иншоотларни барпо этиш технологияси

DOC 2.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1572346788.doc иншоотларни барпо этиш технологияси режа: 1. грунтли иншоотлар барпо этиш 2. бетон иншоотлар барпо этиш 3. гидротехника ишларининг бошқа турлари грунтли иншоотлар барпо этиш гидротехника иншоотлари қурилишида уни арзонлаштириш мақсадида маҳаллий қурилиш материалларидан кенг фойдаланилади. барча турдаги грунтлар шундай материаллар жумласидан. грунтлардан тўғонлар, дамбалар, йўл кўтармалари ва ҳоказолар барпо этилади. грунтли иншоотлар нафақат грунт тўкиш, балки грунтни ўйиш йўли билан ҳам қурилади. бундай иншоотлар қаторига бетон иншоотларнинг котлованлари, каналлар, ҳандақлар, карьерлар, туннеллар ва ҳоказолар киради. грунтли иншоотлар қуриш ҳар хил грунтларнинг катта-катта оқимларидан ташкил топади, уларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш кўп энергия сарфини талаб қилади. масалан, йирик тупроқ тўғонлар қурилишида грунт оқимлари соатига бир неча минг куб метрга етади, бундай тўғонларнинг ҳажмлари эса ўнлаб миллион куб метрлар билан ўлчанади. тупроқ тўғонларнинг баландлиги ҳам анча катта бўлади. энг баланд . грунтли тўғонлар қаторига нурек (300 м) ва чорвоқ (168 м) тўғонлари киради. бундай тўғонлар ўз қаршисида улкан сув массаларини …
2
план; б – грунтни кўтармага ётқизиш технологияси; в – карьерни қазиш; 1 - қурилиш сув ташлагичи; 2 – тўғон; 3 – автомобиль йўли; 4 – карьер; 5 – автоағдаргич; 6 – бульдозер; 7 - ғалтак машина; 8 – экскаватор тўғри куракли экскаваторлар чўмичларининг геометрик сиғими 30 м3 га етиши мумкин, бироқ гидротехника қурилишида чўмичининг сиғими 4,6 м3 бўлган экг-4,6 русумли экскаваторлар айниқса кенг тарқалган. турли шароитларда грунт қазиш учун ҳар хил мосламалар билан жиҳозланган экскаваторлар, шу жумладан одимловчи юриш қурилмасига ўрнатилган қудратли драглайн-экскаваторлар (одимловчи экскаваторлар) қўлланилади. бундай экскаваторлар чўмичларининг геометрик сиғими 160 м3 га, хартумининг узунлиги эса – 125 м га етади. драглайнлардан, одатда, йирик узун иншоотлар, масалан, каналлардан грунт қазишда фойдаланилади. қазиб олинган грунт канал ёқалаб уюмларга тўкилади. умумий ҳолда эса қазиб олинган грунт автотранспортга юкланиб, ётқизиш жойига ташилади. бунда автоағдаргичлар сиғими экскаватор чўмичининг сиғимига мос бўлиши лозим. тўкиш жойига етказилган грунт туширилади, бульдозерлар ёрдамида муайян қалинликдаги горизонтал қатламлар …
3
илади. ҳозирги вақтда грунтларни зичлаш учун мўлжалланган ғалтак машиналарнинг турлари жуда кўп: силлиқ ва кулачокли, тишли ва қовурғали, қаттиқ ва эгилувчан, монолит ва тўрсимон, титрама ва гравитацион, юмалоқ ва квадрат, айланувчи ва сакровчи, грунтни шиббаловчи ва ҳ.к. босимли иншоотлар – тўғонларга тўкиладиган грунтлар айниқса астойдил зичланади. сув яхши зичланмаган грунтлар орасига кириб, тўғон танасидаги зичлашнинг ҳар қандай қусурларини топади, уларни ювади ва кенгайтирадики, бу тўғоннинг бузилишига олиб келиши мумкин. бироқ ғалтак машина билан яхши зичланмайдиган грунтлар, масалан яхши намланмаган қумоқсимон лойлар ёки бошқа грунтлар мавжуд бўлиб, уларнинг зичлигини сезиларли даражада ошириш талаб этилади. бундай ҳолларда зичлашнинг зарбдор усули қўлланилади. бунда кран оғирлиги 50 т гача бўлган бетон плитани кўтариб, грунт сиртига 25 м гача баландликдан ташлайди. айни ҳолда тупроқ иншоот сирти 1-2 м га пасаяди, лойли грунт эса қарийб тошнинг зичлик даражасигача прессланади. грунтли иншоотлар барпо этишда гидромеханизация воситалари билан ишлаш технологиясининг схемаси 6.9-расмда ифодаланган. бу технология кўпинча грунтларни сув …
4
грунтларни қазиб олиш учун ҳам қўлланилиши мумкин. бунинг учун катта брандспойтларга ўхшаш қурилмалар – гидромониторлардан фойдаланилади. уларнинг стволидан кучли босим остида отилиб чиқувчи сув грунтни юмшатиб ювади ва уни сув чиқариш қудуқларига қадар элтади, бу қудуқлардан сув аралаш грунт махсус насослар билан тортиб олинади ва қувурлар орқали иншоотга узатилади. грунтни юмшатиш учун гидромониторлардан сув остида ҳам фойдаланилади. замонавий гидромониторлар ҳатто қоятош грунтларни ҳам бузиш имконини беради. гидромониторлардан нафақат грунтларни бузиш, балки уларни зичлаш учун ҳам фойдаланилади. масалан, тош тўкмадан барпо этилувчи тўғон кўтармалари гидромониторлар ёрдамида зичланади. гидромеханизация воситаларидан фойдаланишга асосланган технологияларнинг афзаллиги шундаки, улар иш унумдорлигини ошириш имконини беради. камчилиги – кўп электр энергия ва қувур йўлларига темир сарфини талаб қилади. 6.9-расм. гидромеханизация воситалари билан грунтли тўғон барпо этиш схемаси: а – план; б – грунтни тўкмага ювиш технологияси; в – карьерда грунтни сув остидан қазиб олиш; 1 – тақсимловчи қуйқа ўтказгич; 2 – сув чиқариш қудуқлари; 3 – магистрал …
5
оғланишсиз грунтни ҳам, сув остидаги боғланишсиз грунтни ҳам зичлаши мумкин. бетон иншоотлар барпо этиш деярли барча гидротехника иншоотлари бўғинларида тўлиқ ёки қисман бетон ва темир-бетондан қуриладиган иншоотлар мавжуд. йирик қурилишларда ётқизиладиган бетон ҳажми бир неча миллион куб метрга етади. гидротехника иншоотлари бетони ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. унга муттасил ёки вақти-вақти билан сув, температура ўзгаришлари таъсир кўрсатади. шу сабабли унга, одатдаги мустаҳкамлик талабларидан ташқари, сув ўтказмаслик, совуқбардошлик, оқиндилар таъсирида едирилишга ва оқимнинг катта тезликлари таъсирига чидамлилик, ёрилишга чидамлилик каби махсус талаблар ҳам қўйилади. бу талабларга риоя этиш бетон учун материаллар, уларнинг миқдори ва сифатини махсус танлаш ҳамда бетонни тайёрлаш ва уни иншоотга ётқизишнинг муайян технологияси билан таъминланади. бетонлар қуйидаги асосий элементлардан таркиб топади: цемент, йирик тўлдиргич (гравий ёки шағал), майда тўлдиргич (қум) ва сув. бетоннинг эластиклиги ва ётқизиш учун қулайлик даражасини ошириш, сув ва цемент сарфини камайтириш учун бетонга ҳар хил юмшатувчи қўшилмалар қўшилади. цемент ва қўшилмалар каби материаллар заводда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иншоотларни барпо этиш технологияси"

1572346788.doc иншоотларни барпо этиш технологияси режа: 1. грунтли иншоотлар барпо этиш 2. бетон иншоотлар барпо этиш 3. гидротехника ишларининг бошқа турлари грунтли иншоотлар барпо этиш гидротехника иншоотлари қурилишида уни арзонлаштириш мақсадида маҳаллий қурилиш материалларидан кенг фойдаланилади. барча турдаги грунтлар шундай материаллар жумласидан. грунтлардан тўғонлар, дамбалар, йўл кўтармалари ва ҳоказолар барпо этилади. грунтли иншоотлар нафақат грунт тўкиш, балки грунтни ўйиш йўли билан ҳам қурилади. бундай иншоотлар қаторига бетон иншоотларнинг котлованлари, каналлар, ҳандақлар, карьерлар, туннеллар ва ҳоказолар киради. грунтли иншоотлар қуриш ҳар хил грунтларнинг катта-катта оқимларидан ташкил топади, уларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш кўп энергия сарфини талаб қилади. мас...

DOC format, 2.7 MB. To download "иншоотларни барпо этиш технологияси", click the Telegram button on the left.