социология тадқиқотларни ташкил этиш ва умумлаштириш

DOC 72,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404399515_53289.doc социология тадқиқотларни ташкил этиш ва умумлаштириш режа: 1. эмпирик тадқиқотлар социологик тадқиқотларнинг кўриниши сифатида. эмпирик тадқиқотларнинг объекти ва субъекти. 2. эмпирик социологик усулларнинг умумий хусусиятлари. сўров усули ва унинг турлари (анкета, эксперт, сўров, тест, панел ва бошқалар). 3. социологик маълумотларни таҳлил қилишнинг сифатий ва миқдорий усуллари. 4. ўзбекистон шароитида эмпирик социологик тадқиқотларни ўтказишнинг зарурлиги. 1.эмпирик тадқиқотлар социологик тадқиқотларнинг кўриниши сифатида. эмпирик тадқиқотларнинг объекти ва субъекти. социология фанини эмпирик социологик тадқиқот жараёнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. эмпирик сўзи қадимий юнонча бўлиб, тажриба маъносини англатади. эмпирик социологик тадқиқот деганда, янги дастур ва услубият билан амалий асосда ижтимоий ҳаёт, ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида олинган эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш асосида зарур амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиш тушунилади. эмпирик социологик тадқиқотда ижтимоий фактларни излаш, тасниф қилиш, тўплаш муҳим аҳамиятга эга. ижтимоий факт деб, илмий асосланган, муайян вақт давомида реал ижтимоий воқеликнинг алоҳида жиҳатларини тасниф қилиш орқали олинган маълумотларга айтилади. бозор муносабатларига ўтиш жараёнининг ҳозирги …
2
олиб боришнинг методологияси, услубияти, асосий усул ва воситалари хусусида тўхталиб ўтамиз. амалий социологик тадқиқот жараёнини 4 асосий босқичга бўлиб қўрсатиш мумкин. бу босқичларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ва муҳим жиҳатларга эга. булар қуйидагилардан иборат: 1. босқич. социологик тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил қилиш: 1. амалий социологик вазифани белгилаш ва тадқиқот предметини танлаш. 2. социологик тадқиқот ўтказиш бўйича бюртма қабул қилиш ва уни ўтказиш бўйича шартнома тўзиш. 3. бажариладиган ишлар бўйича календарь режа, техник вазифаларни ва бюджет (сарф қилинадиган харажатлар сметасини) тузиш. 4. дастур ишлаб чиқиш. 5. тадқиқот услубияти, техникалари ва воситаларини ишлаб чиқиш. 1. боскич асосий босқич бўлиб, амалий тадқиқот ишлари олиб бориш жараёнини ўз ичига олади: 1) социологик тадқиқот танловини ўтказиш. 2) пилотаж. 3) дастлабки социологик маълумотларни йиғиш. 4) эмпирик маълумотларнинг сифат ва аниқлик даражасини назорат қилиш. 3. боскич. эмпирик маълумотларни қайта ишлаш: 6. олинган эмпирик маълумотларни гуруҳларга ажратиш. 7. тақсимий жадвал тузиш. 8. эмпирик маълумотларни компьютерга киритиш ва …
3
нган эмпирик маълумотларни қайта ишлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. бу босқичда 3 та вазифа бажарилади:3.1. олинган эмпирик тадқиқот натижаларини статистик қайта ишлаш.3.2. назарий жиҳатдан қайта ишлаш.3.3. олинган натижаларни амалиётда қўллаш. ҳар қандай тадқиқот бирон муаммонинг қўйилишидан бошланади. бундай муаммо ташқаридан, буюртмачи томонидан берилиши ёки жамият ҳаётида ўзининг илмий ечимини кутаётган муаммо бўлиши мумкин. шулардан келиб чиқиб, социологик тадқиқотларни ташкил қилишнинг асосий шакллари: давлат буюртмаси асосида, хўжалик шартномаси асосида, жамоатчилик ва аралаш тартибда бўлиши мумкин. 2.эмпирик социологик усулларнинг умумий хусусиятлари. сўров усули ва унинг турлари (анкета, эксперт, сўров, тест, панел ва бошқалар). эмпирик социологик тадқиқот объекти бўйича ўтказилган дастлабки таҳлиллар асосида мавжуд мауммони таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилади. илмий дастур ҳар қандай амалий, назарий социологик тадқиқотнинг дастлабки зарур ҳужжати ҳисобланади. дастур социологик тадқиқот объекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган, шунингдек, тадқиқот бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалари ва социологик тадқиқотнинг методологик асоси баёнларидан иборат. дастур мазмуни ҳақида қисқача маълумот берилиши …
4
анлов ишлари.2.4. дастлабки олинган социологик маълумотларни таҳлил қилиш усулларининг таснифи.2.5. тадқиқот натижаларини умумлаштириш назарда тутилган йўналишлар. 3. хулоса қисми.3.1. тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи.3.2. буюртмачига тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари (асосий хулосалардан иборат ҳисобот, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат). тадқиқотнинг мақсад ва вазифаси. дастурнинг ушбу қисмида социологик тадқиқот буюртмачи ва бажарувчилар ўртасидаги муносабат ўзаро келишиб олинади. тадқиқот учун сарф қилинадиган харажатлар: молиявий меҳнат ресурслари ҳисоблаб чиқилади. социологик тадқиқот мақсади турлича бўлиши мумкин. масалан, муайян ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат унумдорлигини кўтариш муаммосини социологик тадқиқ қилиш зарур бўлса, бунда асосий мақсад меҳнат унумдорлиги пастлигининг асосий сабабларини аниқлаш, мавжуд яширин иқтисодий имкониятларни қидириб топиш ва мавжуд шарт-шароитни ўзгартиришдан иборат. тадқиқот объекти ва предмети тадқиқот предмети мавжуд социологик муаммонинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади. бир хил муаммоли ҳолатда ягона эмпирик тадқиқот объекти бўйича тадқиқот предмети бўладиган бир неча йўналишлар бўлиши мумкин. бошқача қилиб айтганда, тадқиқот предмети шаклланганда, мавжуд муаммони ечиш йўллари бўйича илмий фараз тузилади, …
5
лса, бир бутун ҳолда тадқиқот объекти қилиб олиниши мумкин. баъзан эса мураккаб социологик тадқиқот олиб бориш ёки тадқиқот объектини тўлалигича қамраб олиш имконияти бўлмайди. шунинг учун бундай вазиятда тадқиқот объектининг нисбатан аниқ чегараси белгилаб олиниши шарт. илмий муаммо объектини системали таҳлил этиш тадқиқотчи учун 3 фаолият йўналишини очиб беради. улар: 1) тадқиқот предметини аниқлаб олиш. 2) асосий тушунчаларни ажратиб олиш ва уларга изоҳ бериш. 3) тадқиқот учун иш гепотезасини яратишдир. дастурда аниқ кўрсатилиши зарур 1) эмпирик тадқиқот объекти. 2) социологик тадқиқот объектини тўлалигича қамрайдими ёки унинг айрим жиҳатларини танлаб оладими? 3) танлов асосида олиб бориладиган социологик тадқиқот асоси (рўйхат тузиш, картотека, социологик харита кабилар). социологик тадқиқот фарази мавжуд муаммо бўйича илмий фараз ишлаб чиқиш эмпирик социологик тадқиқотни назарий жиҳатдан тайёрлашнинг якунловчи қисми ҳисобланади. тадқиқот фарази ўрганилаётган ижтимоий ҳодиса таркиби ва унинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик характери тўғрисидаги илмий асосланган фараздан иборат бўлади. илмий фараз тадқиқ этилаётган объект тўғрисидаги мавжуд …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "социология тадқиқотларни ташкил этиш ва умумлаштириш"

1404399515_53289.doc социология тадқиқотларни ташкил этиш ва умумлаштириш режа: 1. эмпирик тадқиқотлар социологик тадқиқотларнинг кўриниши сифатида. эмпирик тадқиқотларнинг объекти ва субъекти. 2. эмпирик социологик усулларнинг умумий хусусиятлари. сўров усули ва унинг турлари (анкета, эксперт, сўров, тест, панел ва бошқалар). 3. социологик маълумотларни таҳлил қилишнинг сифатий ва миқдорий усуллари. 4. ўзбекистон шароитида эмпирик социологик тадқиқотларни ўтказишнинг зарурлиги. 1.эмпирик тадқиқотлар социологик тадқиқотларнинг кўриниши сифатида. эмпирик тадқиқотларнинг объекти ва субъекти. социология фанини эмпирик социологик тадқиқот жараёнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. эмпирик сўзи қадимий юнонча бўлиб, тажриба маъносини англатади. эмпирик социологик тадқиқот деганда, янги дастур ва услуб...

Формат DOC, 72,5 КБ. Чтобы скачать "социология тадқиқотларни ташкил этиш ва умумлаштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: социология тадқиқотларни ташкил… DOC Бесплатная загрузка Telegram