. президент қарорига асосан, муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университетининг maxсус факультети мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди. 5. ўзбекистон қуролли кучлари ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди. 6. мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини …
5 / 7
й эстафета»да ҳам ўзбекистон биринчиликни қўлга киритди. 11. мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари «марказ-2019» халқаро ўқув-машғулотида қатнашди. 12. ўзбекистон қуролли кучлари академиясида замонавий ҳарбий можароларга бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. 13. ўзбекистон ҳарбийлари англияда ўтказилган халқаро «кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди. 14. россия ҳарбий академиясида ўзбекистон армиясига бағишланган махсус бурчак пайдо бўлди. 15. ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ақш ҳарбий хизматчилари (миссисипи, ақш) ўртасида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган «энг яхши жангчи» ҳарбий танловида иштирок этиб, ўз тоифаларида 1-ўринни қўлга киритди. ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси бутун ўзбекистон халқида, айниқса, ёшларимизда миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини, ватан ҳимоячисидек шарафли касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини уйғотмоқда. миллий армиямизни қурол-яроғ ва бошқа зарур воситалар билан таъминлашга қодир бўлган мудофаа-саноат комплексимизни янада ривожлантириш бўйича вазифалар босқичма-босқич ҳал қилинмоқда. чирчиқ авиация таъмирлаш заводи ва жанговар ўқ-дорилар ишлаб чиқарадиган корхонанинг модернизация қилингани ва техник қайта жиҳозлангани бунга яққол мисол бўла олади, уларда қайта ташкил этилган илмий-техник салоҳият …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mardlik - jasorat va matonat"

“мардлик – жасорат ва матонат” “мардлик – жасорат ва матонат” деганда одатда, биринчи галда ҳарбийлар, уларнинг фаолияти кўз олдимизга келади. мардлик тимсоли бўлган жасорат ва матонат нафақат ҳарбийлар, уруш пайтлари ёки ҳарбий вазиятларда, балким барча даврларда инсон томонидан амалга ошириладиган хатти-ҳаракат сифатида баҳоланади. бугунги кунда бутун дунёда глобал муаммолардан бирига айланиб бораётган, кўплаб мамлакатларни қамраб олган ва қурбонлар берилишига олиб келган пандемия шароитида ҳаёт кечираётганлигимизнинг ўзи, қолаверса кўринмас ёв ҳисобланаётган ушбу касалликка қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг фаолияти – бу жасорат тимсолидир. узоқ тарихимизда аждодларимизнинг она юрт, миллат эрки, озодлиги йўлидаги курашлари мардлик, жасорат тимсолидир. мамлакатимизда ҳуқуқий демокр...

This file contains 7 pages in DOCX format (33.1 KB). To download "mardlik - jasorat va matonat", click the Telegram button on the left.

Tags: mardlik - jasorat va matonat DOCX 7 pages Free download Telegram