бўш вақтда маданий эҳтиёжларни шакллантириш муаммолари

DOC 199,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
вақтда мадан.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта – махсус таълим вазирлиги бўш вақтда маданий эҳтиёжларни шакллантириш муаммолари. режа: кириш i-боб. эҳтиёжлар – ҳар қандай шахснинг фаолият манбаи сифатида 1.1. эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши ва турлари. 1.2. моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ўзаро фарқланиши. ii-боб. инсонлар фаолиятидаги бўш вақтда маданий эҳтиёжларни шакллантириш муаммолари. 2.1. бўш вақтни оммага тадбиқ қилишда маданий эҳтиёжлардан фойдаланиш. 2.2. бўш вақтни ташкил этишда маданий эҳтиёжлар: кино, театр, адабиёт ва мусиқа санъатидан фойдаланиш муаммолари. ҳулоса ва таклифлар фойдаланилган адабиётлар рўйҳати кириш мутақиллигимиз шарофати билан жамиятимизда, давлатимизда кўзга кўринарли ўзгаришлар рўй берди, қолаверса, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш ишлари кенг қўллашда амалга оширилмоқда. бу эса ўз навбатида ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз ўрнига, мавқейига эга бўлишига замин яратади. “биз истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб халқимизнинг асрлар давомида интилиб келган орзу – мақсадлари ва замон талаблари, дунёвий тараққиёт мезонларини ҳисобга олган ҳолда жамиятимизнинг ҳаётида ана шу икки омилнинг уйғун тарзда …
2
лаш бу давлат буюртмасидир. шу сабабли маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил этиш, маънавий тарбиянинг ёшларга таъсири, ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли, узлуксиз таълимни инсонпарварлаштиришда маънавий-маърифий ишларнинг аҳамияти, маънавият, маърифат, мафкура тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги, ёшларнинг бўш вақтида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда янги технологиялардан фойдаланиш йўлларини ўрганишдан иборатдир. чақалоқ дунёга келар экан, у ҳали индивид ҳисобланади. табиат қонунини, ҳаёт кечиришни бошлаган чақалоқда турли эҳтиёжлар пайдо бўла бошлайди. яъни вақт ўтиши билан қорни оч қолади, ўз навбатида эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳаракат қила бошлайди: йиғлайди, чинқиради, ҳуллас онасига муносабат билдира бошлайди. бундан кўриниб турибдики, биз туғилгандан бошлаб то умримизнинг охиригача ўз эҳтиёжларимизни қондиришга ҳаракат қиламиз. эҳтиёж – бу шахсниг яшаши ва ўзини ўзи сақлаши учун зарур бўладиган восита ва шарт – шароитларни яратиш тўғрисида ғамҳўрлик қилиши, яшаш мухити (ҳаёт ва ижтимоий муҳит) барқарор муносабатни сақлашга интилишдир. инсон эҳтиёжларининг кўпгина таснифлари мавжуд бўлиб, улар учун асос сифатида инсон эҳтиёжларининг ўзига ҳос объекти, уларнинг функционал вазифаси, амалга …
3
битирув малакавий ишимиз мавзусининг долзарблиги шундаки, инсонларнинг бўш вақтини тўғри ташкил қилишда маданий эҳтиёжлардан фойдаланиш, уни шахс фаолиятининг давоми сифатида шакллантириш мақсадида мавжуд муаммоларни бартараф этиш лозим. битирув малакавий ишининг методологик асосини республикамиз президенти и.а.каримовнинг, шарқ алломалари ва маданиятшунос олимлар- нинг мавзунинг долзарблигини тасдиқловчи фикр ва қарашлари ташкил этади. битирув малакавий ишимизнинг мақсади инсонлар бўш вақтини тўғри ташкил қилишда маданий эҳтиёжларнинг ўрни беқиёс эканлигини очиб беришга қаратилган. ушбу мақсаддан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар бўйича илмий изланишлар олиб борилди: · инсон эҳтиёжларини қондиришнинг тарихий ва назарий асосларини ўрганиш; · миллий истиқлол – инсон эҳтиёжларини қондириш жараёнини ҳамда маданий – маърифий юксалиш тараққиётининг омили эканлигини тасдиқлаш; · бўш вақт мааслалари бўйича мавжуд муаммоларни тадқиқотлар орқали бартараф этишга эришиш; · маданий эҳтиёж манбаси ҳисобланган театр, кино соҳаларини, маданий ҳаваскорлик жамоаларидаги олиб борилаётган ишлар кўламини ривожлантиришга ҳисса қўшиш. “маданиятшунослик”, “маънавият асослари” соатлари битирув малакавий ишининг предмети бўлиб ҳизмат қилди. битирув малакавий ишида инсон эҳтиёжлари, …
4
и сифатида 1.1. эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши ва турлари. жамият аъзоларининг яшаш тарзи турли ички ва ташқи ундовчи кучларнинг ўзаро боғлиқлиги билан белгиланади. ички ундовчи кучлар эҳтиёж ва манфаатлар, истак ва интилишлар, қадрият ва қадриятли йўналишлар, иделлар ва сабабларни ўз ичига олади. бундан кўриниб турибдики, ҳар бир инсон яшаши, ҳаёт кечириши даврида ўз эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилади. эҳтиёжларни қондириш учун эса меҳнат қилади. ҳўш, эҳтиёжнинг ўзи нима, унинг турлари қандай? ижтимоий тараққиёт қонунларининг шаклланиш, амал қилиш, намоён бўлиш механизмининг асосий объектив омилларидан бири инсонларнинг эҳтиёж ва манфаатларидир. эҳтиёж ва манфаатлар қонунларнинг объектив талабаларини субъектлар, яъни инсонларнинг ўзига хос одати, хусусияти ва мотивига айлантириш орқали, уларни ҳаётнинг объектив шарт-шароити билан бевосита боғлайди. эҳтиёж ва манфаат ижтимоий қонунлар талабларининг дастлабки ифодасидир. ҳозиргача фалсафий адабиётда “эхтиёж” ва “манфаат” тушунчалари кўпинча айнанлаштирилади, тенглаштирилади. ҳақиқатдан ҳам, улар мазмун жиҳатидан бир-бирига яқин ва ўзаро чамбарчас боғлиқдир. бироқ уларни инсон фаолиятининг занжиридаги турли бўғинлар сифатида фарқлаш зарур. эҳтиёж …
5
ан табиий ва ижтимоий муҳит билан бўладиган ўзаро алоқа ва муносабатларида ўзларига хос бўлган фаолликлари туфайли ушбу зиддиятларни бартараф этиб боради. шунинг учун ҳам ижтимоий эҳтиёж мавжуд тизимнинг ички зиддиятларни ҳал қилишга қаратилган фаолиятга, ҳаракатларга қодирлиги билан чамбарчас, боғлиқдир. демак, эҳтиёж деганда биз муайян ижтимоий тизим қонунлари асосида келиб чиқадиган заруриятнинг кўриниши, намоён бўлишини, организм, инсон шахси, ижтимоий гуруҳ, миллат, халқ ва, умуман, жамиятнинг мавжудлиги ва ривожланиши учун объектив равишда зарур бўлган фаолиятни юзага чиқарувчи ички сабабиятни тушунамиз. ижтимоий ҳаётда эҳтиёж субъектнинг объектив хоссаси шаклида мавжуд бўлиб, унинг зарурий параметрлари, реал, хақиқий аҳволи билан объектив хоссаси бўлмиш эҳтиёж ўртасида бўлган зиддият шаклида, яъни шу ижтимоий ходиса мавжудлигининг субъектив шарт-шароити сифатида намоён бўлади. кишиларнинг яшашлари ва инсон сифатида камол топишлари учун зарур бўлган барча нарсалар уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини ташкил этади. демак, биз инсон эҳтиёжлари деганда, унинг яшаши ва фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган шарт-шароитларнинг маълум заруриятга айланиш шаклини тушунамиз. бу жараённи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бўш вақтда маданий эҳтиёжларни шакллантириш муаммолари" haqida

вақтда мадан.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта – махсус таълим вазирлиги бўш вақтда маданий эҳтиёжларни шакллантириш муаммолари. режа: кириш i-боб. эҳтиёжлар – ҳар қандай шахснинг фаолият манбаи сифатида 1.1. эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши ва турлари. 1.2. моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ўзаро фарқланиши. ii-боб. инсонлар фаолиятидаги бўш вақтда маданий эҳтиёжларни шакллантириш муаммолари. 2.1. бўш вақтни оммага тадбиқ қилишда маданий эҳтиёжлардан фойдаланиш. 2.2. бўш вақтни ташкил этишда маданий эҳтиёжлар: кино, театр, адабиёт ва мусиқа санъатидан фойдаланиш муаммолари. ҳулоса ва таклифлар фойдаланилган адабиётлар рўйҳати кириш мутақиллигимиз шарофати билан жамиятимизда, давлатимизда кўзга кўринарли ўзгаришлар рўй берди, қолаверса, инсон манфаатларини ҳимоя қи...

DOC format, 199,5 KB. "бўш вақтда маданий эҳтиёжларни шакллантириш муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.