кадимги хоразм давлатчилиги

PPT 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1422811464_60062.ppt слайд 1 www.arxiv.uz www.arxiv.uz режа. 1. қадимги хоразм ва катта хоразм муаммолари. 2. ёзма манбалар. 3. археологик манбалар. www.arxiv.uz www.arxiv.uz юз йилдан ошдики, хоразм давлатчилиги тарихи олимлар ўртасида қизғин мунозараларнинг сабабчиси бўлиб келмоқда. бу борада ёзма манбалар билан шуғулланувчи тарихчилар ва археологлар ўртасида илмий келишмовчиликлар ҳам мавжуд. бу бахслар асосида фанда «қадимги хоразм» ва «катта хоразм» терминлари пайдо бўлди. афсуски, бу терминларни бир-биридан ажрата олмайдиган тадқиқотчилар ҳам борки, бу масалани янада чигаллаштирмоқда. www.arxiv.uz www.arxiv.uz асқаров а.а. қадимги хоразм тарихига доир баъзи бир масалалар тошкент, 2004. – б. 76-84. * геродот ўзининг "тарих" китобининг учинчи қисмида ак(ес) дарёси ва бу дарёга қурилган тўғон тўғрисида маълумот беради. бу маълумотга кўра акес дарёси гиркания, парфия, тамания, дрангиана ва хорасмияликлар чегарасида жойлашган. шу маълумотларни асос қилиб в.в. бартольд қадимги хоразм давлати бўлганлиги тўғрисида ёзган эди. жуда кўплаб тадқиқотчилар акес дарёсини ҳозирги туркманистон ҳудудидаги тежен дарёси билан қиёслайдилар. с.п. толстов эса акес дарёсини ҳозирги …
2
хорезм. - м.: 1948). * в.в. струве хоразм давлатчилиги тўғрисида шундай ёзади: «...ёзма манбалар бўйича гапирадиган бўлсак, мил.ав. vi асрда ўрта осиёда энг камида иккита сиёсий бирлашма, давлатлар бўлган. булар амударёнинг қуйи оқимидаги хоразм, юқори оқимидаги бақтрия давлатларидир. уларнинг маданий ва сиёсий таъсир доираси анча кенг бўлган. хоразм копетдоғ этаклари ва тежен ўлкасини, мумкинки сўғдиёнани ҳам бирлаштирган бўлса, бақтрия ўз ҳудудидан ташқари мурғоб ўлкаларини ҳам ўз ичига олган». www.arxiv.uz www.arxiv.uz струве в.в. древний иран и средная азия // всемирная история. т. 1. - м.: 1955. - с. 590. * археологлар и. маркварт ғоясига танқидий кўз билан қарайдилар. жумладан, в.м. массоннинг фикрича "... археологлар шу кунгача хоразм ҳудудида жойлашган viii-vii асрларга, ҳеч бўлмаса vi асрга оид йирик ёдгорликни билишмайди. бу шундай хулосани берадики, аҳамонийлар давригача хоразмда йирик давлат бирлашмаси бўлганлиги археологик жиҳатдан исботланмайди. олиб борилган узоқ ва кенг археологик дала тадқиқотлари хоразмда бундай давлат бўлганлиги тўғрисидаги ғояни кун тартибидан ҳозирча чиқаради". …
3
нчилик маданиятининг хоразмдан анча қадимийлигини ўз назариясининг асоси қилиб олади. в.м. массоннинг "…нега унда бу бирлашмани хоразм деб аташ керак?" деган саволи тарих фанида узоқ вақт очиқ турди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz массон в.м. еще раз о геродотовой реке акес // эллинистический ближний восток, византия и иран. - м.: 1967. - с. 173. * и.н. хлопин катта хоразм давлатининг бўлганлигига шубҳа қилади, тарихий ва археологик манбаларни қайта кўриб чиқади. манбаларга гекатей маълумотларини ҳам қўшди. унга кўра, хоразмликлар парфияликлардан шарқда истиқомат қилишган. шундан келиб чиқиб, хоразмликларнинг аждодлари қачонлардир тежен ва мурғобда яшаган, кейин шимолга қорақум орқали амударё бўйларини ўзлаштирган. хоразмликларнинг тежен ва мурғобда яшаши ва кўчиши воқеаси гекатей асарида, акес дарёси геродот асарларида ифодаланган. и.н. хлопин ёзма манбалардан яхши фойдаланган ва уларда ифодаланган тарихий воқеаларни жонлантириб, географик номларни тўғри жойлаштиради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz хлопин и.н. историческая география южных областей средней азии. - ашхабад, 1983. * в.а. лившиц «катта хоразм» давлати ғояси тўғрисида ўз фикрини …
4
харойу (хоразм) ҳам тилга олинади. демак, ёзма манбаларнинг таҳлили аҳамонийлар империясига қадар қадимги хоразм давлатчилиги бўлганлигини тасдиқлайди. эслатиб ўтганимиздек, кўплаб тарихчилар ҳам шу фикрга келишган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz «авеста». видевдат. v, 8. * маълумки сўнгги бронза даврида (мил.ав. ii минг йиллик) евроосиё минтақаларига хос бўлган андроново маданияти қуйи амударё бўйларида ҳам тарқалган. қуйи амударё бўйларига келиб ўрнашган халқ қолдирган моддий маданият археология фанида тозабоғёб маданияти деб юритилади. бу маданият андроново моддий маданият бирлигининг бир кўриниши бўлиб, мил.ав. ii минг йиллик охири ва i минг йиллик бошида оқчадарё ҳавзасида ўтроқлашади. деҳқончилик маданияти пайдо бўлади. м.а. итина тозабоғёб маданияти аҳолисининг деҳқончиликка ўтишини жанубнинг таъсири деб баҳолайди, жамоани бошқаришда матриархат, яъни она уруғи жамоаси бўлганлигини ёқлаб чиққан. мил.ав. viii-vii асрларда қадимги хоразм воҳасида амиробод ва қуйисой маданиятлари тарқалган. бу маданиятлар моддий манбаларида ҳам ривожланган жанубий вилоятларнинг таъсири сезиларли даражада кузатилган. лекин бу маданиятларни юқори ривожланган ёки синфий жамиятга эришган дейиш қийин. www.arxiv.uz www.arxiv.uz итина …
5
қуйисой маданияти маҳаллий халқ маданиятига тегишли, деган ғояни илгари суради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz воробьева м.г. проблема «большого хорезма» и археология // этнография и археология средней азии. - м.: 1979. - с. 38-42. * ўрта осиё ҳудудларида андроново ва сакларнинг генетик бирлиги хусусида антропологлар ва археологлар ўз фикрларини билдиришган. тарихий шароитларга қараб андроново маданиятининг мил.ав. viii асргача яшаб келганлиги жанубий урал ва қозоғистонда ҳам кузатилган. тагискен маданияти билан андроново маданиятлари ўртасида майитни кўмиш ва сополлар ўртасида ўхшашликлар кузатилган. бу ҳолат хоразм сакларининг (массагетларнинг) ерли маданият соҳиблари эканлигини тасдиқлайди. улар ўтроқ жануб халқлари билан доимий маданий алоқада бўлишган. кузьмина е.е. дискуссионные проблемы отечественной скифологии // народы азии и африки. - м.: 1980. № 6. черников с.с. роль андроновской культуры в истории средней азии и казахстана // ксиа, 1957, xxxvi. www.arxiv.uz www.arxiv.uz а.а. асқаровнинг қадимги хоразм тарихига бағишланган, фанда мавжуд бўлган «қадимги хоразм» ва «катта хоразм» муаммоларига бағишланган мақоласи эълон қилинди. мақолада мавжуд ёзма …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кадимги хоразм давлатчилиги" haqida

1422811464_60062.ppt слайд 1 www.arxiv.uz www.arxiv.uz режа. 1. қадимги хоразм ва катта хоразм муаммолари. 2. ёзма манбалар. 3. археологик манбалар. www.arxiv.uz www.arxiv.uz юз йилдан ошдики, хоразм давлатчилиги тарихи олимлар ўртасида қизғин мунозараларнинг сабабчиси бўлиб келмоқда. бу борада ёзма манбалар билан шуғулланувчи тарихчилар ва археологлар ўртасида илмий келишмовчиликлар ҳам мавжуд. бу бахслар асосида фанда «қадимги хоразм» ва «катта хоразм» терминлари пайдо бўлди. афсуски, бу терминларни бир-биридан ажрата олмайдиган тадқиқотчилар ҳам борки, бу масалани янада чигаллаштирмоқда. www.arxiv.uz www.arxiv.uz асқаров а.а. қадимги хоразм тарихига доир баъзи бир масалалар тошкент, 2004. – б. 76-84. * геродот ўзининг "тарих" китобининг учинчи қисмида ак(ес) дарёси ва бу дарёга қурилган...

PPT format, 1,4 MB. "кадимги хоразм давлатчилиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.