гилам тўқиш санъати

DOC 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404549966_54150.doc гилам тўқиш санъати режа 1. гилам тўқиш санъатининг ривожланиши 2. гилам тўқиш технологияси 3. кигиз босиш санъати 4. кигиз босиш технологияси гилам тўқиш санъати халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган тури бўлиб, кўп асрлик миллий анъана ва узоқ тарихга эга. гилам тўқиш бадиий тўқиш ҳунарига киради. у қадимдан аёллар орасида кенг тарқалган ҳунар сифатида машҳурдир. гилам тўқиш санъати айниқса чорвачилик билан шуғулланадиган кўчманчи халқлар орасида тарқалган. гилам қадим замондан бери хона ичини безатиш, иссиқ сақлаш, товушни камайтириш учун хизмат қилади. гилам асосан полга ёки бўйра устига тўшалади, хонани безатиш учун деворга осилади ва ўтов ичига ўралади. бу санъат жуда қадим замонлардан бери ривожланганлигини ёзма тарихий манбалар ва археологик топилмалар исботлаб берди. археологик топилмалар натижасида хоразмда милоддан аввалги 1-минг йилликка мансуб гиламлар топилганлиги тасдиқланди. қадимда уссури, бобил, мидияда кейинроқ эса эрон, ҳиндистон, туркияда тўқилган рангли гиламлар машҳур бўлган vii аср кўлёзмалари гилам тўқиш санъати ўша даврларда ўрта осиёда ҳам ривожланганлигини …
2
гилам тўқиш санъати тез суръатлар билан ривожланди. бунда гилам тайёрлаш ўзининг нақши, юқори сифатли тўқили лиши, бўялиш техникаси билан ажралиб турди. xx аср бошларида кўқон, самарқанд, андижон, бухоро, ўрта осиёнинг гилам тўкиб сотиш маркази ҳисобланган. лекин xx аср бошларида бу ерларда гилам тўқиш санъатининг ривожланиши пасайиб кетди. хива, андижон, қарши, ургут шаҳарларида гилам тўқийдиган корхоналар очилди. машинада тўқилган гиламлар ўзига хос томонлари билан фарқ қилади. уларда кўпинча гиламлар сунъйй толалардан тўқилади. гиламларнинг арқоғи кўпинча зиғир ёки пахта толасидан тайёрлана-ди. 30-йилларда мураккаб патли гиламлар машиналарда тўқиладиган бўлди. пат боғлайдиган махсус дастгоҳли корхоналарда гиламлар ишлаб чиқарила бошланди. андижонда «меҳнат-гули» артели қошида гилам тўқиш курси очилди. артелга фарғона водийсидаги ойим қишлоғидан катта уста меҳринисо тешабоева таклиф этилди. машҳур уста қўлида жуда кўп ёш му-тахассислар етишиб чиқди. жумҳуриятда гиламдўзликни янада ривожлантириш учун туркманистондан машҳур усталар таклиф этилди ва ичида кўплаб гиламдўз усталар тайёрлаб берилди. ўзбекистонда гилам тўқиш мактаби асосан икки — самарқанд ва андижон …
3
н гиламлар ўзининг чидамлилиги, нафислиги, табийлиги ва сифати жиҳатидан ажралиб туради. бу гиламлар юз йиллаб хизмат қилиши мумкин. кўпгина мамлакатларда қадимдан қўлда тўқиб келинаётган гиламлар яхши ривожланган. туркманистон, грузия, озарбайжон ва арманистонда тўқилади. гиламнинг тўқима, тикма ва бослла хиллари бор. тўқима гиламда — гиламнинг гули тўқилади. ўзбекистонда патли ва патсиз (палос) гиламлар тўқилади. тикма гилам — тайёр буюмга гули тикиладиган гилам. босма гилам — гули бўяб босиладиган гилам. гиламлар тўқилган жойи ёки тўқиган қабиларнинг номи билан юритилади. туркман гиламлари ёвмут, текин, бешир гиламлар деб юри-тилади. туркман гиламлари геометрик нақшли бўлади. кавказ гиламларининг машҳур ширвони, ахти, дарбанди турлари бўлиб, пушти, қизил, кўк, сариқ, сарғиш ва бошқа рангларда барг, гул, қуш тасвирлари ишланади. эрон гиламлари ўзига хос бўлиб, гул, ўсимлик, қуш, ҳайвон тасвирланган доирасимон шакллар кўзга яққол ташланади. улар синайи, ордабили, саррухи, черизм ва бошқа гиламлари билан машқурдир. хитой гиламлари дунёга мушҳур бўлиб, патлариниг нақши ҳар хил меъёрда қирқилиб, рельеф ҳосил қилинган, …
4
аёллар ёнма-ён ўтириб бирданига тўқийдиган кенг ғал-такли хиллари ясалди. қўлда гилам тўқиш жуда қийин, масалан, яхши мутахассис 1 м2 патли гилам тўқиш учун 20—25 кун сарф қилади. шунинг учун ҳам қўлда тўқилган гиламлар қиммат туради. гиламлар икки хил калта патли (3—7 мм) ва узун патли (8—17 мм) қилиб тўқилади. туркманлар гилам тўқишда туя тивити, қўй жуни, пахта толаси ва ипак ишлатади. ўзбеклар туя тивити, қўй жуни ва пахта толаси ишлатади. xix асрнинг охиригача гилам тўқишда ўсимликлардан тайёрланадиган бўёқлар ишлатилган. кейин эса анилин бўёқларидан фойдаланила бошланди. пат гилам тўқиш анча мураккаб бўлиб, унда арқоқдан ташқари нах деган ип ҳам ишлатилади. кейинчалик пат гиламлар махсус дастгоҳли корхоналарда тўқиладиган бўлди. пат гиламлар нақш ёки гулни санама ироқига ўх-шатиб рангли ипларни нусхасига қараб териш асосида тўқилади. нақш яратишда бандларни х,исоби аниқ бўлиши ҳамда бир қатор банд боғлаб чиқилгач арқоқ ўтказилиб тароқ билан бостирилади. шундан сўнг патлар қайчи билан текисланиб чиқилади. гилам тўқувчи аёл гилам-нинг …
5
буюмлар, озиқ-овқатлар солинади. у ўрта осиё, кавказ халқлари ўртасида кенг тарқалган. туркман хуржунлари жуда чиройли ва сифатли тўқилиши билан ажралиб туради. ҳуржунлар кўпинча геометрик нақшли қилиб тўқилади. гилам ўрнида шолча ҳам ишлатилади. шолча — қадимдан эчки, туя ва қўй жуни, пахта ва сунъий толадан тўқилади. у патсиз, тақир бўлади. шолча полга, ерга тўшалади. шолча - ўрта осиё ҳамда қозоғистонда кенг тарқалган. украина, молдавия, руминия, болгарияда ҳам бор бўлиб, ўзига хос тўқилади. шолчанинг уч тури мавжуд. гулли тўқиладиган, яъни тўқима шолчалар, гули бўяб босиладиган, учинчиси гули тикиладиган, яъни тикма шолчалар бўлади. ҳозир айрим жойларда хусусан сирдарё, қашқадарё вилоятлари ва бошқа жойларда замонавий шолчалар қўлда тўқилмоқда. улуғ октябрь инқилобидан сўнг палосниянада кўп ишлаб чиқариш ва халқ талабини қондириш учун жуда кўп фабрикалар очилди. ҳозир бухоро вилоятининг ғиждувон, қизилтепа районларида, самарқанд вилоятининг нурота, ургут районларида, хива, шахрисабз ва бошқа жойларда шолча тўқиш фабрикалари ишлаб турибди. ўзбекистонда энг яхши шолча тўқийдиган шақарлардан бири бухоро …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гилам тўқиш санъати" haqida

1404549966_54150.doc гилам тўқиш санъати режа 1. гилам тўқиш санъатининг ривожланиши 2. гилам тўқиш технологияси 3. кигиз босиш санъати 4. кигиз босиш технологияси гилам тўқиш санъати халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган тури бўлиб, кўп асрлик миллий анъана ва узоқ тарихга эга. гилам тўқиш бадиий тўқиш ҳунарига киради. у қадимдан аёллар орасида кенг тарқалган ҳунар сифатида машҳурдир. гилам тўқиш санъати айниқса чорвачилик билан шуғулланадиган кўчманчи халқлар орасида тарқалган. гилам қадим замондан бери хона ичини безатиш, иссиқ сақлаш, товушни камайтириш учун хизмат қилади. гилам асосан полга ёки бўйра устига тўшалади, хонани безатиш учун деворга осилади ва ўтов ичига ўралади. бу санъат жуда қадим замонлардан бери ривожланганлигини ёзма тарихий манбалар ва археологик топилмалар и...

DOC format, 1,5 MB. "гилам тўқиш санъати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: гилам тўқиш санъати DOC Bepul yuklash Telegram