бетон ва темирбетон ишлари

DOCX 361,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538379506_72365.docx _1036069066.doc бетон ва темирбетон ишлари режа: 1. бетон ва темирбетон ҳақида умумий тушунчалар 2. бетон қоришмаларини тайёрлаш бетон ва темирбетон ҳақида умумий тушунчалар бетон ва темирбетон тузилмалар хозирги замонавий бино ва иншоотларнинг ажралмас қисмидир. бетон деб, минерал ёки органик боғловчи, сув, майда ва йирик тўлдирувчиларни маълум бир миқдордагисини аралаштириб, зичлангандан сўнг қотган сунъий тош материалга айтилади. қотгунгача бўлган аралашма бетон қоришмаси дейилади. қурилишда цемент ёки бошқа ноорганик боғловчи асосида тайёрланган бетонлар ишлатилади. цемент ва сув бетоннинг актив ташкил этувчалари бўлиб, улар орасидаги реакция натижасида цемент тоши хосил бўлиб, у майда ва йирик тўлдирувчиларни ўзаро бирлаштириб туради. цемент ва тўлдирувчи орасида хеч қандай кимёвий реакция содир бўлмайди, шунинг учун тўлдирувчиларни инерт материал дейилади, лекин тўлдирувчилар бетон таркиби ва хоссасига таъсир кўрсатиб» бетонга ғоваклик, қотиш тезлиги, шунингдек, мустахкамлигига таъсир кўрсатади, тўлдирувчи сифатида тоғ жинслари ёки саноат чиқиндилари (шлак ва бошқалар) қўлланилади. кейинги йилларда қурилишда сунъий тўлдирувчилар (керамзит, аглопорит ва х.к) асосида …
2
садига кўра бетонлар конструкцион, яъни юк кўтарувчи ва ўровчи тузилмалар (устун, тўсин, девор, пойдевор ва х.к) ва махсус турларига бўлинади. махсус бетонларга қуйидагилар киради: - гидротехник - сувга, бир неча бор музлаш ва эришга, шунингдек, сув ўтказмаслик чидамли гидротехник иншоотлар қурилишида ишлатиладиган; - йўл қурилиши ва тайёрагохлар қопламалари учун - юқори музга, ейилишга чидамли ва динамик кучларни қабул қилувчи; - ўтга чидамли - юқори хароратда ишловчи бино иншоотларни тузилмаларини ишлаб чиқаришда иссиққа чидамли тўлдирувчилар (ғишт майдаси, домна шлаки, хромит) ва майда тўпланган шамот аралаштириб тайёрланган 1700с гача ъаракатга чидамли бетон. иш бажариш усулига кўра бетон ва темирбетон тузилмалар қуйма ва йиғма, ишлаш принципига кўра эса зўриктирилмаган ва зўриктирилган арматурали турларига бўлинади. қуйма темирбетон ва бетон тузилмалар бевосита қурилиш майдонида махсус ўрнатилган қолипларга арматуралар ўрнатилиб, ичига бетон қуйиб тайёрланади. қуйма темирбетон тузилмалар ер силкиниши кучли бўлган районларда ўз самарасини беради. кейинги пайтларда бетон ишларининг махсус турларига: сув остида бетон қуйиш, иссиққа, …
3
тнинг солиштирма юзасини 1530% га ошириш натижасида уни активлигини оширади ва тез қотишини таъминлайди. қўшимча туйиш пайтида айрим кимёвий қўшимчаларни кушиш натижасида тез қотувчи цемент олиш мумкин. лекин шуни хисобга олиш керакки қўшимча туйиш учун махсус жихоз ва электр куввати сарфланганлиги туфайли анча қиммат тушади. шунинг учун у усул техник- иктисодий хисоблар натижасига кура қўлланилади. кимёвий қўшимча эритмаларини тайёрлаш деганда қаттиқ, пастасимон ва суюқ қўшимчаларни эритиб, керакли концентрацияга эришиш айтилади. улар махсус идишларда, яъни қувурларга уланган, аралаштиригич, сиқилган хаво ва зарур холларда иситиш имкини бўлган шароитда амалга оширилади. тайёр бўлган эритма тарқатиш идишларга юборилиб, улар махсус сатхни ўлчовчи датчик билан жиъозланган бўлади, агар зарурият бўлса меъёрловчи орқали бетон қорғичга узатилади. уларнинг кушиладиган микдори зурур холда бетон таркибини танлашда хисобланади. тўлдирувчиларни иситиш махсус бункерларда амалга оширилиб, кисман ёпик омборларни узига хам амалга оширилиши мумкин. улар буғ ёрдамида, иссиқ хаво ёки газ ёрдамида амалга ошириш мумкин. буғ ёрдамида иситиш нисбатан қиммат тушади …
4
эффициенти аник бўлиши зарур. чикиш коэффициенти - бу тайёр бетон қоришмаси хажмини бетонни ташкил килувчилар хажмлари жами йиғиндисига нисбати билан аникланиб, ўртача 0,65-0,68 ни ташкил этади. бу хол майда тўлдирувчи ва заррачаларни тўлдириб, зичланиши натижасида содир бўлиб, хажм камаяди. шунинг учун керакли хажмда бетон қоришмаси олиш учун зарур ашёлар микдори битта қориш учун хисоблаб топиб олинади. хажмий меъёрлагичлар сифатида турли ўлчовчи идишлар ишлатилиб, улар ашё порциясини таъминлайди. порцияли меъёрлагичлар тўлдирувчилар, лекин бундай меъёрлагичларни аниклик даражаси бир оз паст. қум ва шағал меъёрловчи тўғри тўртбурчак шаклдаги варақасимон пулатдан тайёрланган ўлчов идиши бўлиб, у 2 та секциядан ташкил топган. унинг устки секцияси бункерга катирилиб, остки иккинчи секцияси устки секцияга турта болт билан котирилиши натижасида уни юқори ва паст тушириш имкони тугилади, бу эса навбатида ашё порциясини узгартириш мумкин. вазни бўйича меъёрлагичлар ўта аник хисобланади. уларнинг циклли ва узликсиз меъёрловчи турлари мавжуд. цикл буйича меъёрловчи меъёрловчи бир порция аралашма учун етарли ашёларни улчаб, …
5
масса буйича датчикли турларидир. меъёрлагичлар асосан бетон қорғичлар билан комплект тарзида келиб, оғирлик буйича меъёрлагичларни қуйидаги тамгалилари: вд5-250д; вд5-500/750д; вд5-155 меъёрлагичлар. комплектда: вд5-250д- суюқлик меъёрлагичи жд-100; цемент меъёрлагичи дц-100д; инерт тўлдирувчилар меъёрлагичи ди-500д ъамда бошқариш блоки бау-9 ёки бау-5; қуйидаги биз меъёрлагичларни тузилмавий схемларини келтирамиз (расм 6.1) расм 6.1. дц-100 цемент меъёрлагичининг тузилмавий схемаси. 1-бункер; 2-рама; 3,14-торози ричаги; 4-тугирлагич винти; 5,15-призма; 6-тортгич; 7-пружинали курсатгич; 8-тускич; 10-тутгич; 11-тўғрилагич; 12-хаво камераси; 13-фланец; 16-ёстикча; 17-тешик. расм 6.2. ди-500д тўлдирувчи меъёрлагичининг тузилмавий схемаси. 1-пружинали курсатгич; 2-рама; 3-юк қабул килувчи ричаг; 4,18-тортгичлар; 5-бирлаштирувчи халка; 6-устун; 7- ричаг; 8-идиш юки; 9-корпус; 10-харакатланувчи таянч; 11-тўғриловчи винт; 12-тикин; 13-халка; 14-силжиш демдери; 15-платформа; 16-чайка; 17-устун. расм 6.3. дтц-500 цемент меъёрлагичининг тузилмавий схемаси. 1,15-копкок; 2,6-призма; 3,7-ричаг; 4-болт; 5-кучни тензометрик узгартиргич; 7-тортгич; 8-бункер; 9-тусгич; 10-заслонка; 11,19-кобик; 12-датчик; 13-байрокча; 14-корпуси; 16-шток; 18-вилка. бетон қоришмасини аралаштириш бетон қоришмаси узрст.7473-94, худди шундай ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва ишлаб чикаришни аник шароитига ва заводдаги технологик ускунадан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бетон ва темирбетон ишлари" haqida

1538379506_72365.docx _1036069066.doc бетон ва темирбетон ишлари режа: 1. бетон ва темирбетон ҳақида умумий тушунчалар 2. бетон қоришмаларини тайёрлаш бетон ва темирбетон ҳақида умумий тушунчалар бетон ва темирбетон тузилмалар хозирги замонавий бино ва иншоотларнинг ажралмас қисмидир. бетон деб, минерал ёки органик боғловчи, сув, майда ва йирик тўлдирувчиларни маълум бир миқдордагисини аралаштириб, зичлангандан сўнг қотган сунъий тош материалга айтилади. қотгунгача бўлган аралашма бетон қоришмаси дейилади. қурилишда цемент ёки бошқа ноорганик боғловчи асосида тайёрланган бетонлар ишлатилади. цемент ва сув бетоннинг актив ташкил этувчалари бўлиб, улар орасидаги реакция натижасида цемент тоши хосил бўлиб, у майда ва йирик тўлдирувчиларни ўзаро бирлаштириб туради. цемент ва тўлдирувчи орасида...

DOCX format, 361,5 KB. "бетон ва темирбетон ишлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.