рақс бадиий жамоаси билан ишлаш услублари

DOC 273,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404903851_54957.doc рақс бадиий жамоаси билан ишлаш услублари режа: 1. рақс бадиий жамоаси билан ишлашда ўргатиш услубининг умумий масалалари ва вазифалари 2. рақс бадиий жамоаси билан ишлашда ижро этишнинг тарбиявий ва профессионал вазифалари 3. ижро этиш таълимида билим ва кўникмаларни ўзлаштириш 4. дарснинг тузилиши. билимни текшириш ва баҳолаш 5. ойлик ва йиллик иш режасини тузиш иш ҳисоботини ёзиш қоидалари 6. рақс санъати ҳақида. 7. ҳаваскорларнинг ижро этиш пайтидаги ҳолати мусиқа ритми. эслаб қолиш ва эшитиш қобилияти 8. рақсларга либос танлаш 9. саҳна маданияти рақс бадиий жамоаси билан ишлашда ўргатиш услубининг умумий масалалари ва вазифалари мамлакатимизда маънавий баркамол инсонни тарбиялаш умумдавлат иши даражасига кўтарилган. бу борада давлат дастурлари асосида кенг кўламда ишлар қилинмоқда. мустақил давлатимизнинг маънавий-маърифий ислоҳотларида санъат аҳлининг фаол иштироки ва ёшларни юртга содиқ, баркамол авлод қилиб тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. ана шундай маънавий етук кишиларни тарбиялашда рақс санъатининг роли беқиёсдир. республикамизда рақс ижрочилигини янада юқори поғоналарга кўтаришда ўргатиш услубининг …
2
хулоса чиқариб олишга ўргатишдир. бу жараёнда ҳаваскорларни аста— секин ижодий фикрлашга ўргатиш иши ҳам амалга ошириб борилади. ўргатиш услубидаги бу учала вазифанинг асосий мақсади - ҳаваскор рақсосаларнинг илмий дунёқарашини, сиёсий ва маданий онгини шакллантириш учун хизмат қилади. бу услуб рақсни пухта эгаллаб, ижро этиш учун кўникмалар ҳосил к.илиш, уларни амалда қўллай олиш, эстетик дидини оширишга қаратилган. ижро этишни ўргатишнинг вазифаларини қискача шундай тушунтириш мумкин. "рақсни нима учун ва уни қандай ўргатиш керак?" рак.с ўргатишнинг асосий вазифаси — раққосалик тажрибаларига таянган ҳолда амалга оширишдир. рақс ўргатишнинг керакли услубларини қўллаш орқалигина ўз олдига қўйган вазифани ижобий ҳал этиш мумкин. ижрони ўргатиш жараёнида ҳаваскорларнинг ақлий ва ижодий қобилияти, унинг иродаси ҳамда камолоти учун зарур бўлган сифатлар ҳам ривожланиб боради. бу вазифаларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда ҳал этиб бўлмайди. уларнинг барчаси ўргатиш жараёнида бир-бирига боғлиқ ҳолда, комплекс тарзда амалга оширилади. ижро этиш билимлари ва кўникмаларига асосланган ҳолда ҳаваскор раққосаларнинг дунёқараши шаклланади, мусиқавий тарбия вазифалари …
3
аражасини тўғри аниқлаб, тарбиявий таъсир ўтказишга катта ёрдам беради. рақс ижро этишни ўргатиш кўп машқни талаб этади. бунинг учун раққоса дарсга мунтазам равишда қатнашса, ўрганиш ва ўзлаштириш фаолиятини маълум даражада тартибга солади. рақс ижро этишни ўргатиш жараёни ўқувчиларни эстетик тарбиялаш иши билан чамбарчас боғлиқдир. халқимизнинг бой мазмунга эга бўлган, маданий бойлигимизга айланган мумтоз рақслари ҳамда ҳозирги замонавий балетмейстерларнинг саҳналаштирган рақслари, фолклор жанрдаги халқ рақслари билан яқиндан танишиш эстетик тарбияни амалга оширишда катта аҳамиятга эга. ҳаваскор раққосанинг эстетик қарашларини шакллантириш ишини машғулот мобайнида рақснинг бирор бўлагини таҳлил қилиб, ижро этиш мисолида ҳам кузатиш мумкин. бунда раққосага ҳаракатнинг тузилиши ва жозибасини англаш тушунтириб борилади. ижро этиш ҳаракатларини ўргатишни ҳам эстетик асосда олиб бориш керак. масалан, рақс ҳаракатлари қўпол ва беўхшов эмас, балки нозик, майин ва чиройли бўлиши керак. шундагина бу рақс ҳаракатлари рақснинг умумий кайфиятига мос тушиши, кўзланган мақсадга эришишда ижобий натижа бериши мумкин. эстетик тарбия ишини амалга оширишнинг мавжуд бўлган шаклларидан …
4
скичларда раққосаларнинг олдига мустақил ишлаш ва ижодий кўникмаларни шакллантириш талаблари қўйиб борилади. эстетик муносабатни шакллантиришнинг яна муҳим шарти-махсус бадиий қобилиятни мунтазам ривожлантириб боришдир. эстетик муносабатни ривожлантириш мусиқа ва рақс қобилиятларини ривожлантиришни тақозо этади: куйнинг йўналиши, усулини сеза билиш; раққоса ташки кўринишининг ва ҳаракатларининг мусиқа характерига мослиги; ижро этишга ижодий ёндашиш, юракдан, чуқур ҳис этиб ижро этиш; бошқа раққосаларнинг ижро этиш сифатларини тўғри баҳолай олиш ва ҳоказо. мусиқавий қобилиятнинг ривожланиши ҳамда эстетик диднинг ўсиб бориши умумий тарбиянинг асосий кўрсатгичларидан биридир. тажрибадан шу нарса маълумки, машғулот пайтида раққосалар ўз тенгдошларининг ижроси билан танишиб, ижро пайтида йўл қўйилаётган хатоларни такрорламаслик ҳамда ижрога тўғри баҳо бериш чораларини кўришга имкон яратиш мақсадида, машғулотни индивидуал эмас, балки гуруҳли қилиб ўтказиш ҳам яхши самара беради. таълим ва тарбия жараёни тўғри ва аниқликни, тартиб-интизомни талаб этади. бундан ташқари, рақс ижро этишни ўргатиш услублари тажрибасидан шу нарса маълумки, услубий жиҳатдан тўғри ташкил этилган машғулотлар раққосаларнинг онгига, сезги ва иродасига …
5
ний бирлигини ҳар бир балетмейстер қўллаши зарур. ўргатиш ва тарбиялаш ишининг бирлиги чин инсон шахсини шакллантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилади. ижро этиш таълимида билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ижро бўйича таълим бериш жараёнида балетмейстернинг асосий вазифаси ҳаваскор раққосаларга ижро учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни ўргатишдир. бу вазифани муваффақиятли ҳал этишда машғулотни тўғри ташкил этиш ва олиб бориш, турли билимларни ўзлаштириш, керакли кўникмаларни шакллантириш хусусиятларини ҳамда қонуниятларни билиш раққоса учун муҳим аҳамиятга эгадир. ўргатиш жараёни мазмунининг биринчи ва асосий омили — билимдир. билимларни ўзлаштириш ўргатилаётган мавзуларнинг ёки фаннинг асосий белгиларини англатадиган маълумотларни ўзлаштириш деб тушунилади. билимларни ўзлаштириш - маълум сўз, тушунча, фикрларнинг маъноси, моҳиятини англаб етиш ва уларни "ўзиники" қилиб олиб, доимо ёдда сақлаб қолишдир. ижро этишни ўргатиш жараёнида балетмейстер раққосаларнинг билимлари маълум даражада тўлиқ бўлишига эришиши лозим ва раққосаларнинг тўлақонли билимга эга бўлаётганлигини балетмейстер назорат қилиб бориши катта аҳамиятга эгадир. баъзи ҳаваскор раққосалар машғулотларга тўлиқ қатнашмаслиги, эътиборсизлиги, ҳафсаласизлиги сабабли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"рақс бадиий жамоаси билан ишлаш услублари" haqida

1404903851_54957.doc рақс бадиий жамоаси билан ишлаш услублари режа: 1. рақс бадиий жамоаси билан ишлашда ўргатиш услубининг умумий масалалари ва вазифалари 2. рақс бадиий жамоаси билан ишлашда ижро этишнинг тарбиявий ва профессионал вазифалари 3. ижро этиш таълимида билим ва кўникмаларни ўзлаштириш 4. дарснинг тузилиши. билимни текшириш ва баҳолаш 5. ойлик ва йиллик иш режасини тузиш иш ҳисоботини ёзиш қоидалари 6. рақс санъати ҳақида. 7. ҳаваскорларнинг ижро этиш пайтидаги ҳолати мусиқа ритми. эслаб қолиш ва эшитиш қобилияти 8. рақсларга либос танлаш 9. саҳна маданияти рақс бадиий жамоаси билан ишлашда ўргатиш услубининг умумий масалалари ва вазифалари мамлакатимизда маънавий баркамол инсонни тарбиялаш умумдавлат иши даражасига кўтарилган. бу борада давлат дастурлари асосида кенг кўламда...

DOC format, 273,0 KB. "рақс бадиий жамоаси билан ишлаш услублари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.