туганакмевалар. картошка

DOC 87,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413649702_59713.doc туганакмевалар. картошка (биологияси) режа: 1. картошканинг халқ хўжалик аҳамияти, ҳосилдорлиги, экилиш минтақалари, тарихи. 2. ботаник тавсифи. 3. биологик ҳусусиятлари. уруғларни айниш сабаблари ва уни олдини олиш усуллари. 4. ўзбекистонда экиладиган картошка навларининг тавсифи. картошка – турли мақсадларда фойдаланиладиган экин. у дунё деҳқончилигида асосий қишлоқ хўжалик экинлари билан бир қаторда туради. картошка – муҳим озиқ - овқат экини, унинг туганакларида ўртача 75 % сув ва 25 % қуруқ модда сақланади. шундан 14-22 % крахмал, 1,4-3 % оқсил, 1 % клетчатка, 0,2-0,3 % ёғ ва 0,8-1,0 % кулни ташкил этади. туганаклари витамин с га (20 мг/%) бой. шунингдек, унинг таркибида витаминлардан в1, в2, в6, а, рр, к сақланади. бир суткада 300 г янги туганак истеъмол қилинганда одам организми витамин с га бўлган суткалик меъёрни ярмидан кўпроғини в1 10-15 %, рр 15 %, в2 ва а 1-2 % олади. ҳозир картошкадан 250 дан ортиқ турли таомлар тайёрланмоқда. картошкадан спирт, крахмал, декстрин, глюкоза, …
2
ҳосил 290-295 млн т. ўзбекистонда картошка 1999 йилда 52 минг га майдонга экилган, ўртача ҳосилдорлиги 10,5-11 т/га. ялпи ҳосил 550-600 минг тонна. ўзбекистонда ҳозирда аҳоли жон бошига 22-25 кг картошка ишлаб чикилмоқда, келажакда бу кўрсаткич 50-55 кг етказилиши режалаштирилган. тарихи. маданий картошканинг ватани жанубий америка. американинг турли минтақаларида эрамиздан 1-2 минг йил муқаддам унинг турли турлари экин сифатида ўстирилиб бошланган. чилининг ўрта қисми ва чилое оролида картошканинг тетраплоид (2n=48) турлари маданийлаштириб бошланган. улардан solanum furberosum келиб чиққан. ҳозирги пайтда селекция ишларида картошканинг 160 турларидан фойдаланилмокда. ҳозирда s. fuberosum турига мансуб 2000 дан ортиқ нав маълум. улардан 600-800 таси ҳозир кенг тарқалган. америкадан европага картошка xvi асрнинг ўрталарида келтирилган, кейин испаниядан бошқа давлатларга тарқалган. ўзбекистонга картошка россиядан келтирилган. ҳозир картошканинг ўстириш технологияси, селекция ва уруғчилиги билан ўзбекистон сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий тадқиқот институти, самкхи, тошдау шуғулланмоқда. ботаник таърифи. кaртошка solanum l авлодига, итузумдошлар (solanaceae) оиласига мансуб. маданий картошка - solanum …
3
қиррали, турли даражада тукланган. ўсимликнинг бўйи 30-150 см. битта тупда 4-8 та поялар бор. поялар сони ҳосилдорликни белгилашдаги асосий кўрсаткичлардан бири. ер ости поялари - столонларнинг охирида туганаклар ҳосил бўлади. улар эрта пишар навларда қисқа, кечпишарларда узун бўлади. барглар - туганаклар ёки уруғдан униб чиққанда оддий. кейин тоқ-патсимон барглар ҳосил бўлади. барглар кучли, ўртача, кучсиз бўлакланган бўлиши мумкин. ўртача бўлакланганлик нав учун ҳос бўлмаган белги. барглар пояда спиралсимон жойлашган. гуллари - тупгулда жойлашган. гули бешталик типда. косачабарглар қўшилиб ўсган, бешталик, тожбарглари ғилдираксимон бўлиб қўшилиб ўсган бешта тожбарглардан иборат. чангчилари бешта. уруғчиси тумшуқча, устунча, тугунчадан иборат. картошка ўзидан чангланадиган ўсимлик, аммо кўпчилик навлар стерил, айримлари фертил. меваси - икки уядан иборат, яшил ҳўл мева шарсимон ёки овалсимон. унда соланин кўп, уруғлари майда, 1000 уруғ вазни 0,5 г. илдиз тизими - туганакдан ўстирилганда попук, уруғдан ўстирилганда ўқ илдиз. бирламчи, столон олди, столон илдизлари фарқланади. илдизларни 22-38 % тупроқ хайдалма қатламида жойлашган айримлари …
4
ганаклар юзасида унча катта бўлмаган оч тусли бўртмалар жойлашган, улар орқали туганакларни нафас олиши ва намликни буғланиши содир бўлади. туганакда крахмал 12 дан 25 % сақланади айрим ҳолларда 29 % етиши мумкин. хураки навларда одатда крахмал 13-16 %, заводбоп навларда 18% баъзан 20 % етади. кечки навларда крахмал миқдори энг кўп бўлади. тугакаклардаги крахмал миқдори картошкани озиқ-овқат сифатида ишлатишдаги асосий кўрсаткич. туганакдаги крахмал миқдори ортиши билан мағизнинг унсимонлиги кўпаяди, пишиши яхшиланади. озиқ-овқат саноатида қайта ишлаш учун таркибида қуруқ модда миқдори 20 % кам бўлмаган ва эрийдиган қандлар 0,1-0,4 % бўлган навлар талаб қилинади. консервалаш учун туганакларида қуруқ модда миқдори кам бўлган навлар ҳам яроқли. туганаклар таркибига кам миқдорда гликоалколоид соланин ҳам киради. соғлом туганакларда унинг миқдори 2-10 мг 100 г массада бўлади. бундай миқдордаги алкалоид одам ва ҳайвон органмзмига зарарли таъсир кўрсатмайди. ёруғда туганаклар яшил тусга киради ва таркибидаги соланин миқдори ортиб мазаси аччиқ бўлади. у туганак пустида мағзига нисбатан …
5
и. картошка нисбатан салқин об-ҳаво шароитида яхши ривожланади. туганакдаги кўзчаларда, жойлашган куртаклар 3-6 0с кўкара бошлайди. туганаклар 7-12 °с тезроқ ривожланади, 20 0с жадал ўсади. унинг илдизлари ҳарорат 7 0с кам бўлмагандагина ҳосил бўлади. шунинг учун уни тупроқни 10 см чуқурлигида ҳарорат 7-8 0с экиб бошлайди. кўкартирилган туганаклар ўтказилгандан кейин экиш-униб чиқиш даври 14-18 кун, кўкартирилмаганлари учун 20-30 кунни ташкил этади. ўртача ҳарорат 10-18 0с бўлганда ўртача суткалик ҳарорат йиғиндиси 243-316 0с ташкил қилади. жуда паст ёки юқори ҳароратда кўкариш жадаллиги пасаяди. ҳарорат 3-5 ва 31-35 0с уларнинг ўсиши ва ривожланиши тўхтайди, 1-1,5 ва 35-40 0с куртаклар, туганаклар зарарланади. (писарев б. а.). совуқ тупроқда уруғлик туганакларнинг узоқ туриб қолиши илдиз ва ер усти массаси ҳосил бўлмасдан, туганаклардаги заҳира моддалар ҳисобига янги туганаклар ҳосил қилиши мумкин. бундай ҳолат туганаклар совуқ, сернам ёки қуруқ ҳарорати 25-30 0с юқори тупроқларга экилганда кузатилади. майсаларни ривожланиши учун салқин, сернам об-ҳаво зарур. улар жазирама иссиқ ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "туганакмевалар. картошка"

1413649702_59713.doc туганакмевалар. картошка (биологияси) режа: 1. картошканинг халқ хўжалик аҳамияти, ҳосилдорлиги, экилиш минтақалари, тарихи. 2. ботаник тавсифи. 3. биологик ҳусусиятлари. уруғларни айниш сабаблари ва уни олдини олиш усуллари. 4. ўзбекистонда экиладиган картошка навларининг тавсифи. картошка – турли мақсадларда фойдаланиладиган экин. у дунё деҳқончилигида асосий қишлоқ хўжалик экинлари билан бир қаторда туради. картошка – муҳим озиқ - овқат экини, унинг туганакларида ўртача 75 % сув ва 25 % қуруқ модда сақланади. шундан 14-22 % крахмал, 1,4-3 % оқсил, 1 % клетчатка, 0,2-0,3 % ёғ ва 0,8-1,0 % кулни ташкил этади. туганаклари витамин с га (20 мг/%) бой. шунингдек, унинг таркибида витаминлардан в1, в2, в6, а, рр, к сақланади. бир суткада 300 г янги туганак истеъмол қилинган...

Формат DOC, 87,0 КБ. Чтобы скачать "туганакмевалар. картошка", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: туганакмевалар. картошка DOC Бесплатная загрузка Telegram