қишлоқ хўжалик корхоналарининг ер ҳудудини ташкил қилиш ва режалаштириш

DOC 79,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1500270400_68631.doc қишлоқ хўжалик корхоналарининг ер ҳудудини ташкил қилиш ва режалаштириш режа: 1. қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар тушунчаси ва уларнинг турлари. 2. корхонанинг ер ҳудудини ташкил этиш тамойиллари. 3. қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни ташкил этиш ва жойлаштириш. 4. ердан фойдаланишни яхшилаш тадбирларини режалаштириш. 5. ер солиғи, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби. қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар тушунчаси ва уларнинг турлари ўзбекистон республикасининг «ер кодекси»га мувофиқ ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади: 1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади; 2) аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари-шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар; 3) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар-кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар; 4) …
2
н сурункали фойдаланиладиган ерлар тушунилади. ерларнинг бир турдан бошқа турга ўтиб боришига ер трансформацияси деб аталади. бунда ер транформациясининг асосий қонуни ердан унумли фойдаланиш унинг унумдорлигини муттасил ошириб бориш, кам унумли ерлардан юқори унумли ерларга ўтиб боришдир. чунки юқорида қайд этилгандек, ер миқдор жиҳатидан (макон жиҳатидан) чекланган, ундан тўғри фойдаланилгандагина унумдорлиги ошиб бориши мумкин. корхонанинг ер ҳудудини ташкил этиш тамойиллари корхонанинг ер ҳудудинии ташкил этиш деганда, корхона ва унинг бўлинмалар ташқи чегаралари, уларнинг ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар, алмашлаб экиш, аҳоли пунктлари, йўл ва сув шахобчаларини ташкил этиш ва корхона худудида жойлаштириш тушунилади. ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режими ҳамда давлат ер кадастри ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларига, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларида акс эттириладиган бошқа жаҳатларга эга бўлган муайян қисмидир. қишлоқ хўжалик корхоналари ер ҳудудларини ташкил этишда қуйидаги тамойилларга (принципларга) амал қилишлари керак: ер давлат мулки эканлиги ва ундан фойдаланганлик учун ҳақ …
3
лик корхонаси қанча йирик бўлса, у иқтисодий масалалар билан бирга ижтимоий масалаларни, йўллар, алоқа воситалари, аҳолининг яшаш шароитларини, бошқа аҳоли пунктлари билан алоқасини таъминлаши керак. бу масалалрни ҳал қилиш жуда катта харажатларни талаб қилади. қишлоқ турмуш тарзини яхшилаш, унинг жозибалилигини ошириш қишлоқ инфратузилмаси қай даражада ташкил этилишига боғлиқ. қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни ташкил этиш ва жойлаштириш ердан тўла ва самарали фойдаланишни ташкил этиш учун ер тузиш ишлари ўтказилади. ер тузиш ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга оширишга, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этишни ташкил қилишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга, ер тузиш ишларининг ҳудудий ва ички хўжалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади. ер тузиш ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларига мувофиқ амалга оширилади. ер тузиш истиқболга мўлжалланган, лойиҳалаш олдидан, хўжаликлараро ҳамда ички хўжалик ер тузиш ишларига бўлинади. истиқболга мўлжалланган ҳамда лойиҳалаш олдидан амалга …
4
тартибга солиш лойиҳаларини тузиш. 3. давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ер ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш. 4. бузилган ерларни рекультивация қилиш, тупроқни хар хил турдаги эрозиядан сақлаш, қишлоқ хўжалик ерларини яхшилаш, янги ерларни ўзлаштириш бўйича ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш. 5. ерларни ресурс сифатида баҳолаш ва баҳолаш тадбирларни ўтказиш. хўжаликлараро ер тузиш ишлари туманлар ёки бир-бирлари билан ўзаро боғланган қишлоқ хўжалик корхоналарининг маъмурий чегаралари доирасида қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ўтказилади. хўжаликлараро ер тузиш ишлари лойиҳанинг маъмурий туманни ривожлантиришнинг бош схемасида тўла акс этган бўлади. хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари тасдиқлангандан кейин ердан фойдаланувчиларнинг ер участкалари чегаралари белгилаб қўйилади. хўжаликлараро ер тизим ишлари лойиҳаси вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади. хўжалик ичидаги ер тузиш ёки ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси қишлоқ хўжалик корхоналарининг ер ҳудудида илмий асосланган алмашлаб экишни жорий қилиш, барча қишлоқ хўжалик ерларини (экинзорлар, яйловлар, боғлар, токзорлар ва ҳ.к) жойлаштиришини кўзда тутади. ички хўжалик ер тузиш ишлари икки қисмдан …
5
қ хўжалигининг жадал ривожланиши жараёнини ифода қилади. ердан фойдаланишни тўғри ташкил қилиш, энг аввало, ундан иқтисодий жиҳатдан самарали фойдаланиш ва шу билан боғлиқ бўлган тадбирларни амалга оширишга қаратилиши керак. бу тадбирларни ўтказиш учун режа тузиш ва йиллик бизнес - режага киритишдан олдин уларни иқтисодий жиҳатдан асослаш керак бўлади. капитал характерига эга бўлган тадбирларни ўтказишда, шу тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг самарадорлигини аниқлаш талаб қилинади. бунда капитал сарфлар иқтисодий самарадорлигини аниқлаш усуллари ва формулаларидан фойдаланилади. яъни янги ерларни ўзлаштириш, сув таъминотини яхшилаш, мелиорация ишларини ўтказиш, ерларни капитал тиклаш, сув ва шамол эрозиясини тугатиш ва ҳ.к. ерларни тубдан яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар маълум сарф-харажатлар талаб этади. ерларни яхшилаш билан боғлиқ тадбирларга капитал сарфлар деб айтилади. бундай тадбирларга капитал сарф қилиш ер унумдорлигини (экинлар ҳосилдорлигини) ошириш ва маҳсулот етиштириш билан боғлиқ сарф - харажатларни камайтиришга қаратилган бўлади. ер солиғи, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ўзбекистон республикасида ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўланади. шу …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қишлоқ хўжалик корхоналарининг ер ҳудудини ташкил қилиш ва режалаштириш"

1500270400_68631.doc қишлоқ хўжалик корхоналарининг ер ҳудудини ташкил қилиш ва режалаштириш режа: 1. қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар тушунчаси ва уларнинг турлари. 2. корхонанинг ер ҳудудини ташкил этиш тамойиллари. 3. қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни ташкил этиш ва жойлаштириш. 4. ердан фойдаланишни яхшилаш тадбирларини режалаштириш. 5. ер солиғи, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби. қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар тушунчаси ва уларнинг турлари ўзбекистон республикасининг «ер кодекси»га мувофиқ ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади: 1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар...

Формат DOC, 79,5 КБ. Чтобы скачать "қишлоқ хўжалик корхоналарининг ер ҳудудини ташкил қилиш ва режалаштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қишлоқ хўжалик корхоналарининг … DOC Бесплатная загрузка Telegram