афина қулдорлик демократияси

DOC 47,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1353414309_39987.doc афина қулдорлик демократияси www.arxiv.uz режа: 1. афинада қулдорлик демократиясининг ривожланиши. 2. перикл фаолияти. 3. қулдорлик демократиясининг чекланганлиги. юнон-эрон урушларидан кейин афинанинг денгизчилик қудрати янада ўсди. милоддан аввалги vi асрда солон ислоҳотлари натижасида мулкий мавқега кўра сиёсий ҳуқуқларга эга бўлган фуқаролар орасида i-афина денгиз иттифоқининг таянчига айланган фетлар - афинанинг камбағал фуқаролари мавқеи янада ошди. урушлар вақтида кўпчилик демократик қатламлари афинада йўқлиги пайтида аслзодалар ҳокимияти ва уларнинг таянчи ареопаг кучайган бўлса, урушлардан сўнг демократик қатламлар кучайиб, сиёсий курашлар авж олди. милоддан аввалги 462 йилда демократик гуруҳлар йўлбошчиси эфиальт ўтказган ислоҳотлар натижасида ареопаг-афина олий суди фаолиятини чеклади. бунинг учун аслзодалар эфиальтни ўлдирганлар. шунга қарамай афинада демократик қатламни сиёсий мавқеи мустаҳкамланиб борган. перикл даврида эса аслзодалар гуруҳи раҳбари фукидид (тарихчи эмас) мамлакатдан бадарға қилингач демократик жараёнларни янада такомиллаштириш имкониятлари пайдо бўлган. қадим замонлардан бошлаб афинада, шунингдек аттиканинг бошқа жойларида ҳам халқ йиғинининг таъсири кучли эди. халқ йиғини бир ойда 4 марта чақирилган. …
2
и қилиб сайланди. у аслзода ва бадавлат оиладан чиққан бўлиб, унга қарашли ерларда ва устахоналарда ўнлаб қуллар, ёлланган ишчилар ишлаган. перикл истеъдодли ва билимли киши бўлиб, ажойиб нотиқ ҳам эди. у минбарга чиққанда ўзини вазмин ва улуғвор тутган, дона-дона қилиб, сўзлаган. лекин у баъзан ғазаб билан сўзлаганда юнонлар уни худди душманларга яшин ва чақмоқ отаётган зевсга ўхшаб кетади, дейишган. перикл кўп ҳолларда аттика демоси манфаатларини кўзлаб иш тутган. шунинг учун ҳам демос ва халқ йиғини 15 йил сурункасига уни биринчи стратег лавозимига сайланган. бу лавозимда у умрининг охиригача ишлаган. у ўз фаолияти давомида бутун юнонистонни афина қўл остида бирлаштиришга ҳаракат қилган. у бутун чоралар билан денгиз иттифоқини мустаҳкамлайди. унга янги-янги иттифоқчиларни жалб қилади. иттифоқда афиналикларнинг ҳукмронлик қилишидан норози бўлган баъзи шаҳар-давлатлар иттифоқдан чиқишга уринган. перикл бундай уринишларга қарши курашиб, турли йўллар билан уларни иттифоқда қолишга ундаган. иттифоқдан чиқиб кетишга астойдил ҳаракат қилганларни эса қурол кучи билан аёвсиз бостириб турган. перикл …
3
тифоқчилар тўлайдиган аъзолик бадалидан фойда кўриб турадиган фетлар ҳам манфаатдор бўлганлар. афина қулдорлик демократияси қулдорларнинг қуллар устидан ҳукмронлигини таъминлайдиган идора усули эди. юнонистондаги бошқа шаҳар-давлатларнинг аксариятида афина демократияси сингари демократия ўрнатилган. милоддан аввалги v асрда қулдорлик демократияси ўзининг энг юқори поғонасига кўтарилади. ҳамма ерда бу демократия эркин кишиларнинг қуллар устидан бўлган ҳокимиятини таъминлайди. шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу хокимиятдан аттикадаги аҳолининг озгина қисми фойдаланган, холос. отаси ҳам онаси ҳам туб афиналик бўлган эркак кишиларгина афина қулдорлик давлатининг тўла ҳуқуқли фуқароси ҳисобланган. улар халқ йиғинида фаол қатнашиб, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эдилар. аммо бошқа вилоятлардан аттикага кўчиб келган кишилар ва уларнинг авлод-аждодлари афина фуқаролари эга, бўлган ҳуқуқлардан маҳрум бўлган. улар аттикада яшаётганликлари учун алоҳида солиқ тўлашлари керак эди. одамларни ва маъмуриятни алдаб ўзини аттика фуқароси қилиб кўрсатган ёки кўрсатишга ҳаракат қилган кишилар қул қилинган. афиналик аёллар халқ йиғинларида қатнаштирилмаган, уларнинг асосий вазифаси - "уй-рўзғорни яхши тутиш ва эрига итоатда бўлиш" …
4
иб қўйилган. халқ йиғини бўладиган куни бойлар ҳам, ҳунармандлар ҳам, бозорда буюмларни сотиб бўлган савдогару деҳқонлар ҳам, хуллас ҳамма агорада тўпланишган. афиналиклар агорада турли янгиликлардан хабардор бўлишган. қадимги юнонлар учун агорада бориш, бизнинг замондаги одамлар учун газета, радио ва телевидения қандай аҳамиятга эга бўлса, худди шундай аҳамиятга эга эди. ўспиринлар, йигитлар ва катта ёшдаги эркаклар гимнасийларда тўпланишар эдилар. бу ерда машҳур олимлар маърузалар ўқиган, суҳбатлар ўтказиб турилган. шу ернинг ўзида юнонлар тажрибали муаллим раҳбарлигида кураш, ҳар хил ўйин ва машқлар билан шуғулланганлар. концертлар қуйиладиган катта бинода юнонистондаги энг яхши созанда ва хонандалар мусобақалари ўтказилган. мусобақаларда кўплаб мусиқа ишқибозлари ҳам тўпланган, ким ютиб чиққанлигини ҳам шулар белгилаган. йилига бир неча марта театр томошалари қўйилиб, турилган ва бу томошаларда ўнг минглаб томошабинлар ҳозир бўлишган. шундай қилиб, афинадаги ижтимоий ҳаёт эркин кишиларнинг ақлий ва жисмоний жиҳатдан камол топиши учун кенг имкониятлар яратиб берган эди. айни пайтда афина иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ҳам равнақ …
5
афина қулдорлик демократияси - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "афина қулдорлик демократияси"

1353414309_39987.doc афина қулдорлик демократияси www.arxiv.uz режа: 1. афинада қулдорлик демократиясининг ривожланиши. 2. перикл фаолияти. 3. қулдорлик демократиясининг чекланганлиги. юнон-эрон урушларидан кейин афинанинг денгизчилик қудрати янада ўсди. милоддан аввалги vi асрда солон ислоҳотлари натижасида мулкий мавқега кўра сиёсий ҳуқуқларга эга бўлган фуқаролар орасида i-афина денгиз иттифоқининг таянчига айланган фетлар - афинанинг камбағал фуқаролари мавқеи янада ошди. урушлар вақтида кўпчилик демократик қатламлари афинада йўқлиги пайтида аслзодалар ҳокимияти ва уларнинг таянчи ареопаг кучайган бўлса, урушлардан сўнг демократик қатламлар кучайиб, сиёсий курашлар авж олди. милоддан аввалги 462 йилда демократик гуруҳлар йўлбошчиси эфиальт ўтказган ислоҳотлар натижасида ареопаг-афина о...

Формат DOC, 47,0 КБ. Чтобы скачать "афина қулдорлик демократияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: афина қулдорлик демократияси DOC Бесплатная загрузка Telegram