гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш

DOC 1,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1572344793.doc гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш режа: 1. гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш 2. коррозияга карши курашиш. 3. ўзанларни кузатиш ва ўзан ростлаш иншоотларини ишлатиш гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш коррозияга карши курашиш. коррозия – бу металл ва котишмаларни ташки (сув, хаво, хаво – сув ва ш.ў.) мухит билан ўзаро бир бирига таъсири натижасида ўз ўзидан емирилишидир. бунда металл окислар ёки тузларга айланади, бунинг натижасида унинг мустахкамлиги пасаяди. коррозия гадир - будурликни оширади, натижада металл кувурлар ва бошка сув ўтадиган сиртларда кўшимча гидравлик каршилик вужудга келади. коррозиянинг икки асосий тури мавжуд – кимёвий ва электрокимёвий. кимёвий коррозияни ташки мухит билан контактда электр токини ўтказмайдиган суюк моддалар келтириб чикаради: нефт махсулотлари, олтингугурт бирикмалари, спиртлар, шунингдек азот окиси, олтингугурт водороди (сероводород), олтингугуртли газ, хлор водороди кўринишларидаги газлар ва ш.ў. электрокимёвий коррозия электр токи ўтиши ва кимёвий реакция билан бирга кечади. …
2
ррозия жадаллиги тахминан сув тезлигига пропорционал ўсишини кўрсатган. даугаве дарёсидан олинган маълумотлар сув тезлиги 2 м/с атрофида бўлганда пўлат коррозияси тинч турган сувга нисбатан деярли 2 марта юкорилигини кўрсатган. шунинг билан бирга баъзи холатларда коррозия жадаллиги окар сувларда камайиши хам аникланган. бу масала хозирча кам ўрганилган. вниигда ўтказилган тадкикотлар текис таксимланган (амалда хавфсиз) – 0,001…0,002 мм йилига ва йилига 1 мм гача етадиган бирдан кўзга ташланадиган, ундан кейин эса йилига 0,3…0,4 мм. тургунлашган коррозия мавжудлигини кўрсатган. 5.6 – расм коррозия турлари: а–текис таксимланган; б – нотекис таксимланган; в– структурали–сайлаб лувчи; 2 – дог шакилли; д – язва шаклли; е–нуктали шаклда; ж – кристаллараро; 3 – кристаллар ичида; и – сирт остида. кимёвий ва электрокимёвий коррозиялардан ташкари биологик коррозия хам мавжуд. уни сувдаги микроорганизмлар келтириб чикаради. коррозион – хавфли бактериялар аэроб ва анаэроб бактерияларга бўлинади. биринчиси кислород мавжуд бўлганда ривожланади, иккинчиси – усиз. коррозияга карши химоя иншоотлар элементларини хизмат муддатларини ушлайди …
3
бу мавжуд мухитда коррозияга анча мустахкам (цинк, никел, хром, алюминий ва бошк. катламлар); металлга бошка, берилган мухитда анча пассив металл билан легировка килиш. шунда масалан зангламайдиган пўлат олинади. иккинчи гурух ўз ичига икки усулни олади: сувга окисланувчи концентрациясини пасайтирувчи махсус ишлов бериш (бу усул иссиклик энергетикасида кўлланилади); агрессив мухитга коррозия ингибиторлари (секинлаштирувчилари)ни кўшиш (ажратилган хажмларда кўлланилади). учинчи гурух уч усулдан иборат: катод поляризацияси ёки катод химояси ёрдамида металлни коррозияга тургунлигини ошириш (гидротехника курилишида кенг фойдаланилади); химояланадиган металлни берилган мухитда катта манфий электродлик солохиятига (потенциалиги) эга металлга контактлаш йўли билан амалга ошириш, масалан пўлат конструкцияни цинк ёки тезрок коррозияга учрайдиган магний билан химоялаш (доимий равишда металлпротектор алмаштирилишни талаб килади); мусбий белги билан потенциал хосил килиш ёрдамида анодли химоя (кўпрок кимё ишлаб чикаришида ишлатилади). кўп холатларда энг кўп самарадорлик химоянинг комбинациялашган усулларини кўллаш оркали эришилади; мисол учун гидротехникада катодли химоя лок бўёк материалларини суртиш билан бирга олиб борилади. коррозиядан лок-бўёк ёрдамида химоя …
4
а бошка усуллари хам мавжуд. эски бўёкни тушириш учун хар хил ювгич материаллардан фойдаланилади. гидротехника курилишида санитария – гигиена шароитидан келиб чикиб кўм струйкали курилмалардан кам фойдаланилади. гидро кумли струйкали курилмалар анча хавфсиз, бунда махсус курилма босим остида сикилган хаво ёрдамида гидроабразив аралашма хосил килади. босим хосил киладиган эжектор ёки хайдовчи сопладаги босим 0,5…0,6 мпа килинади. абразив материал сифатида кумдан фойдаланилади. гидро кумли струйкали курилманинг иш унумдорлиги 15…20 м2/соат, шунинг учун хам у катта майдонларга ишлов беришда кўлланилади. бу курилмаларнинг камчиликлари шулардан иборатки, уларни кишда очик хавода ишлатиб бўлмайди, абразив материални фракцион таркибига юкори талаб кўйлади, у мураккаб санитария-гигиена шароитини хосил килади, бу машина ва механизмларни тез ифлослантиради, ишлов берилган сиртни тезрок коррозияга учрашига олиб келади. сочма струйкали ва сочма отгич курилмалар юкорида тилга олинган камчиликларни кўпидан холи, чунки уларда куйилган чўяндан, майдаланган чўян заррачалари ёки пўлат симдан кесиб олинган сочма металл кумдан фойдаланилади. ишни бажариш пайтида тозаланадиган сиртга сочма …
5
и универсал пневматик машинкадан фойдаланилади. киздириш усули хар хил шаклдаги махсус горелкалардан фойдаланишга асосланган. сал киздирилганда занглар ёрилиб-ёрилиб кетади ва ажралиб тушади. бу усулни кам легировка килинган пўлат сиртларда, юпка калинликдаги металл конструкцияларда ишлатиб бўлмайди, чунки бунда металлнинг хусусияти ўзгаради. киздирилгандан сўнг занг металл симли щетка билан ишкалаб туширилади. кимёвий тозалашда кислота, паста ёки ишкор суртиб занглар туширилади. бу максад учун ишлов бериладиган сиртга маълум бир вактга аралашма суртилади, бу вакт коррозияни характери ва кимёвий модданинг таркибига боглик. ундан сўнг бу жой яхшилаб ювилади, бўшаб колган занг щетки билан тозаланади, нейтраллаштирувчи таркиб суртилади ва янгитдан ювиб ташланади. занг алмаштиргичлари ёрдамида тозалаш – кимёвий усулнинг бир кўринишидир. бунда сирт устидаги занг билан алмаштиргич компонентлари ўзаро бир бирига таъсир килади. калинлик 150 мкм.дан кўп бўлмаганда алмаштиргич суртилгандан сўнг пасайтирувчи хусусиятига эга бирикмалар хосил бўлади, у химоя катлами ёки бўёк котиргичи ролини бажаради. шундай занг алмаштиргичларига ортофосфор кислотаси, тиксотроп фосфатли таркибли грунтовкалар ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш" haqida

1572344793.doc гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш режа: 1. гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш 2. коррозияга карши курашиш. 3. ўзанларни кузатиш ва ўзан ростлаш иншоотларини ишлатиш гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш коррозияга карши курашиш. коррозия – бу металл ва котишмаларни ташки (сув, хаво, хаво – сув ва ш.ў.) мухит билан ўзаро бир бирига таъсири натижасида ўз ўзидан емирилишидир. бунда металл окислар ёки тузларга айланади, бунинг натижасида унинг мустахкамлиги пасаяди. коррозия гадир - будурликни оширади, натижада металл кувурлар ва бошка сув ўтадиган сиртларда кўшимча гидравлик каршилик вужудга келади. коррозиянинг икки асосий ту...

DOC format, 1,8 MB. "гидротехника иншоотлари элементларининг коррозияси ва сиртларини ўсишига карши курашиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.