жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари

PPTX 101,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1542895777_68313.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари жамоатчилик фикри социологияси жамоатчилик фикри тушунчаси маъно-мазмун нуқтаи назаридан «жамоа», «жамоатчилик», «фикр» сўзларининг мантиқий мақсадли уйқунлашуви маҳсулидир. жамоатчилик фикрини теран ва тўқри англамоқ учун юқоридаги таркиб ясовчи сўз-терминлар моҳиятини аввал бошдан англаб олмоқ муҳимдир. ўозир ва ўтмишда, ватанимиз ёхуд хорижий мамлакатлар тадқиқотчилари бу терминлар мазмунига турлича талқин беришиб, уларга мақсаддан келиб чиқадиган маъно юклатиб келишган. хусусан, аксарият тадқиқотларда жамоатчилик фикрининг таркибий қисми бўлган «фикр» тушунчаси «тасаввур», «муҳокама», «қарашлар», «мулоҳазалар», «ишонч», «эътиқод», «лафз», «фикр билдириш», «эътироз», «фикр якдиллиги», «плюрализм» ва ҳоказо терминларга синоним тушунча сифатида ҳам талқин этилади. фикр тушунчасининг бундай ҳар ёқлама талқини жамоатчилик фикрини тушунишда муайян мураккабликлар туқдириши табиийдир. худди шунингдек, жамоатчилик тушунчаси хусусида ҳам илм-фанда якдил қарашларнинг йўқлигини эътироф этиш жоиздир. «жамоатчилик» тушунчаси энг қадимги даврларда хусусан кўҳна эллада ва рим давлатлари сиёсатида муҳим ўрин тутган бўлиб, унга халқ фикри нуқтаи назаридан қараб келинган. гарчи, қадимги эллада …
2
у шахснинг таваллудидан бошлаб бутун ҳаёти давомида муайян маёқ вазифасини ўтаб, тартиб-қоидалар, тузуклар, қонунлар, урф-одатлар ва анъаналар тарзида амал қилиб, кишиларнинг хатти-ҳаракатлари, ўй-фикрлари, орзу ва режаларини муайян мақсадлар сари йўналтириб турган. жамаотчилик фикрининг шахс ва жамият муносабатларида устун мавқега эгалиги «жамоатчилик» тушунчасини эл, халқ, кўпчилик мазмунида тушуниш, «фикр» тушунчасини эса ёндошув, нуқтаи назар маъносида англаш имконини беради. шу боисдан бизнинг назаримизда жамоатчилик фикри тушунчасини халқ ёндошуви ёхуд халқ нуқтаи назари тарзида тушуниш мақсадга мувофиқдир. зеро, фикр нуқтаи назар маъносида тушунилганда ўз луқавий мазмуни замирига мулоҳаза, баҳолаш, қарашлар сингари таркибий ҳамда тизимий тушунчаларни ҳам қамраб олади. шундай қилиб, жамоатчилик фикри тушунчасига берилган юқоридаги таъриф негизида мазкур ижтимоий ҳодиса моҳияти ва таркибий қисмлари хусусида атрофлича мулоҳаза юритиш маъсулияти мужассамлашганлигини эътиборда сақламоқ лозимдир. жамоатчилик фикри тушунчасининг маъно доираси жуда кенг бўлиб, унинг таркибига мазкур ижтимоий ҳодисанинг шаклланиш жараёнлари, фаолият курсатиш шарт-шароитлари, умуминсоний вазифаларни ҳал этишдаги ўрни ва таъсири масалалари ҳам киради. юқорида таъкидлаганимиздек, …
3
нгига келиб, англияда шахс эркинлиги ва озодлиги амалда таъминланганлиги, ҳар бир шахсга ўз мулоҳаза ва нуқтаи назарларини ошкора изҳор эта олиш ҳуқуқларининг расман берилганлиги ва қонун йўлида мустаҳкамланиши билан жамоатчилик фикри тушунчаси кенг оммалаша бошлади. жамоатчилик фикрининг оммалашуви жамиятда унинг расмийлашуви, ташкилий шаклланиши жараёнларини ҳам тезлаштириб юборди. ижтимоий ҳаёт таркибида турли хил сиёсий оқимлар, партиялар, уюшма ва жамиятлар фаол амалий-назарий саъй-ҳаракатларини бошлаб юбордилар. турли хил ташкилот ва бирлашмаларга уюшган кишилар табиат ва жамият хусусидаги тасаввур ва режаларини янада кенгроқ ёйиш мақсадларида оммавий ахборот воситалари тараққиётига ҳам кучли туртки бердилар. бу эса жамоатчилик фикри юзасидан бой эмпирик материалларнинг тўпланиши ва натижада уни назарий тадқиқ этиш жараёни долзарб масала сифатида кун тартибига қўя бошлади. бу хусусда амалга оширилган илк тадқиқотлар хусусидаги маълумотларини д. брайс ва ф. гольцендроф асарларида учратамиз. бу асарларда илгари сурилган фикрларга кўра, ўарбий европада жамоатчилик фикри xix аср охирига қадар ҳуқуқшунослик фанининг предмети сифатида ўрганиб келинган. xx аср бошларидан …
4
оҳиятини изоҳлашда якдил нуқтаи назарнинг шаклланмаганлигини бу борадаги илмий-назарий хаос ҳалигача барҳам топмаганлигини алоҳида куюниб таъкидлайди. image1.jpeg
5
жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари" haqida

1542895777_68313.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари жамоатчилик фикри социологияси жамоатчилик фикри тушунчаси маъно-мазмун нуқтаи назаридан «жамоа», «жамоатчилик», «фикр» сўзларининг мантиқий мақсадли уйқунлашуви маҳсулидир. жамоатчилик фикрини теран ва тўқри англамоқ учун юқоридаги таркиб ясовчи сўз-терминлар моҳиятини аввал бошдан англаб олмоқ муҳимдир. ўозир ва ўтмишда, ватанимиз ёхуд хорижий мамлакатлар тадқиқотчилари бу терминлар мазмунига турлича талқин беришиб, уларга мақсаддан келиб чиқадиган маъно юклатиб келишган. хусусан, аксарият тадқиқотларда жамоатчилик фикрининг таркибий қисми бўлган «фикр» тушунчаси «тасаввур», «муҳокама», «қарашлар», «мулоҳазалар», «ишонч», «эътиқод», «лафз», «фикр билдириш», «эътироз», «фикр я...

PPTX format, 101,5 KB. "жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.