спортнинг глобаллашуви

DOC 85.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1556542590_74184.doc спортнинг глобаллашуви режа: 1. спортнинг глобал жараёнга айланишининг ўзига хос хусусиятлари. 2. спорт миллатлар ва давлатлараро ўзаро алоқаларни ўрнатиш воситаси. 3. спортнинг глобаллашувига олимпия харакатининг таъсири. 4. спорт глобаллашувининг салбий хусусиятлари. 5. спортнинг глобаллашувида гегемониянинг намоён бўлиши. спортнинг глобаллашуви инсоният асрлар давомида синовдан ўтган ижтимоий ҳодиса, жисмоний машқларни яъни, спортни – соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг гарови деб, бежиз айтмаган. чунки спорт миллати, ирқи, динидан қатъий назар, барчага ўзларининг соғлом турмуш тарзларини ташкил этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берадиган омиллардан биридир. бугунги кунда давлатимиз томонидан спортни оммалаштириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. спортга эътиборнинг кучайиши бевосита янгича тафаккур ҳамда инсонни шакллантиришга қаратилган жамиятнинг ҳаёт фаолияти соҳаларига янги муносабатни тақозо қилади. бироқ, ижтимоий ривожланишнинг мазкур соҳасига узоқ йиллар мобайнида етарли эътибор берилмади. бошқаришдаги эскича принцип буйруқбозлик усули педагоглар, шифокорлар, олимлар, тарбиячилар, мураббий-тренерлар ташаббусларининг кенг ёйилишига муайян даражада тўсиқ бўлиб келди. халқ таълими соҳаси ҳам инсонни тарбиялаш ва унга таълим беришда инсониятнинг …
2
оммавий соғломлаштирувчи ва спорт маҳоратларини оширувчи тадбирларни мақсадли ташкил қилиш мутахассислар, жамоат идоралари ва ҳомийлардан катта ташкилотчилик, диққат-эътиборни талаб этади. айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятлармизга ёт ва бегона бўлган турли хил ҳуружлар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар тобора кучайиб бораётгани барчамизни ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада мустаҳкам қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан, “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдид ва ҳатарлардан асраш масалалари бир зум ҳам эътиборимиздан четда қолмаслиги юртбошимиз томонидан алоҳида қайд этиб ўтилган эди. тарихий анъаналаримиз ва қадриятларимизни миллий спорт турлари орқали ёшларимиз онгига сингдиришимиз ҳамда уларнинг дунёқарашига салбий таъсир қиладиган иллатлардан огоҳ этиб, аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш усулларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. бу вазифалар бизнинг назаримизда, аҳоли истиқомат қиладиган жойларда жисмоний тарбия ва спортни жонлантириш ишлари маҳалла кенгашлари, спортни ривожлантиришга мутасадди ташкилотлар, мутахассис ҳодимлар ва спорт фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилса ўзнинг …
3
и назардан қочирмаслик керак. зеро, жамиятнинг маънавий – ахлоқий муҳити давр эҳтиёжлари ва талабларига кўра такомиллашиб боради. бугунги ўзбекистоннинг ижтимоий тараққиёти ҳам жамият маънавий-ахлоқий муҳитининг янги тушунчалар, ахлоқий қадриятлар, тамойиллар ва меъёрлар билан ривожланиб боришини тақозо этмоқда. шахсни маънавий-ахлоқий тарбиялашда идеал даражадаги қадриятларга асосланиш кутилган самарани беради. бу борада, бизнингча, мутлоқ тушунчаларга янгича нуқтаи-назардан қараш ва асосланишнинг вақти келди. масалан, шахснинг ахлоқийлик даражасини белгилашда унинг ирода эркинлигига, бурчга ва масъулиятга эгалигини назарда тутиш мақсадга мувофиқдир. албатта, булар мутлоқ ахлоқийлик элементлари ҳисобланади. негаки, шахснинг ирода қувватини, бурч туйғусини ва масъулият ҳиссининг кўламини аниқ белгилашнинг имкони йўқ. айни пайтда, бу сифатларсиз шахс ахлоқини шакллантириш масаласига ёндошиб бўлмайди. халқимиз нафақат бошқа соҳаларда, балки спорт соҳасида ҳам ўзларини кўрсатишлари учун ўз халқининг ўтмиши, азалий одатлари ва қадриятларини қанчалик билишида катта маъно бор. барча аҳоли орасида стол тенниси, шахмат ва шашка, миллий ўйинлар, енгил атлетика тўгараклари, гурухлар ва жамоаларни оммалаштириш уларда соғломлаштириш тадбирларининг турли шаклларидан, …
4
умкин. истиқлол сабаб таълим соҳасида энг мақбул дастурларнинг ўз вақтида узоқни кўзлаб ишлаб чиқилиши, таълим – тарбия жараёнини тубдан ислоҳ этиш, такомиллаштириш, келажак пойдевори бўлган ёшларнинг ақли ва салоҳиятини замонавий билимлар билан чархлаш, таълим масканларининг моддий – техник базасини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама баркамол, чуқур билим, мустаҳкам эътиқод ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган авлодни вояга етказишда ғамҳўрлик қилиш, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишига доимий эътибор қаратиш давлат сиёсати даражасига молик бўлди. юрт фарзандларининг мамлакат ва дунё спорт майдонларида юқори поғоналарни эгаллаётгани юртбошимиз ташаббуси ва саъй – ҳаракати билан ўтказилаётган уч босқичдан иборат узлуксиз тизим – “умид ниҳоллари”, “баркамол авлод”, ва “универсиада”даги зафарли одимлар бу йўналишдаги эътиборнинг меваси десак, муболаға бўлмайди. жамиятнинг жон томири ҳисобланган соғлом, баркамол авлод тарбияси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спортни такомиллаштириш, аҳолининг барча қатлами орасида жисмоний тарбия ва спортни янада ошириш замирида икки жиҳат мужассам. аввало, мамлакатимизда спорт – соғломлаштириш устувор масала сифатида …
5
ари ўқувчилари ва олий таълим маскани талаба – ёшларига жисмоний тарбия ва спорт билан доимий, узлуксиз тартибда шуғулланиш имкониятини берди. иккинчидан, мамлакат миқёсида оммавий спортни ривожлантириш, аҳоли турли қатламларининг спорт билан шуғулланишига имконият яратиш, соҳага ихтисослашган спорт муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътиборнинг натижаси ўлароқ спорт – соғломлаштириш масканлари, олимпиа заҳиралари ўқув муассасаларининг фаолияти тубдан яхшиланди. бугун нафақат пойтахтимиз тошкент ва вилоят марказларида, балки чекка туманларда замонавий услубда жиҳозланган спорт мажмуалари бунёд этилди. янгидан қурилган, халқаро мезон ва талабларга мос келадиган спорт мажмуалари, сузиш ҳавзалари, теннис корт ва стадионларда уч босқичли спорт мусобақалари юқори савияда ўтказилмоқда. бу мусобақалар кўплаб умидли ёшларга илк маҳоратини кўрсатиш, дўстлар орттириш имкониятни бериш баробарида юксак чўққиларни забт этиб, юртимиз байроғини баланд кўтараётган ольга гнедовская, мария шекерова, эльдар ҳафизов, вадим меньков, руслан наурзалиев, вячеслав дидрих, серик мирбеков, ольга умаралиева, алексей мочалов, темур шокиржонов каби талабаларимизнинг давомчилари кўпайишига замин яратмоқда. 2010 йил – баркамол авлод йили …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "спортнинг глобаллашуви"

1556542590_74184.doc спортнинг глобаллашуви режа: 1. спортнинг глобал жараёнга айланишининг ўзига хос хусусиятлари. 2. спорт миллатлар ва давлатлараро ўзаро алоқаларни ўрнатиш воситаси. 3. спортнинг глобаллашувига олимпия харакатининг таъсири. 4. спорт глобаллашувининг салбий хусусиятлари. 5. спортнинг глобаллашувида гегемониянинг намоён бўлиши. спортнинг глобаллашуви инсоният асрлар давомида синовдан ўтган ижтимоий ҳодиса, жисмоний машқларни яъни, спортни – соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг гарови деб, бежиз айтмаган. чунки спорт миллати, ирқи, динидан қатъий назар, барчага ўзларининг соғлом турмуш тарзларини ташкил этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берадиган омиллардан биридир. бугунги кунда давлатимиз томонидан спортни оммалаштириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. спо...

DOC format, 85.5 KB. To download "спортнинг глобаллашуви", click the Telegram button on the left.

Tags: спортнинг глобаллашуви DOC Free download Telegram