қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифнинг таҳлили

DOC 88,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404453930_53373.doc қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифнинг таҳлили режа: 1. қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифни ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади ва вазифалари 2. талаб ва таклиф ҳажми ва уларнинг ўзгаришини ифодаловчи омилли кўрсаткичлар тизими 3. қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклиф ҳажмининг омилли таҳлили қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифни ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади ва вазифалари бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда ўз иқтисодиётини мустаҳкамлаши ва мамлакат миллий иқтисодиётининг тараққиётига ҳиссасини қўшиши зарур. бу мақсадга бозорда намоён бўлаётган истеъмолчиларнинг талабларига мутаносиб равишда ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида эришиш мумкин. ушбу қонуниятдан келиб чиққан ҳолда ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бозор ҳолатидан ҳар доим хабардор бўлиб туриши зарур. бунинг учун у сотувчи билан олувчи субъектлар орасидаги муносабатларни, бозордаги барча ўзгаришларни чуқур ўрганиши ва у асосида ўз фаолиятини юргизиши зарур. бу вазифа фақат маркетинг хизмати ва унинг таҳлилини самарали ташкил …
2
нлар таркибига «талаб ва таклиф қонуни» ва «пул муомиласи қонуни» киради. бу қонунлар бозор муносабатлари жараёнида амал қилади. бозорда талаб ошса, баҳони ҳам оширадилар, агар талаб пасайса, баҳони ҳам туширадилар. хуллас, бозор муносабатлари, бозор иқтисодиёти тушунчаси билан чамбарчас боғланган бўлиб,унинг бағрида ўз ифодасини топади. маркетинг ҳизмати қанча яхши йўлга қўйилса, ишлаб чиқариш шунча самарали ташкил қилинади ва фойда шунча кўпаяди. маркетинг деганда нима тушинилади? маркетинг деганда бозор ҳолатини чуқур ўрганиш асосида товар ишлаб чиқаришни ва уни сотишни самарали ташкил этиш ҳамда фойда топишга қаратилган фаолият тушинилади. маркетинг орқали моддий нематлар ва хизматларга бўлган талаб ва таклиф ўрганилади. талаб деганда нима тушунилади? талаб – тўловга қодир эҳтиёждир. харидорларнинг моддий нематлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжи бозорда намоён бўлади. ушбу эҳтиёжни улар тўлиқ қондира олиши ҳам мумкин, қондира олмаслиги ҳам мумкин. агар пули етарли бўлса, уларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондира олади, агар пули кам бўлса, фақат бир қисмини қодира олади. эҳтиёжнинг қондирилган қисмини, …
3
маркетинг орқали ўрганиш катта аҳамиятга эга, чунки у орқали қандай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ҳар биридан қанча ишлаб чиқариш зарурлиги белгиланади, бу эса корхона иқтисодиётини мутадил ривожланиб боришига ва фойда билан фаолият кўрсатишига сабабчи бўлади. талаб ва таклифни ўрганишнинг асосий мақсади бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган бозордаги эҳтиёжни пул маблағлари билан таъминлаш даражасини ошириш ҳамда харидоргир қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва уларнинг сифатини ошириш ҳамда мўмайгина фойда кўриш имкониятларини кўрсатиш ҳисобланади. ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда талабни таҳлил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. бозорнинг алоҳида товарлар бўйича тўйинганлик даражасини ўрганиш; 2. товарлар нархининг ўзгарувчанлик даражасининг холатини ўрганиш; 3. бозорнинг товарлар билан таъминланганлик даражасининг яқин ва узоқ оралиқда ўзгарувчанлик эҳтимолини аниқлаш; 4. мувозанатлашган баҳо ва мувозанатлашган миқдорлардаги товарлар динамикасини ўрганиш; 5. бозор учун зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатини белгилаш. талаб ва таклиф ҳажми ва уларнинг ўзгаришини ифодаловчи омилли кўрсаткичлар тизими иқтисодиётда содир бўлган ва бўлаётган ҳодисалар …
4
ган товарлар баҳосининг ҳамда истеъмолчилар пул даромадлари ҳажмининг ўзгариши ҳисобланади. сотиб олинаётган товарлар баҳоси билан талаб ўртасида билвосита боғлиқлиқ мавжуд. товарлар баҳосининг пасайиши талаб ҳажмининг ўсишига, баҳонинг кўтарилиши эса талаб ҳажмининг пасайишига олиб келади. масалан, мол гўштига баҳонинг пасайиши харидорнинг даромадини сотиб олиш қувватини тўлдиради ва у олдингига нисбатан кўп ҳажмда мол гўшти сотиб олади. ана шу боғлиқликка талаб қонуни дейилади. бир маҳсулот баҳоси ошса, унга талаб қисқариб, ушбу маҳсулот ўрнини босувчи бошқа маҳсулотга талаб ошади. ушбу қоида бир хил эҳтиёжни қондирувчи неъматларга тегишлидир. масалан, гўшт баҳосининг ошиши тухумга талабни оширади, чунки тухум гўшт каби оқсилли озуқа бўлиб, унинг ўрнини бемалол босувчи маҳсулотдир. талаб билан истеъмолчилар пул даромадлари ҳажми ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. истеъмолчилар пул даромади ҳажмининг ошиши талаб ҳажмининг ошишига, камайиши эса - талаб ҳажмининг камайишига олиб келади. талаб ҳажми деганда нима тушунилади? талаб ҳажми деганда истеъмолчилар маълум баҳо бўйича вақт бирлиги ичида (кун, ой, йил) сотиб олиши мумкин …
5
ушбу ўзига хос боғлиқлик таклиф қонун дейилади. ишлаб чиқариш омиллари бўлмиш ресурслар нархи ошса, харажат ҳажми ошади, пасайса – камаяди. тегишли ҳолатда ишлаб чиқарувчининг фойдаси камаяди ёки ошади. фойда камайиши таклифни қисқаришига, унинг кўпайиши таклифни ошишига олиб келади. солиқларнинг ошиши харажатларни ошишига, фойданинг камайишига, натижада таклифни камайишига олиб келади. ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши таклифни ошишига сабабчи бўлади. таклиф ҳажми деганда нима тушунилади? “таклиф ҳажми” деганда сотувчи, гуруҳ сотувчилар маълум нарх бўйича ва вақт бирлиги ичида сотмоқчи бўлган маълум турдаги маҳсулотнинг миқдори тушунилади. таклиф ҳажмининг ўзгариши деганда нима тушунилади? сотиладиган товар нархининг ўзгариши натижсида таклиф ҳажмининг ортиши ёки камайиши тушунилади. масалан, картошка нархининг кўтарилиши уни таклифини оширади, унинг баҳосининг пасайиши эса картошка таклифини қисқартиради. қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклиф ҳажмининг омилли таҳлили мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин кўпгина қонунлар қабул қилинди. ушбу қонунлар корхоналарнинг эркин ҳолда фаолият юритиши учун имконият яратиб берди, яъни маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш йўналишларини ўзлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифнинг таҳлили" haqida

1404453930_53373.doc қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифнинг таҳлили режа: 1. қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифни ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади ва вазифалари 2. талаб ва таклиф ҳажми ва уларнинг ўзгаришини ифодаловчи омилли кўрсаткичлар тизими 3. қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклиф ҳажмининг омилли таҳлили қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифни ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади ва вазифалари бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда ўз иқтисодиётини мустаҳкамлаши ва мамлакат миллий иқтисодиётининг тараққиётига ҳиссасини қўшиши зарур. бу мақсадга бозорда намоён бўлаётган истеъмолчиларнинг талабларига мутаносиб равишда ишлаб чиқ...

DOC format, 88,5 KB. "қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифнинг таҳлили"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.