фильтрация сувларини иншоотга, дарё ўзанига ва қирғоққа таъсири

DOC 1,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1683713085.doc фильтрация сувларини иншоотга, дарё ўзанига ва қирғоққа таъсири режа: 1. грунтли заминдаги гидротехника иншоот тубидаги босимли фильтрация 2. иншоот заминидаги грунтларнинг тавсифи 3. фильтрация пайтидаги ҳисобий ҳолатлар 4. фильтрацияни ҳисоблаш усуллари (қаршилик коэффиценти ва узайтирилган контур чизиғи усули) 5. қаршилик коэффициентлари усули 6. тўғри чизиқли контур фильтрация усули 7. узайтирилган контур чизиқли фильтрция услуби 8. фильтрация кўрсаткичларини гидродинамика тўри орқали аниқлаш. гидродинамика турини ясаш усуллари. эгдў усули, график усул 9. электрогидродинамик ўхшашлик (эгдў) усули 10. босимли фильтрацияни бошқариш усуллари (дренажлар, шпунтлар ва х.к.) 11. грунтларни туташган жойидан ўпирилиши ва ювилиши 12. тескари фильтрлар йириклик таркибини танлаш грунтли заминдаги гидротехника иншоот тубидаги босимли фильтрация фильтрация деганда, суюқликнинг грунтлардаги ғоваклик, ёриқ (қояли) орқали ҳаракатига айтилади. бундай грунтлардаги фильтрация оқимининг эгаллаган фазосига фильтрация области дейилади. фильтрация оқими характерига кўра барқарор ва нобарқарор бўлиши мумкин. барқарор ҳаракатда фильтрация оқими параметрлари вақт давомида ўзгармайди. нобарқарор ҳаракатда фильтрация оқими тезлиги, йўналиши, пьезометрик босим ва сув …
2
си ўзгаради), фильтрация ҳисоблари сув сатҳлари айирмаси доимий бўлган ҳол учун ҳисоб қилинади. бунинг учун ҳисобий схема тузишда сув сатҳларининг максимал айирмаси қабул қилинади ва ҳисоблар барқарор ҳаракат учун олиб борилади. 1 – расм. фильтрация оқимининг босимли ҳаракати: 1 – понур; 2- сув урилма; 3 – рисберма; 4 – товони; 5 – затвор; 6 – флютбетга таъсир қилувчи фильтрация босими; 7 – сув ўтказмайдиган қатлам. сув димловчи иншоотлар заминларида ва иншоот ўзида фильтрация оқими босимли ҳамда босимсиз ҳаракат қилади. уларнинг тавсифи грунт сувларнинг жойлашиш ҳолатига боғлиқ, агар фильтрация оқимлари иншоот флютбети (иншоот сув ўтказмайдиган элементлари) билан грунт сувлари орасида сиқилган ҳолда ҳаракат қилса босимли ҳаракат кузатилади (1- расм). бундай оқим иншоотнинг товон қисмларига гидродинамик (фильтрацион) босим билан таъсир қилади. иншоот заминидаги грунтларнинг тавсифи гидротехника иншоотлари замини қояли ва қоямас грунтлардан ташкил топган бўлиши мумкин. фильтрация ҳисобларида грунтларнинг асосий тавсифларидан бири сув ўтказувчанлик, яъни ғоваклар орқали сув ўтказиш қобилияти ҳисобланади. фильтрация …
3
, бундай грунт грунт сув ўтказмайдиган қатлам ҳисобланади. сув ўтказувчанлиги бўйича грунтлар бир жинсли-изотроп ва бир жинслианизотроп каби турларга бўлинади. фильтрация коэффициенти қиймати нуқта координатасига ҳам, фильтарция йўналишига ҳам боғлиқ бўлмаса, бундай грунтлар бир жинсли-изотроп грунтлар ҳисобланади. буни график кўринишда чўққиси айланада жойлашган тезлик векторлари тарзида тасаввур этиш мумкин (3 - расм, а). бир жинсли-анизотроп грунтларда фильтарция коэффиценти фильтрация йўналишига боғлиқ ва паралел йўналишлар учун тенг бўлади. график кўринишда буни чўққиси эллепс эгри чизиғида жойлашган векторлар тарзида ифодалаш мумкин (3 - расм, б). одатда фильтарция коэффициентининг максимал қиймати горизонтал йўналишга, минимал қиймати эса вертикал йўналишга мос келади. 3 - расм. сув димловчи иншоотлардаги юза ва фильтрация оқимлари схемалари: а - бир жинсли-изотроп, грунтли заминларда юза оқимлар; b - бир жинсли-анизотроп, грунтли заминларда юза ва фильтрация оқимлари. грунт турли ўлчамдаги зарралардан иборат. бу турфа зарраларнинг ҳаммасини ҳисобга олишнинг иложи йўқ, шунинг учун уларни фракция-ларга бирлаштирилади. текширилаётган намунанинг массасига нисбатан фоизларда ифодаланган …
4
7-гравий; 8-шағал. ɳ=1 бўлганда грунт бир хил ўлчамли зарралардан ташкил топади. ишлаб чиқариш қурилишида ɳ≥ 3 бўлганда грунтни бир жинсли деб ҳисоблаш қабул қилинган. фильтрация пайтидаги ҳисобий ҳолатлар табиий шароитларда иншоот заминида ўзаро жойлашган турли хил грунт қатламларини учратиш мумкин. бир жинсли грунтлар кичик иншоотлар остида учраса, йирик иншоотлар замини кўпинча турли жинсли грунтлардан ташкил топган бўлади. фильтрация назарияси барча шароитлар учун фильтрация ҳисобларини бажариш имконини бермайди. шу сабабли грунтларнинг қатламланиши бўлган жойлар фильтрация оқими параметрларини аниқлашнинг тайёр ечими бўлган ҳисобий схемалар ҳолатига келтирилади. сув димловчи иншоотларда сув сатҳлари вақт давомида ўзгариб туради, лекин фильтрация ҳисоблари фақат улар орасидаги фарқ ўзгармас бўлган ҳолат учун бажарилади. бунинг учун ҳисобий схемалар таъсир этувчи босимнинг максимал қиймати бўйича қабул қилинади. бунда сув сатҳи меъёр бўйича таъминланган ва фильтрация барқарор бўлиши лозим. бьефлардаги сув сатҳлари учун ҳар қайси бьефда бир вақтнинг ўзида улар эгаллаган ҳолати қабул қилинади. одатда ҳисобий сув сатҳлари учун юқори бьефдаги …
5
текислиги сифатида ихтиёрий горизонтал текисликни қабул қилиш мумкин, унга нисбатан (3.2) формула бўйича босим ҳисобланади. ҳисоблашлар қулай бўлиши учун таққослаш текислиги сифатида пастки бьеф сув сатҳи бўйича ўтадиган текислик, сув бўлмаган эса-пастки бьеф туби бўйича қабул қилинади. таққослаш текислигининг бундай ҳолатида босим бьефлардаги сатҳлар фарқига тенг бўлади (таъсир этувчи босим). амалдаги шароитларда фильтрация оқими ҳаракатида учрайдиган барча омилларни ҳисобий формулалар билан ҳисобга олиб бўлмайди. бу эса бир неча соддалаштиришга ва йўл қўйилишлар киритишга мажбур этади. фильтрация ҳисобларида асосий йўл қўйилишларга қуйидагилар киради: 1) фильтрация оқимининг икки ўлчамли ҳаракати кўрилади; 2) иншоот заминидаги грунт бир жинсли – изотроп ҳисобланади (бир жинсли – анизотроп грунтларда фильтрация схемасини эквалент бўлган бир жинсли изотроп грунтга келтирилади ва бунда флютбет ўлчамлари ўзгартирилади); 3) иншоотга таъсир этувчи берилган босим вақт бўйича ўзгармайди, демак, барқарор фильтрация кўрилади; 4) фильтрация коэффициенти доимий ҳисобланади; 5) сув ҳарорати ва грунт ғоваклиги ўзгармас ҳисобланади; 6) иншоот узунлиги чексиз ҳисобланади; 7) ер …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фильтрация сувларини иншоотга, дарё ўзанига ва қирғоққа таъсири" haqida

1683713085.doc фильтрация сувларини иншоотга, дарё ўзанига ва қирғоққа таъсири режа: 1. грунтли заминдаги гидротехника иншоот тубидаги босимли фильтрация 2. иншоот заминидаги грунтларнинг тавсифи 3. фильтрация пайтидаги ҳисобий ҳолатлар 4. фильтрацияни ҳисоблаш усуллари (қаршилик коэффиценти ва узайтирилган контур чизиғи усули) 5. қаршилик коэффициентлари усули 6. тўғри чизиқли контур фильтрация усули 7. узайтирилган контур чизиқли фильтрция услуби 8. фильтрация кўрсаткичларини гидродинамика тўри орқали аниқлаш. гидродинамика турини ясаш усуллари. эгдў усули, график усул 9. электрогидродинамик ўхшашлик (эгдў) усули 10. босимли фильтрацияни бошқариш усуллари (дренажлар, шпунтлар ва х.к.) 11. грунтларни туташган жойидан ўпирилиши ва ювилиши 12. тескари фильтрлар йириклик таркибини танлаш гру...

DOC format, 1,9 MB. "фильтрация сувларини иншоотга, дарё ўзанига ва қирғоққа таъсири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.