миграция жараёнларининг глобаллашуви

DOC 75,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1556542961_74186.doc миграция жараёнларининг глобаллашуви режа: 1. континентлараро миграциянинг глобаллашуви. 2. аҳоли глобаллашувининг меҳнат бозорининг ўсишига таъсири. 3. миграция жараёнлари глобаллашувининг янги ва табиий ресурсларни эгаллашдаги роли. миграция жараёнларининг меҳнат малакасининг оширишдаги роли. 4. жаҳон иқтисодий тизими глобаллашувининг олий малакали кадрлар миграциясининг шаклланишига таъсири. миграция жараёнларининг глобаллашуви аҳоли ва унинг энг фаол қисми бўлган меҳнат ресурслари макроиқтисодиётнинг асосий қисми ҳисобланади. дунё аҳолисининг қандайдир қисми, ҳар хил таъсирлар ёрдамида иш ва яшаш жойини алмаштириб туради. бу омил миграция деб аталиб, у бир пайтнинг ўзида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, диний, экологик характерга эга. фанда миграциянинг турли таърифлари мавжуд. миграцияга мавжуд таърифлар орасида умумий тарзда, қуйидаги таърифни ажратиб кўрсатиш мумкин: жисмоний шахс (аҳоли) нинг маълум бир географик ҳудуддан бошқа бир муайян ҳудудга кўчиши миграция дейилади. хх аср охири ва ххi аср бошларида дунёда аҳоли миграцияси кучайди. агар олдинлари миграция маълум бир ҳудудлардагина (африка, осиё, ақш, ғарбий европа) рўй берган бўлса, эндиликда миграция тобора халқаро глобал …
2
иб чиқиши, тиббий хизматнинг вақтида олинмаслиги, шунингдек, турли жамоат жойларида ўзини тутиш қоидаларини билмаслиги ёки риоя қилмаслиги каби омилларни кўрсатиш мумкин. юқоридаги ҳолатларнинг авж олиб кетмаслиги учун миграцион жараёнларни бошқариш тушунчаси қўлланилади. бундай бошқариш тагзамирида, иш кучи ресурсларини биринчи навбатда, қонунийлаштириш, тартибга солиш ётади. ишчи кучи миграциясини тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг аҳамияти каттадир. бундай ташкилотлардан бири халқаро меҳнат ташкилоти (хмт)дир, бу ташкилотда давлатлар, тадбиркорлар ва меҳнаткашлар вакиллари иштирок этади. миграцион жараёнларни бошқаришда ушбу жараёнларнинг асосий йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга. халқаро ишчи кучи миграциясининг 5 та йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) ривожланаётган давлатлардан саноати ривожланган давлатларга миграция; 2) саноати ривожланган давлатлар доирасидаги миграция; 3) ривожланаётган давлатлар орасидаги миграция; 4) собиқ социалистик давлатлардан саноати ривожланган давлатларга миграция; 5) илмий ходимлар, малакали мутахассисларнинг саноати ривожланган давлатлардан ривожланаётган давлатларга миграцияси. бмтнинг статистик маълумотларига қараганда, европа аҳолиси 2050 йилга бориб, 128 млн.га камаяди, бунда италия – 16 млн., германия – 23 млн., россия …
3
тномаданий нуқтаи назардан, кўпгина муаммоларни келтириб чиқаради. 2000 йил 1 январдан кучга кирган “фуқаролик тўғрисида”ги қонунига кўра, 2000 йилгача муҳожирлардан туғилган болалар бевосита немис фуқаролигини қўлга киритади. балоғат ёшига етгунча (18 ёш) улар ота-оналарининг фуқаролигини сақлаб турадилар, лекин 23 ёшгача фуқароликни аниқ танлашлари талаб этилади. фуқаролик олишга ишсизлик нафақасини олувчилар, судланганлар даъвогарлик қила олмайдилар. шунингдек, немис тилини ўрганиш бўйича тест олиш мажбурий қилиб қўйилди. умумий ҳисобда 2000-2004 йиллар оралиғида 191107 та муҳожирларнинг фарзандлари немис фуқаролигини қўлга киритишди. уларнинг кўпчилигини этник турклар ташкил қилади. германия янги миграцион сиёсатининг туб моҳияти шу бўлдики, германия ўзини якунда расман “иммиграцион мамлакат” деб эълон қилди. яна бир муҳим жиҳат шу бўлдики, иммигрантларга турли таништирув курслари (630 соатга мўлжалланган федерал дастур) белгиланган бўлиб, у “учинчи давлат”лар билан европа давлатлари фуқароларини бир хил кўради. мусулмон аёллар учун ҳам алоҳида курслар белгиланган бўлиб, бу якунда уларнинг меҳнат фаолиятига тезроқ киришиб кетишларига ёрдам беради. ўз навбатида, бу курслардан бош …
4
муҳожирлар учун кўпгина қулайликларни белгилаб берди. таълим ва тил жараёнига урғу берилаётганлиги эса алоҳида диққатга сазовор, зеро малака ва тил билиш амалда, шахснинг кейинги истиқболини белгилаб беради. мигрантлар, ўз табиатига кўра жамиятнинг ишбилармон ва ҳаракатчан аъзолари ҳисобланади. тарихга назар ташлайдиган бўлсак, миграция иқтисодий ўсишга, янги миллатларнинг пайдо бўлиши (ассимиляциялашув)га, маргинал маданиятларнинг бойишига кўмак бўлиб келган. миграцион жараёнларни таҳлил этишда, ундаги муҳим муаммовий масалаларнинг ҳам мавжудлигини инобатга олиш зарур бўлади. маълумки, ҳаракат фаолияти мобайнида аксарият мигрантлар эксплуатация қилинади ва уларнинг ҳуқуқлари поймол қилинади; аксарият ҳолатларда ўзлари йўналиш олган манзил мамлакатлар маданияти ва турмуш тарзига нисбатан интеграциялашув қийин кечиши мумкин; мигрантларни қабул қилаётган давлатларнинг малакали ва зарур ҳисобланган кадрларига нисбатан арзон ишчи кучи сифатида рақобатбардош бўлиб, уларни иш жойларидан маҳрум этиши мумкин. мана шу ва бошқа кўплаб сабабларга кўра миграция ҳолатин ҳар томонлама, жумладан социологик ўрганиш муҳим мавзу ҳисобланади. мазкур миграциянинг ҳажмидан ташқари яна бир муҳим томони, ижтимоий-сиёсий томони ҳам борки, у …
5
ва хх асрнинг бошларига келиб, ақшнинг саноатини ниҳоятда юқори суръатлар билан ривожланиши орқали белгиланади. бу вақтда шимолий, жанубий ва шарқий европанинг иқтисодий турғун ҳудудларидан ва репрессив сиёсий тизимларидан қочган миллионлаб ишчилар 1850 йилдан 1930 йилдаги буюк депрессиягача ақшга кўчиб кетишда давом этадилар. уларнинг орасида очарчиликдан қочган ирландияликларни, омадини синаб кўриш учун кетган инглиз, немис ва французларни, ишсизликдан тинкаси қуриган италиялик ва полякларни, этник жиҳатдан ҳоли танг яҳудий ва бошқа миллат вакилларини кўплаб учратиш мумкин эди. бу вақтда нью йоркдаги эллис оролидаги иммиграцион текширув рўйхатидан ўтган мигрантларнинг сони қарийб 12 млн. кишини ташкил этади. миграциянинг кейинги катта даври иккинчи жаҳон урушидан кейин европа, шимолий америка ва австралиядаги иқтисодни тиклаш учун ишчи кучи зарур бўлганлиги туфайли содир бўлади. масалан, бу кўплаб турк мигрантларининг германияга, шимолий африкаликларнинг франция ва бельгияга келиши билан боғлиқ. шу вақтда мустамлакадан чиқиш ҳали ҳамон давом этаётган бўлиб, дунёнинг турли бурчакларида “учинчи давлатлар” деб ном олган кўплаб жамиятларда озодлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "миграция жараёнларининг глобаллашуви"

1556542961_74186.doc миграция жараёнларининг глобаллашуви режа: 1. континентлараро миграциянинг глобаллашуви. 2. аҳоли глобаллашувининг меҳнат бозорининг ўсишига таъсири. 3. миграция жараёнлари глобаллашувининг янги ва табиий ресурсларни эгаллашдаги роли. миграция жараёнларининг меҳнат малакасининг оширишдаги роли. 4. жаҳон иқтисодий тизими глобаллашувининг олий малакали кадрлар миграциясининг шаклланишига таъсири. миграция жараёнларининг глобаллашуви аҳоли ва унинг энг фаол қисми бўлган меҳнат ресурслари макроиқтисодиётнинг асосий қисми ҳисобланади. дунё аҳолисининг қандайдир қисми, ҳар хил таъсирлар ёрдамида иш ва яшаш жойини алмаштириб туради. бу омил миграция деб аталиб, у бир пайтнинг ўзида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, диний, экологик характерга эга. фанда миграциянинг турли таърифлар...

Формат DOC, 75,5 КБ. Чтобы скачать "миграция жараёнларининг глобаллашуви", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: миграция жараёнларининг глобалл… DOC Бесплатная загрузка Telegram