япон цивилизацияси

DOC 98,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1698046789.doc япон цивилизацияси режа: 1. илк ўрта асрдаги япон цивилизацияси. 2. японияда будда таълимоти х-хvi асрларда самурайлик иқтисодий-сиёсий ривожланиш белгилари. 3. изоляция даврида япония, маданияти, мейдзи даври. япониянинг энг қадимги аҳолиси ҳисобланган айни (эбису) халқи ҳисобланади. ii-iii асрларда улар хонсю оролининг шарқи ва шимолий шарқида яшаганлар. айнуларнинг тил хусусиятига кўра олимлар индонезия, малая, ҳиндихитой ярим оролидан келган деб ҳисобладилар. япон оролига корея, кю сю орқали тунгуз-манжур халқлари милодимиз бошларида кириб кела бошлайдилар. улар айнуларни қариб юбориб, ёки улар билан қўшилиб кетиш натижасида ҳозирги япон халқи вужудга келган. айнулар ўз этник хусусиятларини сақлаб қолганлари ҳозирги япон аҳолисининг 1 % ни ташкил этади. iii-iv асрларда хон сю оролида атрофдаги қабилаларни бирлаштирган ямото қабиласи илк давлат бирлашмасига асос солади. бу даврда асосий деҳқончилик йўналиши шоличилик бўлиб ҳисобланган. ҳунармандчиликда тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик асосий тармоқ бўлади. v асрдан бошлаб эса, ипакчилик билан ҳам шуғуллана бошланади. японияда қулчилик анъаналари ярим қарам ҳолатда бўлиб, улар бэ деб …
2
аниб унинг аждодларини қуёш маъбудаси амитерасу-омикадага бориб тақалади деб тушунилган. vi асрда кацури, хэгури, отомо, мононобэ ва сога уруғлари ўртасида етакчилик учун кураш бошланади. сога уруғидан стёку-тайси (572-621 йй.) биз юқорида эслатган давлат тўнтаришини ўтказади. у “12 табел қонунлари”, “17 модда қонунлари”, будда динига сиғиниш каби ислоҳотлар қилади. тарихда бу “тайка” ўзгаришлари (буюк ўзгаришлар) деб ном олади. 645 йил японияда расмий календар (хитой календари) орқали йил ҳисоби олиб борила бошлайди. япониянинг қадмий пойтахти дастлаб ясука, 710 йилдан эса, хэйдзе (дунёнинг пойтахт шаҳри) ҳозирги нара шаҳри бўлади. viii аср бошида шаҳар аҳолиси 200 минг кишига етади (бу даврда япония аҳолиси 6 млн киши эди). 784-794 йилларда нагаока, ундан сўнг 1192 йилда хэйан (киато) пойтахт бўлади. илк ўрта асрларда эркин жамоачи деҳқонлар мамлакат аҳолисининг 80-90 % ни ташкил этган. vii-viii асрларда жамоа ер эгалиги ўрнига фоедаллашиш жараёнлари кучайиб борди. хусусий ер (сёэн) ва монастир ерлари кўпайиб борди. v асрда японияга хитой иероглиф …
3
идан сўнг ниханги, нихонсёки (япон аналлари) 712-720 йилларда, ерлар ва одатлар ҳақида (фудоки) 713-740 йилларда каби асарлар яратилди. 905 йилда эса, “қадимий ва янги қўшиқлар” номли (кокинсю) асар яратилади. iх-хi асрларга оид “такэторо ҳақида” (токэторо моногатари), “исэ ҳақида” (исэ моногатори), “гэндзи ҳақида” (гэндзи моногатори) қаҳрамонлик эпослари, “макура-но соси” (ёстиқости ёзишмалари) каби севги романтик асарлар яратилади. 927 йилда кўп томли “янги йиллари одатлари” номли синтоизм ва унинг ибодатхоналари, маъмурий бошлиқлар бурчлари ва аҳолининг одатлари ҳақида маълумот берувчи асар яратилади. хi-хii асрларда тарихий асарлар ҳам яратила бошланади. бу даврда яратилган эйга моногатори (куч ва шуҳрат ҳақида) асарида фудзивора, тайра, миномото уруғлари ўртасидаги кураш ҳақида тарихий маълумотлар берилади. урушлар жанри (гунки) деб аталиб, бу даврда “гэмпэй сэйсуйки” (тайранинг инқирози, миномотонинг гуллаб яшнаши) деб аталади ва х ii асрга оид “мудзу кагоми” (сувли ойна) 660 йилдан 850 йилгача бўлган ўзаро курашларни ёритиб берувчи асар шулар жумласидан. viii асрдан бошлаб бошланғич ва ўрта мактаблар очилади. …
4
ибодатхонаси) нарада 608 йил қурилади. 624 йилга келиб 46 та ибодатхона мавжуд эди. император сёму 741 йил ҳар бир вилоятда будда ибодатхонасини қуриш ҳақида фармон чиқаради. 749 йилда қурилган тодайдзи ва 788 йила қурилган энрякудзилар шу давр архитектурасининг ёрқин намуналари бўлиб қоладилар. император буйруғи билан қурилган тодайдзи ибодатхонасида 16 метрли дайбуцу (катта будда) ҳайкали қурилган бўлиб, у 15 тоннали бронза ва 7,5 тонна олтиндан ишланган. iх-х ii асрларда кудара, каванари, косе-но канаока каби рассомлар етишиб чиққан. уларнинг суратлари ибодатхоналар ва бой феодалларнинг қасрларини безаган. кудара ва каванари пейзаж услубида шуҳрат топган бўлсалар, косэно канаока япон тасвирий санъатининг ўзига хос услубига асос солади. у одатда гуллар, қушлар ва ҳайвонларни чизган. қадимий япон мусиқаси маъбуда амитерасуни олқишлаш, деҳқончилик ишлари, японлар машғулотларини ифодалаган. vi асрда кореяда найнинг янги будда маросимларида чалинадиган тури кириб келади. vii асрда япон мусиқаси “вагаку” га асос солинади. х-хии асрлар япония тарихида сепаратик ҳаракатларнинг авж олиши билан характерланади. вилоятларда …
5
нга кўра, чек ер эгасига садоқат билан хизмат қилиш, унвони катталарга ҳурматда бўлиш, отаси ҳукмдорга садоқатли бўлиш таъкидланади. қўрқоқлик қилган ва бусидо қоидаларини бузган самурай харакири (ўз қорнини ёриши) одатини бажариши лозим эди. миномота уруғи ана шу самурайларга таяниб ғалаба қилган эди. 1192 йил миномото ёритама японияда биринчи сёгунатга (сёгун-буюк қўмондон) асос солади. сёгуннинг қароргоҳи (бакуфу) камакура шаҳрида жойлашган эди. вилоятлар миномота уруғидан бўлган протекторлар (сюго)га тақсимланди. миномота вафотидан сўнг унинг бева хотини вой, қайнотаси ходзе (1199 й) мамлакатни бошқаради. 1219 йилда эса, миномото санэтомони ўлдириб, ходзе деспотларча ҳукмронлик қила бошлайди. шу йили фурсатдан фойдаланиб собиқ император готоба қўзғолон кўтаради ва 1221 йилда мағлуб бўлди. жамиятнинг юқори табақаси самурайлар бўлиб, улар гокэнин императорга, аслида сёгунга ва хитокэнин-феодаллар ва ибодатхоналарга хизмат қилувчиларга бўлинган. руҳонийлар табақаси ҳам юқори табақа бўлиб, оддий халқ бонгэ ёки тигэ деб аталувчи табақага кирган. эта деб аталувчи кастага энг қора ишларни қилувчилар киритилган. ходзе такимунэ (1251-1284 йй.) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"япон цивилизацияси" haqida

1698046789.doc япон цивилизацияси режа: 1. илк ўрта асрдаги япон цивилизацияси. 2. японияда будда таълимоти х-хvi асрларда самурайлик иқтисодий-сиёсий ривожланиш белгилари. 3. изоляция даврида япония, маданияти, мейдзи даври. япониянинг энг қадимги аҳолиси ҳисобланган айни (эбису) халқи ҳисобланади. ii-iii асрларда улар хонсю оролининг шарқи ва шимолий шарқида яшаганлар. айнуларнинг тил хусусиятига кўра олимлар индонезия, малая, ҳиндихитой ярим оролидан келган деб ҳисобладилар. япон оролига корея, кю сю орқали тунгуз-манжур халқлари милодимиз бошларида кириб кела бошлайдилар. улар айнуларни қариб юбориб, ёки улар билан қўшилиб кетиш натижасида ҳозирги япон халқи вужудга келган. айнулар ўз этник хусусиятларини сақлаб қолганлари ҳозирги япон аҳолисининг 1 % ни ташкил этади. iii-iv асрларда х...

DOC format, 98,0 KB. "япон цивилизацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: япон цивилизацияси DOC Bepul yuklash Telegram