ғишт деворли биноларни барпо этиш

DOC 332,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684652843.doc ғишт деворли биноларни барпо этиш режа: 1. умумий қоидалар 2. ғиштли деворларни барпо этишни ташкил этиш 3. монтаж ва ғишт – тош ишларини оқим усулида бажариш 4. қиш мавсумида ғишт-тошли конструкцияларни барпо этиш умумий қоидалар тўсувчи девор сифатида сунъий ва табиий тошлар кенг қўлланилади. бу хом ашёлар захирасини кўплиги ва тош конструкцияларни бир қатор қуйидаги ижобий эксплуатацион хусусиятлари билан боғлиқдир: чидамлилик, мустахкамлик тавсифи, об-хаво таъсирига ва оловга чидамлилиги, амалда турли кўринишдаги бино ва иншоотларни барпо эта олиш мумкинлиги. ғиштли деворлар хоналарнинг юқори даражада герметизациясини иссиқдан асраш ва товушдан изоляция қилишни таъминлайди. ғишт меъморий нуқтаи назардан шаҳар массивларини умумий кўринишини янада кўркамлаштиради. бундан ташқари, ғиштли уйлар иссиқ, ёзда эса энг шинамдир. ғиштлар, ички ва ташқи юк кўтарувчи деворларни ва пардеворларни, лифт шахталари, устунларни, зина хона деворлари ва ҳоказоларни барпо этишда кенг фойдаланилади. кўп қаватли каркасли биноларда ғиштли ташқи деворлар юк кўтарувчи – ора ёпмалардан горизонтал кучланишларни қабул қиладиган; ўзини-ўзи кўтарадиган(тўсувчи) …
2
ош (250 × 250 × 138), бўшлиқлари горизонтал бўйича жойлашган тош (250 × 250 × 120) ва (250 × 200 × 80). ғишт тўлиқ ва ичи кавак ҳолда, тошлар эса фақат ичи кавак ҳолда чиқарилади. пардозли ғишт ва керамик тошлар теришга ва бир вақтни ўзида бино деворларини пардоз қопламаси учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг юз тарафи текис, бўртма ва фактурали бўлиши мумкин. ғишт ва керамик тошлар мустахкамлиги бўйича етти маркага бўлинади, кг/см2 да: 300, 250, 200, 150, 125, 100 ва 75. ғиштли конструкцияларда қуйдаги маркадаги қоришмаларни қўллаш назарда тутилган, кг/см2: 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150 ва 200. қоришма тайёрлаш учун қўлланиладиган боғловчилар, тўлдиргичлар, қўшимчалар ва сув меъёрий хужжат талабларига жавоб бериши керак. қоришмалар асосан автоматлаштирилган қоришма тайёрлайдиган узелларда қоришмани хамма ташкил этувчилари аниқ ўлчамларда тортилиши таъминланган ҳолда тайёрланиши керак. ишлаш шароитига қараб алохида элементларни (устунлар, деворлар ва ора деворларни) турғунлигини ва юк кўтариш қобилиятини ошириш учун арматуралар билан кучайтирилади. …
3
иссиқлик сақлагич қалинлигидан 50 мм узунроқ чиқиб турган зангламайдиган темирдан ясалган стерженлар ўрнатилади. шу стерженларга листли иссиқни сақловчи (пенополистирол кабилар) бир стандарт лист баландлигида ўрнатилади (киргизилади). шундан сўнг ўрнатилган зангламайдиган стерженларга бириктирилиб деворни иккинчи қисми (0.5 – 1 ғишт) терилади. учинчи схема, иссиқни сақловчи материални ўрнатишни икки имконини назарда тўтади: ғиштли деворни ичкарисидан ва ташқарисидан. ташқаридан иссиқ сақлагич фасадни пардозлаш элементи сифатида қўлланилади, унга пардозлаш тўри монтаж қилинади, фактура қатлами сувалади ва бўялади. фасадларни тош, витраж, декоратив панеллар билан пардоз қилганда иссиқ сақлагич осма ташқи конструкциялар системасининг ички тарафида бўлади. иссиқ сақлагич ичкаридан ўрнатилганда металл каркасга ўрнатилган гипсокартон листлари билан пардозланади ёки камроқ ҳолларда металл сетка бўйлаб сувоқланади ва бўялади. ғишт териш ва йиғма конструкцияларни монтаж қилишдаги ўзаро боғлиқлик. ташқи деворлари ғиштли кўп қаватли биноларни барпо этишдаги етакчи жараён бу каркасининг йиғма конструкцияларини лойиҳа ҳолатига ўрнатишдир. бу жараённи бажариш ритм- маромига барча бирга бажариладиган жараёнлар ва шунингдек ғишт терими ҳам …
4
га имкон беради, аммо ишларни бир вақтда биргаликда бажарилмасдан кетма-кет бажарилиши бинони барпо этилишини умумий давомийлигини узайишига олиб келади. мажмуали (биргаликдаги) усулда монтаж ва ғишт териш ишларини қўшни қамровларда параллел олиб борилишини таъминлайди, баъзи пайтларда бинони пастки қаватларида пардозлаш ишларини бошлаш мумкин. монтаж ва ғишт териш ишларини биргаликда олиб бориш усули қурилиш муддатини кескин қисқартириш имконини беради. аралаш (комбинациялашган) усулда – каркасни маълум баландликкача монтаж қилиш мумкин, сўнг ғишт териш ишлари шу баландликгача бажарилади, иш шу кетма-кетликда давом эттирилади. бу усулни устунлари 2...3 қаватга мулжалланган каркасли биноларда қўллаш мумкин. ғиштли деворларни барпо этишни ташкил этиш кўп қаватли каркасли биноларда ғишт теришнинг асосий усули – оқим усулидир, уни асосига қуйидаги принциплар қўйилади: · ҳамма ишлар мажмуасини қамров-ярус системаси бўйича бажариш; · ғишт теришдаги мажмуали жараённи ўзининг ихтисослашган звеноларига эга ташкил этувчи жараёнларга бўлиш; · доимий таркибли ихтисослашган звеноларнинг жараёнларни қамров ва ярус бўйича кетма-кет бажариши; · звеноларни қамровдан қамровга оқим қадами …
5
ишлар технологиясининг асосий тушунчалари ўзига хос таърифларга эга. қамров – намунавий, бинонинг режада (планда) такрорланувчи бир қисми бўлиб, мазкур ёки кейинги участкаларда (ярим секция, секция, икки секция) ғишт терувчилар бригадаси ишни оқим усулида ва бутун сменаларда бажаради ва ғишт терими ҳажми тахминан тенг бўлади. бўлинма - қамровни каррали қисми, ғишт терувчи звенога бир неча смена давомида иш жойини ўзгартирмасдан ишлаши учун ажратилган иш жойи. ярус – бинони баландлиги бўйича шартли чегараланган бир қисми бўлиб, у ерда бир смена давомида ораёпмага нисбатан ўзгармас баландликда ишчилар ғишт териш жараёнини бажарадилар. бўлинма қават баландлигига ва девор қалинлигига қараб, баландлиги бўйича 2…3 ярусга бўлинади. бўлинмалар сони ва уларнинг ўлчамлари звеноларнинг мехнат унумдорлиги ва ғишт теришдаги мехнат сарфига қараб белгиланади. қалинлиги икки ғиштли оддий девор теришда “иккилик” звено билан бўлинма узунлиги 12-17 м, “учлик” звено учун 19-25 м ва “бешлик” звено учун – 24-40 м ни ташкил этади. ғишт теришда энг юқори мехнат унумдорлиги 60-80 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ғишт деворли биноларни барпо этиш" haqida

1684652843.doc ғишт деворли биноларни барпо этиш режа: 1. умумий қоидалар 2. ғиштли деворларни барпо этишни ташкил этиш 3. монтаж ва ғишт – тош ишларини оқим усулида бажариш 4. қиш мавсумида ғишт-тошли конструкцияларни барпо этиш умумий қоидалар тўсувчи девор сифатида сунъий ва табиий тошлар кенг қўлланилади. бу хом ашёлар захирасини кўплиги ва тош конструкцияларни бир қатор қуйидаги ижобий эксплуатацион хусусиятлари билан боғлиқдир: чидамлилик, мустахкамлик тавсифи, об-хаво таъсирига ва оловга чидамлилиги, амалда турли кўринишдаги бино ва иншоотларни барпо эта олиш мумкинлиги. ғиштли деворлар хоналарнинг юқори даражада герметизациясини иссиқдан асраш ва товушдан изоляция қилишни таъминлайди. ғишт меъморий нуқтаи назардан шаҳар массивларини умумий кўринишини янада кўркамлаштиради. бундан т...

DOC format, 332,0 KB. "ғишт деворли биноларни барпо этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.