саноат биноларининг бошка элеметлари

DOCX 93.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544336947_73267.docx саноат биноларининг бошка элеметлари режа: 1. зиналар. 2. пардадеворлар. 3. дарвоза ва эшиклар. 4. деформация чоклари. зиналар. саноат бинолари зиналари асосий, хизмат, ёнғинга ва шикастланишга қарши ўрнатиладиган зиналарга бўлинади. асосий зиналар қаватлар аро алоқани бир - бирига боғлаш ва одамлари эвакуация қилиш учун хизмат қилади. тузилмалари фуқаро бинолари зиналарига ўхшаш бўлади. (расм 33) расм 33.саноат бинолари асосий зиналари тури а – икки маршли (марказий маршли), б – уч маршли, косоурларга алоҳида поғоналар ўрнатилади: 1 – косоур, 2 – ўровчи материал, 3 – тўсин, 4 - лифт зиналар майдони девори ғиштдан ёки панелдан қилиниб, зина пойдеворларига ёки пойдевор тўсинларига таянади. зина марши ва майдончаси темирбетон элементлардан бутун (яхлит) қилиб тайёрланади. айрим ҳолларда зина марши ва майдончаси алоҳида бўлади, у ҳолда зина майдончаси деворлари юк кўтарувчи бўлиб, бино асосий каркасига тузилмавий боғланмаган бўлади. унификацияланган маршлар эни 1350,1500 ва 1750 мм, маршни кўтарилиш баландлиги 1,2 дан 2,1 м гача. марш қиялиги 1:2, …
2
ва ундан ошиқ бўлган биноларда ўрнатилади. баландлиги 10 – 30 м бўлса ёнғинга қарши зиналар вертикал ҳолатда, агар 30 м ошса 800 қияликда қўйилади ва унинг оралиқ майдончалари бўлади. вертикал зиналар эни 600 мм, маршлар - 700 мм бўлади. бино периметри бўйлаб зиналар орасидаги масофа камида 200 м олинади. зиналар деворларга ёки бино каркасига баландлиги ҳар 2,4 – 3,6 м да жойлашган бурчакдан қилинган анкерлар билан маҳкамланади. шикастланишга қарши зиналар шикастланиш (авария) ёки ёнғин вақтида одамларни бинодан эвакуация қилишга хизмат қилади. шикастланишга қарши зиналарнинг марши эни камида 700 мм, қиялиги 1:1 ва ўрамаси баландлиги 800 мм бўлади. пардадеворлар. биноларда пардадеворлар сони мумкин қадар кам бўлишга эришиш керак, чунки улар табиий ёруғликни ва ҳаво алмашувини қийинлаштиради, ҳамда бинони универсаллик даражасини камайтиради. пардадеворлар мустаҳкам, бикир, ўрнатилиши индустриал бўлиши, ёнғинга чидамли ва иқтисодий талабларга жавоб бериш керак. хоналарнинг функционал жараёнига қараб пардадеворлар ўровчи ва ажратувчига бўлинади. уровчи пардадеворлар асбоб - ускуналар омборларига, оралиқ …
3
емент листли пардадеворлар каркаси металдан бўлиб, баландлиги 2,4 ва 2,6 м бўлади. пардадевор тузилмаси номинал ўлчами 1,2х6 м ва 2,4х6 м бўлиб, йиғма бўлинадиган панел ва устунчадан иборат. уровчи пардадеворлар ёғочдан ва темирбетон шитлардан ҳам тайёрланилади. ажратувчи пардадеворлар заҳарли моддалар чиқаётган, шовқин бўладиган хона ва бўлимларни бошқа хоналардан ажратиш учун цех ичидаги хонанинг бутун баландлиги бўйича ўрнатилади. бундай пардадеворлар ғиштдан, кичик блоклардан, шиша профилитдан, шиша блокдан, темирбетон панелдан, профилланган ва асбестцементдан қилинади. ыалинлиги 120 ва 250 мм ғиштли пардадеворлар ўз юкини кўтарувчи ҳисобланади. улар устунлар орасида ёки уларга тираб тикланади. пардадеворлар бикирлигини ошириш учун ғиштли пилястрлар қилинади ёки метал фехверх устунларга (қадами 6 м) маҳкамланади. ьиштли пардадеворлар пойдевор тўсинларига, баландлиги 4 м гача бўлса, полнинг бетонли тайёрловчи қатламига таянади. кўп қаватли биноларда пардадеворлар ораёпма плиталарга таянади ва каркас устунларига маҳкамланади. ишлаб чиқаришда технологик жараённи ўзгариши натижасида, хоналарни қайта режалашда ғиштли пардадеворлар қийинчилик туғдиради, ҳамда уларни тиклаш қийин. бундай ҳолларда ажратувчи …
4
фибролитдан ёки метал каркасли асбестоцементли листдан қилинади. панеллар асосий ва фархверх устунларга суялади. панеллар устунларга бирлаштурувчи элементлар ёрдамида, девор панелларини маҳкамлашга ўхшаган қилиб маҳкамланади. енгил метал тузилмали биноларда ажратувчи пардадеворлар метал профилланган туника листлардан ўрнатилади. бундай пардадеворлар каркаси устунча ва ригеллардан, ҳамда профилланган листлар билан ўралган бўлади. шиша блокдан ва шиша профили листдан қилинган пардадеворлар яхши, сифатли ҳисобланади. дарвоза ва эшиклар. полда юрадиган транспортларни ва одамлар оқимини цехларга кириши учун ташқи деворларга дарвозалар қўйилади. дарвозалар орасидаги масофа технологик талабларига ва хоналарни эвакуация қилиш шароитига боғлиқдир. дарвоза ўринлари ўлчами қилиб 600 мм модул қабул қилинган. типовой дарвоза ўлчамлари 2,4х2,4; 3х3; 3,6х3; 3,6х3,6; 3,6х4,2; ва 4,8х5,4 м бўлади. оғир машинасозликнинг катта оралиқли йиғув цехларда, самолётсозликда дарвоза ўлчамлари бирнеча ўнлаб метр бўлиши мумкин. дарвозалар бўйлама кетган ва ён деворларга ўрнатилади. дарвозадан ташқарига қиялиги 1:10 бўлган пандуслар кўрилади. дарвозалар қуйидаги кўринишда: ланг очиладиган, суриладиган, кўтариладиган, кўтариб буриладиган ва тебранадиган бўлади. (расм 34) расм 34.саноат …
5
ал каркасли бўлиб, юпқа тахталар (филенкалар) ва ойна ўрнатилган тавақалардан иборат. битта тавақасида одамлар ўтиши учун эшикча қўйилади. тавақалар ўрин тепасига ўрнатилган релсдаги иккита роликга осиб қўйилади, ҳамда вертикал ҳолатдан чиқиб кетмаслиги учун швеллердан қилинган йўналтирувчи тўсиқга ўрнатилади. сурилиб букланадиган дарвозалар тавақаси бир бирига шарнир боғланган қисқа тавақалар (створкалар) дан иборат бўлиб, очилганда букланиб озгина жойни эгаллайди. кўтариладиган дарвозалар бир, икки ва бирнеча элементли горизонтал тавақалардан иборат, очилаётганда тавақа йўналиши бўйича юқорига кўтарилади. кўтарилиб - буриладиган дарвозалар тавақаси каркаси тўғри бурчакли металл қувурлардан қилиниб юпқа тахта, органик шиша, коғоз қатламли пластиклар билан тўлдирилади. бу дарвозалар тавақаси икки тавақали, очиладиган пайтда тавақалар буралиб тепадон (перемичка) тагига букланиб горизонтал ҳолатни олади. тебранадиган дарвозалардаги тавақа ромига резина ёки ялтироқ эгилувчан пластик тортилади. бундай дарвозалардан ҳайдовчи тўхтамай ўтади. саноат бинолари эшиклари материали бўйича ёғочдан, металдан ва шишадан қилинади, тузилмаси бўйича бир ва икки тавақали ланг очиладиган, суриладиган ва тебранадиган ёппа (глухие) ва ойнакланганга бўлинади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "саноат биноларининг бошка элеметлари"

1544336947_73267.docx саноат биноларининг бошка элеметлари режа: 1. зиналар. 2. пардадеворлар. 3. дарвоза ва эшиклар. 4. деформация чоклари. зиналар. саноат бинолари зиналари асосий, хизмат, ёнғинга ва шикастланишга қарши ўрнатиладиган зиналарга бўлинади. асосий зиналар қаватлар аро алоқани бир - бирига боғлаш ва одамлари эвакуация қилиш учун хизмат қилади. тузилмалари фуқаро бинолари зиналарига ўхшаш бўлади. (расм 33) расм 33.саноат бинолари асосий зиналари тури а – икки маршли (марказий маршли), б – уч маршли, косоурларга алоҳида поғоналар ўрнатилади: 1 – косоур, 2 – ўровчи материал, 3 – тўсин, 4 - лифт зиналар майдони девори ғиштдан ёки панелдан қилиниб, зина пойдеворларига ёки пойдевор тўсинларига таянади. зина марши ва майдончаси темирбетон элементлардан бутун (яхлит) қилиб тайёрланад...

DOCX format, 93.6 KB. To download "саноат биноларининг бошка элеметлари", click the Telegram button on the left.