aбу наср ибн форобий

DOC 39.0 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1
1353495059_40032.doc форобий (тахаллуси; асл исм-шарифи aбу наср ибн муҳаммад ибн узлуғ тархон форобий (873, фороб — 950, дамашқ) — ўрта асрлар мусулмон шарқининг машҳур мутафаккири, қадимги юнон фалсафасининг энг йирик давомчиси ва тарғиботчиси www.arxiv.uz aбу наср ибн форобий (873-950) — асл исм-шарифи aбу наср ибн муҳаммад ибн узлуғ тархон бўлиб, форобий унинг нисбасидир. ўрта асрлар мусулмон шарқининг машҳур мутафаккири, қадимги юнон фалсафасининг энг йирик давомчиси ва тарғиботчиси. қад. юнон илм-фанининг билимдони сифатида аристотелнинг “метафизика”, “физика”, “метеорология” ва мантиқ соҳасига оид китобларига, птолемей, александр афродезийский ва б.ларнинг ахлоқ-одоб, психология, табиий фанлар бўйича яратган илмий рисолаларига шарҳлар ёзган. (“икки файласуф — арасту ва галеннинг барча фикрлари тўғрисида китоб”, “арасту ва гален ўртасида воситачилик” ва б.) айниқса, аристотел фал.сини талқин этиш ва мантиқ соҳасидаги ишлари унинг, дунёда “ал-муаллими соний” (“иккинчи муаллим”) ва “шарқ аристотели” каби номлар билан шуҳрат қозонишига сабаб бўлди. шунингдек, ф. илм-фаннинг турли соҳаларига тааллуқли мумтоз асарлар муаллифи ҳамдир. у бeринчилардан …
2
бўлиши мумкин бўлган нарсаларнинг биринчи сабаби эканлигини уқтиради ва бу билан мусулмон шарқи халқларининг оламни тушуниш билан боғлиқ маънавиятини янги поғонага олиб чиқади. биринчи сабаб сифатида у ўзга сабаб ёки турткига муҳтож бўлмаган зотни (худони) эътироф этади. унингча оламни яратган зотда нуқсон ва қусурлар, зиддият, номутаносиблик, беқарорлик, билмасликдан билишга қараб йўналиш каби жараён йўқ. у мутлақ борлиқ ва донишмандлик ифодасидир. у яратади, лекин бошқа нарсалар томонидан яратилмайди. мазкур илмий қарашларнинг илмий-исломий тафаккур билан уйғунлаштирилиши ислом эътиқодидаги халқларнинг аллоҳ ва борлиқ тўғрисидаги тасаввурларини илм-фан асослари билан мустаҳкамланиши ва бу ғоя билан суғорилган маънавиятнинг аввало илм аҳли, сўнг эса одамлар орасида кенг ёйилишига ҳамда анъанавий маънавият сифатида шаклланишига сабаб бўлган эди. ф. га кўра “вужуди мумкин” салтанати аксинча, доимо ўзгаришда, зиддиятли муносабатларда, унда барча нарсалар оддийликдан мураккабликка, тартибсизликдан тартиблиликка, норасоликдан камолотга қараб юз тутади. “вужуди вожиб” яратган нарсалардан дастлабкиси биринчи ақлдир. биринчи ақл фаол ақл сифатида ҳар бир сайёрага хос ақлларни вужудга …
3
дрок, сезги, хотира, тасаввур, мантиқий тафаккур, ақл, нутқ) орқали воқеликни ўзлаштира боради. айнан шу воситалар туфайли инсон илм-фанни яратади. билиш жараёни чексиз бўлиб, у инсонинг жонли мушоҳадаси ва тафаккурнинг билмасликдан ноаниқ нарсани билишгача бўлган ўта мураккаб йўлни қамраб олади. бу йўналиш ҳодисалар оқибатини билишдан унинг сабабини билишни, акциденциядан субстанцияга етиб боришни мақсад қилиб қўяди. лекин бу йўналиш сабабдан оқибатга, моҳиятдан ҳодисага, ақлдан жонли мушоҳадага томон қаратилганда айни муддао бўлар эди. амалда эса бор имкониятдан фойдаланиш лозим. ақлий билиш ф. талқинида икки жиҳатга эга. биринчидан, у конкретдан узоқлашиш ва унда умумий томонларни ажратиб олишни, иккинчидан эса, ушбу умумийлик кўмагида конкрет жиҳатнинг моҳиятига чуқурлашишни тақозо қилади. пировардида ақл замин сирларидан воқиф бўлиб, самовий жисмларни билишга киришади. ақлий билиш коинот ақли кўмагида баркамол илмга айланади. гарчи инсон ақлини коинот ақлига тиқиштира бериш билиш назариясига мистиканинг кириб боришига йўл очиб берган бўлса-да, у ижобий аҳамиятга эга эди, чунки у билишнинг рационал методини асослаб беришга …
4
га киришиши, ва унинг камолотга эришуви сабаблари бўлмиш хайр-эҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатларга диққатни жалб этиши зарур. ф.нинг адолатли, фазилатли жамият, давлатни демократия талаб ва тамойилларидан келиб чиққан ҳолда бошқариш тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари диққатга сазовордир. мутафаккирнинг орзусидаги адолатли жамиятда кишиларнинг самарали меҳнатига, илм соҳибларига, уларнинг ақл-заковатига, фазилатли ахлоқ-одобига, ҳаётий тажрибасига юксак баҳо берилади. диний адоват, ўзга динларга эътиқод қилувчиларга нафрат каби сифатлар қораланади. унинг учун энг муҳими — кишиларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиши эмас, балки маърифатнинг тантанаси, илм-фаннинг иқболи, инсон камолоти, бахт-саодат, эзгуликнинг қарор топиши, инсонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигидир. бундай жамиятда касб-ҳунар, илмни эгаллашга кенг йўл очиб берилади. жамиятда тенгҳуқуқлик ва эркинлик салтанати ҳукмронлик қилади, якка ҳокимликка барҳам берилади. давлат бошлиқларини фуқароларнинг ўзлари сайлайдилар. сайланган бошлиқлар халқ манфаатларига зид ҳаракат қилсалар, улар ўз амал-мансабларидан четлаштирилади. орзудаги давлат арбоблари ўз фаолиятларида адолат, тенгҳуқуқлик, фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутадилар. ф.нинг ундан кейинги авлод зиёлилари, машҳур олим ва мутафаккирлари дунёқарашининг шаклланиши ва ривожига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "aбу наср ибн форобий"

1353495059_40032.doc форобий (тахаллуси; асл исм-шарифи aбу наср ибн муҳаммад ибн узлуғ тархон форобий (873, фороб — 950, дамашқ) — ўрта асрлар мусулмон шарқининг машҳур мутафаккири, қадимги юнон фалсафасининг энг йирик давомчиси ва тарғиботчиси www.arxiv.uz aбу наср ибн форобий (873-950) — асл исм-шарифи aбу наср ибн муҳаммад ибн узлуғ тархон бўлиб, форобий унинг нисбасидир. ўрта асрлар мусулмон шарқининг машҳур мутафаккири, қадимги юнон фалсафасининг энг йирик давомчиси ва тарғиботчиси. қад. юнон илм-фанининг билимдони сифатида аристотелнинг “метафизика”, “физика”, “метеорология” ва мантиқ соҳасига оид китобларига, птолемей, александр афродезийский ва б.ларнинг ахлоқ-одоб, психология, табиий фанлар бўйича яратган илмий рисолаларига шарҳлар ёзган. (“икки файласуф — арасту ва галеннинг бар...

DOC format, 39.0 KB. To download "aбу наср ибн форобий", click the Telegram button on the left.

Tags: aбу наср ибн форобий DOC Free download Telegram