тақинчоқларнинг яратилиши ва турлари

DOC 55,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404906811_55022.doc тақинчоқларнинг яратилиши ва турлари ер юзида заргарлик санъатининг вужудга келиши ва ривожланиши бир неча минг йиллик тарихга эга. сўнгги йилларда ўзбекистон худудида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган бронза даврига оид археологик ёдгорликлари орасида қадимги аждодларимизнинг тақинчоқларига оид қатор ашёвий далиллар ҳам бор. жумладан, ўзбекистоннинг жанубидаги бақтрия, сополлитепа, жарқўрғон манзилгоҳларидаги сағаналардан топилган тақинчоқлар наъмуналари рангбаранг бўлиб, уларнинг асосий қисмини бош, пешона, қулоқ тақинчоқлари, тўғноғичлар, тугмалар, билакузуклар ташкил этади. мазкур ашёлар ушбу ҳудудда яшаган аҳоли қадимдан бой моддий маданият соҳиби бўлганлигидан далолат беради. тарихдан маълумки, даврлар ўтиши билан муайян бир ҳудуд миқиёсида тақинчоқларнинг баъзи турлари кенг ёйилса, айримлари ўз ўрнини йўқотган, онги кўринишдаги тақинчоқлар пайдо бўлиб, олдингилари кундалик турмушдан чиққан. натижада тақинчоқлар ва уларнинг турлари ҳамиша ўзгариб турган. шу сабабли тақинчоқларни этнографик жиҳатдан ўрганишда тадқиқотчилар тақинчоқлардаги шаклий ўзгаришлар, уларнинг турларидаги алмашинувлар сабабларига асосий эътибор қаратадилар. олиб борилган этнографик тадқиқотлар ва илмий хулосалар асосида шуни айтиш мумкинки, республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани …
2
даний худудлар ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ муносабатлари ҳам таъкинчоқларнинг янги турлари пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга бўлган, xix аср охири-хх аср бошларида республикамизнинг бухоро, хива, самарқанд, қўқон, андижон, тошкент, шаҳрисабз, китоб, бойсун, денов, шеробод, ургут каби шаҳар ва қишлоқларида уста заргарлар фаолият юритишган. бу даврда бутун ўлкамиз буйлаб бухоро, қўқон, хива заргарларининг маҳсулотлари оммавий урф бўлган. зар​гарларнинг ўзига хос маҳорати улар яратган заргарлик буюмларининг сифати, тақинчоқнинг маъданлари ва ясалиш усулларида ўз аксини топган. ўрганилаёттан даврда воҳанинг уста заргарлари асосан ўз уйларида ишлашганлар, лекин айрим ҳолларда улар буюртмачилар талабига кўра уларнинг уйида ҳам ишлаганлар, ҳар бир уста заргарнинг ўз касбий сири бўлган ва улар тақинчоқ, тайёр бўлгунига қадар маҳсулотни ҳеч кимга кўрсатмаган. бу даврда сурхон воҳасидаги уста заргарлар фаолиятида қуйидаги асосий хусусиятларни кузатиш мумкин: 1. қишлоқ заргарлари фақат буюртмачилар диди ва талабига мос равишда бозорда сотиш учун тақинчоклар тайёрлашган. 2. уста заргарлар кўп хрлларда якка ҳолда фаолият юритиб ўз касб-хунарларини, заргарлик сирларини …
3
гарлик яхши ривожланмаган. қолаверса, уста заргарлар ўзларига шогирд олмасдан ишлашларининг сабаби шундаки, улар ясаган тақинчоқлар узоқ, вақтгача сотилавермаганлиги боис шогирдга иш ҳақи тулаш муаммоси туғилган. шунинг учун заргарлар ўзларига четдан шогирд ололмаганлар. шунингдек заргарлик касби муқаддас ҳисобланиб, уста ўз ўғилларига ишонч билан ўз касбини ўргатган, яъни заргарликни ота мерос касб деб билишган, aгap шогирд олиш зарурати туғилса, насл-насаби тоза, тақводор кишиларнинг фарзандлари шогирдликка олинган. бозорларда заргарлик буюмлари сотилмай қолса, иқтисодий зарар жабрини ҳам ота-ўғил ва оиланинг ўзигина кўрган. воҳада заргарлик санъатининг ўзига хос сир-асрорлари бўлган. маълум бир тақинчоқ тўрини ясашда ҳар бир заргар ўзига хос безаклар, шакллар, кўринишлардан фойдаланган. усталар ишида ана шу ўзига хослик бўлмаса, бошқа усталар ясаган тақинчоқлар билан ўхшашлик рўй бериб, бозорда ўзаро рақобат пайдо бўлган. юқорида қайд этилган сабаблар туфайли ҳам қишлоқларда заргарлар жуда ҳам бўлган. аҳоли эса бозорлардан ёки савдогарлар четдан келтирган заргарлик буюмларини сотиб олишган ёки буюмга алмаштиришган. воҳанинг йирик шаҳарлари ва унга яқин …
4
ридан ўз услуби, касб маҳорати билан фарқ қилувчи уста-заргарлар ўзларининг кўп сонли заргарлик устахоналарига ҳам эга бўлишган. тақинчоқлар билан савдо-сотиқ қилиш турли иқтисодий-маданий худудлар ўртасидаги савдо муносабатларининг энг қадимий ва кенг тарқалган туридир. халқлар орасида оммавий урф бўлган тақинчоқлар ушбу соҳадаги савдо-сотиқ муносабатларининг асосини ташкил этган. xix аср охири-хх аср бошларида ўрта осиё худудидан бир нечта йирик карвон йўллари ўттан. ўрта осиёда қўқон шаҳри савдо-сотиқ муносабатларида олдинги ўринларда турса, самарқанд ва бухоро заргарлари минтақани юқори даражада тараққий этган заргарлик буюмлари билан таъминлаган. ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари ва жанубий тожикистон ҳудудларига кулоб, муминобод шаҳарлари орқали афғон савдогарлари арзон тақинчоқлар олиб келишган. шунингдек улар денов, китоб, шахрисабз худудларида ҳам бўлиб, турли хил тақинчоқлар, матолар савдосини амалга оширишган. бу даврда яна кофарнихон ва сурхон дарёси соҳилларида жойлашган хисор ва қоратоғ қишлоқлари орқали шимолий афғонистон шаҳарлари билан савдо - сотиқ алоқалари йўлга қуйилган. икки йирик довон йўли: қора қизиқ ва тенгизбой шарқий бухоро худудини фарғона …
5
рнинг давр ўтиши билан ўзгариб туриши ва уларнинг турлари кўпайишида савдо-сотиқ муносабатлари, муҳим роль ўйнаган. юқорида кўрсатиб ўтилган уч асосий омил анъанавий тақинчоқларнинг умумий кўринишида ўзгариши юз бериши ва янги кўринишидаги тақинчоқларнинг оммавий урфга айланишига сабаб бўлган. халқлар ўртасида рўй берган этник ва маданий жараёнлар ҳам тақинчоқлар туркумида ўзгаришларига сабаб бўлган. хуллас, ҳар қандай турдаги ва кўринишдаги тақинчоқлар икки муҳим жараён, яъни биринчидан, маҳаллий бадиий-безак анъаналари (тақинчоқлардаги маълум бир халқ, худудга хос бўлган ўзига хос белгиларнинг сақланиб қолиши); иккинчидан, савдо-сотиқ муносабатларининг кенг ривожланиши натижасида турли кўринишдаги тақинчоқларнинг савдо-сотиқ йўли билан кириб келиши ва доимий булмаган ҳолда маълум бир худуд ва халқ орасида кенг тарқалиши билан узвий боғлиқдир. хуллас, тақинчоқларнинг яратилиши ва худудий таркалиши жараёни ҳар бир худудда ўзига хос тарзда рўй берган. уста заргарлар ўзларининг бадиий-безак анъаналари асосида маълум бир тақинчоқ турини буюртмачининг шахсий диди ва иқтисодий ҳолатига қараб тайёрлаб берган. воҳада тақинчоқларнинг кириб келиши ва тарқалишида савдо-сотиқ муносабатлари муҳим …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тақинчоқларнинг яратилиши ва турлари"

1404906811_55022.doc тақинчоқларнинг яратилиши ва турлари ер юзида заргарлик санъатининг вужудга келиши ва ривожланиши бир неча минг йиллик тарихга эга. сўнгги йилларда ўзбекистон худудида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган бронза даврига оид археологик ёдгорликлари орасида қадимги аждодларимизнинг тақинчоқларига оид қатор ашёвий далиллар ҳам бор. жумладан, ўзбекистоннинг жанубидаги бақтрия, сополлитепа, жарқўрғон манзилгоҳларидаги сағаналардан топилган тақинчоқлар наъмуналари рангбаранг бўлиб, уларнинг асосий қисмини бош, пешона, қулоқ тақинчоқлари, тўғноғичлар, тугмалар, билакузуклар ташкил этади. мазкур ашёлар ушбу ҳудудда яшаган аҳоли қадимдан бой моддий маданият соҳиби бўлганлигидан далолат беради. тарихдан маълумки, даврлар ўтиши билан муайян бир ҳудуд миқиёсида ...

Формат DOC, 55,0 КБ. Чтобы скачать "тақинчоқларнинг яратилиши ва турлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тақинчоқларнинг яратилиши ва ту… DOC Бесплатная загрузка Telegram