давлат нав синаши

DOC 100.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413736816_59741.doc давлат нав синаши давлат нав синашнинг асосий вазифаси селекция эришган ютуқлардан самарали фойдаланиш, яратилган янги навларни ҳар томонлама, узил-кесил баҳолаш ҳамда уларнинг экиладиган районларни аниқлаш. давлат нав синаши селекция билан боғлиқ бўлмаган мустақил тармоқдир. унинг асосий вазифаси синалаётган барча нав ва дурагайларни узил-кесил ҳар томонлама тўғри ва аниқ баҳолаб, ҳосилдорлик ҳамда махсулот сифати каби қимматли белгилари бўйича энг яхши ҳисобланган навларни, дурагайларни районлаштириш давлат реестрига киритиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат. ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси томонидан давлат нав синаши амалга оширилади. унинг таркибида республикамизнинг барча тупроқ-иқлим зоналарда (вилоятларда) навсинаш станциялари ва навсинаш шахобчалари (участкалари) иш олиб бормоқда (масалан, самарканд вилояти пастдарғом туманида қишлоқ хўжалик экинларини нав синаш станцияси жойлашган). ҳар бир нав синаш станцияси, участкаси тупроқ-иқлим шароити бир хил, типик бўлган 4-8 маъмурий туманга хизмат қилади. улар одатда илғор хўжаликларда ташкил этилади. нав синаш шахобчаси …
2
ала экинлари бўйича, сабзавот ва картошка экинлар, субтропик экинлар, тут, шоли, тамоки, махсус энтомо-фитопатологик нав синаш ва агротехник тадбирлар бўйича нав синаш участкалари. комплекс нав синаш станцияларда бир неча экинлар – ғўза, донли экинлар, сабзавот, картошка ва бошқа экинлар синалиши мумкин. навсинаш шахобчалари ва станциялари суғориладиган ва лалмикор шароитларда ташкил этилади. ўзбекистондаги айрим навсинаш шахобчаларида ғўза навларининг вилт касаллигига чидамлилиги аниқланади. вилоятларда жойлашган нав синаш участкаларига маъмурий ва методик раҳбарликни вилоят нав синаш инспекцияси олиб боради. кейинги йилларда республикамизда комплекс нав синаш станциялари ташкил қилинмоқда. нав синаш шахобчаларида қишлоқ хўжалик экинларининг навлари давлат нав синаш комиссияси томонидан тасдиқланган ва умум қабул қилинган услуб асосида синалади. синалаётган навлар мазкур минтақада районлаштирилган ва кенг тарқалган нав билан (стандарт) таққосланади. ҳар бир делянканинг майдони одатда 100-200 м. кв бўлади, қайтариқлар сони 4-6. ҳар бир нав давлат нав синашида камида 3 йил мобайнида синалади. бу нав синаш билан бир вақтда нав 2-3 йил давомида …
3
қилиш ҳақида ариза; б) навни давлат нав синаш комиссиясига тавсия этувчи илмий-муассасаси илмий кенгашининг қарори; в) янги навнинг давлат нав синаш комиссиясининг махсус варақасига ёзилган ҳамда навни тавсия этувчи муассасанинг муҳри босилган батафсил таърифи; г) нав таърифи ёзилган ҳужжатга унинг гули, меваси асл нусхаси (0,5 кт уруғ ва 15 дона бошоқ ёки рўвак); д) махсулот сифатини аниқлаш учун навнинг 2-4 кт уруғи; янги навни давлат нав синашига топширишда селекцион муассаса ёки селекционер маълум миқдода бу навнинг уруғини жамғариб қўйган бўлиши керак. янги нав давлат нав синашига қабул қилингач, нав синаш комиссияси селекционерга қайси давлат нав синаш участкасига, қанчадан уруғ юбориш кераклиги тўғрисида ёзма равишда хабар юборади. давлат нав синаш участкалари ўзидан чангланувчи ўсимликлар янги навининг уруғини селекционердан фақат биринчи йил олиб, кейинги йиллар ўзлари етиштирган ҳосилдан уруғ сифатида фойдаланадилар. четдан чангланувчи ўсимликлар навининг уруғини давлат нав синашига селекционер ҳар йили ўзи юбориб туриши лозим ёки бирор нав синаш шахобчасида шу …
4
ублика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан дала экинлари навларини районлаштириш (давлат реестрига киритиш) режаси тасдиқланади. масалан, ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1998 йил 2 феврал 29 сонли 1 чи иловада ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси 1 нчи сонли қарори ўзбекистон республикасининг «селекция ютуқлари тўғрисида» ги ва «уруғчилик тўғрисида» ги қонунлари ижросини таъминлаш мақсадида республика ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестри ва эксперт комиссия низомларига асосланиб давлат комиссияси республика ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрини юритиш 1998 йил 21 январ кунидан бошлаб ташкил қилинсин деган. шу билан бирга – ҳозирги кунгача республикада районлаштирилган қишлоқ хўжалик экинларининг навлари ҳамда дурагайлар бундан кейин республика ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган ҳисобланади. шу қарорда яратилган янги навларни донли экинлар бўйича давлат реестрига киритиш, илгари районлаштирилган навлар ва дурагайларни экишини бошқа вилоятларда ҳам кенгайтириш, давлат реестридан чиқариш …
5
н республикаси ва хоразм, қисман тошкент, сирдарё, фарғона ва андижон вилоятларида экиш тавсия этилган. б) қуйидаги илгари районлаштирилган навлар ва дурагайларни экишини бошқа вилоятларда ҳам кенгайтириш – ғўзанинг «юлдуз» – андижон ва бухоро вилоятларида, с – 6532 – сурхандарё вилоятида, ан – ўзбекистон – 4 – наманган ва жиззах вилоятларида, арпанинг – айкор ва болғали – республика бўйича суғориладиган ерларида кузги муддатда экиш. в) қуйидаги навлар давлат реестридан чиқарилсин деган: буғдойнинг сете церрос 66, стандарт 85, бахт, чарачылчиг – республика бўйича, арпанинг – шолпан, байшешек, циклон, тритикаленинг – бахадур, маккажўхорининг перекоп тв дурагайи, луч 630 мв дурагайи республика бўйича ва картошканинг берлихинген – бухоро, қашқадарё, сурхандарё вилоятлари, приекульский ранний – республика бўйича давлат реестридан чиқарилсин деган. г) қуйидаги навлар ва дурагайлар истиқболли деб ҳисоблансин: ғўзанинг термиз 32 ва навбаҳор – сурхандарё вилоятида, арал –1 – қорақалпоқистон республикасида; буғдойнинг макуз 3 нави – самарқанд вилоятининг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатда, арпанинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат нав синаши"

1413736816_59741.doc давлат нав синаши давлат нав синашнинг асосий вазифаси селекция эришган ютуқлардан самарали фойдаланиш, яратилган янги навларни ҳар томонлама, узил-кесил баҳолаш ҳамда уларнинг экиладиган районларни аниқлаш. давлат нав синаши селекция билан боғлиқ бўлмаган мустақил тармоқдир. унинг асосий вазифаси синалаётган барча нав ва дурагайларни узил-кесил ҳар томонлама тўғри ва аниқ баҳолаб, ҳосилдорлик ҳамда махсулот сифати каби қимматли белгилари бўйича энг яхши ҳисобланган навларни, дурагайларни районлаштириш давлат реестрига киритиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат. ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси томонидан давлат нав синаши амалга оширилади. унинг тарки...

DOC format, 100.0 KB. To download "давлат нав синаши", click the Telegram button on the left.

Tags: давлат нав синаши DOC Free download Telegram