ўзбекистон республикаси президенти ш.м. мирзиёев томонидан ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштирилиши

DOC 155,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1708836020.doc ўзбекистон республикаси президенти ш.м. мирзиёев томонидан ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштирилиши режа: 1. ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ва тараққиётининг янги босқичи. 2. аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш тизимининг йўлга қўйилиши. 3. арзон уй жойлар барпо этишнинг мақсадли дастурларини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари ва ёшларга оид сиёсатни рўёбга чиқаришнинг давлат дастури. ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ва тараққиётининг янги босқичи. 2017 йилда ўзбекистон республикасининг ижтимоий-иқтисодий суръати тубдан ўзгарди. ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, иқтисодий ривожланиш, аввало, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган мутлақо янги босқичга ўтди. амалга оширилган барча ислоҳотлар ― инсон манфаатлари ва фаровонлиги ҳамма нарсадан устун деган тамойилга асосланди. бу борада, энг аввало, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта ва ички бозордаги нархлар барқарорлигини таъминлаш, солиқ-бюджет ислоҳотларини олиб боришга асосий эътибор қаратилди. валюта бозорини либераллаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва 2017 …
2
ладан, халқаро валюта фонди, жаҳон банки ва осиё таррақиёт банки томонидан эътироф этилди. инфляция даражаси ҳамда ички бозорда истеъмол товарлар нархларининг барқарорлигини назорат қилиш кучайтирилди. ушбу мақсадда, ресурс базаси 100 миллион долларга тенг ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштириш жамғармаси ташкил этилди. ҳаёт учун зарур бўлган дори-дармонларни сотиб олиш учун қўшимча 70 миллион доллар ажратилди. ташқи савдони либераллаштириш ва самарадор бозор иқтисодиётини яратиш мақсадида божхона тўловлари ставкалари икки баравар пасайтирилди. ички бозор учун зарур бўлган 8 минг турдан зиёд импорт товарлари учун божхона тўловлари кескин пасайтирилди, жумладан, импорт божи бўйича 3 550 та ва акциз солиғи бўйича 1 122 та маҳсулотларга нисбатан ноль даражали ставкалар белгиланди. халқаро андозаларга мос равишда, ҳукумат, барча вазирлик ва идоралар ҳамда марказий банк томонидан макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджети ижроси, пул муомаласи ва олтин-валюта захиралари ҳолати тўғрисидаги барча статистик ва таҳлилий маълумотларни доимий равишда очиқ чоп этиб борилиши йўлга қўйилди. ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида ҳаммага яхши маълум …
3
зурида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (омбудсман) таъсис этилди. тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилди; тўртинчидан, жорий йилда тижорат банклари ва уларнинг филиаллари бизнес билан ишлаш, ҳар бир маҳаллада аҳолини, аввало, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ўз ёндашувларини тубдан ўзгартирди. иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг яна бир ўзига хос устувор йўналиши, бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, иқтисодиётда хусусий секторнинг ўрни ва аҳамиятини оширишдир. бунда, энг аввало, хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулкини бошқариш услублари тамоман ўзгартирилиб, қуйидаги ижобий натижаларга эришилди: биринчидан, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейинги қўллаб-қувватлашнинг янги амалиёти жорий этилди, ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат томонидан кўмаклашиш йўлга қўйилди. тадбиркорлик субъектларига фаолият юритмаётган ва тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар майдонларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имконияти берилди. бу эса, юқори қийматдаги инвестицияларни ўзлаштириш ва минглаб иш ўринларини ташкил этиш имкониятини берди. ушбу лойиҳаларни …
4
лар ихтиёрида шунча маблағ қолиши, албатта, уларга ўз бизнесларини ривожлантириш учун жуда катта қўшимча имкониятлар яратади. ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 93 мингта ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. жаҳон банкининг ―бизнес юритиш рейтингида 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати орасида 8-ўринни эгаллади ва энг яхши ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олинди. иккинчидан, тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш мажбурияти билан давлат мулкини ―ноль харид қийматида бериш амалиёти сезиларли кенгайтирилди. 2017 йилда тадбиркорларга 509 та объект ―ноль харид қийматида инвестициялар киритиш мажбурияти билан хусусий мулк сифатида берилди. бу эса, минглаб янги иш ўринларини ташкил этиш имкониятини бермоқда. айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,2 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан - мана шу рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман - 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар ўсди. инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга етди. мамлакатимиз илк бор халқаро кредит …
5
илмаётган йирик объектлар ва ер участкаларида йил давомида 45 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 75 тага етказилди. уларда юқори талабга эга бўлган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгартирилди, бунда иш ўринларини ташкил этиш ва одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш устувор мақсад этиб белгиланди. 2017 йилда қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳри, шунингдек, алоҳида туман ва шаҳарларни ривожлантириш бўйича қирқдан ортиқ дастурлар қабул қилинди. дастурлар ижросини таъминлаш, шу жумладан, ҳудудлар иқтисодий ўсишини тезлаштириш ва доимий иш ўринларини яратиш мақсадида 2017‒2018 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида ҳар бир туман учун истиқболли янги 2 077 та йирик лойиҳалар тасдиқланди. қорақалпоғистон республикаси ва хоразм вилояти ҳудудларидаги туманларда саноат соҳасида 1 619 та янги корхоналар ташкил этилди, бу ўтган йилга нисбатан 1,2 марта кўпдир. янгидан ташкил этиладиган корхоналарга солиқ тўлови бўйича 5 йилдан 10 йилгача имтиёзлар, шу жумладан, мулк, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикаси президенти ш.м. мирзиёев томонидан ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштирилиши" haqida

1708836020.doc ўзбекистон республикаси президенти ш.м. мирзиёев томонидан ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштирилиши режа: 1. ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ва тараққиётининг янги босқичи. 2. аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш тизимининг йўлга қўйилиши. 3. арзон уй жойлар барпо этишнинг мақсадли дастурларини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари ва ёшларга оид сиёсатни рўёбга чиқаришнинг давлат дастури. ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ва тараққиётининг янги босқичи. 2017 йилда ўзбекистон республикасининг ижтимоий-иқтисодий суръати тубдан ўзгарди. ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, иқтисодий ривожланиш, аввало, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш...

DOC format, 155,0 KB. "ўзбекистон республикаси президенти ш.м. мирзиёев томонидан ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштирилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.